Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 30.03.2014 10:46   #21  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
16 мартдан 17 мартга ўтар кечаси ухлай олмадим, телевизор қаршисидан нари кета олмадим. Референдумга чиққан Қрим халқи гўё ёшлигида ўз қадрдонларини йўқотиб, қаҳри қаттиқ одамлар қўлида ўгайланиб ўсган, бугун эса ўз оиласи топилганини эшитиб, ёш боладай беҳад қувонганини кўриб ўтирдим...
Ким нима деса десин-у, турли табақаларга мансуб: «ДОМОЙ! ДОМОЙ!» - дея қичқирган минг-минглаб одамлар юзидаги ундай севинч, ундай бахт қиёфасини ҳеч ким ёлғондакам ясай олмайди, ҳеч қандай пулга харид қила олмайди, ҳеч қандай аннексия билан эриша олмайди. Демак, рўшнолик кўрмаган халқ шу даражага етказиб қўйилган экан, анави миллатчи, айирмачи гуруҳлар пичоғи миллатнинг суяк-суягига бориб тақалган, қалбининг нозик торлари узиб ташланган, охир-пировардида сабр косаси тўлиб тошган. Қрим халқи зиғирдай бўлсин, меҳр кўрганида, ишончим комилки, иш шу даражага етиб бормаган бўлар эди.
Эътиборингизни масаланинг ниҳоятда жиддий жиҳатига қаратмоқчиман.
Ўзбекнинг ажойиб бир нақли бор: ўзингдан чиққан балога, қайга борай давога, - деган. Ўзининг ғаразли мақсадларига эришиш учун турли миллат ва элатлар орасига адоват уруғини сочиб юрадиган ғаламис кучлар айнан ўша балони, яъни у ёки бу юрт халқининг миллатчилик, айирмачилик, қўпорувчиликка мойил бўлган итфеъл вакилларини қидириб топиб, турли шаклларда рағбатлантириб борадилар.
Яқинда ўша тажовузкор миллатчилардан бири Музичка лақабли Сашко Билий деганлари итдай ўлим топди.
Кези келганда таассуф-ла таъкидлаб ўтмоқ жоизки, дунёнинг турли минтақаларида «рангли инқилоб» уюштириб юриш, қуролли можароларда иштирок этишни ўзига касб деб билган, ғаламис кучлар томонидан эмизиб боқилган бундай махлуқлар галаси орасида Марказий Осиё минтақасидан «ҳашар»га етиб борган жиноий элементлар ҳам йўқ эмас. Улар «рангли инқилоб» стратегияси, уюштириш тактикаси, рўёбга чиқариш шаклларини атрофлича ўзлаштириб, қўпорувчилик ишларида шахсан иштирок этишмоқда. Ишончим комилки, ўша «ҳашарчилар» кўзлаган асл мақсад ҳаммага аён бўлиб, ортиқча изоҳ талаб этмайди. Чеченистон урушида жанггарилар томонидан қўлга олинган рус асирларининг бармоғини синдириб, қўлига кирган нарса ила кўзини ўйиб чиқарган Сашко Билийга ўхшаган «раҳнамо»ларига яқиндан ёрдам бераётган ўша «ҳашарчилар» минтақамизга қайтгач, Марказий Осиё халқларини тараққиёт сари етаклаб кетишларига шахсан мен шубҳали қараб, ундайлардан огоҳ бўлган маъқул деб ўйлайман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 30.03.2014 10:49   #22  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Украинада юзага келтирилиб, идора қилинаётган алғов-далғовликнинг асосий сабабларидан яна бири, ушбу давлатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш масаласи билан боғлиқ зиддиятлардир. Негаки, ўша Иттифоққа аъзо бўлиш – Украинадаги, Сашко Билийга ўхшаганлар ёрдамида ҳокимият абзалини қўлга киритган тор доираларнинг ҳар кеча тушига кириб, тинчлик бермаётган орзусидир.
Яқинда Европа янгиликлари мухбирига интервью берган сочи оқ-сариқдан келган бир дилрабо француз аёлнинг: «Биз европаликлар Украинанинг Европа Иттифоқига қабул қилинишини хоҳлашимизни ким айтди ўзи сизга?» - деган мазмундаги фикрини эшитиб, истеҳзоли кулиб қўйдим.
Ёшлигимда Латвия, Литва ва Эстонияда яшайдиган қуролдош дўстларимнинг уйларига меҳмон бўлиб борганман, маҳаллий халқнинг ҳаёт тарзини кўрганман, юртлари, шаҳар ва қишлоқларидаги чиндан ҳам европача услубда қад кўтарган турли-туман катта-кичик қадимий обидаларини томоша қилиб, унутилмас таассурот-ла қайтганман. Бу билан айтмоқчиман-ки, учала республика аҳолиси азалдан мозоридан тортиб бозоригача шарқий славянлардан кескин фарқ қиладиган халқ бўлиб, собиқ ССРИ парчаланиб кетгач, бугунги Европа Иттифоқининг ҳаётий фаолиятига сингиб кириши нисбатан осон кечган.
Хўш, европаликлар билан қадимдан уришиб, жиққамушт бўлиб келган шарқий славянлар, яъни рус, украин, белоруслар-чи?
Уларнинг шаҳар-у, қишлоқларини, ёш-у қариси кечирадиган ҳаёт тарзи, миллий қадриятлари, урф-одатлари, қисқаси, нима билан ётиши-ю, нима билан туришини ўспирин ёшимдан кўриб келар эканман, ушбу халқларнинг эртадан бошлаб европача яшай бошлаши, ўз ҳаёт тарзини ёт стандартларга мослаштира олишларини ҳеч тасаввур қила олмайман. Нима қилган тақдирда ҳам, европаликлар уларни ёввойи элат сингари кўриб, ўзига яқин йўлатмайди, кўзига хориж фильмларида кўрсатилгани каби, тиш-тирноғигача қуролланган «рус мафияси» сифатида ёки даҳшатли қўнғир айиқ қиёфасида гавдаланиб бораверади.
Қизиқ бир савол туғилади: бугунги кунда демократик давлат тузими эмас, жаҳолат сари етаклаб, энди барҳам топиши жуда қийин кечадиган бандитизм ва анархия қарор топган, чиндан ҳам қутурган айиқ қиёфасини касб этган Украинани Европа Иттифоқи ўз сафига қабул қилармикан? Агар ушбу саволга ижобий жавоб бериладиган бўлса, ниҳоятда таажжубланган бўлар эдим.
ХУЛОСА тариқасида айтишим мумкинки, халқ ва давлат бошдан кечирадиган ҳар қандай фожиа, одатда, халқнинг фақат ўзига хос бўлган маънавиятига путур етиши, азалдан ёт саналган ғоя ва қадриятлар халқ онгига сингиб кириши ва бундай ғояларни рўёбга чиқариш учун номақбул усуллар қўлланишидан бошланади. Бошқача қилиб айтганда, сўзим бошида таъкидлаб ўтганимдек, турли миллат ва элатлар орасида адоват уруғини сочиб, маҳаллий халқ орасида бузғунчилик кайфиятини юзага келтирган тарзда, ўзининг ғаразли сиёсий ва иқтисодий мақсадларига эришаётган ғаламис кучлар томонидан у ёки бу миллатнинг маънавий хавфсизлигига бевосита дахл қилинишидан бошланади. Маънавий хавфсизлик эса миллий хавфсизликнинг таркибий қисми бўлиб, миллатнинг сифат жиҳатидан ўзлигини янгича англашида ифодаланади, жамият ҳаёти учун зарурий шарт-шароитлар мавжудлиги ёки уларни яратиш анъаналарини, маданияти ва тарихини, маънавий-сиёсий бирлик даражасини акс эттиради. Маънавий хавфсизлик халқ маънавияти ва ватанпарварлиги билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ҳукуматнинг ички ва ташқи сиёсати аҳоли томонидан қўллаб-қувватланишида ўз ифодасини топадиган давлат хавфсизлигини таъминлайди. Шу боис, маънавий хавфсизликни таъминлаш – устувор вазифалардан бири саналади. Зеро у, миллатнинг маънавий руҳини, ўз олдига тарихий вазифалар қўя билиш ва амалда бажара олиш қобилиятини ифода этади.
Бугун мен, нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё ёшларига мурожаат қилмоқдаман.
Каранг, Худонинг ўзи тожик, туркман, ўзбек, қирғиз ва қозоқни худди бир панжанинг бешта бармоғи сингари яратган бўлиб, улардан қайси бирини тишлама, қолганининг ҳам жони оғрийди. Негаки, ҳаммамизнинг динимиз бир бўлиб, урф-одатларимиз, қадриятларимиз, буюк аждодларимиз қолдирган маънавий меросларимиз, тилимиз қадим-қадимдан бирга, бир вақтда шаклланиб келган ва бир-бирига чуқур сингиб кетган. Қавм-қариндошларимиз республикаларимиз ҳудудида азалдан яшаб келаётган бўлиб, аксариятимиз қуда-андалик ришталари ила боғланиб келмоқдамиз. Шундай экан, ҳаммамизни Украина ҳолатига тушиб қолишдан, шу аҳволга солиб қўядиган сиёсатчилардан Худо сақласин.
Дўстларим, у ёки бу сиёсатчи бугун бор, эртага йўқ. Яхшилик қилган бўлса, халқ хотирасида қолади, ёмонлик қилган бўлса, ўзининг бошини ўзи еб, тавқи- лаънатла эсланади, на у ёқли, на бу ёқли (латтачайнар) бўлса, тез унут бўлиб, ном-нишонсиз кетади. Аммо халқ, миллат, унинг урф-одатлари, тили, биродарлиги, қавм-қариндошлиги, аждоддан авлодга, қаридан ёшга, қалбдан қалбга ўтиб келган миллий ғоя ва қадриятлари, қисқа қилиб айтганда, соф маънавияти қолади. Негаки, барҳаёт бўлиши учун халқ маънавияти ҳеч қандай сиёсий раҳбарга эҳтиёж сезмайди. Маънавий хавфсизликни таъминлаш, бирон-бир кўрсаткич билан баҳолаб бўлмайдиган маънавий меросни кўз қорачиғидай асраб-авайлаб, кейинги авлод қўлига тегишли ўгитлар бериб топшириш эса айнан сиз – ёшлар зиммасига юкланади. Азалдан шундай бўлиб келган ва шундай бўлганча қолади!
Бироқ бунинг учун сиз доимо иноқ бўлишингиз, тинч-тотув яшашингиз, бир-бирингиз, тилингиз, урф-одатингиз, исмингизни ҳурмат қилишингиз, Украинада юз бераётган ҳодисалардан, умуман айтганда, катта авлод йўл қўйган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, жаҳон аҳлининг кўз ўнгида анави бир-бирига қондош, диндош саналадиганлар каби шарманда бўлишга мутлақо йўл қўймаслигингиз ва энг муҳими, бировларнинг гапига қулоқ солмай, турли-туман ваъдаларига учмай, қўшнингизга қарши гижгижлашига берилмай, дўст бўлишингиз, ичимиздан чиққан «Сашко Билий»ларга қарши, улар илгари сурадиган миллатчилик сиёсатига қарши муросасиз кураш олиб боришингиз, четдан келганлар билан муносабатларни фақат Марказий Осиё минтақаси манфаатларидан, ушбу бетакрор заминимизда яшаётган халқларнинг муштарак ва миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, фақат тенг ҳуқуқлик, тенг шериклик, ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланиб йўлга қўйишингиз лозим. Шундагина биз бир панжанинг мустаҳкам тугилган бешта бармоғи каби қудратли кучга айлана оламиз, ҳар қандай қийинчиликни мардонавор енгамиз, дунё тургунча турамиз! Акс ҳолда, агар Украинани мисол тариқасида оладиган бўлсак, айрилганни айиқ бўлинганни бўри еб кетаверади.

Эътиборингиз учун раҳмат.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 30.03.2014 11:35   #23  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Shuhrat Ismailov
Оффлайн
Сообщений: 3,411
+ 2,928  2,654/1,361
– 84  129/82

UzbekistanОтправить сообщение для Shuhrat Ismailov с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
«Россия Федерацияси таркибига Қрим Республикасини қабул қилиш ва Россия Федерацияси Таркибида янги федерациялар яратиш тўғрисидаги Россия Федерацияси ва Қрим Республикаси ўртасида имзоланган шартномани ратификация қилиш тўғрисида»ги федерал Қонун
Федерациялар эмас, субъектлар.
Цитата:
Федеральный закон «О ратификации Договора между Российской Федерацией и Республикой Крым о принятии в Российскую Федерацию Республики Крым и образовании в составе Российской Федерации новых субъектов»
Ответить 
2 "+" от:
Старый 30.03.2014 14:04   #25  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Colorado
Оффлайн
Сообщений: 2,785
+ 4,426  3,679/1,480
– 82  66/51

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
ХУЛОСАЛАР ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЁШЛАРИГА ТАВСИЯЛАР
ха, ха - сиёсатчилар, тарихчилар ва бошқалар тарафма тараф бўлса, шоир дилдан чиқриб гапиради
Цитата:
Рауф Парфи
Кўкка етди соғинч дарахти,
Йиғла, Қирим, йиғла энди кўк.
Не бўлмоқда, одамлар, айтинг –
Қирим бор-у, қиримликлар йўқ
Айтинг менга, қайда адолат,
Қайда, айтинг, инсоний ҳуқуқ.
Бу не ҳолдир. Қандайин ҳолат –
Қирим бор-у, қиримликлар йўқ.
1965
сал кам 50 йил ўтди....

Последний раз редактировалось Colorado; 30.03.2014 в 14:07.
Ответить 
Старый 17.05.2018 23:58   #26  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ҚРИМ (КЕРЧЬ) КЎПРИГИ – Керчь бўғози орқали ўтган транспорт йўли бўлиб, темир йўл ва автомобиль транспорти учун мўлжалланган иккита ёнма-ён жойлашган кўприкдан ташкил топган. Ушбу кўприк Тузла ороли ва Тузла тили орқали Керчь ва Таман ярим оролларини ўзаро бирлаштирди.

Географик жиҳатдан қараладиган бўлса, Қрим (Керчь) кўприги Европа ва Осиё қирғоқларини ўзаро туташтирган, Европа қитъасидаги энг узун – 19 километрли кўприк саналади. Кўприк ва унга олиб келган автомобиль йўллари А-290- Керчь – Новороссийск автострадасининг бир қисми ҳисобланиб, Қримда унга Р-260- «Таврида» (Керчь – Симферополь - Севастополь) трассаси туташган.

Қрим (Керчь) кўпригининг автомобиль транспорти учун мўлжалланган қисми 2018 йил 16 май куни фойдаланишга топширилди. Темир йўл транспорти учун мўлжалланган қисмини эса 2019 йилнинг декабрь ойида топширилиши режалаштирилган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 18.05.2018 10:26   #27  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
18 мая 1944 HATIRA – ПАМЯТЬ. День памяти жертв депортации из Крыма крымскотатарского народа

Положение о «Бессмертном репрессированном эшелоне»
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 18.05.2018 10:34   #28  
Аватар для spykee
Оффлайн
дом
Сообщений: 5,817
+ 1,272  1,679/1,120
– 203  271/231

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
18 мая 1944 HATIRA – ПАМЯТЬ. День памяти жертв депортации из Крыма крымскотатарского народа

Положение о «Бессмертном репрессированном эшелоне»
Лучше бы вспоминали памяти жертв погибщих при освобождении Крыма от фашистов советских солдат.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 18.05.2018 10:37   #29  
Аватар для spykee
Оффлайн
дом
Сообщений: 5,817
+ 1,272  1,679/1,120
– 203  271/231

Uzbekistan
Америка оммавий ахборот воситалари крим мостини бомбардировка килишга чакирди.
Ответить 
Старый 18.05.2018 13:51   #30  
Аватар для paladinuz
Оффлайн
Сообщений: 462
+ 302  167/109
– 4  9/8

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от spykee Посмотреть сообщение
Америка оммавий ахборот воситалари крим мостини бомбардировка килишга чакирди.
)) Уолкерни охирги гапини укидингизми? У айтиб утдики - "овора булиб Крим ярим оролини кайтариб оламиз деб уринмайлар, РФ хозирда жуда кучли, кучларимиз етмайди, биз (АКШ) сизларга курол бериб турамиз, РФ янада купрок худудларингизни (ДНР ЛНР) олиб куймаслиги учун.
Гарб ОАВга лайчадек аккилаш вазифаси колдирилди холос.
__________________
смотрю вперед и вижу что я ещё там
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх