Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
!!! 1.Онлайн-Заковатда кишини ўйлантирадиган мантиқий саволларни эълон қилинглар.
2. "Шамга муҳтожлар" ва "шам кўтариш" ҳақида гапирганларни JH айтган жазо чораси (бан)кутади.
|
www.uforum.uz янада қизиқарлироқ бўлиши учун, "Online ZAKOVAT" билан эътиборигизни жалб қилмоқчиман. Яъни бунда мантиқий саволлар ва жавобларингиз билан иштирок этишингиз мумкин. Ўйлайманки ушбу мавзу сизларга ҳам манзур бўлади деган умиддаман.
Цитата:
Мавзу қоидалари:
1. Савол мантиқий, қизиқарли ва чуқур фикрлашга ундайдиган бўлиши лозим. (Топишмоқлар билан адаштириб юборилмасин!)
2. Берилган саволга жавоб топилмасидан олдин бирор саволни жойлаштириш мумкин эмас.
3. Берилган саволга 3 кун мобайнида жавоб топилмаса, савол муаллифи тўғри жавобни эълон қилиши керак. Агарда жавоб муаллиф томонидан эълон қилинмаса кейинги саволни беришга рухсат берилади.
4. Муаллиф бераётган саволига албатта ўзи жавоб билиши шарт.
|
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
!!!Саволга жавоб беришдан аввал савол эълон қилинган муддатга ва жавоб берилган ёки берилмаганлигига эътибор беринг.
|
Савол: Бир бадавлат киши машҳур рассомни олдига келиб, унга, бир оёғи тиззасидан пасти йўқ, (яъни чўлоқ) ва бир кўзи ёпиқ, (яъни кўр) инсонни кўрсатиб, мана шу инсонни шундай тасвирлагинки уни шундай кўрган ҳар бир инсон уни чўлоқ ва кўр демасин, унга кўз ҳам қўймайсан, оёғини пастини ҳам уламайсан, лекин у тасвирда ногирон ҳолатда кўринмасин дея буюртма берибди. Рассом бир амаллаб буюртмани бажарибди ва яхшигина тақдирланибди, лекин у чизган инсон ўзини тирик ҳолатда кўрсангиз, чўлоқ ва кўр дейсиз, бироқ расмдаги тасвирланган инсонни эса аксинча. Ҳўш нима деб ўйлайсиз, у қандай тасвирлаган, нимани тимсолида шу даражада кўр ва чўлоқлигини яширин ҳолатда тасвирлаб берган? Жавобларингизни кутаман