|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
29.08.2016 20:12 | #1661 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
3-4 кундан буен янги Миллий каналини (тест режимида) "куриб" боряпман. Манимча, айнан шу канални деярли идеал мусикий канал дейиш мумкин. Чунки
1. Клиплар йук 2. Клиплардаги раксу, раккосалар йук. 3. Булар булмас ашулалар йук. 4. Ультразамонавий эмас, олдинги йиллардаги яхши кушиклар бериляпти (Севара Назархон, Кумуш Раззокова, Насиба Абдуллаева, Охунжон Мадалиев ва бошка). 5. Классик ашулалар хам бор. Каналнинг видео тасвири хам одамни меъдасига тегмайдигон килиб танланган. Хуллас, якин кунларда тест режими тугаши билан бу плюсларнинг хаммаси хам тугайдимикан деб уйлайман. |
|
Ответить |
11.09.2016 14:41 | #1663 | |
Цитата:
__________________
Beshikdan Qabrgacha ilm o'rgan! |
||
|
Ответить |
12.09.2016 11:32 | #1664 |
|
Ассалому алайкум қадрли юртдошлар, азиз диндошлар.
Барчангизга мўминларнинг энг улуғ айёмларидан бири бўлмиш Қурбон ҳайити муборак бўлсин. Оллоҳ Субҳаана ва Таоло хонадонингизга хайр, ризқингизга барака берсин, гуноҳларингизга каффорат бўладиган солиҳ амалларингиз мўл бўлсин, умрингиз узоқ, тоат-ибодатда кечиб, Роббимиз рози бўладиган ҳолатда ўтишни насиби рўзи айласин. Улуғ айём муборак!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
15.11.2016 10:33 | #1665 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
Бугун эрталабдан Миллий телеканалини томоша қилдим. Айрим фикрлар
- Шохжахон Жўраевни клипларини кўриб, Шохжахон ўзбек эстрадаси учун бироз антиқа бўлган "нарцисс" образини яратаётганга ўхшайди. - Зулайхо Бойхонованинг Кошки клипи жуда ёқди. - Кўпчилик клипларда мавзунинг йўқлиги туфайлими, кадрни бирор харакат билан тўлдиришга интилиш туфайлими билмадим, лекин деярли хамма клипларда рақс ва раққосалар доимий фонга айланиб қолган. Шунинг учун артистларимиз трафарет клипларни суратга олиш вчун кетқазадиган суммаларни эконом қилиш мақсадида, телеканаллаиимизга шу раққосалар ижросида фон ишлаб чиқиб, шу фонда артистларимиз хониш қилавериши яхши бўлармиди. Бунда албатта, миллий рақсимиз ва хурматли раққосаларимиз хақида ножўя гапиришдан йироқман, лекин уларни хозирги клипларимиздек суистэмол қилиниши, рақс санъатимизни юксалтиришга хизмат қилмайди. - рэп услубидаги клипда йигитларимизнинг, ручасига айтганда, "пальцы веером" ижросини кўриб, Эркин Вохидовнинг "магрур қилган чогида хитоб, йўқолмасин шарқона одоб" сатри ёдимга тушди. |
|
Ответить |
"+" от:
|
04.12.2016 14:24 | #1666 |
|
Пойтахт аҳолиси, меҳмонлар ва айниқса, болачалар маза қилишяпти бугун!
Автобус бекатлари ва метрополитен бекатларида болаларнинг қий-чув қилганча тўп-тўп бўлиб югуриб юришганини кўриб, роса қувондим. Улар бугун Тошкентни яхшилаб ўрганиб чиқишадиган бўлишди. Катта ёшдагилар ҳам мамнун. Кекса йўловчилар эса автобуслардан дуо қилиб тушишмоқда. Шаҳар транспорти аҳолига бепул хизмат кўрсатаётгани натижасида бугунги президент сайлови ҳақиқий халқ сайлига айланиб кетди! Йўловчи ташиш транспорти бугун бироз молиявий зарар кўради, албатта. Лекин халқ қалбида уйғонган қувонч, умид ва келажакка бўлган комил ишончни ҳеч қандай пулга, шу жумладан, транспортнинг ўтган 25 йиллик даромади эвазига ҳам харид қилиб бўлмайди десам, муболаға бўлмаса керак. Шаҳар транспортининг аҳолига бепул хизмат кўрсатгани илгари ҳам кузатилган, албатта. Фақат ўшанда бундай турдаги бепул хизмат адашмасам апрель ойининг пасха нишонланган санасида ўрисмозор томон қатнайдиган автобус йўналишларида кўрсатилган эди. Бугун эса умумўзбек байрами! Сайловга кириб чиқишга ҳали улгурмаган бўлсангиз боринг, ўз келажагимиз учун ўзингиз овоз бериб келинг!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
04.12.2016 16:36 | #1667 |
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
|
"Маданият ва маърифат" каналида хозир "Нафис мажлислар" курсатуви бериляпти. Унда Иброхим Гафуров, Наим Каримов, Шухрат Ризаев, Азим Суюн иштирокида шоир Миртемирнинг ижоди хакида суз боряпти.
Хозирги китобхон Миртемирнинг шеърларини укийдими, деган савол куйилганку, лекин ман узим хам ешлигимдан адабиётга кизикканим билан, Миртемир деган шоир борлигини, уни шеърлар китобини курганманку, асосан бошка шоирларга кизикардик, биринчи навбатда Абдулла Орипов, Эркин Вохидов, Омон Матчон ларга. |
|
Ответить |
"+" от:
|
04.12.2016 18:06 | #1668 | |
магазин
Сообщений: 544
+ 95
98/80
– 0
14/13
|
Цитата:
Туппа тугри. Одам куп остановкаларда. Хато йулкираниям беришга тайер аммолекин автобус деярли йук. Мана сизга теппадан туриб нархни белгилаш сиесатининг окибати. |
|
|
Ответить |
05.12.2016 00:02 | #1669 |
AKA:3Dman
Сообщений: 1,556
+ 1,993
1,466/628
– 253
99/50
|
Вилоятларни айтмайсизми, пайшанба кунидан бери свет вашше ўчгани йўқ, газ вадаванг! Байрам!!! Мушакбозлик етишмаяпти холос. Эртага хаммаси ўз холига қайтади худди "золушка"дек, эх сайлов тугамасаям майлийди :-))
|
|
Ответить |
05.12.2016 10:27 | #1670 | |
Цитата:
__________________
http://laki1705.zn.uz/ |
||
|
Ответить |
|