|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Библиотеки ... в том числе электронные |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
16.11.2015 18:36 | #561 | |
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
17.11.2015 12:31 | #562 | |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
20.01.2016 13:52 | #563 | |
|
Цитата:
Асар бош қаҳрамони Фарҳоднинг туғилганлигида "Фидел" деб аталишида ҳам гап кўп. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
21.01.2016 11:11 | #564 | |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Цитата:
2. гоя йук жойда гояни кидириш ва уни топиш, тасанно. Совет даврида Алишерлар Алик, Санжарлар Санчо, Худойберган, Худойбердилар Богдан, Мирза ва бошка М дан бошланадигандар Миша каби узбекча исмларни "байналминалча" килиб чакириш русм булган. |
|
|
Ответить |
21.01.2016 12:23 | #565 | |
|
Цитата:
Хуллас, китоб ёлғон ғояларга алданиб қолган авлод ва ўзлигини таний бошлаган авлод ўртасидаги муносабат ҳақида. Китобдаги "шовқин-сурон" воқеалардан мен шуни англадим. Sparc, ҳар бир китобхон асарга ўз ракрсидан қарайди. Шунга кўра таҳлил ҳам турлича бўлади. Мени фикрларим Сизнинг асар хусусида чиқарган хулосангизга мос келмаслиги табиий ҳолат. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
13.04.2016 07:27 | #568 | |
|
Цитата:
Оффтоп: Йўғе-е-ей, мен ўзимнинг нуқтайи назаримни билдирдим, холос. Инкор хусусидаги фикр хаёлимга ҳам келгани йўқ эди.Эркин Аъзамнинг "Пакананинг ошиқ кўнгли" тўпламидаги "Шоирнинг тўйи", "Ёзувчининг боғи", "пакананинг ошиқ кўнгли" қиссаларини қайтадан ўқиб чиқдим. "Шовқин"нинг мутолаасини, балки тушунмагандирман, деб қайтадан бошладим. Ёзувчининг жимжимадор, қочиримли, истеҳзоли сўз ишлатиши китобхонни ўзига тортса керак. Хуршид Дўстмуҳаммаднинг "Қичқириқ" ҳикоялар тўплами кейинги мутолаам сафида. Ундаги "Жоду", "Қичқириқ" ҳикояларини аввал ҳам газета ва журналларда ўқиган эдим. Мен учун номаълум бўлган икки ҳикоя ҳам бор экан. умуман олганда, ёзувчини сюжет ёритишдаги фалсафий ёндошуви жуда ҳам ёқади. |
|
|
Ответить |
13.04.2016 10:47 | #569 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
асари Булгаковнинг "Театральный роман" услубидан фойдаланиб, лекин Эркин Аъзамга хос, анча енгил ёзилган. "Шоирнинг тўйи" даги ҳар бир персонаж, совет даври ўзбек адабиётидан хабардор одам учун, яхши таниш. Қиссада гап Усмон Носирнинг юбилейи хақида кетган, марказқўм котибаси (Мафкурахоним), Оқсоқол шоир (Уйғун), Жиянбека ҳам кимлиги маълум.
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
25.04.2016 12:17 | #570 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Кеча "Китоб олами"га кирдим. Саид Ахмаднинг "Йўқотганларим ва топганларим", Шухрат Ризаевнинг "Изтироб санъати" китобларини олдим.
Нигора Умарова айтган "Қутлуғ қон"нинг идеологиядан холи бирламчи вариантини қидирдим, лекин тополмадим. Нима учундир, Чўлпон, Усмон Носир, Ғафур Ғулом, Ойбекнинг бирорта китоби йўқ. Эҳтимол, нашриётлар уларнинг кўп томли асарлар тўпламини чоп этиш етарли деб ҳисоблашар. Шу билан бирга, магазиндаги жавонларнинг айрим қаторлари биргина муаллифнинг китоблари билан тўлдирилган. Масалан, Тоҳир Маликнинг қатор китоблари орасида бироз бегонасираб турган Чингиз Айтматовнинг лотин алифбосидаги "Жамила"сини учратиш мумкин, шу қаторнинг энг четига Абдулла Қодирийнинг китоби "сургун" қилинган. Бошқа жавонда бутун бир қаторни Турсуной Содиқованинг китоблари эгаллаган. Рўмол ўраган, кўзойнак таққан опахонимизнинг анчагина жиддийроқ қиёфалари китобларнинг муқовасидан бизга юзланган. Эҳ-ҳе, нима мавзулар ёритилмаган дейсиз, "овсинчилик" бўладими, хуллас бирорта мавзу четда қолмаган. Ётволиб ўқиш керакдир-у, ҳоҳиш йўқ. Негадир ўзимизда чоп этилган рус тилидаги китобларни ҳам деярли учратмадим, масалан, Э. Ртвеладзенинг тарихимизга доир китобларини тополмадим. Последний раз редактировалось Sparc; 25.04.2016 в 12:29. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|