Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 30.11.2012 16:39   #171  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
ВИРТУАЛ ОЛАМ

Нигина Нуриддинованинг ранг-баранг мавзудаги хабар ва мақолалари турли газеталарда ёритилмоқда. Маънавий олам мавзудаги ижодий машқлари ёрқин истеъдодидан дарак беради. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида унинг “Лол қолдирган “маданият” сарлавҳали мақоласи чоп этилган.

* * *

Виртуал олам, интернет, жаҳон ўргимчак тўри… Бу атамалар техника ва технологиялар асри бўлмиш бугунги даврда ҳаётимизнинг узвий бир қисмига айланиб улгураётган тушунчалардир. Жаҳон афкор оммасида юз бераётган воқеа-ҳодисалардан, глобализация жараёнларидан бохабар бўлишни истаган ҳар бир киши бугунги кунда интернет тармоғидан чексиз равишда фойдаланиши, дунёнинг бошқа бир минтақасидаги янгиликлардан ўша лаҳзанинг ўзидаёқ баҳраманд бўлиши мумкин. Бундан неча минг йиллар муқаддам инсоният орзу қилган, ўз хаёлот дунёсида шакллантирган “ойинаи жаҳон” ёхуд “учар гилам”лар бугун телевизорлар ёхуд транспорт воситалари мисолида ўз рўёбига эришди. Технологияларнинг шиддатли ривожи боис Ўзбекистоннинг олис бир қишлоғида истиқомат қилаётган болакай бугун Австралиялик дўстига электрон почта орқали хат ёзиши, ўзига зарур бўлган маълумотларни истаган соҳада, хоҳлаган тилда олиши мумкин. Ана шундай кенг имкониятлар эшигини очиб бераётган интернет бугунги кун нуқтаи назари билан қараганда “ахборотлар омбори”га айланиб улгурдики, буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Афсуски, ҳар қайси даврда ҳам инсониятнинг буюк кашфиётларидан ёвузлик мақсадларида фойдаланадиган қора кучлар бўлган. Ачинарлиси, интернетнинг ҳам айнан чекланмаган доирада эканлиги айрим бузғунчилар учун дастак вазифасини ўтамоқда. Турли хил террористик, шовинистик, қолаверса, инсоннинг ўз маънавий поклигидан жудо қилишга уринишлар қабиҳ ниятли нусхалар томонидан айнан интернет воситасида амалга оширилмоқда. Ҳали онг-у шуури, дунёқараши шаклланмаган, тафаккур олами эндигина куртак ёзаётган ёшлар эса билиб-билмай ўша ғояларни ўзида ва бошқаларда тарғиб этувчи “жонли робот”га айланиб қолиши жамият учун ҳам, миллат учун ҳам фожиали оқибатларни келтириб чиқармоқда.
Баъзи хориж сайтларидаги ахборотлар етарли асосга эга эмаслигини, демакки, ғаразли мақсадда берилганлигини кузатиш мумкин. Бунга эса чалғимаслик керак!

Нигина НУРИДДИНОВА,
ЎзМУ Журналистика факультети талабаси
Ответить 
Старый 30.11.2012 23:12   #172  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Баъзи хориж сайтларидаги ахборотлар етарли асосга эга эмаслигини, демакки, ғаразли мақсадда берилганлигини кузатиш мумкин. Бунга эса чалғимаслик керак!
Мисоллар билан бўлсин...
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
"+" от:
Старый 01.12.2012 09:39   #173  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
Кўп мақолаларнинг аксари қисми интернетни ёмон томони "ахборот уруши" ҳақида, нима интернетни яхши томони йўқми, ҳар нарсанинг ўзига яраша яхши ва ёмон томони бўладику
Ответить 
Старый 01.12.2012 17:41   #174  
Аватар для Alouddin
Оффлайн
"Megabyte" jurnali
редактор
Сообщений: 99
+ 48  129/44
– 1  3/2

UzbekistanОтправить сообщение для Alouddin с помощью Skype™Мой КругМой мирFacebook
Бир табиб олдига келган беморни, "қирқ кундан кейин келинг" деб қайтариб юборибди. Бу муддат ўтгач, яна келган беморга "қирқ кун нон еманг" дебди. Шунда ҳалиги одам ҳайрон бўлиб, "шуни аввалги келганимда айтсангиз булмасмиди?" дея сўраганида табиб жавоб берибди: "Олдин келганингизда еманг, десам, барибир еган бўлардингиз. Мен ўзим ўшандан буён нон емадим. Қандай бўлишини бошимдан ўтказдим. Ана энди сиз айтганимга кирасиз".

Юқоридаги ука-сингилларимиз ўз машқларида анча ҳаракат қилганлар. Пичоққа илинадиган фикрлар ҳам бор. Лекин "бошдан кечириш", "юракдан ўтказиш" сезилмаяпти. Мисоли улар бирор нарсанинг ҳақиқатини бошқадан эшитиб, эшитганига таяниб ёзгандек... Нега шундай дединг, деса тайинли жавоб бера олмайдигандек...

Менинг фикримча, бировни ишонтириш учун аввало ёзадиган нарсамизга ўзимиз ишонишимиз керак. Шунда ёзганларимиз юракдан чиқади ва юракка етиб боради. Балки бунга ҳаёт тажрибаси ортган сайин эришилар? Билмадим.

Ҳар қалай, мен ёш ижодкорларга кўпроқ одамлар орасида бўлишни, бозормиди, бошқами, кўпроқ айланиб, эшитиб, кўриб, кузатиб юришни, "ҳаёт китоби"ни кўпроқ ўқишни (баландпарвозлик учун узр) тавсия қилардим.
Ответить 
Старый 03.12.2012 07:34   #175  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Мисоллар билан бўлсин...
Интернетга талабаларимиздан кўпроқ кирасиз ва кўпроқ биласиз, деган фикрдаман. Энди талаба бошлаб қўйган мавзуни давом эттириб, шунақа бузғунчиларнинг боплаб адабини бериш сизга кўпроқ ярашади!
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 03.12.2012 07:36   #176  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
ЖУРНАЛИСТ МУЛОҚОТИ

Мафтуна Абилованинг ранг-баранг мавзудаги хабар ва мақолалари турли газеталарда ёритилмоқда. Маънавий оламга бағишланган ижодий машқлари ёрқин истеъдодидан дарак беради. Истеъдод соҳибасининг “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Тақдир” сарлавҳали мақоласи чоп этилган.

* * *

Мулоқот ижтимоий-психологик ҳодиса бўлиб, унинг оммавий ахборот воситалари фаолиятидаги ўрни беқиёсдир. Мулоқот одамлар ўртасида фаолият эҳтиёжларидан келиб чиқадиган боғланишлар ривожланишининг кўп қиррали жараёни ҳисобланади. Ушбу жараён биргаликда фаолият кўрсатувчилар ўртасида ахборот айрибошланишини ўз ичига олади. Шахслар мунособатга киришар экан, энг муҳим воситалардан бири бўлган тилга мурожаат қиладилар. Мулоқотнинг иккинчи жиҳати мунособатга киришувчиларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати нутқ жараёнида фақат сўзлар билан эмас, балки хатти-ҳаракатлардан иборат. Мулоқот жараёни шахсларнинг қизиқишларига, дунёқарашига, муомала маданиятига боғлиқ. Шахслардаги мулоқот табиий эҳтиёждир. Журналистлар одамлар билан яхши мулоқотда бўлишлари учун уларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини билишлари лозим. Мулоқотга киришишда нафақат сўзлар билан, балки ҳаракатлар, имо-ишоралар ҳам муҳим ўрин тутади. Мулоқот учта жиҳатни ўз ичига қамраб олади, булар:
– коммуникатив (ахборот бериш);
– интерактив (ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш);
– персептив (ўзаро биргаликда идрок қилиш).
Имо-ишоралар ижтимоий шаклланган ҳаракатлар бўлиб, шахснинг психик ҳолатини кўрсатади. Улар асосида инсонни у ёки бу ҳодиса, шахс ёки предметга нисбатан муносабатини аниқлашимиз мумкин. Инсоннинг имо-ишоралари асосида унинг ҳолатини тушуниб оламиз ва шунга кўра вазиятни юмшатишга ҳаракат қиламиз. Бироз айёрлик ҳам зарар қилмайди. Инсон гавдасининг мимика, имо-ишора, интонациялар билан бирга унинг ҳис-туйғуларини ифодаловчи ҳаракатларини ҳам касбий фаолиятимиз давомида ёддан чиқармаслигимиз лозим. Мулоқотда ахборот берувчи билан ахборот қабул қилувчи ўртасида ўзаро ҳамкорлик юзага келади.

Мафтуна АБИЛОВА,
ЎзМУ Журналистика факультети талабаси
Ответить 
Старый 03.12.2012 09:13   #177  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Менимча, бу журналистик мақола эмас. Бўлғуси журналистнинг ўзига ва ёнидаги бўлғуси ҳамкасбларига ҳали ўсиб улгурмаган, аммо ақл ўргатишга ўтиб олган "менторлик" маслаҳати. Мақоланинг (бу материални алоҳида мақола дейиш анча қийин бўлса ҳам мақола атадим) психологик ва социологик томонлардан йўл қўйилган хатоларини санаб ўтирмадим, чунки бу кўтарилган мавзуга алоқадор эмас. Журналистик камчиликлар бўлганида, мақола журналистикага оид бўлганда уларни битталаб кўрсатса бўлар эди. Менимча, бўлғуси журналистлар ақл ўргатишдан эмас, кичик-кичик маълумот йиғиб тарқатишдан ва бунда ҳам нейтрал ҳолатда, ўз фикр мулоҳазаларини қўшмасдан ёзишга ўрганишлари уларни келажакда катта муваффақиятларга олиб келади, деб ўйлайман. Бундай маслаҳатларни уларга катталар, ҳаёт тажрибасидан мисоллар келтира оладиганлар бергани маъқул бўлар эди. бу менинг шахсий фикрим, кимдир эътироз билдириши мумкин. Менимча, муҳокамага ҳам айнан ўшаларни қўйиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Последний раз редактировалось Mahmud Jurat; 03.12.2012 в 09:24.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 03.12.2012 13:16   #178  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
Оффтоп:
Менда бир неча савол пайдо бўлмоқда
Домла юқорида келтираётган талабаларнинг бу ердаги гаплардан хабари бормикин? Шу ерда билдирилаётган фикр-мулохазалар улар учун мавхумлигича қолиб кетмаяптимикин?
Лоқал шу мақоласи чиққан бирорта талабаларнинг бирортаси ҳали ҳам бу ерда "кўринмади" ёки шуларнинг ҳаммаси домланинг ижодимикин?
Ответить 
"+" от:
Старый 03.12.2012 21:17   #179  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
ЎЗБЕКОНА ОДАТЛАР

Ёш истеъдод соҳибаси Дурдона Азизова санъат журналистикасига қизиқади. “7 мўжиза”, “Ҳордиқ” ва “Қашқадарё” газеталарда турли мавзулардаги мақолалари, шеърлари ёритилган. Ёш истеъдод соҳибаси тинмай изланади. Унинг “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Алвасти кўл” сарлавҳали ҳикояси чоп этилган.

* * *

Ўзбек оиласининг асосий ўзига хос хусусиятлари меҳмондўстлик ва ёши катталарга анъанавий ҳурмат-эҳтиромли муомала қилишдир. Ўзбеклар одатда бир нечта авлодлардан иборат бўлган катта оилалар таркибида яшайди, шунинг учун улар кўпроқ ҳовлиси бўлган уйларни ёқтиришади. Улар ҳаётида меҳмондўстликнинг бир кўриниши бўлган чойхўрлик маросими катта аҳамиятга эга. Бунда чой дамлаш ва уни меҳмонларга қуйиб бериш фақат мезбоннинг мутлоқ ҳуқуқи бўлади. Тушлик ёки кечки овқатга бир-бирларини таклиф этиш таомилга айланган. Меҳмонга келаётганда ўзи билан бирга мезбоннинг болалари учун сувенерлар ёки ширинликларни олган яхши. Одатда фақат эркаклар билан қўл бериб сўрашишади. Аёллар ҳамда узоқроқ ўтирган кишилар билан ўнг қўлини кўксига қўйиб, бошини оҳиста эгиб саломлашиш лозим. Қўл бериб сўрашиш пайтида анъанага кўра кишининг саломатлиги, ишда ва уйдаги ишлари аҳволи тўғрисида сўрайдилар. Қишлоқ жойларда меҳмон келган пайтда аёллар одатда эркакларнинг суҳбатига халал бермаслик учун улар билан бир дастурхонга ўтирмайдилар. Аёлларнинг гўзаллигига қойил қолиш ва уларга жиддий эътибор бериш қабул қилинмаган. Турар жой хонасига киришда пояфзал ечилади. Мезбон кўрсатадиган ўринга ўтириш керак. Бу жой уй тўрида бўлса, ҳурмат кўрсатилган ҳисобланади.
Қадимдан қабилалар ва элатларнинг урф-одатлари миллатнинг ташкил топишига, шаклланишига ва ривожланишига хизмат қилган. Улар ўзига хос, ёрқин ва турли-туман бўлиб, уруғчилик муносабатларидан келиб чиқади. Урф-одатларнинг кўпчилиги оилавий ҳаётга оид бўлиб, боланинг туғилиши ва тарбияси (бешик тўйи, хатна қилиш), никоҳ (фотиҳа тўйи, тўй) билан боғлиқ бўлади. Кўпинча улар урф-одатларнинг пурмаъно бўлишига, ҳар бир одат яхшиликка, бахт-саодатга етаклашига умид қилиб яшаганлар. Бу эзгу анъана ҳозирги кунда ҳам давом этаётгани эътиборга моликдир.

Дурдона АЗИЗОВА,
ЎзМУ Журналистика факультети талабаси
Ответить 
Старый 04.12.2012 07:14   #180  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от myu Посмотреть сообщение
талабаларнинг бирортаси ҳали ҳам бу ерда "кўринмади"
Тўғри айтасиз. Ўз "асарига" билдирилган фикрларга муносабат билдиролмаган талабанинг материалини бу ерда муҳокама қилиш, менимча, бировнинг орқасидан гапиришга айланиб қолмоқда. Бундай арзимас материалларни ушбу "талабаларнинг" устози, нимага олиб чиқайтганини ўзи тушунтирсин. Мен илгари ҳам фикр билдирган эдим, университетда ўқиб бирор сайтган киролмаган талаба имконият ва билимининг ҳаминқадарлиги ҳақида.
Ответить 
3 "+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх