Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > Ўзбекона – uforum > Ўзбекистон ва дунё янгиликлари
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 06.02.2012 11:36   #21  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,749  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от abdurahmonaka Посмотреть сообщение
Агар мумкин бўлса ўша бировларнинг ,бизнинг бойлигимизга боглиқлик томонлари хақида айтиб ўтсангиз.
Бунинг учун форумда ҳафталаб ёзишга тўғри келади
Бунинг илдизи алхимиклар пробиркада олтин яратишни орзу қилган даврларга бориб тақалади. Пробиркадан олтин олишнинг иложи бўлмагач XVII асрнинг охирига келиб Англиялик банкирларнинг калласига ажойиб бир фикр келди. Олтин ясашнинг иложи бўлмаганидан кейин бошқа нарса ясасакда, уни олтин деб қабул қилсакчи деб ўйлаб қолишди. Ишлаб чиқариш технологиясини сир тутилса ва ҳамма ўша нарсани олтин деб қабул қилса бўлди. Шундай қилиб Англияда биринчи қимматбаҳо металлдан ясалмаган пул бирликлари фунт-стерлинглар пайдо бўлди. Банк фуқароларга олтин танга ўрнига фунт стерлинг берар ва исталган пайтда уни олтинга алмаштириб беришни ваъда берарди. Фунт стерлинг атрофга тез тарқалди ва тез орада ҳеч ким уни ҳақиқий олтинга алмаштириш ҳақида ўйламай қўйди. Бу эса банк эгаларига исталган миқдорда фунт-стерлинг ишлаб чиқариш имконини берарди....

Скрытый текст:
1913 йил. АҚШда ФРС ташкил қилинди. Биринчи жаҳон уруши туфайли ФРС доллари европага кириб келди ва европадаги 3 та энг кўп тарқалган пул бирлиги(фунт-стерлинг, марка, золотой рубль)нинг қадри тушиб кетди.
*ФРС хусусий ташкилот бўлиб доллар печать қилади ва АҚШ ҳукуматига қарзга беради.

1931 йил. Инфляция туфайли АҚШда буюк депрессия даври бошланди. 1939 йилда бошланган 2-жаҳон уруши ёрдамида АҚликлар депрессиядан қутулишди ва 1944-да доллар халқаро валютага айланди. Урушдан кейин АҚШ европага 5 миллиард доллар ёрдам пули берди. Тўғрироғи 5 миллиард доллар инфляцияни экспорт қилди.

1963 йилда Жон Кеннеди ФРСни доллар печать қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва долларни конгресс томонидан печать қилиш ҳақидаги буйруққа имзо чекди ва шу йили отиб ўлдирилди. Қотиллик тузук-қуруқ текширилганиям йўқ. Бизда бомжнинг ўлими тузукроқ текширилади. Доллар печать қилиш ҳуқуқи ФРСда қолди.

1972-да ФРС долларни олтин билан "обеспечить қилиш"дан бош тортганини расмий эълон қилди. Яъни бундан буён ФРС ертўласидаги ҳақиқий олтин миқдоридан қатъий назар исталганча доллар печать қилавериш мумкин эди. Ҳамма беспредел ўшандан бошланди.

Шундан бери АҚШ ҳукумати ФРСдан қарз олади. ФРС АҚШнинг қарз облигацияларини бошқа давлатларга сотади. АҚШ ФРСдан олган долларларига исталган нарсасини сотиб олади. Доллар ҳеч нарса билан обеспечить қилинмаган яъни ФРС исталганча печать қилиб дунёга тарқатиши мумкин. Шу жумладан биз ҳам табиий бойликларимизни ФРС доллари эвазига сотамиз. Доллар тўхтамай печать қилинаётгани учун кеча катта бойликдай бўлиб туюлган 1 миллиард АҚШ доллари эртага қадрсиз бўлиб қолади. Жаҳонда айланиб юрган доллар АҚШнин қарзи эканлигини ва бу қарз тўхтамай ўсиб боришини ҳисобга олсак бизнинг бойлигимиз аслида АҚШнинг қарзи. Фақат бизнинг бойлигимиз ва уларнинг қарзи тескари пропорционал. Қарз ошган сари долларнинг қадри тушиб боради.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 07.02.2012 10:11   #22  
Аватар для Sanjar Rustamov
Оффлайн
"Ma'rifat" gazetasi
Sharhlovchi
Сообщений: 29
+ 0  17/7
– 0  0/0

UzbekistanАккаунт на TwitterFacebook
Yaqinda Prezident ma'ruzasini eshitib bir narsaga e'tibor qaratdim. Dunyo juda notinch. Arab bahoridan boshlangan notinchliklar haliyam har xil ko'rinishda, turli ko'lamda davom etayapti. Misr, Suriya, Pokiston, Eron... Xatto atrofimizdagi davlatlarda ham barqaror vaziyat mavjud emas. Nazarimda dunyo katta o'zgarishlar oldida turgandek.
Ответить 
Старый 16.02.2012 17:32   #23  
Аватар для Sanjar Rustamov
Оффлайн
"Ma'rifat" gazetasi
Sharhlovchi
Сообщений: 29
+ 0  17/7
– 0  0/0

UzbekistanАккаунт на TwitterFacebook
Rossiyada balog'atga yetmaganlar o'rtasida suitsid holatlari keyingi 6-7 yil ichida keskin oshib, har 100 ming nafarga 19-20tani (dunyo bo'yicha o'rtacha 7ta) tashkil etayotgan ekan. Har yili 1,5 dan 2 ming nafargacha bo'lgan balog'at yoshidagilarning o'z hayotiga qasd qilishi jiddiy choralar ko'rishni talab etayapti. Interfax AA
Ответить 
Старый 17.02.2012 02:03   #24  
Аватар для abdurahmonaka
Оффлайн
частная фирма
электромонтажник
Сообщений: 80
+ 6  44/26
– 1  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Фақат бизнинг бойлигимиз ва уларнинг қарзи тескари пропорционал. Қарз ошган сари долларнинг қадри тушиб боради.
рахмат анчагина тугунлар ечилди.
Ответить 
Старый 17.02.2012 02:23   #25  
Аватар для abdurahmonaka
Оффлайн
частная фирма
электромонтажник
Сообщений: 80
+ 6  44/26
– 1  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Sanjar Rustamov Посмотреть сообщение
Nazarimda dunyo katta o'zgarishlar oldida turgandek.
чунки зўравон давлатларни куни битяпти Россия бунга мисол кетидан АҚШ бўлса ажабмас!!!
Ответить 
Старый 17.02.2012 08:22   #26  
Аватар для Hero
Оффлайн
1-maktab
Operator
AKA:Operator
Сообщений: 698
+ 457  186/146
– 0  82/42

UzbekistanОтправить сообщение для Hero с помощью YahooОтправить сообщение для Hero с помощью Skype™LiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Цитата:
Сообщение от abdurahmonaka Посмотреть сообщение
чунки зўравон давлатларни куни битяпти Россия бунга мисол кетидан АҚШ бўлса ажабмас!!!
Албатта хар ерда Европа маданияти хар жойда хар-хил таъсир қилар экан
__________________
JAVOBLAR.UZ
Ответить 
Старый 17.02.2012 09:52   #27  
Аватар для workerbeeviii
Оффлайн
Сообщений: 174
+ 205  140/60
– 58  48/18

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от abdurahmonaka Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Фақат бизнинг бойлигимиз ва уларнинг қарзи тескари пропорционал. Қарз ошган сари долларнинг қадри тушиб боради.
рахмат анчагина тугунлар ечилди.
Адашасиз. Omon келтирган гаплар билишимча сўнгги 6-7 йил ичида оммалашиб этган конспирологик назариялардан олинган. Ақлли, соҳани тушунадиган одамларнинг ёзишларича (интернетда) бу фильмлар ғирт "дешевка" лиги, хатоларга тўлалиги, шунчаки провокацион руҳда, оломон учун олингани билан ажралиб туради. Бу фильмларга катта ишонч йўқ. Бундай фильмлар олиш мода бўлиб кетди. Тушунганам, тушунмаганам кино оладида, умрида макроиқтисодиёт бўйича битта ҳам китоб ўқимаган бошловчи ақлли нигоҳ билан қўлида 100 долларлик купюрани ушлаб олиб экрандан туриб сизга "Бу пул эмас, бу макулатура" деб ақл ўргатади. "Бу макулатура бўлса, нега ҳамма тўлов воситаси сифатида қабул қилаяпти?" деган саволга илмий асосланган жавоб бера олмайди, шоусимон жавоб беради. Макроиқтисодиёт қонуниятлари билан тушунтириш мумкин бўлган ҳодисаларни эса, қандайдир бир махфий келишувлар орқали тушунтирмоқчи бўлади. "Фиатные деньги" деган тушунча бор, нафақат АҚШ доллари, балки Россия рубли ҳам, ўзимизнинг сўмимиз ҳам ҳеч нарса билан обеспечить қилинмаган.
Шахсан мен, макроиқтисодиётга қизиқиш ва уни ўрганишдан мақсад қандайдир конспирологик назарияларни фош қилиш қилиш эмас, балки қабул қилаётган қарорларингиз эффектив, маржиналлик томонидан тўғри бўлишини таъминлаш бўлиши керак деб ҳисоблайман. Иқтисодиёт жуда мураккаб тизим, шу сабабли ундаги ҳодисаларни увлекательный, саргузашт жанридаги "алхимик-палхимик, пробиркада олтин олиш" сингари куракда турмайдиган фаразлар орқали тушунтиришга уриниш камида кулги уйғотади.
Тўғри, макро-, микро-иқтисодиёт, инвестициялар, банк иши, молия, пул-кредит сиёсати, эконометрика, қонунчилик ва бошқа зерикарли фанлар бўйича ўнлаб семиз китобларни ўқиб, уларнинг мағзини чаққандан кўра, нари борса ярим-бир соатлик саргузаштсифат, увлекательный, ҳар ҳил зерикарли лекцияларсиз, детективга яқин жанрда олинган фильмшоуларни кўрган қизиқарлироқда. Майли кўринг, лекин бу фильмшоуларни кўриб, одамларга мураккаб ҳодисаларни тушунтиришга уриниш билмадим... Ҳамма ўз ишини қилсин, чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин, ҳар соҳада эксперт бўлишнинг иложи йўқ деган гаплар бор.
Ответить 
Старый 17.02.2012 10:52   #28  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,749  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от workerbeeviii Посмотреть сообщение
АҚШ доллари, балки Россия рубли ҳам, ўзимизнинг сўмимиз ҳам ҳеч нарса билан обеспечить қилинмаган.
Тўғрироғи рубль ва бошқа валюталар ҳеч нарса яъни доллар билан обеспечить қилинган.
Цитата:
Сообщение от workerbeeviii Посмотреть сообщение
"Бу пул эмас, бу макулатура" деб ақл ўргатади.
Ростдан ҳам макулатура. Агар макулатура бўлмаганида АҚШ ўз ҳудудига доллар олиб киришни чеклаб қўймаган бўларди. Ўзи зўрға экспорт қилган инфляциясини яна қайтиб кириб келмаслиги учун АҚШ ҳудудига доллар олиб кириш чегаралаб қўйилган.
Цитата:
Сообщение от workerbeeviii Посмотреть сообщение
"Бу макулатура бўлса, нега ҳамма тўлов воситаси сифатида қабул қилаяпти?"
Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари хотираси учун. Иккинчи жаҳон уруши айнан шу мақсад учун уюштирилган.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 17.02.2012 22:31   #29  
Аватар для abdurahmonaka
Оффлайн
частная фирма
электромонтажник
Сообщений: 80
+ 6  44/26
– 1  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Иккинчи жаҳон уруши айнан шу мақсад учун уюштирилган.
демак доллар Эгаларининг биз билган Ветнам урушидан тортиб хозирда Эронга қилётган тайзиқларини остида шу мақсад бор экан-да!!!
Ответить 
Старый 18.02.2012 19:38   #30  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,749  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от abdurahmonaka Посмотреть сообщение
демак доллар Эгаларининг биз билган Ветнам урушидан тортиб хозирда Эронга қилётган тайзиқларини остида шу мақсад бор экан-да!!!
Вьетнам урушида қизил империя ҳам оппоқ эмас. Икки держава "обрў" талашганда жабрини вьетнамликлар кўришган.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Единый интегратор по созданию и поддержке государственных информационных систем UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх