|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
09.11.2012 23:33 | #151 |
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
|
Талабаларнинг биронта эссесини охиригача ўқиёлмадим. Сабаби хар хил.
Лекин бир нарсага хайрон қоламан. Журналистика факультети талабаларининг эсселари фақат кирил ёзувида берилган. Университетда лотинлаштириш, қонунни амалга ошириш, шу даражада бўлса нимаям дейиш мумкин. Туғри, кекса авлод хозиргача кирил ёзувидан фойдаланади, бу табиий, лекин ёш авлод лотинчани ўзлаштира олмаяптими!? |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
12.11.2012 10:12 | #152 | |
Цитата:
Келтирган фикрингизга юз фоиз қўшиламан, лекин бир нарсага эътибор қаратишингизни сўраган бўлардим. Хақсиз, бу ер форум майдони, бу ерда ҳар ким хам ўз фикрини билдиришга қодир эмас. Сабаби, айнан юФорум Республикадаги кўплаб билимдон ва ўз ишининг профессионалларини бир жойга тўплай олган ягона* маскан. Ўта қаттиққўллик ҳар доим ҳам яхши натижа бермайди, ҳар бир нарсани меъёри бўлгани яхши. Бўлажак журналистларни ҳам оқлаш қийин, сабаби журналист - табиатан қатъий, теран фикрлайдиган ва ўз фикрини қисқа ва лўнда тушунтириб бера оладиган, ҳар бир киришган ишига чуқур ва ишига сидқи дилдан киришадиган "универсал" инсон бўлиши керак. Талаба журналистларга: агар ростдан ҳам форумда рўйхатдан ўтган бўлсангизлар ва ушбу постларни мавзуни ўқиётган бўлсангиз фикрингизни билдиринглар, мавзу эътибордан қолишидан олдин ўзингизни "кўрсатинглар". * Айнан шу форумга ўзимни илк постимни қолдиришдан аввал, ёлғон бўлмаса агар 4 ой мобайнида оддий кузатувчи сифатида мавзулар билан танишиб чиққандим. Барчага ҳурмат билан. |
||
|
Ответить |
5 "+" от:
|
12.11.2012 11:06 | #153 |
Ассалому алайкум!
Топик мавзусига кура, "кузатувчи" сифатида булса хам, ёш журналистлар бу ерга кириб турсалар керак. Шунинг учун уларга бир таклиф билан мурожаат килмокчиман: компьютер ва ахборот технологияларига оид ижод намуналарингиз булса, ЛС га ёзинг, куриб, тавсияларимизни берамиз. Энг яхши намуналарни "Мегабайт" журналида чоп этишимиз мумкин. To: Nigora Umarova: Айтганча, Нигора, сизнинг шогирдларингиз учун хам эшикларимиз очик. Ёшлар учун хам махорат мактаби, хам узларини курсатишлари учун минбар булади, менимча. Русча айтганда "взлетная полоса" булади, деб уйлайман. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
23.11.2012 08:22 | #154 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
ЎЗБЕКИСТОН ОЧИҚ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ
Ёш истеъдод соҳибаси, бўлғуси тележурналист Рушана Саидова телевидениеда маҳорат сирларини ўрганмоқда. Республика газеталарида турли мавзудаги мақолалари билан иштирок этади. Жамоат ишларида фаол иштирокчи бўлган умидли ёш журалистнинг “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Оқар дарё” сарлавҳали мақоласи нашр этилган. * * * Мамлакатимизда ҳар бир йил ўзига хос тарзда номланиб келинмоқда. Бу йиллар замирида мамлакатимиз аҳолисининг турмуш тарзини яхшилаш, фаровонлигини ошириш каби эзгу мақсадлар мужассам бўлган. Албатта бу ўринда ёшлар ҳам четда қолаётган эмас. Мамлакатимизда 2008 йил “Ёшлар йили”, 2010 йилнинг “Баркамол авлод йили” деб номланиши биз ёшларга қаратилаётган юксак эътиборнинг бир кўриниши деб биламан. Бугун ёшларга ҳар қачонгидан-да кўпроқ имкониятлар яратилмоқда ва ўзига яраша масъулият ҳам юклатилмоқда. Ёшлар таълим-тарбиясини мустаҳкамлаш, спортга бўлган эътиборни кучайтириш йўлида мактаб, коллеж, олий ўқув юртлари бинолари, спорт иншоотлари бунёд этилди. Мавжуд бинолар қайта реконструкция қилинди. Ўқув хоналари замон талабларига мос холда жиҳозланди, қўйингки бошқа мамлакатлардаги тенгдошларимиздан кам бўлмай, аксинча, қайсидир жиҳатларимиз устунлиги билан таълим олишимиз учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Бугун дунёни лол этаётган спортчи, фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритаётган билимли ёшларимизни кўриб мамнунлик, ҳавас ҳиссини туясиз. Нафақат спорт, таълим, балки ёшларимиз учун “Ниҳол”, “Зулфия” каби давлат мукофоти таъсис этилиши, “Келажак овози”, “Янги авлод” каби ёш истеъдодларни кашф этаётган улкан танловлар ўтказилаётганлиги умримиз мазмунига айланмоқда. Қарс икки қўлдан, деганларидек, агар биз ўзимиз ҳаракат қилмасак, берилаётган имкониятлардан унумли фойдалана олмасак кутилган натижаларга эришиш мушкул. Шундай экан, биз ҳам юртимиз, халқимиз, Юртбошимиз ишончини оқлашимиз, мамлакатимиз равнақи учун хизмат қилишимиз лозим. Рушана САИДОВА, ЎзМУ Журналистика факультети 3-босқич талабаси |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
23.11.2012 10:46 | #156 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Ушбу мавзуда келтирилган мақолалар ичида Дурдона Абдуназарованинг "АВАТАР УСТИДАН ҚОТАР?" мақоласини диққатга сазовор деб ҳисоблайман, чунки унда ҳажмининг кичиклигига қарамай аниқ танланган мавзу бор, мавзу очиб берилган.
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
23.11.2012 12:26 | #158 | |
MAKTAB
O`QITUVCHI
Сообщений: 682
+ 617
543/277
– 8
129/41
|
Цитата:
Nega biz doim chet el bilan solishtirib ulardan o`tishga intilishimiz kerak? Unda qachon yashaymiz, doim musobaqa qilaversak? Biz shundoq yashaylikki birovga solishtirishning hojati qolmasin. Bechora Sovet hukumati "Amerikaga yetib olamiz va o`zib ketamiz" degan gaplarini amalga oshirolmay o`tib ketdi. Hozirgi yosh-yosh jurnalistlarga sovet davridagi balandparvoz gaplar qayerdan kelyapti? Последний раз редактировалось Ustoz; 23.11.2012 в 12:29. |
|
|
Ответить |
23.11.2012 12:40 | #159 | |
Free-lance.ru
Сертифицированный партнер 1с-битрикс
AKA:master developer
Сообщений: 269
+ 409
180/102
– 58
14/11
|
Цитата:
Оффтоп: Биз аник фан талабалари гуманитар фанларда чикиб гапирганимизда, агар гап тополмай колсак "Бу шунчаки баландпарвоз гаплар эмас, балки бу кимгадир эриш туюлиши мумкин" деб хазиилашардик
__________________
http://partners.1c-bitrix.ru/images/.../sertif_sm.gif |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
23.11.2012 17:00 | #160 | |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Сўз матнини ёзиш учун ҳам маҳорат керак. Бундай матнлар баъзан оддий мақоладан кўпроқ вазифаларни бажариши мумкинлигини яхши биласиз-ку.
Цитата:
Ёш ижодкор талаба дилидагини ёзяпти, майли, булар ижодий машқлардир. Машқ қилаётганларига шукр, эртага яхши мутахассис бўлишларидан умидвормиз. Ҳозирги пайтда "пастпарвоз" гапларга унчалик ҳожат қолмаётган бўлса керак-да. Ғурури баланд, ориятли ёшлар салоҳиятига яраша баланд руҳ ила ижод қилса қилаверишсин, ундан нур қидиринг! |
|
|
Ответить |
|