|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
19.01.2010 17:43 | #52 |
Сообщений: 17
+ 29
79/17
– 0
0/0
|
Мен бобомиз Абдулла Қодирийнинг 26 набираларидан бириман. Абдулла Қодирийнинг набираси бўлишлик менимча фахр эмас, балки масъулиятни юклайди. Мени у кишидек ёзувчи бўлишга даъвогарлигим йўқ, бироқ ҳаётда,турмушда улар каби ҳалол яшашга, ибодат борасида бобомга эргашишга ҳаракат қиламан. Бувамиз қамоқда ичишга берилган сувни ибодат қилишдан олдин покланиш учун ишлатиб беш вақт намозни канда қилмаган эканлар.
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
19.01.2010 17:54 | #54 |
Сообщений: 17
+ 29
79/17
– 0
0/0
|
Бундай режа “37-хонадон” китобида таъкидлаганимдек, собиқ Ўзбекистон Коммунистик Партияси Марказий Комитетининг 1958 йил 10 февралидаги мажлис қарорида тасдиқланган эди. Унга кўра Абдулла Қодирийнинг асарлари 3 томлиги тайёрлансин. 1-томга “Ўтган кунлар” романи, 2-томга “Меҳробдан чаён” романи ва “Обид кетмон” қиссаси, 3-томга ҳикоя, очерк ва фельетонлари киритилсин, деган гаплар бор эди. Бироқ у даврда деярли кўнгилдагидек ишлар қилинмади. Отамиз Ҳабибулло Қодирий ва акамиз Хондамир Қодирийнинг машаққатли меҳнатлари эвазига 1992 йил Ғафур Ғулом номидаги адабиёт нашриётида “Ўткан кунлар” ва “Меҳробдан чаён” романлари асл ҳолида, ўзгартиришсиз нашр этилди. Бундан ташқари “Янги аср” нашриётида 2007 йилда “Диёри бакр” номли китоб нашрдан чиқди. Китобга Абдулла Қодирийнинг шеърлари , ҳикоялари, саҳна асарлари, адабий мақолалари, фелъетонлари киритилган. Китобни тўплаб нашрга тайёрловчиси Хондамир Қодирийдир.
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
19.01.2010 17:56 | #55 |
|
Адибимизнинг келгуси режаларида “Амир Умархоннинг канизи”, “Намоз ботир” ҳақида роман ёзиш ниятлари бўлган экан ва бу борада улар материал тўплаб юрганликлари ҳақида ўқиганмиз, эшитганмиз. Ушбу материаллар тинтув пайтида йўқотилганми ёки оилавий архивингизда сақланиб қолганми?
|
|
Ответить |
"+" от:
|
19.01.2010 18:00 | #56 | |
Сообщений: 17
+ 29
79/17
– 0
0/0
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
19.01.2010 18:11 | #60 | |
Сообщений: 17
+ 29
79/17
– 0
0/0
|
Цитата:
У ҳар бир типнинг ўзига яраша сўз танлай билар, ким тўғрисида ёзадиган бўлса(масалан: “Калвак маҳзум”, “Тошпўлат тажанг” сингари) худди ўша шахснинг ўзи бўлиб кетар эди. Бунинг учун, ўша типдаги кишиларнинг бутун ички сирларидан огоҳ бўлиши керак, албатта. Фавқулодда заковатга ва жасоратга эга бўлган ёзувчи, мазкур типдаги шахслар орасида юриб, ҳар бириси билан алоҳида суҳбатлашишдан тортинмасдилар: муллалар билан ҳам, бориб турган қиморбоз, беданавоз чапанилар билан ҳам, зўр ўғрилар билан ҳам, эшонлар, муридлар, сўфилар, дарвишлар, қаландарлар билан ҳам, кўкнори ва бангилар ҳам гаплашаверарди”. |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|