Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 04.11.2012 10:27   #91  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Обращение к модераторам:
Ҳурматли модератор! Ўзининг ёши, мавқеи, бир вақтлар устозлик қилганини суиистеъмол қилиб, ўз худбинлигини очиқдан-очиқ намоён этганча, бошқалар фикрига беҳурмат қараб, форумдошлар шахсиятига тега бошлаган шахсга нисбатан чора кўришингизни илтимос қиламан.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 04.11.2012 10:59   #92  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
ўз худбинлигини
Садқаи одам кетинг-е Шокирбек! Шунчалик тубанлигингизни кўрсатдингизми? Шу ғаламисона гапингизни ўзимга ёзиб юборавермайсизми?
Модераторлар сиз ўйлаган кимсалар эмас!
Ответить 
4 "–" от:
Старый 04.11.2012 11:00   #93  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
УЛҒАЙИШ БОСҚИЧИ

Талабалик йилларимиз мақоламиз газета ё журналда ёритилиши биз учун қувончли воқеа эди. Китоб (тўплам)да номи чиққан ижодкорга ҳавас билан қарардик. Кўзимизга у нақадар улкан ижодкор бўлиб кўринарди. Ўтган аср 80-йилларида сўз эркинлиги ўта чекланган, ноширлик ҳам мустабид тузум исканжасида эди. Талабалик даврида китоби чиқиш камдан-кам ижодкорга насиб этарди. Ўша кезларда Пиримқул Қодиров ва Ўткир Ҳошимовлар шундай бахтга эришганларини эшитиб, жуда ҳавасимиз келган. Талабалик давридаёқ китоби чиққан ёш ижодкорнинг келгусида улкан журналист, адиб ё шоир бўлиб етишишига умид қилса бўлади, деган ўйда улғайганмиз. Шу умид билан ўтган ўқув йили талабаларнинг ижодий машқларидан иборат “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламини тайёрлагандик. Ёзги таътилдан қайтган талабалар билан шу хусусда суҳбатлашдик. Ҳар бир ижодкор талаба ота-онасининг қанчалик қувонганини ҳаяжон билан сўзлаб берди. Бир қизнинг гапидан юраклар ҳапқириб кетди: “Бувимнинг кўзлари ожиз бўлса-да китобимизни бошдан-оёқ ўқиб чиқди!” Фарзандининг бахтли келажагидан умидвор ота-оналар шу мўъжазгина тўпламни кўзларига тўтиё қилганлари табиий ҳол. Журналистика факультетида таҳсил олаётган талабанинг меваси – ижод маҳсули ҳисобланади. Сермаҳсул ижодкор – серҳосил дарахтга ўхшайди. (Тузикроқ мева бермаган дарахтни кесиб ташлайдилар...) Устозни боғбонга қиёс қиладиларми, демак, бу ижод бўстонида ҳар бир талабанинг ҳақиқий журналист-кадр, ўткир қалам соҳибига айланиши учун масъулмиз. Бўлғуси ижодкорларга соҳанинг нозик сирларини шу тариқа ўргатишга ҳаракат қиляпмиз. “Журналист” ўқув газетаси қатори талабалар ижодий машқлари тўплам ҳолида нашрга тайёрланиши ўз самарасини кўрсатмоқда. Иккинчи тўпламни тайёрлаш жараёнида буни яққол ҳис этдик. Суратларидаги каби талабаларнинг сийратларида, теран фикрлашларида, ижодий машқларида ҳам анча улғайганларини кўриб жуда қувондик. Улар шу тариқа улғайиб, интеллектуал салоҳиятлари ортиб, наинки ижодда, айни пайтда ҳаётда ҳам муносиб ўрниларини топишларига умид қилса бўлади.
Бундай бебаҳо имкониятлар бўлмаган бизнинг талабалик йилларимизда таҳририятларга бориб ижодий изланишларимизга баъзи бўлмағур болалар қитмирлик кўзи билан қарар, тўғри йўлимиздан адаштиришга, чалғитишга чиранарди. Бугун эса уларга қарата “эсиз диплом, садқаи умр...” дегинг келади, негаки, журналист бўла олмаган ўша тенгқурларим “тирикчилик” деб (киракаш, чайқовчи ва ҳ.к. бўлиб) афсус-надомат қилиб юришибди... Минг афсуски, ҳозир ҳам талабаларимиз орасида битта-яримта шунақа дангасалари, дарсларга ёлчитиб келмагани етмагандек, ҳақиқий ижодкор бўлишга интилаётганларни чалғитишга чиранаётганлари йўқ эмас... Улар умри бўйи яхши ишни чиппакка чиқарадиганларга, фақат ўз манфатини ўйлайдиганларга ўхшаб қолишига асло йўл қўймаймиз, албатта. Бу кун ёш ниҳол янглиғ талабаларни тўғри йўлга бошлаш, муносиб тарбиялаш олий мақсадимиздир. Улар, яхшига эргашдинг – етдинг муродга, ёмонга эргашдинг – қолдинг уятга, мақолини билсалар бўлгани...
Ақлли, тарбияли, маънан етук, эзгу ниятлар сари интилувчан, қалби пок, Ватанпарвар, миллатпарвар ёш истеъдод соҳиблари ҳеч қачон тўғри йўлдан адашмайдилар! Уларни ҳеч ким адаштира олмайди! Ўзи тўғри йўл танлаган талаба наинки адашмайди, айни вақтда шунақа нўноқ, адашаётган тенгқурига намуна кўрсатишга ҳам қодир бўлади. Такрор айтаман, мазкур тўпламни нашрга тайёрлаш жараёнида ана шундай етук, маънавий жиҳатдан камол топаётган кўплаб истеъдодли талабаларни кашф этдик!
Яхшиликка хизмат қилувчи ҳар бир янгиликни тўғри қабул қилиш керак. Жумладан, интернетдан ҳам яхшилик мақсадида фойдаланиш жоиз. Афсуски, уни қандайдир бўлмағур, бузғунчи гаплар билан тўлдиришга ва шу йўл билан ёшлар онгини заҳарлашга чиранаётганлар ҳам бор... Биз журналистлар, илғор фикрли зиёлилар бунга бефарқ қарашимиз мумкин эмас. Ахборот маконида инсонни яхшиликка, эзгуликка чорловчи фикрлар, Ватанпарварлик, миллатпарварлик, бунёдкорлик каби эзгу ғоялар ҳукмрон бўлмоғи лозим. Шу мақсадда Зиёнет тармоғида оммабоп нашрга айланган www.uforum.uz да “Талабалар минбари” саҳифаси ташкил этилди. Унга истеъдодли талабаларнинг ижод намуналаридан жойлаштирганимиз ҳамоно интернетда ёшлар онгини заҳарлашга чиранадиган айрим фикри тор, нохолис кимсалар, “ниқобли нусха”лар ҳаммани чалғитишга уриниб кўрдилар. Нима эмиш, Ватан мадҳини куйлаш, миллий қадриятларимизни, истиқлол берган беқиёс неъматларни, фаровон ҳаётимизни улуғлаб ёзишга ўргатаётганимизни ёқлаб бўлмасмиш... Фақат “муаммо”ларни ошкор этиш керак эмиш... Улар кўп шаҳару қишлоқларимизда бошланган бунёдкорлик ишларини ҳам аввалига роса ёмонлаганди... Ҳайратомуз иншоотлар (Амир Темур хиёбони каби!) бунёд этилгач, нафаси ичига тушиб, тилини тишлаб қолаверган.
Демак, ёшларни аввало теран фикрли, қалами ўткир қилиб тарбиялаб, ижодий маҳорат сирларини ўргатаётганимиз мақсадга мувофиқдир.
Китоб ўқиш, пухта билим олиш талабани камолга етказса, ижод қилиш уни чинакам улғайтиради. Ҳеч муболағасиз айтишим мумкин, Лутфий ўз шогирди Алишер Навоийга тан бергани каби кўплаб ёш ижодкорларимизга фақат таҳсин айтгим келади. Келгусида улар устозидан ўзган шогирд ва ўз навбатида шогирдларига муносиб устоз бўлишига ишонаман.

Тўлқин ЭШБЕК,
“Оммавий алоқалар ва реклама” кафедраси доценти,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.
Ответить 
2 "–" от:
Старый 04.11.2012 11:01   #94  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Эзгулик ҳамиша ғолиб

Фикри теран форумдошлардан илтимос, талабаларимиз ижодига муносабат билдирсангиз. Улар ҳозирча ҳаммасини ўқишмоқда! Сабоқ оладиган фикрлар ҳам ёзинглар.
Ҳа демай минбарда ўзларини кўрасизлар!

Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 04.11.2012 в 11:03.
Ответить 
Старый 04.11.2012 14:04   #95  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
ҚАДИМГИ ЖУРНАЛИСТИКА:
НОТИҚЛИК ВА ВОИЗЛИК

Жобирхон Асқаров 1990 йилда Наманган вилояти Наманган шаҳрида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институ-тини тамомлаган. “Маърифат” газетасида “Кўкка интилиб”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”да “Ложувард соя”, www.ziyonet.uz порталида “Сийрашуносликнинг вужудга келиши ва ривожланиши” мавзуидаги қатор мақолалари ёритилган. “Goethe Institut Taschkent” тингловчиси бўлиш билан бирга айни пайтда у журналистика соҳасида илмий тадқиқотлар ҳам олиб бормоқда.

* * *

Ҳозирги кунда жамият ҳаётининг асосини оммавий ахборот воситалари бўлмиш телевидиние, радио, матбуот ва интернет тармоғи ташкил этади. Бу воситаларининг бугунги аҳамияти, афзалликлари, жамият ҳаётида тутган ўрни беқиёс.
Оммавий ахборот воситаларининг ҳозирги замонавий кўринишлари асосан XVI-XVII асрларда шакллана бошлаган. Шу ўринда ўз-ўзидан савол туғилади, хўш бу даврларгача уларнинг вазифасини кимлар ёки нималар бажарган?
Тарихдан маълумки, матбуотнинг илк кўринишлари “хат ташувчи қушлар”, “тош ва тахтачаларга ўйиб ёзилган хабарлар” кўринишида пайдо бўлган. Ҳозирги кундаги журналистлар вазифасини шоҳнинг жарчилари, элчилар, нотиқлар ва воизлар бажарган.
Қатор манбаларда қайд этилишича, қадимги Рим империясининг буюк императорларидан бири Юлий Цезар ҳам “Сенат”да қабул қилинган қонунлар ва шахсий қарорларини шаҳарнинг энг гавжум жойларида аҳолига етказиш учун тахтачаларга ёзиб илиб қўйишни буюрган. “Сенат” мажлислари ё аҳоли билан мулоқотларда у машҳур нотиқлардан фойдаланган экан.
Нотиқлик соҳасининг шаклланиш даври ҳам асосан Рим империяси даврига тўғри келади. Нотиқлик луғатда “нутқ сўзламоқ”, “сўзга чечанлик” маъноларини англатади. Бу фан қадимги Афина ва Римда шакллана бошлаган.
Демосфен, Аристотел каби шахслар ўз даврининг буюк нотиқларидан саналган. “Мантиқ ва нутқ маданияти” номли рисолада нутқ маданиятига қуйидагича таъриф берилган: “Юқори нутқ маданияти – бу фикрларни тил воситаси билан тўғри, аниқ ва таъсирчан қилиб етказиб бера олишдир”.
Фаробийнинг фикрича, ахлоқли кишилар 12 та муҳим фазилатга эга бўлиб, бунда нотиқлик муҳим ўрин тутади. Нотиқнинг “сўзлари аниқ бўлсин, фикрини ва айтмоқчи бўлган мулоҳазалирини равон ва равшан эта олсин”, деб таъкидлаган буюк аллома.
Қадимги Шарқда воизлар ва нотиқлар юксак мақомга эга бўлган. Нотиқлар жамиятнинг сиёсий масалаларида иштирок этган бўлса, воизлар ижтимоий-диний масалаларни ёритганлар.
Қадимда аждодларимиз ҳаёти маънавий асосини диний қадриятлар ташкил этгани яхши маълум. У тасалли бериш, овунтириш, ишонтириш каби таъсир кучларига эга бўлган.
Тарихдан маълумки, буюк қироллар, императорлар жамиятга дин орқали таъсир этишда воизлардан фойдаланганлар.
“Воизлик” луғатда асосан “яхшилик ва эзгуликка чақириш” каби маъноларда ишлатилади. Ваъз айтувчи кишилар “воиз” деб юритилган.
Воизлик асосан араб мамлакатларида, умуман Шарқда қадимдан шаклланган. Воизликни ўргатувчи “калом илми”, “балоғат илми”, “фасоҳат илми” каби соҳалар мавжуд бўлган.
Шарқда, ислом оламида Ар-Розий, Мавлоно Риёзий, Мавлоно Муин Розий, Ҳусайн Воиз Кошифийлар бу борада билимдонлар ҳисобланган.
Воизликга қўйиладиган бир неча талаблар мавжуд. Ваъз қилувчи киши аввало ўзи солиҳ (одил) бўлиши керак, агар у одил бўлмаса сўзлари инсонлар қалбидан жой ололмайди... У илмий мажлисларни одамлар малолланиб қоладиган даражада чўзиб юбормаслиги, камтарин, мулойим бўлиши, дағал ва тошбағир бўлмаслиги, битта одамга қараб эмас, балки ҳаммага қараб гапириши ва айтган гапларига ўзи ҳам амал қилиши, ниятни чиройли қилиши ва таъмагир бўлмаслиги керак. Воиз тингловчига кўра овоз танлаши ва тингловчи тушунадиган, яъни, уни илми етадиган даражадаги сўзларни қўллаб гапириши, мавзуни ҳозирги замон билан боғлаши лозим.
Ҳозирги кунда воизлар асосан давлат аҳамиятига эга бўлган диний байрамларда муҳим ҳужжатларни ўқиб бериш, ҳайит байрамлари, турли йиғинлар ва бошқа оммавий тадбирларда маънавият, одоб-ахлоққа оид мавзуларда панд-насиҳат айтиш, Қуръон ва ҳадисларни шарҳлаш каби вазифаларни бажарадилар.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, нотиқлиқ ва воизлик санъатлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдириб келади. Бу икки санъатнинг ўзига хос тарихи, намоёндалари ва мақсадлари мавжуд бўлса-да лекин улар ҳақидаги маълумотлар бошқа соҳаларга нисбатан бизгача жуда кам етиб келган ва ҳозирги кунда ўрганилиши, тадқиқ этилиши зарур бўлган соҳалардан ҳисобланади.

Жобирхон АСҚАРОВ,
ЎзМУ Олий журналистика курси талабаси.
Ответить 
"+" от:
Старый 04.11.2012 17:24   #96  
Real ID Group Miss uForum 2007 uParty Member
Аватар для Dilya Hasanova
Оффлайн
Cron Telecom
Менеджер
Сообщений: 1,278
+ 1,496  1,247/451
– 16  23/11

UzbekistanОтправить сообщение для Dilya Hasanova с помощью MSNОтправить сообщение для Dilya Hasanova с помощью Skype™LiveJournal
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Тўлқин ЭШБЕК,
“Оммавий алоқалар ва реклама” кафедраси доценти,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.
Домла ҳафа бўлмангу, сиз ҳам талабамисиз?
[MOD]Тўғрисини айтсам, бу мавзуда нимани ўчириб, кимга жарима беришга ҳайронман.. Ҳозирча "Тўлқин Эшбек домланинг талабалари ижоди муҳокамаси"га ўзгартириб қўяман. Талабалар форумдан рўйхатдан ўтиб ўзлари ёза бошлашгандан сўнг, "Талабалар минбари" деган мавзу очиб берилади. Бундан буёғига шахсиятга тегадиган хабарлар изоҳларсиз ўчириб ташланади. Тортишиш учун "К барьеру" бўлимида мавзу очинглар.[/MOD]
__________________
ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум
Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку
Ответить 
Старый 04.11.2012 18:49   #97  
Аватар для Ustoz
Оффлайн
MAKTAB
O`QITUVCHI
Сообщений: 682
+ 617  543/277
– 8  129/41

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Келгусида улар устозидан ўзган шогирд ва ўз навбатида шогирдларига муносиб устоз бўлишига ишонаман.
Mana shu qo`rqinchli-da, Domla.
Vatanni sevish uni og`iz ko`pirtirib maqtash degani emas. Chuqur daryo sokin oqadi. Yaxshi ishlar qilinayotgani hammaga ma`lum, ammo o`zingiz aytganingizday "muammo"lar yo`qmi? Agar qalashib yotibdi desam meni ham xalq dushmaniga chiqarasizmi yoki g`alamis bo`lamanmi? Biz Vatan tuyg`usi bor odamlar mana shu muammolar haqida qalban kuyinib "gapir"sak-da, Sizga o`xshagan "vatanparvarlar" bizni haqorat qilsanglar. Shumi Sizning vatanparvarligingiz? Axir Prezidentimizning o`zlari nutqlarida: "Odamlar shikoyat qilinglar, kamchilikni aytinglar, rahbarlar joyidan qimirlasin, agar sizlar indamay o`tirsanglar ular ham qimirlamay o`tiraveradi" deganlarida u inson ham xalq dushmaniga aylanib qolmadilarmi? (Gaplarini so`zma-so`z keltirolmadim, ammo ma`nosi shu edi.)
Axir Vazirlik tomonidan bu forumning ochilishidan asl maqsad ham odamlar fikrini o`rganish emasmidi?

Последний раз редактировалось Ustoz; 04.11.2012 в 19:12.
Ответить 
Старый 04.11.2012 19:52   #98  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Нима эмиш, Ватан мадҳини куйлаш, миллий қадриятларимизни, истиқлол берган беқиёс неъматларни, фаровон ҳаётимизни улуғлаб ёзишга ўргатаётганимизни ёқлаб бўлмасмиш... Фақат “муаммо”ларни ошкор этиш керак эмиш...
Нима учун муаммоларни ёзмаслик, фақат мақтов ёзиш керак?
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 04.11.2012 23:46   #99  
Аватар для Saidakbar
Оффлайн
Free-lance.ru
Сертифицированный партнер 1с-битрикс
AKA:master developer
Сообщений: 269
+ 409  180/102
– 58  14/11

Russian Federation
Цитата:
Сообщение от myu Посмотреть сообщение
Нима учун муаммоларни ёзмаслик, фақат мақтов ёзиш керак?
maddox so'zini ta'rifini o'qimagan holda kimga nisbatan qo'llanishini tushunib olish qiyin bo'lmay qoldi...
Ответить 
"+" от:
Старый 04.11.2012 23:52   #100  
Аватар для Saidakbar
Оффлайн
Free-lance.ru
Сертифицированный партнер 1с-битрикс
AKA:master developer
Сообщений: 269
+ 409  180/102
– 58  14/11

Russian Federation
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Фикри теран форумдошлардан илтимос, талабаларимиз ижодига муносабат билдирсангиз. Улар ҳозирча ҳаммасини ўқишмоқда! Сабоқ оладиган фикрлар ҳам ёзинглар.
Ҳа демай минбарда ўзларини кўрасизлар!
Yuqorida birnecha fikri teran forumdoshlar o'z fikrlarini bildirishdi, ammo yoki ularning fikri tanqidiy bo'lgani uchun yohud yana boshqa sababmi, ularning erkin fikri sizga yoqmadi va suhbat ohir oqibat shahsiyatga tegish bilan tugadi. Bilmadimu, ammo mening barcha suxbatlardan olgan xulosam shu.
Ответить 
3 "+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх