Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Мустаҳкам оила
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Мустаҳкам оила Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муомала, оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, никоҳ, ажралиш масалалари.


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 20.02.2012 10:18   #11  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Саъдий Шерозийнинг фарзад тарбиясидаги қусурларнинг оқибати ҳақидаги фикрлари

Дарвеш ҳикояти
Бир дервишни кўрдумким, бутун умри давомида битта ҳам фарзанд кўрмаган эди. Сўнгроқ кўпдан кўп дуо ва зорлиқлар қилғонидан сўнг хотини ҳомиладор бўлди.
Дарвеш деди:
- Агар Аллоҳ таоло менга бир ўғил берса, эгнимдаги ҳирқадан бошқа барча молимни дарвешларга нисор қилурман.
Иттифоқо, хотини ўғил туғди. Ваъдага муофиқ дарвешлар олдига дастурҳон ёзиб, таом бериб, бор-у йўғини сарф этди.
Фақир шу пайтлар шом Шом сафарига кетдим. Бир неча йилдан сўнгра қайтиб келиб, ул дарвешнинг маҳалласига бордим ва они аҳтардим. Топмай, ул ердаги ҳозир бор кишилардин сўрадим. Алар дедилар:
- Ул дарвеш зиндондадур.
Фақир онинг зиндонға тушганининг сабабини сўрадим.
Алар дедилар:
- Ўғли ароқ ичиб, маст ҳолида бир кишини ўлдириб қочди. Эмди онинг учун отасин тутуб, зиндонга солуб, оёғин занжир билан банд этмишлар.
Мен дедим:
- Бу болани Худодан ўзи тилаган эди.
Қитъа:
Бўғоз хотун, айо, донойи хушёр,
Туғар вақтида гарчи мор туғғой,
Басе яхшидур ул фарзанддинким,
Ани нодон ва ноҳамвор туғғой.
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Ответить 
Старый 20.02.2012 11:00   #12  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow А. Навоийнинг оилада ҳалоллик ва тўғриликни одат қилишлик ҳақидаги фикрлари

Учaр юлдуз тўғри учгaни учун бoшдaн-oёғи тaмoм ўт бўлиб ёнди. Илoннинг тaнa тузилиши эгри-бугри бўлгaни сaбaбли xaзинa устидa ётсa ҳaм oғзидa зaҳaр. Янги oй эгрилигидaн чaрx қaдaми тургaн жoйдaн кўринaди. Сaллa ҳaм чирмaш ўрaлгaни учун бoшнинг устигa чиқиши лoйиқ тoпилди.
Йўқ-йўқ, бу ёзгaнлaримчa эмaс, бaлки бу гaплaримнинг ҳaммaси қaлaмнинг xaтoси. Егриликнинг ҳaм, тўғриликнинг ҳaм ўз ҳaқиқий тaърифи бoр; ёлғoн эгриликдaн, тўғрилик ҳaқиқaтдaн ибoрaтдир. Шaмъ ўз тўғрилиги билaн xурсaнд; бoшдaн-oёқ куйсa ҳaм, у нургa aйлaнaди. Яшин эгриликни oдaт қилгaн бўлиб, ҳaммaёқни ёритсa-дa, ернинг oстигa кирaди. Бoғбoн ўз еригa рeжa тoртмaс экaн, бoғнинг кўриниши чaнгaлзoргa ўxшaб қoлaди. Дeҳқoн aгaр мoлa бoсмaсдaн уруғ сoчсa, қaнчa бир xил сoчмaсин, экини, бaрибир, сувни тeкис ичмaйди. Ойнaнинг юзи қaнчa тeкис бўлсa, oй юзлининг юзи ҳaм шунчa тўғри кўринaди. Тeмир қaлпoқнинг юзи қaнчa сaйқaллaнгaн бўлмaсин, юзнинг aйлaнaси ундa чўзилгaн хoлдa aкс этaди. Жим тургaн сувдa қуёш aкс этaди: чaйқaлгaн сувдa эсa эгри кўринaди. Xaтo билaн ёлғoн гaпириш ҳисoбгa кирмaйди; чунки унинг ёлғoнлиги билингaч, ундaн қoчилaди.
Оффтоп:
Мир Алишер Навоий ҳазратлари ҳар бир сўзни жуда ҳам нозиклик билан чиройли кўринишда мажозий маънода ва сўз ўйинлари билан бериш орқали жудаям катта аҳамиятга эга масалаларда сўз юритганлиги учун хам бениҳоя ҳурматга сазовор деб ўйлайман. Боғбон ва Деҳқон образлари билан оилада Отанинг ўрнини кўрсатиб берган.
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Ответить 
Старый 20.02.2012 16:17   #13  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Луқмони ҳакимнинг фарзандига қилган 100 насиҳати

1. Эй фарзандим, улуғ ва қудратли Яратувчи – Аллоҳни тани.
2. Кимга панд – насиҳат қилсанг, аввало унга ўзинг амал қил.
3. Сўзни ўз қадринга лойиқ гапир.
4. Одамларнинг қадрини бил.
5. Ҳаммани ҳақ-ҳуқуқни англа.
7. Дўстни қийин кунда сина.
8. Дўстни фойда ва зиёнда имтиҳон қил.
9. Аблаҳ ва нодон одамлардан қоч.
10. Доно ва зийрак дўстни танла.
11. Яхши ишга қаттиқ кириш.
12. Аёлга қаттиқ ишонма.
13. Софдил ва доно кишилар билан маслаҳат қил.
14. Сўзни исботи билан гапир.
15. Ёшликни ғанимат бил.
16. Ёшликда икки дунё ишларини қилиб қол.
19. Ота-онани ғанимат бил.
20. Устозни отангдек азиз деб бил.
21. Ҳаржни киримга қараб қил.
22. Ҳамма ишда ўртача йўл тут.
25. Бировнинг уйига кирганда кўз ва тилингга эҳтиёт бўл.
26. Либосингни ва баданингни тоза тут.
27. Жамоат билан ҳамдард бўл.
28. Фарзандинга илму адаб ўргат.
32. Тунда турсанг оҳиста мулойим гапир, кундузи ён атрофингга эҳтиёт бўлиб гапир.
33. Оз ейиш ва оз гапиришни одат қил.
34. Ўзинга ёқмаган нарсани бировга раво кўрма.
35. Ишни аввал ўйлаб, чора-ю тадбир билан қил.
36. Ўқимай устозлик қилма.
37. Хотин ва болага сир айтма.
38. Одамларни яхшилигидан тама қилма.
39. Пасткашдан вафо кутма.
41. Барча ишда андишасиз бўлма.
42. Бугунги ишни эртага қолдирма.
43. Ўзингдан каттага ҳазил қилма.
44. Ўзингдан каттага сўзни чўзма.
45. Омий одамларга ёмон кўринмасликка урин.
46. Ҳожандманд кишини ноумид қайтарма.
47. Ўтган жанжални эслама.
48. одамлар яхшилигин ўз яхшилигинг билан аралаштирма.
49. Бойлигинг миқдорини дўсту душманга билдирма.
50. Қариндошни қариндошдан айирма.
51. Яхши одамни ғийбат билан ёд қилма.
52. Фақат ўзингни ўйлама.
60. Жиддий сўзни ҳазилга аралаштириб гапирма.
61. Бировни бировнинг олдида ҳижолат қилма.
62. Ўзингни ва яқинларингни одамлар олдида мақтама.
63. Хотинлардек ясанма.
64. Болаларинг нима деса ўшани қилаверма.
65. Қошу кўзинг билан имлаб чақимчилик қилма.
66. Айтган сўзингни яна такрорлама.
67. Бировни бемаъни кулдиришдан тийил.
68. Тилингни асра.
71. Иғвогар билан суҳбатдош бўлма.
72. Ўлганларни ёмонлаш билан ёмонламаки, бунинг фойдаси йўқ.
75. Улуғлар синовини яхшилик билан ёдла ва гумон қилувчи бўлма.
76. Ўз нонингни ўзгалар дастурхонида ема.
77. Мол дунё топаман деб ўзингни қийноққа қўйма.
78. Ишда шашқалоқликка йўл қўйма.
80. Ғазабинг келганда сўзни ўйлаб ва танлаб гапир
82. Қуёш чиққанча ухлама.
84. Катталардан олдинда юрма.
85. Одамлар сўзлашаётганларида сўзларига қўшилма.
89. Меҳмон ҳузурида бировга ғазабингни сочма.
90. Меҳмонга иш буюрма.
91. Девона маст билан сўзлашма.
92. Маҳалла бошида бекорчи ва бевошлар билан ўтирма.
93. Фойда-ю зиёнингга ўзингни уриб, обрўйингни тўкма.
94. Манман ва такаббур бўлма.
98. Ўзингни ўта хор қилмасликка интил.
99. Хоксор ва камтарин бўл.
100. Худодан қўрқиш, халққа инсоф қилиш, улуғларга хизмат, кичикларга шавқат, дарвишларга саҳоват, дўсту ёшларга насиҳат, дуiманларга юмшоқлик, жоҳилларга сукут, олимларга тавозуъ қилиш билан яша. Бировнинг молига тамаъ кўзи билан боқма.
Яна Луқмону ҳаким айтади: “Насиҳат бобида уч минг сўз ёздим, уч мингтадан уч калимани танлаб олдим. бу учтадан иккитасини эсда сақла ва бирини унутиб юбор, яъни Тангри ва ўлим яқинлигини ёдингда тут, қилган яхшиликларингни унут”.
Луқмони ҳаким яна деди: “Жимликда еттита ҳосият бор: тақинчоқсиз зийнат, салтанатсиз ҳайбат, меҳнатсиз ибодат, деворсиз қалъа, узрдан қутилиш, фариштадек озодлик, айблардан ҳолилик”.
Оффтоп:
Mazam bo'lmaganida tibbiyotga doir kitoblarni ham varaqlab ko'rgandim, ularda yozilishicha oila mustahkamligida to'g'ri Jinsiy tarbiyaning ham ro'li judayam katta ahamiyatga ega ekan.
__________________
Nur bor joyda soya bor.

Последний раз редактировалось Fayzbek; 20.02.2012 в 16:21. Причина: Grammatik hatolar, yana bor bo'lsa uzr.
Ответить 
Старый 21.02.2012 16:28   #14  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
Оила мустаҳкам бўлиши учун ўзаро ишонч, ҳурмат, ...... ва иккита компьютер керак.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 21.02.2012 22:10   #15  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Махтумқулининг фикрлари

ОТА-ЎҒИЛ ДАРДЛАШУВИ

Озодий:
- Ошкор эт сирингни, сақлама пинҳон,
Аммоки, сўзимдан чиқмагил, ўғлим!
Кунда юз ўй келар-кетар бу бошга,
Оғритма кўнглимни, йиқмагил, ўғлим!

Махтумқули:
- Уялардим, сирим фош айламасдим,
Ошкор қил, деб сўрар бўлсанг, Озодим!
Юз ўй келар-кетар ҳар кун бу бошга,
Истак бордир, сафар қилсак, Озодим!

- Жафо қилма ўзинг, чақир Мавлони,
Орзу қилма хонни, бекни, султонни,
Басдир бизга аввал Тангри бергони,
Қолдирма кўнглимни, кетмагил, ўғлим!

- Кетгимиз йўқ олти билан, беш билан,
Сайрон этсак неча тенгу тўш билан,
Магар шунда Қамгин кўнглим хуш бўлар,
Кўнгил қалқар, қарор этмас, Озодим!

- Варзишинг йўқ, ёшсан, кета билмассан,
Шовур бор, шовқин бор, чидай билмассан,
Ҳар ишга бош қўшиб, эта билмассан,
Кетмоқлик даъвосин қилмагил, ўғлим!

- Киши сўзламаса, сири фош бўлмас,
Яхшини, ёмонни билган ёш бўлмас,
Шу кез юбормасанг, кўнглим хуш бўлмас,
Раъйимиз қайтарма, қўйбор, Озодим!

- Бизни нечук бундай тарк этгусинг бор?
Бу йўл беҳудадир, чин кетгусинг бор.
Бас, кетмагил, сендан кўп тарсишим бор,
Қайғу, аламларга ботмагил, ўғлим!

- Қалбимга кирибдир Ислом ҳаваси,
Тангадир, дирҳамдир халқнинг тамаъси,
Кўнглим малул этма, қўрқув нимаси? –
Бир сафар ишидир, қўйбор, Озодим!

- Қуръон ўқиб юргил, яхши Каломдир,
Душман бераҳмдир, дининг Исломдир,
Йўллар қароқчидир, ўғри-ҳаромдир,
Ўлгунгми, қолгунгми, кетмагил, ўғлим!

- Синайин, кўрайин бу кун иқболим,
Яхши кун, яхши вақт, келганда солим,
Қасд этиб жонимга, етса ажалим,
Бу ерда бўлса ҳам, топар, Озодим!

- Билиб олай, ўзинг қаён отарсан?
Қандоқ ишдир, буни бундоқ тутарсан?
Айтгил, ахир, кимнинг билан кетарсан?
Оҳ чекиб, ҳар ёнга боқмагил, ўғлим!

- Жиловдори бўлгум Ёсирхон пирнинг,
Кўнгил қуши парвоз урар фақирнинг,
Бу кун етти кундир, "Алҳамд" ўқирмен,
Шод айла кўнглимни, қўйбор, Озодим!

– Озодий дер: бирга сафо сурайлик,
Йўқса, юборайлик, синаб кўрайлик,
"Омин!" деб тур, ўғлим, дуо берайлик,
Бир Аллоҳ ёр бўлсин сенга, бор, ўғлим!

– Махтумқули айтар: қолмишам чоғдан,
Кўнгил қуши талвос урар йироқдан,
Ҳар ерда Соғлигим тила Ул Ҳақдан,
Дуо қилиб, Ҳаққа ёлбор, Озодим!..
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Ответить 
Старый 21.02.2012 22:20   #16  
Real ID Group Miss uForum 2007 uParty Member
Аватар для Dilya Hasanova
Оффлайн
Cron Telecom
Менеджер
Сообщений: 1,278
+ 1,496  1,247/451
– 16  23/11

UzbekistanОтправить сообщение для Dilya Hasanova с помощью MSNОтправить сообщение для Dilya Hasanova с помощью Skype™LiveJournal
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
ва иккита компьютер керак.
учта.
__________________
ZiyoNET.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Публикации | Библиотека | Справочное | Форум
Прими участие в развитии ZiyoNET: Создай сайт на ZiyoNET | Добавь книгу в Библиотеку
Ответить 
"+" от:
Старый 21.02.2012 22:42   #17  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Махтумқулининг фикрлари

ОДАМ ҲАВВОСИДАН АЙРИЛМАДИМИ?!.

Нуриндан яратди икки азизни,
Буғдой еб, Беҳиштдан айрилмадими?
Уч юз йил ахтариб, саргардон бўлиб,
Одам Ҳаввосидан айрилмадими?

Одам Ато ҳаж айлади бош билан,
Юзин ювди кўздан оққан ёш билан,
Қобил урди ул Ҳобилни тош билан,
Ини оғосидан айрилмадими?

Во-вайло, ер юзи куфрда бўлди,
Нуҳнинг азоб суви жаҳонга тўлди,
Мусулмон бўлганлар кемага минди,
Нуҳ ҳам ўз ўғлидан айрилмадими?

Пайғамбар, подишоҳ, халифа бўлиб,
Қўлига муҳр олиб, насиҳат қилиб,
Бир куни кўнглига манманлик келиб,
Довуд қирқ ўғлидан айрилмадими?

Довуд ўтди, фарзандига ер қолди,
Худойимдан унга бир узук келди,
Нурдан бўлган ул узукни дев олди,
Сулаймон тахтидан айрилмадими?

Ҳақнинг Ўзи билан сўзлашган Мусо,
Ул вақтда йўқ эди унингдек расо,
Биби Марям ўғли – ҳазрати Ийсо,
Қочиб, кофирлардан айрилмадими?

Иброҳим Пайғамбар дунёга келди,
Орзу-армон билан Ҳожарни олди,
Кўп ўт ёқиб, Намруд ул ўтга солди,
Намруд ўз қизидан айрилмадими?

Яъқуб йиғлаб, ожиз бўлди кўзидан,
Ҳеч фойда топмади айтган сўзидан,
Орзули ёридан, гулдек юзидан -
Юсуф Зулайходан айрилмадими?

Чаҳорёр ёш тўкиб, ул Пайғамбардан,
Шайхлар муридидан, шоҳлар навкардан,
Тўти ҳамроҳидан, занбур шакардан,
Булбул гулистондан айрилмадими?

Махтумқули, таълим олгил устоддан,
Бу дунёда ҳар ким кечар бир отдан,
Лайли Мажнунидан, Ширин Фарҳоддан,
Вомиқ Узросидан айрилмадими?
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Ответить 
Старый 21.02.2012 22:47   #18  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Махтумқулининг фикрлари

БУ ДУНЁНИНГ ҒАВҒОСИГА БОШ УРМА

Бу дунёнинг ғавғосига бош урма,
Ул ғавғога кирсанг, чиқа билмассан.
Малъун шайтон каби безаб, тош урма,
Сўнгра маҳкам бўлар, йиқа билмассан.
Тилингга ўргатмиш Ҳақни, санони,
Ранжитмагил ота бирла онони,
Тоғлардан, тошлардан улуғ гуноҳни,
Оғирдир гуноҳинг, чека билмассан.
Қорнингни тўйдирма ҳаром неъматдан,
Тилингни сақлагил турли ғийбатдан,
Олимларга қилма ёвуз туҳматдан,
Қорнинг ўтдан тўлар, тўка билмассан.
Дарвешларнинг бошларини хор этма,
Ўксикларни йиғлатибон зор этма,
Етимларнинг молин олиб, зўр этма,
Гуноҳни ғайрига тақа билмассан.
Ишқ дарёси жўшар – келар саходан,
Кўнглингни сақлагил ёлғон вақодан,
Ажал келар, тутар бир кун яқодан,
Соғингга, сўлингга боқа билмассан.
Яхши ният айла, яхши пеш айла,
Яхшиларнинг сўзин жонга нўш айла,
Сафар қилсанг, озиқ керак, дўш айла,
Ер остинда экин эка билмассан.
Мискин Махтумқули, ёқанг тутавер,
Хайр айлабон, ул шаробдан ютавер,
Уммат бўлсанг, Бируборга кетавер,
Расулнинг юзига боқа билмассан.
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Ответить 
Старый 21.02.2012 22:56   #19  
Аватар для Fayzbek
Оффлайн
Сообщений: 574
+ 440  311/211
– 78  27/20

Uzbekistan
Arrow Yo'q ikkita TV ham kere...

Цитата:
Сообщение от Dilya Hasanova Посмотреть сообщение
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
ва иккита компьютер керак.
учта.
Yana IKkita TV kerak bittasida futbol va ikkinchisida serial ko'rish uchun...
__________________
Nur bor joyda soya bor.
Ответить 
Старый 22.02.2012 19:22   #20  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Dilya Hasanova Посмотреть сообщение
учта
Учинчи компни эгаси туғилганидан кейин қолган иккита комп ҳам керак бўлмай қолади 1-2 йил ишлатилмасдан чанг босиб ётади.
Цитата:
Сообщение от Fayzbek Посмотреть сообщение
Yana IKkita TV kerak bittasida futbol va ikkinchisida serial ko'rish uchun...
Одатда футбол бўладиган пайтда сериаллар тугаб бўлган бўлади.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх