|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Библиотеки ... в том числе электронные |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
23.04.2008 11:38 | #1 | ||
|
«...Катта таътил тугаши арафасида мактаб юмушлари билан Жиззах шаҳрига боришга тўғри келди. Тоғдан Зомин марказигача, ундан яна шаҳарга келгунча ҳам толиқиб, ҳам жиндек қорин очгани учун энг аввал тамадди қилиб олмоқчи бўлдим. Талабалик даврим ўтган ЖДПИ атрофидаги бир тамаддихонага кириш ниятида йўлакдан борар эканман, кўпгина кишиларнинг йиғилиб турганига кўзим тушди. Яқин борсам, китоб савдоси авжида, қизиғи, кўпчилик дарсликлар эмас, балки янги нашр этилган бадиий нашрларни харид қилишаяпти.
Mўйловли, зиёлинамо китоб сотувчининг қўли-қўлига тегмайди. Қатор терилган китоблар орасида «Шайтанат», «Миллионерга қўйилган тузоқ», «Чўқинтирган ота», «Сағри тери тилсими», «Хамса»,.. қўйингки, ўзбек адабиётининг асл асарлари йиғилгандек. Анчадан буён бир вақтлар ўқиганим - «Чўқинтирган ота» асарини қидириб юрардим. Дарров нархини суриштирдим. «4600 сўм, ука», жавобини берди сотувчи. Кўзимни чирт юмиб айтилган пулни санаб бердим. «Кўзимни чирт юмиб» деганимнинг боиси шу пулга бир кило гўшт сотиб олсам, бола-чақам билан 3-4 кун ердим-да. Лекин китоб қадрини билган киши ҳар замонда бир замон фидойилик ҳам қилиб қўйиши керак!»... Қўшни мактабда ишлайдиган ҳамкасбимнинг мулоҳазалари мени ўйлантириб қўйди. Бугунги ёшларнинг китоб ўқишдан бирмунча узоқлашишларига ҳам бадиий асарларнинг қимматлиги сабаб эмасмикан? Ҳатто баъзи ота-оналар дарсликларнинг ижара пулини ҳам оғриниб тўлашади-ку. Бироқ яхшиямки, баъзи ота-оналар, ҳаммаси ҳам эмас. Ҳамкасбим айтмоқчи, «гапдан кўра бир кило гўшт маъқул», «китоб ўқиб қорин тўйдириб бўладими» дегувчи кишиларга «Маънавиятинг озуқа талаб қилиб турганида нафснинг ёлғон шивирига учма» дегувчиларнинг фикрини қарши қўйгинг келади. Ўйлашимча, аввало, ота-онанинг ўзи маърифат қадрини англаган, ҳаётга теран назар билан қаровчи инсонлар бўлишса, бундай оиланинг фарзанди ҳам билимга, маънавиятга яқин киши бўлиб камол топади, улғаяди. Албатта «қуш уясида кўрганини қилади», дейди доно халқ. Оила бошлиғи ва бека ёшларни тўғри йўналтира билса, одат ва қизиқишлари билан ҳисоблашса, болада адабиётга, санъатга муҳаббат уйғота олсагина кўзланган натижага эришиш осонлашади. Таниқли адабиётшунос ва таржимон Анвар Жўрабоев дунё аҳли - адабиёт ихлосмандлари севган адиб Габриэль Гарсиа Маркес билан суҳбатида «Илк ҳикояларингизни қачон ёза бошлагансиз?» деб савол беради. Лотин Америкаси романчилиги даҳоси бу саволга шундай жавоб берган экан: «...Ўқиш-ёзишни билмасимдан анча илгари. Мен ёзишу ўқишни билмасимдан аввал расм чизишни ўрганиб олувдим, дастлабки ҳикояларни расмлар ёрдамида «ёзганман»... Ҳа, баъзан катталар ўз фарзандларининг жуда ёшлигиданоқ расм чизишига, шеър ёзиш, иншо машқ қилиши ёки дурадгорлик каби сердиққат ишга мойил бўлишларига қаршилик қиладилар. Баъзилар бу каби машғулотларни «жиддий эмаслик» деб баҳолашса, баъзилар «заҳмат»ни ўз жигаргўшаларига раво кўришмайдими-ей... Яқинда бир қизиқ маълумотни ўқиб қолдим. Японияда ўн-ўн икки ёшли болалар оддий кўпайтиришни оғзаки (ёддан) бажара олишмас экан. Ахир, энг замонавий компьютер технологияси, телефон ва пейжерлар хизматда турганида «бош қотириб ўтириш» зарур кептими, дейишингиз мумкин. Бироқ бир нарсани унутмаслик керак: инсон ҳар турли жонсиз, аммо «ақлли» воситалардан ҳам, бошқа тирик мавжудотлардан ҳам мулоҳаза юритишдек инъомга эга бўлгани учунгина устундир! Мулоҳазани эса турли террористик тактикаларни, жангари усулларни, банк-у ҳарбий базаларга босқин уюштириш*ларни «тарғиб» қилувчи ўйинлардан эмас, балки китоблардан, яна қайтариб айтаман, китоблардангина олади онгимиз! Энди яна бир нарсага эътиборни қаратайлик: киши ёши, жинси, жамиятда тутган мавқеи қай даражада бўлишидан қатъий назар, биргина дўст билан ҳамсуҳбат бўлиб, маслаҳат сўрай олади, биргина нарсага суяниб, сир айта олади, ўрганади. Бу - китоб! Балки мен ўз шахсий мулоҳазаларимда бир оз муболаға қилаётгандирман. Аммо «Янги ёрни кўрганда, эскисини унутадилар» қабилидаги нақллар «янги ёр» бўлган компьютер билан «эски ёр» - китоб борасида бўлмаслигига аминман. Киши ўттиз ёшга киргунига қадар ўртача саҳифали китоблардан икки минг донасини ўқиши, шу билан бирга уйқуга ҳам, овқатланиш-у меҳнат қилишга ҳам улгуриши, дам олиши, маданий ҳордиқ чиқариши мумкин экан. Келинг, ёшларимиз икки минг эмас, мингта китоб ўқиб, ҳар биридан биргина ҳаётий сабоқ олсин, хулоса чиқарсин. Ана шунда бугунги тенгдошларимиз орасида замонасига лойиқ, жадал тараққиётга елка тута биладиган ҳамқадам ёшлар янада кўпаяди. Бу сизнинг, бизнинг, жамиятимизнинг, улкан хонадон, бир оила бўлган юртимизнинг ҳам ютуғи бўлади, ахир! Билим олишнинг, илмга, адабиётга, санъатга ошно бўлишнинг эрта-кечи йўқ. «Ўқийман» деган кишига на моддий қийинчиликлар, на-да вақтнинг тақчиллиги ва на бошқа ўнлаб (балки юзлаб!) баҳоналар тўсқинлик қила олади. Шундай экан, адабиётнинг чексиз, аммо мукаммал оламига кир, тенгдош! Бу олам сенга фақат ва фақат эзгулик тилайди. Ёлғизликда ҳабиб, мусофирликда йўлдош, қайғуда бардош, қувончингда саодат бўлгувчинг - китоб эканини унутиб қўйма! Нодирбек Йўлдош, ўкитувчи, Зомин. Манба: www.bekajon.uz |
||
|
Ответить |
23.04.2008 21:01 | #2 |
TDShI, xorijiy mamlakatlar iqtisodiyoti fakulteti
talaba
Сообщений: 37
+ 31
36/23
– 0
0/0
|
Kitob insonning eng yaqin do'sti. Bu mening shaxsiy fikrim. To'g'ri hozir texnologiya rivojlangan sari(kompyuter, internet....) kitob o'qiydiganlar soni ancha kamaygan. Lekin internetdagi barcha ma'lumotlar kitoblardan olinganku. Men kitobdan ma'naviy oziq olaman. Miyamga "to'yganman" degan fikrdan ko'ra, "saboq oldim" degani avzalroq.
|
|
Ответить |
28.04.2008 17:16 | #8 | |
|
Цитата:
Оффтоп: Бир киши танишига мактанибди:- Менинг шеърий тупламим чикди - деб. - Зур-ку! Машхур булиб кетибсан-да?!... - Нимасини айтасан. Чикарган китобларимнинг хаммасини кариндошларга, таниш-билишларга таркатяпман... |
|
|
Ответить |
03.05.2008 22:26 | #9 |
Сообщений: 31
+ 29
14/11
– 0
0/0
|
agar kitob qiziqarli bo'lsa o'sha kitobni olgan yaxshi. lekin bugungi kunda mazmunli kitoblar juda kam chiqayapti, odamlar bir-biriga o'xshash mavzudagi kitoblar ham ko'p. Masalan bugungi yoshlar o'zbek adabiyotini o'qigandan ko'ra chet adabiyotlarini o'qishadi. lekin u kitoblar bizda chiqayotgan kitoblardan 2 baravar qimmatroq, baribir yoshlar u kitoblarni olib o'qishyapti-ku. bunga sabab albatta o'sha kitoblarning mazmunidadir.
|
|
Ответить |
04.07.2008 12:30 | #10 | |
TDPU
O`qituvchi
Сообщений: 34
+ 2
7/7
– 0
0/0
|
Цитата:
Ўзимдаги барча яхши хислатлар учун китобдан миннатдорман (М.Горький) |
|
|
Ответить |
|