Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 27.02.2014 11:10   #641  
Known ID Group
Аватар для Janbolat
Оффлайн
Джентльмен удачи
Доцент
Сообщений: 2,579
+ 2,956  3,517/943
– 70  50/42

UzbekistanМой мирFacebook
Яқинда бир кино курдим, адашмасам Дуоибад деган.
Умид Искандаров бош рольда, рости хайрон қолдим, фильмда темирчини олдига аёл келиб болаларим очдан оч, овкат беринг ёрдам беринг диб ёлворади, темирчи ёрдам бераман фақат тунни мен билан ўтказасан деб шарт қўяди. Аёл рози бўлмасдан қайтиб кетади, бироз вақтдан кегин яна келиб ёрдам сўрийди темирчи шартини қайтаради.
3чи марта қайтиб келади, темирчини олдига судралиб ўли диб келади, темирчи ўшандагина ёрдам беради, аммо аёл ўлиб қолади. Ўлими олдидан рахмат этиб қўлингиз куймасин дийди, шунака қилиб темирчини қўли куймидиган бўлиб қопти.
Давомийлиги 10-15 минут. Рости тушунмадим, шунака киноларни ибрат сифатида суратга олганлигини.
Ответить 
Старый 26.06.2014 23:09   #642  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
“Ўзбекфильм” киностудияси ўқув курсларига танлов эълон қилди
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ўзбекфильм” киностудиясида янги тўлиқ метражли мультипликацион фильмни суратга олиш ишлари бошланди. Шу муносабат билан киностудия рассом-аниматорларни қайта тайёрлаш бўйича уч ойлик бепул ўқув курсига тингловчилар қабулини эълон қилади.

Тингловчилар курсга ижодий танлов асосида қабул қилинади. Ижодий танловда графикачи рассомлар ва профессионал сурат чизиш кўникмасига эга номзодлар иштирок этиши мумкин.

Ижодий танлов “Ўзбекфильм” киностудиясида 2014 йилнинг 1 июлидан 15 июлига қадар ўтказилади. Танлов икки босқичдан иборат.

Биринчи босқич: эртакдан танлаб олинган парча учун бадиий сурат чизиш.

Иккинчи босқич: ижодий суҳбат.

Ўқув курсини муваффақиятли якунлаган тингловчилар янги мультипликацион фильмни суратга олиш ишларида қатнашади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси, 1-уй, “Ўзбекфильм” киностудияси, Мультипликацион фильмлар бирлашмаси.

Қўшимча маълумот учун телефонлар: 277-12-95, (93) 564-90-33


Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.06.2014 в 02:35.
Ответить 
"+" от:
Старый 20.10.2014 14:47   #643  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
2014 йил 17 октябрь - Замонавий ўзбек киноси ҳақида гап кетганда, тўғриси, унга бефарқ одамни топиш қийин. Қилинаётган ишларни мақтовчилар ҳам, улардан кўнгли тўлмай танқид қилувчилар ҳам, албатта, топилади ва томошабин сифатида улар ҳақ. Янги, хилма-хил, мухлислар кўнглидаги гапни топиб гапира оладиган қаҳрамонлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи филмларга, айниқса, эҳтиёж катта.

Президентимиз "Юксак маънавият — енгилмас куч" китобида "Ёшларнинг тарбиясига чуқур таъсир кўрсатадиган замонавий қаҳрамон образи кино экранларимизда ҳали яратилганича йўқ. Суратга олинаётган аксарият филмларда киночиларимизнинг бугунги куннинг ҳақиқий манзараси, унинг ўткир муаммоларини чуқур ҳис эта олмаслиги, оддий одамлар ҳаётидан узоқлашиб қолгани сезилиб туради”, деб ёзган эди.

Шу гапларнинг ўзиёқ миллий кинематография олдида турган вазифалар кўлами ниҳоятда кенг экани, киноижодкорлар ушбу вазифани бажариш учун ҳали кўп тер тўкиши кераклигини кўрсатади.

Ҳукуматимиз миллий кино санъатини ривожлантириш масаласига жиддий эътибор қаратиб, уни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қанча ҳужжатларни қабул қилди. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кинематография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида"ги (2004 йил 16 март) фармонини алоҳида қайд этиш лозим. Фармонда миллий кинематографияни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва вазифалари белгилаб берилган.

Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган давра суҳбатида миллий кино санъатини ривожлантириш борасида қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида фикр юритилади.

Баҳодир ОДИЛОВ, кинорежиссёр, Киноарбоблар уюшмаси раиси ўринбосари:— Бугун ўзбек киноси ўзгаришлар даврини бошидан кечираётир. Республика раҳбариятининг, шахсан Президентимизнинг ушбу соҳага қаратаётган алоҳида эътибори, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаши натижасида давлат буюртмаси асосида ҳар йили ўнлаб бадиий, ҳужжатли ва анимацион филмлар ишланмоқда. Ўзбек киноси намуналари аста-секин турли халқаро фестивалларда мукофотлар олиб, хорижлик киночилар тилига ҳам тушмоқда. Бу яхши, албатта. Бугунги кунда республика кинотеатрлари репертуарининг асосий улушини миллий филмлар ташкил этаётганини ижобий ҳолат сифатида баҳолаш мумкин. Томошабинлар орасида ҳам анчагина жонланиш бор. Қувонарлиси, кино ижодкорлар сафи ёшариб боряпти. Шу йил премьералари бўлиб ўтган "Бекатдаги одам", "Кўргим келади", "Қўрғон", "Сариқ девни миниб" филмларининг режиссёрлари 30 ёшнинг нари-берисидаги ижодкорлар. Бундан ташқари, "Зумраша" болалар ҳажвий киножурнали туркумларини суратга олиш ёш истеъдодлар учун ўзига хос маҳорат мактаби бўляпти. Ўзини кўрсата олган ёш сценарийчи, режиссёр, оператор, рассом ва бошқа касб эгалари келгусида агентлик буюртмасига кўра ишланадиган бадиий, ҳужжатли филмларга жалб қилинади.

Бироқ бугунги киножараённи кузатсангиз, қилинган ва қилинаётган ишлар баробарида камчиликлар ҳам мавжуд экани ва уларни бартараф этмасдан туриб, жаҳон киноси билан бўйлаша оладиган филмлар яратиш осон бўлмаслиги кўзга ташланади.

Ўзбек киночилари олдидаги долзарб вазифалар сирасига сценарий муаммоси, ижодий ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги, кадрлар етишмовчилиги, ёшлар билан ишлаш, экранда замон қаҳрамонини жонлантириш ва миллий кинонинг келажаги билан боғлиқ бошқа муҳим масалаларни киритиш мумкин. Бугунги давра суҳбатини мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлларига қаратсак, назаримда, ҳар жиҳатдан фойдали бўлади.

Фахриддин ШАМСИМАТОВ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

— Замонавий ўзбек киноси ҳақида гапирганда бирёқлама қарашларга суяниб қолмаслик керак. Жараён, изланиш бор жойда муаммо бўлиши табиий. Ўтган йигирма уч йил ичида ўзбек киноси ҳам ғоявий, ҳам шаклий жиҳатдан катта ўзгаришлар жараёнини босиб ўтди. Жаҳон экранларида ўз сўзимизни айтиш имконини қўлга киритдик.

Ушбу тараққиёт йўли осонликча босиб ўтилаётгани йўқ. Жараёнга холис баҳо берадиган бўлсак, мавжуд муаммоларнинг салмоқли қисми хусусий студиялар фаолияти билан боғлиқлиги маълум бўлади. шу билан бирга хусусий студиялар ўзбек киноси ривожига тўсиқ бўлмоқда, деган фикрдан ҳам йироқман. Миллий кино санъатимиз истиқболи айнан хусусий кино билан боғлиқ эканига ишончим комил. Асосий муаммо шундаки, бугун аксар хусусий студияларда профессионал маҳоратга эга бўлмаган “ижодкор”лар жавлон урмоқда. Натижада бадиий савияси бўш, ҳаваскорлик даражасидаги филмлар пайдар-пай суратга олинмоқда. Тижорат киносига хос бўлган бу каби салбий тамойилни Ғарб мамлакатларида ҳам учратиш мумкин. Энг муҳими, томошабинларда танлаш имконияти сақланиб қолиши керак. Ўзбек томошабинига бугун турли мавзу ва жанрдаги филмлар тақдим этилмоқда. Улар орасида ҳақиқий кино талабларига жавоб берувчи ижод намуналари ҳам бор. Қайси филмни томоша қилиш масаласига келсак, бу ёғи ҳар бир санъат ихлосмандининг дидига боғлиқ. Санъатшунослару оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзбек киносининг келажаги борасида қатъий хулоса чиқаришга шошмаслиги лозим.

Рихсивой МУҲАММАДЖОНОВ, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби:

— Яхши сценарий бўлмас экан, яхши филм дунёга келмаслигини ҳамма билади. Кино тилини, унинг сир-асрорларини мукаммал биладиган профессионал сценарийнавислар сафи кенгаймас экан, яхши сценарий ҳақида гапириш амримаҳол. Ваҳоланки, бугун кино тилини ва унинг сирларини пухта биладиган сценарийнавислар сони бармоқ билан санарли. Ҳар қандай сценарий, худди яхши қисса ва романлар каби йиллаб юракдан ўтказиб ёзилмас экан, ундан ҳеч қачон яхши филм дунёга келмайди. Ёзган асарингдан ўзингтаъсирланмасанг, сценарийинг бўйича дунёга келган филмдан бошқалар қандай таъсирланади?
Ответить 
Старый 20.10.2014 14:47   #644  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:

Хуршид ДАВРОН, Ўзбекистон халқ шоири:


— Рихсивой ака ҳақ гапни айтди. Бугунги киножараённинг энг муҳим муаммоларидан бири пухта сценарий яратиш масаласидир. Пойдеворсиз иморат ҳалокатга маҳкум бўлганидек, бадиий асосга эга бўлмаган ҳар қандай филм муваффақиятсиз чиқади. Бизда эса баъзи устаси фаранглар бир варақ сценарийси бўлмаган филмлар ишлаётгани ҳам сир эмас. Бир йилча олдин хусусий киностудияларга бағишланган давра суҳбатида бир "бозори чаққон" актёр очиқдан-очиқ, "Баъзида менга сценарий топиб бера олишмайди. Бир нарса деб юборинг, деб мўлтираб туришади”, деган эди.

Назаримда, киносценарийлар савиясини кўтариш учун, энг аввало, адабий жараённи яхшилаш лозим. Қолаверса, биринчи галда режиссёрлар кўпроқ бадиий адабиёт намуналарига мурожаат қилиши шарт, деб ўйлайман. Жаҳон киноси тарихидаги энг сара филмларнинг аксарияти бадиий асарларга асосланиб яратилганини унутмаслик керак.

Фахриддин ШАМСИМАТОВ:

— Аксар ҳолларда “Режиссёрлар, кўпроқ китоб ўқиши лозим”, “ёзувчи-шоирлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш керак” қабилидаги маслаҳатлар билан чекланяпмиз, холос. Ваҳоланки, яхши сценарий йўқлиги биринчи навбатда актёр ижодига салбий таъсир кўрсатади. Келишган қомат, мафтункор чеҳра ҳам бу камчилик ўрнини тўлдиришга қодир эмас. Актёрлик тажрибамдан келиб чиқиб шуни айта оламанки, сценарийда актёр имкониятларини тўла очиш учун манба бўлмаса, уста режиссёр ҳам унга ёрдам бера олмайди.

Яқинда ёш ижодкорлар билан ўтказилган учрашув чоғида менга шундай савол берил ди: “Спортчи ўз маҳоратини ошириш учун машқ қилади, олим лабораторияда тажриба ўтказади. Кино актёри ўз маҳоратини қандай қилиб оширади?” Очиғини айтганда, бу муаммо мени ҳам узоқ йиллардан бери ўйлантириб келгани учун жавоб беришга бир оз иккиландим. Санъат институтининг айрим педагоглари каби “Тинмай репетиция қилиш керак”, деб осонгина қутулишим мумкин эди. Бироқ ўша “репетиция” дегани ўзи қандай кечади? Суратга олиш майдонида, камера қаршисида ишлаш имкони доим ҳам бўлавермагач, актёр нимага асосланиб рол устида ишлайди? Демак, сценарий мутолааси актёр маҳоратини чархлайдиган асосий ижод майдонига айланиши зарур. Актёрда ҳамиша сценарий танлаш имконияти бўлиши лозим. Бунга эришиш учун профессионал кинодраматурглар сонини кўпайтириш керак. Энг маъқул чора — ёш қаламкашларга йўл бериш, деб ўйлайман. Бугунги замон руҳини ҳис этишга қодир, янгича қарашга эга ёш драматургларга эҳтиёж катта.

Ёлқин ТЎЙЧИЕВ, режиссёр:

— Кино синтетик санъат экани баробарида ўз қонунларига таянади. Ушбу санъат туридан юксак рассомлик маҳоратини, юксак адабиётни қидириш ноўрин. Чунки сценарий ҳеч қачон тўлақонли адабий асар сифатида шаклланмаган. Сценарий кинематография соҳасининг асосий мезонини белгилаб берувчи ҳамда уни йўналтирувчи фикрнинг ёзма кўриниши, холос. Менимча, кинодан ўзга бир санъат тури принциплари, қолаверса, ўзга санъат тури қонунларига таяниб иш тутишга оид фикрлар кинога муносабатнинг, ҳурматнинг юзаки эканини билдиради. Кимдир, филмдаги “адабиёт” диалогларда кўринади, деса, у кино нима эканини умуман тушунмайди.

Режиссёр бўладими, ёзувчи бўладими, актёр ёки рассом бўладими, қатъи назар, кино на диалог, на тасвир ва на ҳаракатнинг изоҳи эмаслигини, кино ўша ҳаракатнинг (ички, яъни фикр ҳаракатининг) қоғоздаги эмас, тасмадаги кўриниши эканини тушунмаса, у билан баҳслашишдан фойда йўқ. Кинонинг ўзга санъат турларидан фарқи ҳам шу. Буни амалга ошириш учун режиссёр, актёр, сценарийнавис ҳам адабиётдан, ҳам рассомлик санъатидан, ҳам театр сир-асрорларидан бохабар бўлиши шарт. Афсуски, ҳозир ким тақдир тақозоси билан қайси соҳадан кинога кириб келган бўлса, ундан ўша соҳани ахтариш билан овора.

Фахриддин ШАМСИМАТОВ:

— Филмлар савиясидан сўз очар эканмиз, муҳим бир жиҳатни, яъни кино аввало жамоавий санъат тури эканини унутмаслик лозим. Сценарий филм деб аталувчи улкан чўққини забт этиш учун қўйилган дастлабки қадам, холос. Шуниси ҳам борки, яхши сценарий асосида ҳамиша ҳам яхши филм суратга олинавермайди. Сабаби, филмнинг муваффақиятига таъсир этувчи омиллар бисёр.

Нима учун “Тошкент — нон шаҳри”, “Ўткан кунлар”, “Беруний” каби мумтоз филмларни ҳар сафар томоша қилганимизда ҳайрат туйғусини ҳис этамиз? Чунки улар шу қадар кенг кўламда суратга олинганки, декорациянинг арзимас унсуридан тортиб, энг кичик қаҳрамон қиёфасини яратиш устида ҳам чуқур изланиш олиб борилган. Бир сўз билан айтганда, мазкур филмлар профессионал кино талабларига мукаммал риоя қилинган ҳолда суратга олинган. Назаримда, бугун баъзи ижодкорлар ана шундай машаққатли меҳнатдан қочишмоқда. Негадир филм суратга олишга жуда қисқа вақт ажратилади. Сценарийни ўрганишга ҳам, рол устида изланишга ҳам улгурмаймиз. Аксар ҳолларда синовсиз суратга олишга тўғри келади. Имкон қадар бир ёки иккитадан ортиқ дубл ишлатмасликка ҳаракат қилинади. Ваҳоланки, филмда шундай мураккаб саҳналар бўлиши мумкинки, уни маромига етказиб суратга олиш учун ўндан ортиқ дубл талаб этилади. Хорижда филм яратиш учун икки, уч йил сарфланиши одатий ҳолдир. Бизда эса аксарият филмларнинг суратга олиш жараёни икки ойни ҳам ташкил этмайди. Табиийки, бундай қисқа вақт ичида яратилган филмларнинг умри ҳам жуда қисқа бўлади.

Баҳодир ОДИЛОВ:

— Яхши сценарий муаммоси азалдан барча киноижодкорларни қийнаб келади. Ижодий анжуманларда, бадиий кенгаш йиғилишларида бу ҳақда кўп гапирилади.

Дарҳақиқат, бугун профессионал сценарийнавислар етишмайди. Нари борса, беш-олтита кинодраматург бор, холос. Улар ҳам ҳар йили икки-учтадан яхши сценарий ёза олмайди. Ҳар йили давлат буюртмаси билан ва нодавлат студияларда элликка яқин филм ишланаётганини ҳисобга олсак, қирққа яқин филм сценарийсини ҳаваскорлар ёзаётгани маълум бўлади.

Ўзини сценарий ёзишга ураётганлар қайта ёзиш у ёқда турсин, ҳатто профессионал атамаларни ҳам билмайди: конфликт, экспозиция, асарнинг ғояси нима деб сўрасангиз, ер чизиб ўтираверади. Очиғи, кўпчилик сценарий усталари ҳам ҳаётдан анча узоқлашиб қолган. Юртимизда бўлаётган катта ўзгаришларни, ижтимой ҳаётимизда учраб турадиган муаммоларни, қаҳрамонларнинг ижобий ва салбий қирраларини очиб беришда уларда шижоат етишмайди.

Бу каби камчиликлар кинорежиссёрларимизга ҳам тегишли. Аксарияти ҳаётни чуқур билмайди, билмаган мавзулари ҳақида филм ишлайман деб қовун тушираётганлари оз эмас. Бу ҳам етмагандай, айрим режиссёрлар ўзи сценарий ёзиб, ўзи режиссёрлик қилиб, ҳатто қалам ҳақи бегона бўлмасин деб, муҳаррирликни ҳам даъво қилаётганига нима дейсиз?


Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 20.10.2014 14:49   #645  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Ёлқин ТЎЙЧИЕВ:

— Афсуски, соҳага кириб келаётган кўпчилик ёшларнинг “юлдуз” бўлишдан бошқа муддаоси йўқ. Кинодаги манманлик ижодкорнинг руҳини камситиш, ижодкорнинг кўзини кўр қилишдан бошқа нарса эмас.

Мен билган бир неча омилнинг ўзиёқ ёшларнинг танлаган касбига ҳурматсизлиги, юзакилигини кўрсатиб беради. Дидни, айниқса, бадиий дидни тарбиялаш – ўта машаққатли иш. Бу ўринда ҳозир эътибор бериш лозим бўлган иккинчи масала бор. Ўзбек киносининг аксарият усталари олий ўқув юртларида дарс бермайди.

Баъзилар, сценарий деганда режиссёрнинг қўлига тутқазиладиган тайёр нарсани тушунади. Лекин шахсан мен бу ҳолатда режиссёрнинг мавқеи ва сценарий устида ишлашдаги роли нима эканини тушунмайман. Агарда сценарийда режиссёрнинг фикри ва дарди ётмаса, у қандай қилиб режиссёрнинг фикри ёки филми бўлиши мумкин? Гап нафақат сценарийларнинг саёзлигида, қолаверса, режиссёрларнинг иштиёқсизлиги, эринчоқлиги ва эркатойлигида ҳам. Кино синтетик санъат эканини ҳамма билади, лекин уни тирик инсонлар яратишини кўпинча эсдан чиқариб қўямиз: ўртада на мусоҳаба, на мунозара бор. Натижа шу бўладики, “юлдуз” бўлмоқчи бўлган ёш ижодкор ҳеч бир қаршилик бўлмагандан кейин ҳаш-паш дегунча ўзига «янги услуб» ҳам ясаб олади. Бу худди тажрибасиз кулолнинг кўзани қийшиқ ясаб қўйиб, ношудлигини оқлаш учун уни “услуб" деб атаганидай кулгили туюлади. Ўша ношуд ижодкорнинг кино санъатига умуман алоқаси бўлмаслиги мумкин, лекин бу унинг имижига айланади. Оқибатда “Маҳалладаги қўшнинг кўрмаса, ақлли кино олишнинг нима кераги бор?” қабилидаги иддаолар вужудга келади. Ваҳоланки, иддаонинг жавоби саволдан ҳам жўн: “Қўшнингни кулдирмоқчи бўлсанг, латифа айтиб бера қол, кино олиб нима қиласан?”

Хуллас, дид — жуда катта куч. Ижодкорнинг бадиий дидини тарбия қилмас эканмиз, бачканаликдан қутулишимиз амримаҳол. Дид эса айнан мактабга бориб тақалади. Баҳодир ака айтган ғоя нима, мавзу нима, бадиий ечим нима, деган гаплар мактабга тегишлидир. Ҳозир – интернет даври. У ердан фақат олди-қочди қўшиқларни кўчиргандан кўра, сценарийнависликнинг услублари, йўналишлари, мактаблари тўғрисида истаганча маълумот топса, филмларни кўрса, ўрганса бўлади. Бу алал-оқибат режиссёрнинг, сценарийнависнинг диди, мақсади ва иштиёқига боғлиқ. Агар яхши сценарий, яхши ёш режиссёр бўлса, ҳеч ким уни катта санъат остонасидан қувиб солмайди.

Феруза ФАЙЗИЕВА, санъатшунослик фанлари номзоди:

— Деярли ҳар ой янги филм премйераси ҳақида хабар тарқалиши ижобий ҳолат. Миллий кинематография ривожланяпти, филмларнинг сони ортяпти, лекин уларнинг сифати, бадиий қиммати ва аҳамияти ҳақидаги мулоҳазалар кишини ўйлантиради. Таъбир жоиз бўлса, аксарият филмларни пархонада пишган мевага қиёслаш мумкин. Ҳусни бору мазаси йўқ, умри қисқа. Уларни нари борса, бир марта кўриш мумкин. Айрим режиссёрларимизнинг, ўзим сценарий ёздимми, ўзим суратга оламан, қабилидаги ўзбошимчалиги сабабли ўз қобиғига ўралашиб қолиш ҳоллари кузатилмоқда. Бундай ёндашув эса табиий равишда асар бадииятига путур етказади, композицион яхлитлик йўқолиб, жанр қонун-қоидалари четда қолиб кетади. Ваҳоланки, Латиф Файзиев, Шуҳрат Аббосов каби режиссёрлар Назир Сафаров, Мақсуд Шайхзода, Абдулла Қаҳҳор, Раҳмат Файзий, Одил Ёқубов, Ўлмас Умарбеков каби атоқли ёзувчилар билан ҳамнафас бўлиб ишлаган. Кейинги даврда эса Хуршид Дўстмуҳаммад, Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзам каби ижодкорларнинг режиссёрлар билан ҳамкорлиги ижобий натижалар бергани ҳам бор гап. Узоққа бормасдан Равил Ботировнинг кўп йиллик танаффусдан кейин ёзувчи Эркин Аъзам асари асосида суратга олган “Жаннат қайдадир” филми томошабинлар эътирофига сазовор бўлганини эслаш кифоя. Мавзу долзарб, драматургия пишиқ, бадиият эса мукаммал.

Бугун киночиларнинг ёзувчилар билан ҳамкорлиги анча сусайди. Кинога Ёлқин Тўйчиев, Аюб Шаҳобиддинов каби ижодкорларнинг кириб келиши санъат оламида ўзига хос воқеа бўлган эди. Лекин бугун улар негадир мудроқ бир ҳолатда юргани кишини таажжублантиради. Кўп режиссёрлар майда воқеалар гирдобида қоляпти. Масалан, ҳали-ҳануз севиб томоша қилинадиган “Маҳаллада дув дув гап” филми бир қарашда маиший мавзуда яратилгандек кўринса-да, комедия жанрига хос қонун-қоида ва меъёрга жиддий эътибор қаратилгани, миллий руҳ билан суғорилгани учун қадрли.

Яқинда “Зарб” филми республика кинотеатрлари экранига чиқди. Аслида филм режиссёри Нозим Тўлахўжаевнинг ижодий имконияти, савияси, салоҳияти жиддий мукаммал филмлар яратишга етади. Эҳтимол, филмнинг драматургик асоси бўшдир. Нима бўлганда ҳам режиссёрнинг мақтовга арзигулик ижодий имконияти ўзини оқламагандек... Хўш, филм мазмун-моҳияти, маънавий, ижтимоий ва бадиий жиҳати билaн томошабинга нима бера олди? Филмга таклиф этилган актёрларни ёшида ҳам катта тафовут сезилади. Эҳтимол, режиссёр томошабинни мушоҳадага чорлаш мақсадида кўпгина саволларни жавобсиз қолдириш усулини қўллагандир. Лекин айнан картинанинг бадиий, маънавий жиҳати, ижтимоий аҳамияти ҳақидаги саволлар жавобсиз қолган.

Маиший мавзулар доирасини ёриб чиқиш вақти келди. Ҳар йили давлат ажратаётган маблағларга икки ёки уч йилда бир марта бўлса ҳам тарихий шахслар ҳаёти ва ижодига бағишланган тўлиқ метражли филмлар яратиш мумкин.

Ответить 
Старый 20.10.2014 14:51   #646  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Хуршид ДАВРОН:

— Филм ишлаш жараёнида ҳамма вақт режиссёр устун мавқега эга бўлиб келганини очиқ айтиш керак. Театрда ҳам шу: пиеса муаллифи иккинчи, режиссёр эса биринчи планда. Тўғри, қобилиятли режиссёр унчалик мукаммал бўлмаган сценарийни пишитиши мумкин. Бироқ, афсуслар бўлсинким, кино ёки театр режиссёрларининг ҳаммасини ҳам юксак қобилиятли, деб бўлмайди.

Асардаги мавзу моҳиятию қаҳрамонлар характерини очиб бериш, сценарийнинг бадиий жиҳатдан пухта бўлишида сценарий муаллифи ҳал қилувчи томон ҳисобланади. Режиссёрнинг ўзбошимчалик билан сценарийга тузатишлар киритаверишига чек қўйиш лозим.

Гулчеҳра УМАРОВА, таҳририят санъат бўлими мудири:

— Менимча, Хуршид ака бу ўринда яхши сценарийларга киритилаётган ноўрин тузатишларни назарда тутаётган бўлса керак. Чунки профессионал режиссёр ночорроқ сценарий асосида ҳам яхши филм яратганига кўп марта гувоҳ бўлганмиз.

Шу маънода асар пойдевори сифатида сценарий ва сценарий ёзувчилар масаласини таъкидлаш билан бирга, профессионал режиссёрлар сафини кенгайтириш, борларининг маҳоратини ошириш борасида ҳам жиддий ўйлаб кўриш зарур.

Яна бир гап. Агар одамда Оллоҳ берган иқтидор, истеъдод бўлмаса, уни драматургия факултети ёки курсларида ўқитганнинг фойдаси йўқ! Ҳар қанча ўқимасин, ўзида бўлмаса, ўртамиёна бир қаламкаш бўлиб қолаверади. Тўғри, зўр ёзувчилар яхши асарларини сценарий қилиб қайтадан ёзишни мажбурият деб билмаслиги мумкин, лекин ўша асарлар асосида яхши филмлар ишлашга қодир ижодкорларни тарбиялаб етиштириш кўпроқ фойда беради, деб ўйлайман.

Баҳодир ОДИЛОВ:

— Бугунги кунда Киноарбоблар бирлашмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия, Композиторлар уюшмаси сингари ижодий ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни йўлга кўймасдан туриб, кино санъати олдида турган вазифаларни ҳал килиб бўлмайди.

Киноарбоблар бирлашмаси бу масалага доим катта эътибор бериб келмоқда. Ҳар йили Ёзувчилар уюшмаси билан бирга турли мавзуларда давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ўтказилади. Масалан, "Замонавий драматургия", "Болалар адабиёти" ва "Замонавий қаҳрамон образи" мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди. Кино санъати ҳар доим бадиий адабиётга таяниб, ундан озиқ олиб ривожланишини ҳеч ким инкор эта олмайди. Умуман, сўнгги йилларда кўп сценарийларимиз ёзувчилар билан ҳамкорликда яратилди. Композиторлар уюшмаси билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Агар профессионал мутахассислар етиштириш тизимини вужудга келтирмасак, кўзланган мақсадга эришиш амри маҳол. Масалан, профессионал сценарийчиларни тайёрловчи олий ўқув курсларини ташкил этиш, бундан ташқари, кинорежиссёр, кинооператор, рассом, мултипликатор сингари мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш лозим.

Шу йил феврал ойида "Кинодраматургия асослари" йўналишида уч ойлик бепул маҳорат дарсларини ташкил қилдик. Унда етук сценарийчи ва режиссёрлар маҳорат сабоқларини ўтдилар. Албатта, бу яхши тажриба. Лекин уч ой жуда кам. Юқорида санаб ўтилган мутахассисларни олий таълим соҳасида тайёрлаш йўли билан муаммони ҳал этиш мумкин.
Ответить 
Старый 20.10.2014 14:53   #647  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Рихсивой МУҲАММАДЖОНОВ:

— Албатта, бу ишларнинг ҳаммаси яхши. Лекин давлат ва хусусий киностудиялар ўртасидаги тафовутни йўқотадиган вақт ҳам аллақачон келди. Очиғи, мен хусусий студияларнинг кўпайиши тарафдориман. Фақат саёз ва енгил-елпи филмларнинг пайдо бўлишига қаршиман. Эътироф этиш керак, хусусий студияларнинг пайдо бўлиши жуда кўп ёшларимизга ижод қилиш, кино оламида ўзларини синаб кўриш имконини берди. Кутилмаганда кино оламига бир неча иқтидорли ёшлар шиддат билан кириб келди. Қисқа вақт ичида бир неча умидли режиссёрлар, иқтидорли кино актёрлар ва сценарийнавислар пайдо бўлди. Натижада студиялар ўртасида ижодий рақобат пайдо бўлди. Иқтисод оламида бозор учун курашилса, кино оламида томошабин учун кураш бошланиб кетди. Лекин хусусий студияларда аксарият профессионалликдан йироқ одамлар фаолият кўрсатаётгани кишини ташвишга солади. Агар уларнинг қизиқиши астойдил бўлса, аввал ўқисин, ўргансин, кинонинг асл мақсади ва моҳиятини тушуниб олсин.

Шу ўринда яна бир гап. Ҳозир институтнинг режиссура ва кинодраматургия йўналишларига тўғридан-тўғри мактабни ва коллежни битирган, ҳаётни яхши билмайдиган ёшлар қабул қилинади. Ўзингиз ўйланг, тўрт йил ичида улардан қандай қилиб профессионал драматург ёки режиссёр тайёрлаш мумкин? Назаримда, бу масалада чуқур ўйлаб иш тутиш керакка ўхшайди. Кейин институтда кино амалиёти билан яқиндан таниш бўлган устозлар кўпроқ бўлгани, маҳорат дарслари ҳам тез-тез ўтилгани яхши самара беради, деб ўйлайман. Агар фақат назарий илмлар билан сценарийнавислар тайёрлаш мумкин бўлганида кўп муаммолар аллақачон ҳал бўларди.

Гулчеҳра УМАРОВА:

— Рихсивой аканинг фикрларига тўлиқ қўшиламан. Албатта, ўзимизда яхши кино мутахассисларини тайёрлашни йўлга қўйишимиз керак. Лекин иложи бўлса, режиссёрлар ва сценарийчилар тайёрлашга шу соҳадан хабари бўлган, ёзишга иқтидори бор, кинони севадиган тажрибали ижодкорларни жалб қилиш керакмикан... Бир қоғоз хабар ёзмаган одам дабдурустдан маълум муддат ичида тайёр сценарийчи бўлиб чиқишига ким кафолат беради!

Шу ўринда филмларга ҳадеб бир хил қиёфаларни жалб қилаверишга, экран ҳақида ҳеч қандай тушунчаси бўлмаган ёшларга асосий ролларни беришга чек қўйиш вақти етди, деб ўйлайман.

Айни вақтда, кино санъатидаги оғриқли нуқталардан бири киношунос мутахассисларнинг тақчиллиги масаласидир. Бинобарин, матбуотда филмлар таҳлил қилинган профессионал мақолаларни учратиш қийин бўлиб қолди. Киношуносликда авлодлар алмашинувида узилиш бўлиб қолгандек. Ҳозир Санъат ва маданият институтини тугатган ёки ҳали ўқишни давом эттираётган уч-тўрт ёшни ҳисобга олмаганда кино ҳақида ёзадиган киношунослар йўқ ҳисоб. Бу вазиятни ҳам назардан қочирмаслик керак.

Феруза ФАЙЗИЕВА:

— Кино танқиди борасидаги фикрлар жуда ҳам тўғри. Онда-сонда учраб турадиган янги филмларга бағишланган ахборот ё репортаж тарзидаги материалларни айтмаса, картиналар том маънода таҳлил қилинган, ютуқ ва камчиликлар рўй-рост кўрсатилган мақолалар деярли кўринмайди. Ёдимда бор, бир вақтлар муҳокамада Ханжара Абулқосимова қатнашади, дейилса, кино ижодкорлар типирчилаб қолар эди. Унинг бирор кескин гап айтиб юборишидан чўчиб туришса-да, ниҳоятда ҳурмат қилишарди, фикрларини инобатга олишарди. Албатта, Ханжара опа ҳамон кино соҳасида изланишлар билан банд. Соҳада шундай танқидчиларга чанқоқлик сезилади. Саноқли киношунослар бор, улар орасида ёшлар йўқ ҳисоби. Бор мутахассисларнинг асосий вақти илмий изланишлар, ўқув-услубий жараён билан боғлиқ бўлиб қолаётгани ҳам бор гап. Лекин “Излаган имкон топади”, деган гап бор-ку, ахир.

Ответить 
Старый 20.10.2014 14:54   #648  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Хуршид ДАВРОН:

— Бугунги экранларимизга замон қаҳрамонлари керак. Замонамиз қаҳрамони деб, биринчи навбатда, шу кунда биз билан ёнма-ён яшаётган ҳалол, покиза, ишини сидқидилдан бажараётган оддий кишини биламан. Ҳар қандай жамиятда янгиланиш жараёни кечаётганда тушунчалар ва ғоялар кураши, яъни зиддиятлар бўлиши — рад этиб бўлмас ҳақиқат. Ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий муносабатлардаги зиддиятларни акс эттирмай туриб, замонамиз қаҳрамонини яратиб бўлмайди.

Фақат ёнимизда эмас, тафаккуримизда, хотирамизда, юрагимизда яшаб келаётган тарихий шахслар ҳам замонамиз каҳрамони эканини унутмаслигимиз керак. Фарзандларимиз кўнглида ғурур ва ифтихор уйғотиш учун тарихий воқеаларни бадиий талқин орқали кино тасмаларига кўчириш, бинобарин, шу йўл билан ёшларни тарихни ҳис қилишга ўргатишимиз лозим. Бизга миллий ғурурни уйғотувчи филмлар керак.

Баҳодир ОДИЛОВ:

— Замонавий кинематографиямиз жаҳон киносида юз бераёттан жараёнлардан четда қолмаслиги керак. Лекин бир тамойил одамни ташвишга солади — миллий кинофилмлар умумийлашиб, ўзига хослигини йўқотиб бормоқда. Масалан, замонавий ҳинд филмлари ёки корейс филмлари илгариги миллий филмларга сира ўхшамайди. Тўғри, ҳар бир яхши ишланган кинофилм дунёнинг ҳамма жойида тушунарли ва оммабоп бўлиши керак. Дунёга чиқа борганимиз сари бу ўзимизнинг кинофилмларга салбий таъсир этиб, уларни ҳам қайсидир маънода чучмаллаштириб қўйиши мумкин. Лекин мен ўзбек киноси бугун ҳам, эртага ҳам миллий бўлиб қолишини истайман. Филм канчалик миллий бўлса, бошқа миллат вакилларига шунчалик қизиқ бўлади.

Картиналаримиз халқаро кинофестивалларда иштирок этиши учун техник жиҳатдан уларга қўйиладиган талабларга жавоб бера оладиган стандартларни жорий қилишимиз зарур.

Албатта, бундай давра суҳбатларида бир-бирига зид фикрлар айтилиши, баҳс-мунозара бўлиши табиий. Аммо бундай хилма-хиллигу зид фикрларни бир нарса — миллий кинематографиямизни ривожлантириш йўлидаги куюнчаклик бирлаштириб туради. Камчиликлар қанчалик рўй-рост айтилса, мавжуд муаммоларни кўз олдимизга аниқ келтиришимиз ва уларни бартараф этиш режаларини тузиб олишимиз осон бўлади.

Бир ҳақиқатни, тан олиш керак: баъзан бугунги кунда катта экранга чиқаётган филмлар миқдорига қараб, улар эрта бир кун сифат ўзгаришларига олиб келади, деб ўз-ўзимизга таскин бермоқчи бўламиз. Лекин кейинги йигирма йилнинг нари-берисида орттирилган тажриба бу фикрнинг бадиий ижодга алоқаси йўқлигини кўрсатмоқда. Негаки, бу ерда гап биринчи навбатда шахсга, ижодкорга боғлиқ. У истеъдодсиз, шунинг баробарида савияси паст бўлса, ундан яхши асар кутиш қийин. Бинобарин, олдимизга қўйилаётган улкан вазифаларни бажаришда истеъдодларни излаб топиш, уларни тарбиялаш ва кинолойиҳаларга жалб қилишдан чарчамаслигимиз керак.

("Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетасининг орфографияси сақлаб қолинди.)

Манба: “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 2014 йил 17 октябрь сони.

Ответить 
"+" от:
Старый 24.10.2014 16:53   #649  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Жорий йилнинг 28 октябри, соат 11.00 да режиссёр Ҳилол Насимовнинг "Гумроҳлар" фильми намойиш этилиб, фильм юзасидан суҳбат ўтказилади.
Суҳбатда режиссёр Ҳилол Насимов, Ўзбекистон халқ артистлари Хайрулла Саъдиев, Эркин Комилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирза Азизов, Жамила Ғофурова, Самандар Ҳамроқуловлар иштирок этишади
“Гумроҳлар" бадиий фильми “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ватан” киностудиясида тасвирга олинган.

Фильм сценарийси муаллифи ва бош режиссёри Ҳилол Насимов.

Фильм қаҳрамони, илғор тадбиркор Оллоёр Шукуров ғаламис кимсалар найрангларига илиниб, боридан айрилади. Унинг аянчли тақдирини кўрсатиб беришдан мақсад одамларни нопок кимсаларнинг ёлғонига алданиб қолмасликка чорлашдир.
Фильмни яратишда оператор Беҳзод Қодиров, рассом Алишер Умрзоқов, композитор Хуршида Ҳасанова ва овоз оператори Абдуқаҳҳор Каримов ва бошқалар иштирок этди. Ролларни Эркин Комилов, Хайрулла Саъдиев Мирза Азизов, Самандар Ҳамроқулов, Жамила Ғофурова, Сайёра Юнусова ва бошқа актёр ва актрисалар ижро этган.

.
Ответить 
Старый 24.10.2014 20:18   #650  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Жорий йилнинг 28 октябри, соат 11.00 да режиссёр Ҳилол Насимовнинг "Гумроҳлар" фильми намойиш этилиб, фильм юзасидан суҳбат ўтказилади.
Қачон деган саволга жавоб бор, лекин қаерда? деган саволга жавоб йўқ.
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх