Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > Учебные заведения
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.07.2012 14:31   #1  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Ўзбекистонда фан номзоди илмий даражаси бекор қилинди

Цитата:
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 24 июль куни “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Ҳужжат олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг устувор вазифаларини ва мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ва демократик ислоҳотларни, илғор жаҳон тажрибаси ва илмий кадрларни аттестациядан ўтказишнинг халқаро стандартларини ҳисобга олган ҳолда олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, шунингдек, диссертация тадқиқотларининг сифатини, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш, ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этишига шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинди.

Давлат раҳбари амалдаги олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида амалга оширилаётган таълим тизимидаги ўзгаришларнинг мантиқий давоми сифатида тубдан ислоҳ қилиш объектив зарурияти бугунги кунда яққол намоён бўлаётганини қайд этди.

Илмий кадрларни аттестациядан ўтказишнинг амалдаги икки босқичли тизими (фан номзоди ва фан доктори) иқтисодий ривожланган демократик мамлакатларда қабул қилинган олий малакали илмий кадрлар тайёрлашнинг замонавий, халқаро тан олинган талабларига мос келмайди.
Номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиш ва фан номзоди илмий даражасини тасдиқловчи дипломни олиш кўп ҳолларда фан ва илмий-техникавий ривожланиш манфаатларидан йироқ бирдан-бир мақсад бўлиб қолган ҳамда диссертацияни тайёрлаш ва ҳимоя қилишнинг турли босқичларида суиистеъмолчилик ҳолатларига олиб келмоқда.

Бугунги кунда амал қилаётган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизими таълим жараёни бакалавриат ва магистратура стандартларига ўтказилгандан сўнг номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиш моҳиятан ортиқча эканлигини кўрсатмоқда ҳамда фан доктори илмий даражасини олиш учун тўғридан-тўғри диссертацияни ҳимоя қилишни назарда тутувчи олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизимини жорий қилиш зарурлигини тақозо этмоқда.

Фармонга кўра 2013йилнинг 1 январидан бошлаб умум қабул қилинган халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ диссертация ҳимоя қилиш ва фан доктори илмий даражасини бериш бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизимини жорий этилади.

Бундан ташқари, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтини бекор қилинади, унда таълим олаётган шахслар олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимининг янги талабларига мувофиқ, уларни аттестациядан ўтказиш ва диссертация тадқиқотлари мавзуларини танқидий қайта кўриб чиқиш асосида катта илмий ходим-изланувчилар институтига ўтказилади.

Фан доктори илмий даражаси “магистр” даражаси билан олий маълумотга эга бўлган, катта илмий ходим-изланувчилар институтида илмий изланишлар натижаларига кўра докторлик диссертациясини ҳимоя қилган шахсларга тегишли фан йўналиши бўйича фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар томонидан берилади.

Катта илмий ходим-изланувчилар институтига “магистр” даражаси бўлган, илмий ва илмий-педагогик фаолият стажига (2-йилдан кам бўлмаган), шунингдек, фан номзоди илмий даражасига эга бўлган, фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асос бўлиши мумкин бўлган, маълум бир илмий натижаларни қўлга киритган (илмий мақолалар нашр этиш, илмий анжуманлар, семинарлар ва давра суҳбатларида иштирок этиш ва бошқалар) шахслар қабул қилинади.
Манба
Фармон билан қуйидаги сайтда танишишингиз мумкин.
Ответить 
Старый 25.07.2012 15:12   #2  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Катта илмий ходим-изланувчилар институтига “магистр” даражаси бўлган, илмий ва илмий-педагогик фаолият стажига (2-йилдан кам бўлмаган), шунингдек, фан номзоди илмий даражасига эга бўлган, фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асос бўлиши мумкин бўлган, маълум бир илмий натижаларни қўлга киритган (илмий мақолалар нашр этиш, илмий анжуманлар, семинарлар ва давра суҳбатларида иштирок этиш ва бошқалар) шахслар қабул қилинади.
Юқоридаги жумлани ўқиб чиқиб шундай савол пайдо бўлди:
Ҳозирда таҳсил олаётган тадқиқотчи-изланувчи-стажёрлар(аспирантлар) қайтадан аттестациядан ўтиб Катта илмий ходим-изланувчилар институтига қабул қилинишадими?
Ответить 
"+" от:
Старый 25.07.2012 21:05   #3  
Pre Open ID Group
Аватар для Azizbek Akhmedov
Оффлайн
Сообщений: 51
+ 11  17/14
– 1  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Катта илмий ходим-изланувчилар институтига “магистр” даражаси бўлган, илмий ва илмий-педагогик фаолият стажига (2-йилдан кам бўлмаган), шунингдек, фан номзоди илмий даражасига эга бўлган, фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асос бўлиши мумкин бўлган, маълум бир илмий натижаларни қўлга киритган (илмий мақолалар нашр этиш, илмий анжуманлар, семинарлар ва давра суҳбатларида иштирок этиш ва бошқалар) шахслар қабул қилинади.
Магистр даражаси + илмий ва илмий-педагогик фаолият стажи бўлиши керакми?
Ёки магистр даражасининг ўзи кифоями?
Ответить 
Старый 26.07.2012 04:17   #4  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,329
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Ҳозирда таҳсил олаётган тадқиқотчи-изланувчи-стажёрлар(аспирантлар) қайтадан аттестациядан ўтиб Катта илмий ходим-изланувчилар институтига қабул қилинишадими?
Фармонда "стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтини бекор қилиш, унда таълим олаётган шахсларни олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимининг янги талабларига мувофиқ, уларни аттестациядан ўтказиш ва диссертация тадқиқотлари мавзуларини танқидий қайта кўриб чиқиш асосида катта илмий ходим-изланувчилар институтига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин" деган банд бор. Бу борада ҳали тегишли тартибда қарорлар қабул қилинади. Унда бу масала қайтартибда ҳал этилиши аниқ белгиланади!

Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 26.07.2012 в 04:19.
Ответить 
Старый 26.07.2012 08:28   #5  
Аватар для Bahrom
Оффлайн
AKA:ABS
Сообщений: 223
+ 250  134/79
– 8  8/6

Uzbekistan
Цитата:
o‘rnatilgan tartibda mustaqil tadqiqotchi sifatida rasmiylashtirilgan, “bakalavr” yoki “magistr” darajasi bilan oliy ma’lumotga, 3-yildan kam bo‘lmagan amaliy ish stajiga ega bo‘lgan, ilmiy izlanishlarga layoqati mavjud, belgilangan talablarga mos keladigan ma’lum bir ilmiy yutuqlarga (ixtiro uchun patentlar, ilmiy maqolalar, ilmiy-texnologik ishlanmalarda qatnashish va boshqalar) ega bo‘lgan shaxslarga ham doktorlik dissertatsiyasini himoya qilishga ruxsat beriladi.
Demak men ham, magistraturani o'qimasdan turib doktorlik dissertatsiyasini himoya qilishimga imkon bor ekanda!
Ответить 
Старый 26.07.2012 08:36   #6  
Аватар для Bahrom
Оффлайн
AKA:ABS
Сообщений: 223
+ 250  134/79
– 8  8/6

Uzbekistan
Endi Xudo xohlasa tezda ba'zi ishlarim uchun patent olaman.
Menga juda katta imkoniyat bo'ldi!
Keyin doktorlikka harakat! :-)
Ответить 
"+" от:
Старый 26.07.2012 09:12   #7  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Bahrom Посмотреть сообщение
Demak men ham, magistraturani o'qimasdan turib doktorlik dissertatsiyasini himoya qilishimga imkon bor ekanda!
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Катта илмий ходим-изланувчилар институтига “магистр” даражаси бўлган.... шахслар қабул қилинади.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 26.07.2012 09:34   #8  
Real ID Group
Аватар для Firdavs Shoyiev
Оффлайн
Сообщений: 1,338
+ 1,431  1,445/476
– 58  15/13

UzbekistanОтправить сообщение для Firdavs Shoyiev с помощью ICQ
Хозирда мавжуд Ф.Н лари энди оддий олий маълумотли кишиларга айланиб қолишадими? Уларнинг бу унвонга эришиш учун қилган харакатлари бекор бўлдими? Ёки уларга докторлик даражаси бериладими (керакли аттестациялардан сўнг)? Қизиқ бўлдику...
Ответить 
Старый 26.07.2012 10:00   #9  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Firdavs Shoyiev Посмотреть сообщение
Хозирда мавжуд Ф.Н лари энди оддий олий маълумотли кишиларга айланиб қолишадими? Уларнинг бу унвонга эришиш учун қилган харакатлари бекор бўлдими? Ёки уларга докторлик даражаси бериладими (керакли аттестациялардан сўнг)? Қизиқ бўлдику...
Цитата:
4. Quyidagilar:
fan nomzodi ilmiy darajasiga ega bo‘lgan barcha shaxslar uchun tegishli imtiyozlar va amaldagi qonun hujjatlariga muvofiq o‘rnatilgan moliyaviy to‘lovlar miqdori;
professor, dotsent va katta ilmiy xodim ilmiy unvonlarini berish saqlab qolinsin.
Bunda, attestatsiya ishlari ko‘rib chiqish uchun 2012-yilning 1 iyuligacha OAKga taqdim etilgan shaxslarga ilmiy unvonlar amalda mavjud bo‘lgan huquqiy-me’yoriy hujjatlar talablariga muvofiq berilishi belgilansin.
Ответить 
Старый 26.07.2012 10:29   #10  
Real ID Group
Аватар для Firdavs Shoyiev
Оффлайн
Сообщений: 1,338
+ 1,431  1,445/476
– 58  15/13

UzbekistanОтправить сообщение для Firdavs Shoyiev с помощью ICQ
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
fan nomzodi ilmiy darajasiga ega bo‘lgan barcha shaxslar uchun tegishli imtiyozlar va amaldagi qonun hujjatlariga muvofiq o‘rnatilgan moliyaviy to‘lovlar miqdori;
professor, dotsent va katta ilmiy xodim ilmiy unvonlarini berish saqlab qolinsin.
Демак, Фан номзоди унвони сақлаб қолинмайди? Улар энди Ф.Н. эмас, балки, доцент булса, факат доцент ва хоказо бўлиб қолишади. Агар доктор булмоқчи бўлишса, ўрнатилган тартибда бунга эришишади. Шундайми?
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Единый интегратор по созданию и поддержке государственных информационных систем UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх