Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > Ўзбекона – uforum > Умумий бўлим
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар...


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 10.08.2012 09:34   #21  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
Амалий ишдан кўра, қуруқ олди қочди гаплар кўпайиб кетди. Бу шуни натижаси.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 10.08.2012 09:54   #22  
Аватар для barlos
Оффлайн
Сообщений: 583
+ 955  822/346
– 24  7/6

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Хўш қозоқлар нима қилдики, катта мувоффақиятга эришдилар...?
менимча, омади келяпти уларнинг, лекин омад ҳам кучлиларга кулиб боқишини унутмаслигимиз керак


Цитата:
Сообщение от Shuhrat Ismailov Посмотреть сообщение
Туркияда ҳам атиги битта бронза медал.
кеча 1 та олтин олишиб, 2 баробар юқорига сакрашди.

Цитата:
Сообщение от Shahodat Посмотреть сообщение
Biz ohirgi o'rindamiz http://olymp2012.rambler.ru/news/107803/ (медальный зачётни кўринг)
Инглиз алифбоси бўйича U охирги ўринда келади, сабаби шу: А биринчи келади, Афғонистон биздан олдинда, Т ўртада, Тожикистон ҳам олдинда...

Оффтоп:
Лекин бунинг яхши томони ҳам бор экан, Гуглдан медальный зачётга поиск берилса УЗБ медаллари доимо кўриниб туради (энг биринчи ва энг сўнгги), 12 кундан бери И-нетга кирган одам медаль олганимизни кўриб турибди
Ответить 
Старый 10.08.2012 12:55   #23  
Аватар для Гўзал
Оффлайн
Mактаб
Ўқитувчи
AKA:Robiya
Сообщений: 123
+ 156  137/58
– 3  14/7

UzbekistanОтправить сообщение для Гўзал с помощью Skype™
Ассаламу алайкум!

Олимпиада-2012 ни катта қизиқиш билан кузатиб боряпман, айниқса ўзимизнинг спортчиларимиз чиқишларини...

Муваффақиятсизлик сабаби нимада?

Ҳамма ўз фикрини баён қилибди.. Мен ҳам ўз фикримни айтсам: менимча спортчиларимизга омад етмаяпти! Билмадим, мен шундай ўйлайман.. Чунки, ҳар қандай спортчи ё давлат Олимпиадага шунчаки тайёрланмаса керак.. Бор имконини ишга солади барибир..

Мана кеча баландликка сакраш баҳсларида Радзевилнинг ҳақиқатда ҳам омади келди.. Ҳакамларнинг келишуви асосида адашмасам 4 та спортчи 1.96 м баландликка қайта сакрашди... Спортчимиз биринчи уринишдаёқ забт этди.. Гермону греклар қолиб кетди.. Ҳа-я, табриклайман, бир спортчимиз финалда, азизлар.. Умидни узмайлик... Ҳар қалааай, омади келиб қолса, ажабмааас, кумуш, ё бронзалик бўлсак... (Олтин ҳам ортиқчалик қилмайди )

Пс.: шу ерда қўшимча, Аллоҳ омадимизни берсин!
__________________
Ният хайр - оқибат хайр...

Последний раз редактировалось Гўзал; 10.08.2012 в 13:07.
Ответить 
"+" от:
Старый 10.08.2012 14:36   #24  
Аватар для Abdumalik Ismailov
Оффлайн
купи-продай
AKA:n0xyl
Сообщений: 65
+ 203  33/16
– 8  3/2

UzbekistanОтправить сообщение для Abdumalik Ismailov с помощью YahooОтправить сообщение для Abdumalik Ismailov с помощью Skype™LiveJournalАккаунт на TwitterFacebook
Olimpiyachilarni tayyorlashga dahldor amaldorlarni ayrimlariga javobi berilsa kerak hoynahoy.
Ответить 
Старый 10.08.2012 16:48   #25  
Real ID Group
Аватар для Kadambay Saytov
Оффлайн
Сообщений: 2,030
+ 2,269  3,587/980
– 17  63/59

Uzbekistan
Афсус
Юлия Борзова финал босқичига чиқаолмади.
__________________
Всё что ни делается - к лучшему!
Ответить 
Старый 10.08.2012 19:51   #26  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,750
+ 2,560  2,642/912
– 20  13/12

Uzbekistan
Энг катта умидимиз Аббос Атоевдан эди, афсус у ҳам "олтин"дан қуруқ қолди.
Ответить 
Старый 10.08.2012 20:27   #27  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Shuhrat Ismailov
Оффлайн
Сообщений: 3,421
+ 2,936  2,662/1,365
– 84  129/82

UzbekistanОтправить сообщение для Shuhrat Ismailov с помощью Skype™Facebook
Цитата:
Сообщение от Abdumalik Ismailov Посмотреть сообщение
Olimpiyachilarni tayyorlashga dahldor amaldorlarni ayrimlariga javobi berilsa kerak hoynahoy.
Давлат томонидан сарфланган маблағларни қайтариш шарти билан
__________________
http://www.matholymp.zn.uz
Ответить 
Старый 10.08.2012 23:56   #28  
Аватар для Abdurohman
Оффлайн
Программист 1С
Сообщений: 1,448
+ 129  475/289
– 34  78/44

Uzbekistan
Туркия ҳам олтин олди... ))
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 11.08.2012 04:23   #29  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Келинглар, шу масалани бир таҳлил қилиб кўрсак, яъни сўнги муваффақиятсизликлар сабаби нималардан иборат?
12 йилча аввал 14 ёшли укамни Олимпия захиралари коллежига олиб бордим. Укам курашга жуда қизиқарди, ёши ўзидан анча катта йигитларни ҳам енга оларди. Аммо аниқ бир кураш мактабини ўтамаган, устоз кўрмаган, асосан кучи эвазига ғолиб чиқиб юрарди.
Ёзги таътил вақтида (ўша вақтлари талаба эдим) укамни бир ойча қатъий режимда коллеж имтиҳонларига тайёрладим. Ҳар куни камида 3-5 километирга югурардик. Сўнг, турникда камида 15 марта тортиниш, 100 метрга секундамер бўйича югуришни машқ қилардик. Кечга яқин 1-2 соат кураш усулларини қўллаш, такомиллаштириш устида ишлардик.

Шундай қилиб, имтиҳонларга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Бир ҳафта давомида Олимпия коллежига қатнаб, ҳужжат топширган болаларни кузатдик. Бир нечта вилоятлардан келган болалар баъзи баъзида коллеж залида кураш тушиб турарди. Укам улар билан яхши киришиб кетди ва ҳар куни бориб кураш тушиб турди. Рақибларидан бирортасига мағлуб бўлмади. Ҳаммасини осонликча йиқитарди.
Ниҳоят имтиҳонлар бошланди. Аввалига 3 км.га югуриш машқи топширилди. Укам қатнашчилар орасида иккинчи энг яхши натижани кўрсатди.
100 метрга югуриш ва турникда тортиниш машқларида ҳам бемалол нормативни бажарди.
Охирги имтиҳон - кўргазмали чиқиш қилиш эди. Кўргазмали чиқишда йиқитиш усулларини кўрсатиш билан бирга, йиқилиш маҳоратини ҳам кўрсатиш лозим эди.

Хуллас, имтиҳонлар тугади. Мен амалиёт ўташ учун ўқишга кетдим. Жавоблар чиққанда укам коллежга қабул қилинмапти. Сабаби - йиқилиш машқини яхши бажара олмаган эмиш! Мана, Олимпиадаларда кўряпмиз - йиқилиш маҳоратини аъло даражада бажарадиганлар биринчи навбатда Олимпия коллежларига қабул қилинаётганини.

Укам ўқишга кира олмаганидан қаттиқ афсусланди. Бир йил давомида ўқишга кирмаган бўлса ҳам коллежга бориб курашиб юрди, суриштирса, киришда ҳаммаси гаплашилган экан. Сўнг қатнаш жонига тегдими, курашни ташлади. Унинг айтишича бир икки йилдан сўнг у йиқитиб юрган болаларнинг икки-учтаси Ўзбекистон термасига олинибди.

Ўзим ўқишга билим билан кирганим таъсиридами, Олимпия коллежига ҳам куч билан кирса бўлади деб ўйлаган эканман. Афсуски, бундай эмас экан.
__________________


Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 11.08.2012 в 04:26.
Ответить 
Старый 11.08.2012 04:42   #30  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
менимча, аввал Қозоғистон билан қиёс қилиб кўрсак бўлар эди...
Қозоғистон асосий медалларнининг асосий қисмини (4та олтин) оғир атлетикадан олди. Қозоғистонда оғир атлетика анча ривожланган, эътибор ҳам кучли. Шу олтин медал олганларнинг бири асли қирғизистонлик, бири Хитойда катта бўлган (Зулфия Чиншанло, ҳақиқий исми Дзао Чанлинг), яна бири Москва вакиласи.
Демак, оғир атлетикада муваффақият қозониш учун нафақат Қозоғистоннинг ўзидан, унинг ташқарисидан иқтидорлилар топиб келинган. Мана - натижа қаердан.

Кейин, Қозоғистонда енгил атлетика вакиллари ҳам анча яхши қатнашади. Бизда ким фарзандини югуриш ёки найза улоқтиришга олиб боради? Енгил атлетикани қишлоқнинг одами спорт деб ҳисобламайди. Шунинг учун ҳам енгил атлетикачиларимиз ичида деярли ўзбек спортчиларни учратмаймиз. Футбол, кураш, каратэни биламиз, холос. Лекин уёқда ҳам таниш-билишчилик ва пул...

Жамоавий спорт турларику, бизда ривож топиши жуда қийин масала. Жамоа бўлиб ош ейишимиз мумкин, аскияю-ғийбатни қойиллатишимиз мумкин, лекин бир жамоа бўлиб спортдан муваффақиятга эришишни... билмадим.
__________________


Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 11.08.2012 в 04:51.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Единый интегратор по созданию и поддержке государственных информационных систем UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх