Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Умумий бўлим
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар...


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 26.07.2014 23:35   #1  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,096
+ 8,367  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Unhappy Рахим Бахриддин (Colorado) оламдан ўтибдилар

Бугун шумхабар эшитдик.
Фаол форумдошимиз, форумимизнинг отахони Рахимжон ака (Colorado) оламдан ўтибдилар.
Жойлари жаннатдан бўлсин...



Марҳумнинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 26.07.2014 в 23:38.
Ответить 
Старый 26.07.2014 23:46   #2  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,096
+ 8,367  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook




форумга ўзгача файз киритар эдилар.
Ответить 
Старый 27.07.2014 00:03   #3  
Аватар для AbdulAziz
Оффлайн
www.ziyouz.com
Главный редактор
AKA:AbdulAziz
Сообщений: 1,933
+ 273  2,100/980
– 3  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для AbdulAziz с помощью MSNОтправить сообщение для AbdulAziz с помощью YahooОтправить сообщение для AbdulAziz с помощью Skype™LiveJournalFacebook
Alloh rahmat etsin. Yaqinlariga sabr bersin!
Muborak kunlarda vafot topibdilar. O'zi mag'firat qilsin.
__________________
www.ziyouz.com | www.ziyouz.uz - Зиё истаган қалблар учун!
Ответить 
Старый 27.07.2014 00:10   #4  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,641/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Охиратлари обод булсин! Дилкаш, самимий ва мехрибон инсон эдилар. Муборак кунларда утибдилар, жойлари жаннатда булсин. Бугн Юфорумдан, форумдошлардан узоклашганимга каттик афсус килдим. Начора, энди кеч! Якинларига сабр тилайман.
Ответить 
Старый 27.07.2014 00:51   #5  
Аватар для Anvar Atakhanov
Оффлайн
AKA:3Dman
Сообщений: 1,555
+ 1,992  1,466/628
– 251  99/50

Uzbekistan
Земляк дердилар мени. Утган хафта расм жунатибдилар фейсбукда "ифтор килволинг" деб...
Ответить 
Старый 27.07.2014 10:37   #6  
Аватар для Gulee Sweet
Оффлайн
Warrior Girl
AKA:Aikidoka
Сообщений: 11
+ 59  27/11
– 0  0/0

United Kingdom
Аллохим Уз рахматига олган булсин, охиратлари обод булсин!
Бу айрилик айнан Рамазон кунларида содир булганини чи(
Шунаканги кувнок ва позитив инсон эдилар. Одамларда доим яхши сифатларни кидириб топардилар, ва хечам эътиборсиз колдирмасдилар. "Номонгонча шевалариздан ургулуб кетай" деб юрардилар
Liliya опажон, примите мио соболезнования...Бандалик экан...Терпения вам, дорогоя наша сестра!
__________________
Appear as you are, and be as you appear.
Ответить 
Старый 27.07.2014 12:04   #7  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
Yahshi kishi deb bilardim, muborak kunlarda o'tibdi... (tilovati qilindi). Ilohim joyi jannatda bo'lsin, oxiratini obod qilsin, bilib-bilmay qilgan gunohlarini o'zi kechirsin, qabrlarini nurga to'ldirsin, Parvardigor egam ortida qolganlarini salomat qilsin OMIN ALLOHU AKBAR.
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 27.07.2014 12:49   #8  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,641/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Аввалига улар мен учун шунчаки, Colorado эди. Номидан гўё замонавийикка ўч, ғарб ҳаётига ҳавас киладиган шахсдек таассурот қолдирган эди. Аммо, Юфорумда билдираётган фикр-мулоҳазаларини кузатиб бориб, дилкаш, самимий инсонлигини кашф эта бошладим. Ниҳоят, форумдошларнинг анънавий ошхўрликларидан бирида илк бор учрашдик! Мен нари борса, 30-40 ни уриб қўйгандир деб ўйлаганим Colorado юзидан нур ёғилиб турган, отам тенгги, ҳаттоки отамдан ҳам катта файзли бир инсон эканлар.
Биласизми, Тошкентда яшаётганимга 13 йилдан ошган бўлса-да, бу ердаги дўсту ёрлар, яқинларимнинг энг катталари нари борса 35-40 га етган, холос! Шундай экан, Раҳимжон ака мен учун пойтахтдаги энг ёши улуғ танишим эди, десам адашмайман.
Давраларда “Ҳусан, мана сизга битта савол!” деб менга мурожаат қилганлари заҳоти, тамловсирай бошлардим: “Ишқилиб, саволларига жавоб топай-да, ишқилиб, биладиган нарсамни сўрасинлар-да..” деб уялиб қолишдан чўчиб, саволларига қулоқ тутардим. Наманганча шеваю русча талаффузлар қоришиб, ҳеч кимникига ўхшмаган, фақат ва фақат Раҳимжон акага хос бўлган ажойиб, кишини ғашига тегмайдиган равон нутқ қилардилар. Бу суҳбатларнинг бир учи божхона, бир учи журналистика ва яна бир учи Бухорога бориб тақаларди. Ижтимоий тармоқда энг фаол мавзуларни ажойиб таҳлил қилиб берардилар.
“Мана сизлар, ёшсизлар...” дея бизни янада фаол бўлишга ундардилар. Ҳеч қачон “Бизни давримизда...” дея энсани қотирадиган насиҳатгўйлик билан, ваъзхонлик билан ҳаммани ўзларига қаратган эмаслар! Қайтангга, кичикларга ҳамиша иззатда бўлган Раҳимжон ҳеч орланмасдан, ўзлари билмаган нарсаларни сўраб турардилар.
Уйларига бугун фотиҳагарчиликка борганда, маҳалладаги бир аёлнинг болаларга бераётган дашномини эшитиб қолдим:
- Ҳоч, арғимчоқдан нарига қоч! Бузиб қўясан, тузатадиган одам ҳам кетди. Энди йўқ!
Ҳа, у Раҳимжон ака ҳақида гапираётган эди. Яқиндагина хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига раҳбар бўлган Раҳимжон аканинг нақадар керакли инсон, фаол жамоатчи ва ташаббускор инсон бўлганликларини пайқаш учун шу бир оғиз жумланинг ўзи етарли!
Раҳимжон аканинг вафотидан сўнг ўзимни кечира олмаяпман. Июнь ойининг ўрталарида фаол форумдошлар орасидаги бир гуруҳ қадрдонларни йиғиш ташаббуси билан чиқдим. Учрашв куни ва жойини ҳам белгиладим-у, аммо ишда кутилмаган топшириқлар боис, учрашувга 1-2 кун қолганда унинг тағин ўзим бекор қилдим. Агар ўша учрашув уюштирилганида, энг сўнггиси сифатида ёдимизда қолган бўларди. Энди эса охирги марта Раҳимжон ака билан қачон ва қаерда учрашганимни эслолмай, ўкиниб ўтирибман.
Ўшанда Фейсбук орқали учрашув ҳақида ёзганимда, жавоб ёздилар.
- Нима ҳам дердим, фақат “за!”
Ҳозир қулоғим остида бу сўзларини ўзларининг оғизларидан эшитаётгандекман гўё!
Охиратингиз обод бўлсин, Раҳимжон ака!!!
Сизни ҳеч қачон унутмаймиз!
Ответить 
Старый 27.07.2014 14:47   #9  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,096
+ 8,367  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Инсон ҳар доим байрамга эҳтиёж сезади, кимнидир хурсанд қилиш учун байрам ўйлаб топади. яқиндагина 11 июлда Халқаро шоколад куни билан Лилия келинойи ва Раҳимжон акани тасвирий сурат орқали табриклаганимда,
Цитата:
испасиба, бону. шакалант-пакалант додага келганда чамамда тугапти....

деган маънода хабар қолдиргандилар. Инсон бу дунёдаги ризқи- насибаси тугаётганлигини сезармикан...
Лилия келинойига ҳамдардлик билдириш учун борганимизда, келинойи ўзларини қўярга жой топа олмаяптилар...
Кеча соат 10.00 ларда охират сафарига Рахимжон ака рихлат қилибдилар. 9-қаватда яшашар экан. Қизиқарли томони шундаки уйнинг лифти ишламайди. Юқоридан пастга тез ёрдам машинасига тушиш учун ҳаракат қилганларида ўрта қаватларнинг бирида жонлари узилган... Эҳ...
Охиратлари обод бўлсин!!!

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.07.2014 в 15:09.
Ответить 
Старый 27.07.2014 15:00   #10  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,096
+ 8,367  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Евгений Семенович Скляревский суратга олган сумалакнинг расмини кўриб келинойимизга нисбатан меҳрибончиликлари эсга тушди. Лилия келинойимизга жуда -жуда меҳрибон эдилар. Нима бўлса, "кеннечабийингизга" деб илинардилар. Уларнинг жуфтлигини кўрган инсон ҳавас қиларди. Форумдошлар билан ҳам мактабга дарахт ўтқазиш хайрия тадбирига борганимизда ҳам уларга холажонлар берган сумалакни "Лилияхонимга"деб илиниб олиб қўйгандилар.



"У-ку менсиз қолиши мумкин,
Мени усиз қолдирма Тангрим..."-деяётгандеклар назаримда раҳматли.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх