|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
24.03.2010 12:44 | #12 |
Ибн Сино ҳақиқий қомусий олим сифатида ўз давридаги фанларнинг деярли ҳаммаси билан муваффақиятли шуғулланган ва уларга оид асарлар яратган. Турли манбаъларда унинг 450 дан ортиқ асарлари қайд этилган бўлса ҳам, замонлар ўтиши билан уларнинг кўпи йўқолиб кетган ва бизгача фақат 242 таси етиб келган. (Яҳё Маҳдавий. Фиҳрист-и нусхаҳойи мусаннафоти Ибн Сина. Теҳрон, 1333 (1954).)
* * * Шу 242 дан 80 таси фалсафа, илоҳиёт ва тасаввуфга тегишли, 43 таси табобатга оид, 19 таси мантиққа, 26 таси руҳшуносликка, 23 таси табииёт илмига, 7 таси фалакиётга, 1 таси риёзиётга, 1 таси мусиқага, 2 таси кимёга, 9 таси одоб илмига, 4 таси адабиётга ва 8 таси бошқа олимлар билан бўлган илмий ёзишмаларга бағишланган. (Яҳё Маҳдавий. Фиҳрист-и нусхаҳойи мусаннафоти Ибн Сина. Теҳрон, 1333 (1954).) * * * Ибн Синонинг табобатга оид энг йирик шоҳ асари «Китоб алқонун фи-т-тибб» («Тиб қонунлари китоби») ҳисобланади. «Қонун» 1012-23 йиллар мобайнида ёзилган бўлиб, унинг қўлёзма нусхалари тезлик билан тарқалади. («Тиб қонунлари». Сайланма. 1-жилд. Тошкент, 1993) * * * XII асрдаёқ Кремоналик Герард (1114-1187) «Қонун»ни арабчадан лотин тилига таржима қилади ва шундан кейин Европа дорилфунунларида табобат фани Ибн Сино асарлари бўйича ўқитила бошлайди. «Қонун» ўзининг асосий қўлланма ва дарслик сифатидаги қийматини 500 йилдан ортиқроқ вақтгача сақлаб қолди. Биринчи бор у Уйғониш давридаги инсонпарварлик марказларидан бири бўлган Страсбург шаҳрида 1473 йили босилиб чиқади. Умуман «Қонун» 40 мартадан ортиқ тўла ҳолда нашр этилган. Айрим қисмларининг нашри эса сон-саноқсиздир. («Тиб қонунлари». Сайланма. 1-жилд. Тошкент, 1993) |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
27.02.2011 17:58 | #13 |
Чўлпоннинг биринчи танқидий асари «Адабиёт надур?» деган мақола бўлиб, «Садои Туркистон» газетасида 1914 йил 4 июнь куни эълон қилинган. Бу мақола, умуман, Чўлпоннинг матбуот юзини кўрган илк асарларидан биридир. Чўлпон уни 16 ёшида ёзган. («Адабиёт яшаса - миллат яшар», Озод Шарафиддинов)
* * * Чўлпоннинг шеърий асарлари «Ўзбек ёш шоирлари», «Уйғониш» (1922), «Булоқлар» (1923), «Тонг сирлари» (1926) ва «Соз» (1935) тўпламларида, шунингдек, турли газета ва журналларда эыон қилинган. («Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси») * * * Чўлпон А.С.Пушкин («Борис Годунов», «Дубровский»), Н.В.Гоголь («Терговчи»), И.С.Тургенев («Чўри қиз»), И.Франко («Миллион», «Феруза»), Л.Андреев («Губернатор», «Осилган етти кишининг ҳикояси»), А.П.Чехов («Қочоқ»), А.М.Горький («Илгаклар», «Она») сингари рус ва бошқа халқлар адабиётининг мумтоз асарларини ҳам катта маҳорат билан таржима қилиб, замонавий миллий таржима мактабига асос солди. Чўлпон таржимасидаги У.Шекспирнинг «Ҳамлет» трагедияси ўзбек таржима санъатининг шоҳ намунасидир. («Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси») * * * Чўлпон шўро давлатининг доимий тазйиқи ва назорати остида яшагани сабабли унинг кўплаб қўлёзмалари ўғирланди. У 1937 йилда «халқ душмани» сифатида айбланиб, қамоққа олиниши арафасида ва кейин ҳам барча қўлёзма асарлари куйдириб ташланди. Шунга қарамай, Чўлпондан бизга қадар етиб келган 10 жилд ҳажмдаги оригинал ва таржима асарлар ўзбек халкининг катта маданий ва маънавий бойлигидир. («Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси») |
|
|
Ответить |
|