Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 18.12.2012 20:45   #241  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Талабаларимга қарата айтган яхши гапимни ёмон томонга буришини қаранг-а.
Мен бу фикримни аудиторияда айтганим етарди, ўзига яраша "медиатаълим" сифатида интернетга қизиқувчилар учун ёзгандим ўша гапларни, афсус...
"Ёшларимизга қанот бахш этадиган гапинг бўлмаса, тилингни тийиб ўтир! Ўзинг бирор яхшиликка ярабмидингки уларнинг кўнглини чўктирадиган гап айтасан..." демоқчи эмасман ҳечам.

Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 18.12.2012 в 20:53.
Ответить 
"–" от:
Старый 18.12.2012 20:46   #242  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
КИЧИК ҚИШЛОҚНИНГ КАТТА ТАРИХИ

Илёс Юсупов журналистика факультети талабалар касаба уюшмаси раиси. Ташкилотчилик қобилиятини намойиш этибгина қолмай муттасил изланади, теша тегмаган мавзуларда мақолалар, тезкор хабарлар ёзади. Турли газеталарда ёритилган мақола ва хабарлари кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Отанг – бозор, онанг – бозор...ми?” сарлавҳали мақоласи чоп этилган.

* * *

Ўрта Осиё халқларининг муаззам дарёси Амударё ўз оқими атрофида инсон манзилгоҳларининг вужудга келиши учун хизмат қилган. Мана шундай воҳалардан бири Питнак қишлоғи бўлиб, у дарёнинг чап соҳилида юзага келган. “Питнак воҳаси,– деб ёзган эди тарихчи олим Яҳё Ғуломов,– бошқа ерлардан ажралиб қолган. У Хоразм воҳасидан баланд Тошсақа тепаликлари билан ажратилган. Жанубий Ғарбда у Қорақум саҳроси билан туташган. Питнак унча катта бўлмаган Хонёп канали билан суғорилади. Ривоятларга қараганда бу канал Хива хони Муҳаммад Раҳимхон томонидан қаздирилган”. Ушбу воҳада вужудга келган Питнак қишлоғи эса Хоразмнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин эгаллаб келган. Қишлоқ яқинида машҳур Султон Санжар туз кони жойлашганлиги, ёз ойлари одамларнинг шифо истаб бу ерга келиб туришлари, қишлоқ устида тўхтаб дам олишлари Питнакнинг бутун Хоразмда шуҳрати ортишига сабаб бўлган.
Қишлоқнинг муқаддас қадамжоларидан бири Ҳазрати Абул ибн Маржонбоб қабристонидир. Бу табаррук заминда Ҳазрат Абул ибн Маржон, Сахий Саъд ибн Ваққос, Муҳаммад пир сингари улуғ инсонлар қабрларининг жойлашганлиги Питнакнинг неча асрлар илгари ҳам мавжуд бўлганини кўрсатади.
“Питнак” сўзининг луғавий маъносига келсак, уни олимлар “кичик қирли ер, кичик воҳа” деб таърифлаганлар. Баъзи олимлар фикрича, “Питнак” сўзи “Пишканак”, “Карвак” сўзларидай қадимий Хоразм тилига мансуб эканлигини билдирган.
Манбашунос ёш тадқиқотчилар ҳам Питнакнинг топонимикаси ва этимологиясига қизиқиб, “Топонимика лавҳалари” китобида “Питнак” сўзи “тақир ер, чўл” деган маънони билдиришини айтган. Қадимий манба – “Авесто” китобида эса бу жой номи “Беднак” шаклида ёзилгандир. Демак, бу жой тарихи бой масканлардан биридир.

Илёс ЮСУПОВ,
ЎзМУ Журналистика факультети талабаси.
Ответить 
"+" от:
Старый 19.12.2012 08:50   #243  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Азиз ижодкор талабалар!
"Ахборот хуружи"нинг бир кўриниши бўлган айрим кимсаларнинг иғволарига ҳеч қачон учманг! Бундай "хуруж" жиллақуриса "қизил чизиқчаси"ни кўрсатиш билан бўлса-да амалга оширилаётганини кўриб турибсиз. Унақалар шу тариқа бора-бора ўз ҳаётларига ҳам чизиқ тортганларини билмай қолишларини ҳаётда кўриб келяпмиз...
Ответить 
Старый 19.12.2012 08:52   #244  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
"АЛПОМИШ" – ИНСОНИЙ ТУЙҒУЛАР ТАРАННУМИ

Жаҳонгир Қодиров кўплаб фан олимпиадалари, кўрик танловларда ғолиблик шоҳсупасини эгаллаган. Ранг-баранг мавзудаги мақолалари қатор газеталарда ёритилган. У ЎзМУ Ахборот хизмати “Ёш мухбирлар” гуруҳи сардори. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Урфга айланаётган “удумлар” сарлавҳали мақоласи чоп этилган

* * *

Халқимизнинг узоқ ўтмишдаги тарихини халқона тушуниш, уни жонлантириш достонларда ўз аксини топган. Жумладан, уларда халқимиз бошидан кечирган ижтимоий-сиёсий воқеалар, этник бирлик ва мустақиллик учун олиб борилган курашларнинг тарихий моҳияти бадиий тарзда баён этилганлиги аҳамиятга моликдир. Шу боисдан ҳам, достонлар халқимизнинг ахлоқий, фалсафий, диний қарашларини, ҳаёти, урф-одати кабиларни санъаткорона тарзда ифодалаган ўтмиш ёдномаларидир десак, муболаға бўлмайди. Ўзбек халқининг қадимий эпосларидан бири бўлмиш “Алпомиш” достони неча асрлар ўтса ҳамки, ўзининг қадр-қимматини йўқотмаган. Мазкур достон бир қанча туркий ва уларга ёндош яшаган айрим туркий бўлмаган халқлар орасида ҳам жуда кенг тарқалган достонлардан ҳисобланади.
Бахшилар "Алпомиш"ни умр бўйи куйлаб келган. Шунинг учун ҳам бу достонни ўқиган киши унинг нақадар ноёб асар эканлигига амин бўлади. Асрлар давомида достондаги адабий-тарихий жараёнлар шаклан ўзгаришга маҳкум бўлса ҳам, ундаги сюжет чизиғи, алплик, ошиқ-маъшуқлик сақланиб қолган. “Алпомиш” достонида қаҳрамонлик, мардлик, турли халқ ва елатларнинг бирдамлиги, севги ва садоқат, энг муҳими миллат тақдири биринчи ўринда туради. Алпомиш тимсолида ор-номус, мардлик шижоати, узоқни кўра билиш қобилияти ниҳоятда моҳирона тасвирланган. Асардаги ҳар бир жумла остида кенг маънони ифодаловчи фикрлар мужассамлашган. Алпомишнинг ёри Барчин, синглиси Қалдирғоч, амакиси Бойсари ҳамда ота-онасига нисбатан илиқ муносабатларида, Қултой билан ота-бола, Кайкубод билан дўст тутиниши тасвирида унинг чин инсоний фазилатлари яққол намоён бўлган. Шу билан бир қаторда, Алпомиш ва Қоражон ўртасидаги дўстона муносабатлар дўстлик туйғусини нақадар қадрли еканлигини намоён этган.

Жаҳонгир ҚОДИРОВ,
ЎзМУ Журналистика факультети талабаси.
Ответить 
Старый 19.12.2012 09:35   #245  
Real ID Group
Аватар для Masud Mahsudov
Оффлайн
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053  3,248/1,245
– 266  151/145

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Азиз ижодкор талабалар!
"Ахборот хуружи"нинг бир кўриниши бўлган айрим кимсаларнинг иғволарига ҳеч қачон учманг! Бундай "хуруж" жиллақуриса "қизил чизиқчаси"ни кўрсатиш билан бўлса-да амалга оширилаётганини кўриб турибсиз. Унақалар шу тариқа бора-бора ўз ҳаётларига ҳам чизиқ тортганларини билмай қолишларини ҳаётда кўриб келяпмиз...
Азиз талабалар, домлангиз тотўғри фикр юритмоқдалар. Юқорида

Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Ўзинг бирор яхшиликка ярабмидингки уларнинг кўнглини чўктирадиган гап айтасан..." демоқчи эмасман ҳечам.
демоқчи эмасман, деб айтадигани айтмоқдалар. Шу билан бирга, азиз талабалар, бу форумни кузатаётганларнинг аксарияти ёш болалар эмас, сўз ўйинининг нима эканини яхши билишади.

Домла, кўнгилни кенг қилинг, инсон мақтовни ҳам, танқидни ҳам яхши қабул қила олиши керак... Вақтим бўлмаяпти-да, бормоқчийдим олдингизга, Англиядан олиб келган газеталаримни кўтариб. Шу баҳонада номи таниш, ўзи нотаниш талабаларингизни компьютер саводхонлигини текшириб келармидим... ))))
__________________
Мой ЖЖ
Ответить 
4 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 19.12.2012 09:47   #246  
Аватар для gofurov
Оффлайн
SQBNMF
Сообщений: 212
+ 3,689  244/106
– 89  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Азиз ижодкор талабалар!
Агар адашиб uforum га аъзо бўлиб қолсангиз

Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
айрим кимсаларнинг иғволарига ҳеч қачон учманг!
Ответить 
"+" от:
Старый 19.12.2012 10:10   #247  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от gofurov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Азиз ижодкор талабалар!
Агар адашиб uforum га аъзо бўлиб қолсангиз

Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
айрим кимсаларнинг иғволарига ҳеч қачон учманг!
Айниқса, форумдошлар хатонгизни кўрсатса, жирилламанг, баҳслашинг
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Фақат, баҳслашиш маданиятига амал қилинса бўлгани
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 19.12.2012 10:27   #248  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Унақалар шу тариқа бора-бора ўз ҳаётларига ҳам чизиқ тортганларини билмай қолишларини ҳаётда кўриб келяпмиз...
Агар сизнинг ёзганларинигиз ёқмай, "-" қўйганларнинг хаёти тугабди-да?.. .

Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
"Ахборот хуружи"нинг бир кўриниши бўлган айрим кимсаларнинг иғволарига ҳеч қачон учманг!
Кимнинг иғвогар? Сизнинг фикрларингиз бу ерда ёқмаганларми? Талабаларингизни ижодларини тахлил қилса бу сиз айтгандай "Ахборот хуружи"га кирадими?

Жуда ошириб юбормадингизми? Бу мавзуни ўқиганлар ўзлари жуда яхши тушуниб олишади, ким нима деяётганини.

Последний раз редактировалось myu; 19.12.2012 в 10:37.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 19.12.2012 11:05   #249  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
номи таниш, ўзи нотаниш талабаларингизни компьютер саводхонлигини текшириб келармидим..
Улар сизни уялтириб қўйишса... хафа бўлмайсиз-де...

Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
домлангиз тотўғри фикр юритмоқдалар
Домланинг ҳар бир фикри назарий, ҳуқуқий, методологик асосга эга бўлади, ундан ҳар қанча камчилик қидирманг, фақат ўзингизни уялтириб қўясиз...
Фақат, отани болага, талабани устозига қарши қайраманг! Гуноҳга ботяпсиз...

Цитата:
Сообщение от Masud Mahsudov Посмотреть сообщение
бормоқчийдим олдингизга, Англиядан олиб келган газеталаримни кўтариб.
Бу бошқа гап. Сешанба, пайшанба кунлари соат 9.00 дан 12.00 гача кутамиз.

Цитата:
Сообщение от gofurov Посмотреть сообщение
Агар адашиб uforum га аъзо бўлиб қолсангиз
Ақлирасо талабалар форумга адашмайдиган бўлиб кирадилар!

Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
жирилламанг
Талабаларимиз жириллайдиганлардан эмас, билъакс, жириллайдиганларни ЖИМ ҚИЛиб қўядиганлардан!

Цитата:
Сообщение от myu Посмотреть сообщение
"-" қўйганларнинг хаёти тугабди-да?.
Тугашининг олдини олиб, ҳаёт бахш этиш мақсадида огоҳлантириб қўйдик...

Цитата:
Сообщение от myu Посмотреть сообщение
Талабаларингизни ижодларини тахлил қилса
Бу гапга жавобан

Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Азиз ижодкор талабалар!
Танқид келажакнинг мевасидир. Ижодий машқларингизни эътибор билан ўқиб, хатоларингизни кўрсатиб, таҳлил қилаётган устозингизнинг форумдошларидан миннатдор бўлишларингизни ва келгуси ижодингизда улардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда қалам тебратишингизни истардим.
Эътироф этиш керакки, сўнгги пайтларда ижодий машқларингизга нисбатан билдирилаётган фикрларнинг аксарияти тўғри, мушоҳадаларга бой! Бу фикрлар сиз учун ўзига хос маҳорат мактаби сабоқларидир. (Устозингиз ҳам ёшлигидан шундай танқидларни кўп эшитган ва улардан тўғри хулоса чиқариб улғайганини эътиборга олишингизни истардим).
Тарбия бениҳоя мураккаб жараён. Бола оилада олган илк тарбиясининг давомини ўқишда, ишда, ҳаётда олгани мисол, ижод мактабининг давомчиси бўлган амалиётчи устозларингиз қаторида форумдошларим фикрлари ҳам сиз учун фойдадан ҳоли эмас.
Форумдошлар орасида Сизларни ҳозирданоқ ишларга, ўз сафларига таклиф этаётганларга миннатдорчилик изҳор этамиз. Бу, мана шу саъй-ҳаракатларимиз самараси деб биламиз.
Барчангизга ижоднинг машаққатли йўлларида омад тилаб қоламан.
деган фикримизга ақлли жавоб ўрнига... "қўланса" фикр ўқиб, бироз ранжидик...

ЯХШИЛИК МАҚСАДИДА ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМЛАРГА ДОИМО ҲАСАНОТ, деб кутиб олишга тайёрмиз.
Ответить 
Старый 19.12.2012 11:07   #250  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
ХАЛҚ ТОПИШМОҚЛАРИ – МОҲИР ТАРБИЯЧИ

Умида Исломова санъат журналистикаси йўналишида ижод қилмоқда. Қатор мақолалари газета-журналларда ёритилган. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида унинг “Глобал муаммолар” сарлавҳали мақоласи чоп этилган.

* * *

Халқ – буюк даҳо. Халқ яратган ҳар бир моддий ва маънавий бойлик замирида буюк бир кашфиёт, буюк бир санъат ва буюк бир тажриба мужассам. Бу кўринишлар, айниқса, халқнинг ижод маҳсулида яққол кўзга ташланади. Халқ яратган ва оғиздан оғизга ўтиб шаклланиб келган оғзаки ижод намуналари жанр жиҳатдан ранг-барангдир. Халқ оғзаки ижодининг авлодни юксак тафаккур эгаси қилиб тарбиялашда етакчи аҳамиятга эга бўлган озаки ижод жанрларидан бири топишмоқлардир.Топишмоқлар асрлар давомида яратилиб, авлоддан авлодга ўтиб сайқал топиб келаётган фолклорнинг мустақил жанридир. Топишмоқлар жуда қадимий бўлиб, ўтмишда табиат, табиат ҳодисалари ва нарсаларни бир-бирига таққослаш, ўхшатиш орқали борлиқни, ундаги мавжуд нарсаларнинг моҳиятини белгилашга ёрдам берган. Кишилар қадим замонлардан бошлаб ҳозиргача аста-секин табиат ва жамиятдаги инсон учун фойдали ва зарарли бўлган ҳодисалар, жонли, жонсиз предметлар, умуман ҳар хил объектларни ўз замони ва тушунчаси доирасида англаган ҳолда топишмоқ яратиб келганлар.Топишмоқ атамаси топишмоқ, жумбоқ, жумоқ, ушук, топ-топ, матал, масала каби турлича номлар билан аталиб келинган. Топишмоқ жанри ёзма адабиётда чистон, луз каби номлар билан юритилиб, бу жанрда Навоий, Увайсий каби ижодкорлар ижод қилишган. Айниқса, Увайсий топишмоқларнинг гўзал намуналарини яратган. Унинг анор ҳақидаги:
Ул на гунбаздир эшиги, туйнугидин йўқ нишон,
Неча гулгунпўш қизлар манзил айлабдур макон.
Синдуруб гунбазни, қизлар ҳолидин олсам хабар,
Юзларига парда тортиқлиқ турарлар бари қон.

чистони жуда машҳурдир. Топишмоқ орқали атроф-муҳит, табиат, борлиқни идрок этиш билан бирга ақл-заковат, зеҳн, фикр ўткирлигини ҳам синаш алоҳида аҳамиятга эга. Топишмоқлар инсон, ижтимоий ҳаёт, табиат ҳодисаларининг мавжуд барча томонлари билан кенг боғланган бўлиб, ҳамма вақт реал заминга асосланади. Халқ қамиша ёшларнинг зийрак, яхши хотирали, фикрловчи инсон бўлишини истаган.

Умида ИСЛОМОВА,
ЎзМУ Журналистика факультети талабаси.
Ответить 
"+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх