Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 20.06.2011 11:26   #11  
Аватар для Izzatilla Ibragimov
Оффлайн
"Ўзбекнаво"
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Сообщений: 46
+ 17  172/43
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Қўшиқнинг оммалашишига ТВ ва радионинг аҳамияти катта.
Қачонки мусиқа, шеър дид билан танланса ҳамда қўшиқчи қўшиқни маҳорат билан ижро этсагина қўшиқ ҳақиқий санъат асарига айланади. Ўзингиз биласиз шаклбозлик ва тумтароқлик-услуб эмас, оддий дидсизликдир. Бугунги кунда қўшиқчиликда янгилик яратаман деб инсон руҳиятига салбий таъсир этадиган, онг, қалб қабул қилмайдиган шаклбозлик ва тумтароқлик вужудга келмаяптимикан?
Маънисиз ва мазмунсиз қўшиқларни хусусий радиоканалларда ва хусусий ТВ каналларда тижорат кўрсатувларида “айлантириш” орқали шундай қўшиқларнинг рейтинги ошмаяптимикан?
Бундан ярим йил олдин устозим Рустам Ғоипов концерт бердилар. Биз шогирдлар устознинг 26 ёшларида куйлаган рус шоири Андрей Малышко шеъри асосида шоиримиз Эркин Воҳидов таржима қилган "Ҳақиқат" қўшиқларини ижро этдик. Концертга тайёрланиш жараёнида студияда бирга ишладик. Шунда янги бир қўшиғимни тинглаб, “Маъно жиҳатдан саёз матнли қўшиқларни имкони борича куйламагин, иложи бўлса чуқур мазмунга эга бўлган шеърларни қўшиқ қилиб куйлагин”,- деб маслаҳат бердилар. “Қўшиқнинг савияси юқори бўлса бир қанча вақт ўтгач одамлар уни ер остида ётган хазинани излаб топгандек излаб, эшитишга ҳаракат қилишади. Гарчанд мен эфирга бир оз вақт чиқмаган бўлсам-да, бироқ одамлар қўшиғимни тинглашди, чунки қўшиқларимнинг сўзига жиддий эътибор бериб келганман”,-дея уқтирдилар.
Ёшларнинг қувваи ҳофизаси юқори бўлганлиги сабабли биз санъаткорлар ҳам буни ҳисобга олган ҳолда халқимизнинг маънавий хазинасида сақланаётган, чуқур мазмунга эга бўлган қўшиқларни куйлашимиз керак. Устознинг ўгитларига мисол тариқасида бир мисол келтириб ўтсам. Уйда овозимни созлаб машқ қилаётган пайтларимда устозларнинг қўшиқларини куйлаб машқ қиламан. Устозим Рустам Ғоиповнинг "Бандаман" деб номланган машқ қилаётганимда кичик қизим Асилзода мен билан биргаликда қўшиқ мисраларини ёдлаб олиб ижро этаётганлигининг гувоҳи бўлдим. Ҳайратланиб қизимга сўзларни яна такрор айтиб беришини сўраганимда ҳеч иккиланмасдан ушбу мисраларни қайтарди:“Илоҳий бандаман бечорадурман ,Ҳавойи нафс ила оворадурман” Тўғри, айрим ҳарфларни талаффуз этишда хато қилади. У фақат эшиттиши орқали қўшиқнинг оҳангига маҳлиё бўлиб уни ёд олган. Лекин эртага улғайса қўшиқдаги сўзларни мағзини чақишга ҳаракат қилади ва ундан маънавий озуқа олади. Қизалоғим мисолида мен ўсиб келаётган ёш авлод ҳам мана шундай қилиб қўшиқни онгига сингдиради деб ўйлайман.
Ҳар бир инсон вазнига кўра юк кўтаради. Шунга кўра салмоқли қўшиқларни яратиш учун тажриба, билим керак бўлади ва биз қўшиқ яратаётганда устозларнинг йўлидан кетиб кейинги пайтларда мазмунли қўшиқларни яратишга ҳаракат қиляпмиз Енгил-елпи қўшиқларнинг умри бир кунлик, боринг ана ўн кунлик бўлар, бироқ миллий лирик ва мумтоз қўшиқларимиз умрбоқий ҳисобланади, чунки улар вақт синовидан ўтган.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 06.07.2011 в 16:01.
Ответить 
Старый 20.06.2011 11:27   #12  
Аватар для Izzatilla Ibragimov
Оффлайн
"Ўзбекнаво"
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Сообщений: 46
+ 17  172/43
– 0  0/0

Uzbekistan
Хабарингиз бор, Маннон Уйғур номидаги санъат олийгоҳининг "Мусиқали драма театри актёрлиги" факультетини тугатганман. Бизга институтда “Мақом яккахон ижрочилиги” дарси қўйилганди.Шунда устозлардан ўрганилган мақомларни янги сайқал билан куйлаш нияти юзага келди. Эътибор қилсам, мақом куйламаганимга ҳам 10-12 вақт бўлибди. Шунга кўра институтда Ҳадя опа Юсупова, Қодир ака Тиллабоевлар каби устозлардан ижроси ўрганилган бир неча мақом қўшиқларни эслаб ўтириб "Кўча боғи 2" мақомига сайқал бериб ижро этиш нияти туғилди. Қўшиқни уйда машқ қилиб ижро этишни бошлаганимда ғазалнинг иккинчи байти, иккинчи мисрасини эслай олмадим. Интернетдан “Кўча боғи-2”ни қидирув тизимига бердим. Видеолавҳани-ку топдим, бироқ қўшиқни ижро этган одам ҳам айнан мана шу жойини ноаниқ айтган экан. Шу сабаб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирза Азизовга мурожаат қилганимда у киши ҳеч иккиланмасдан “Дарди фироқ мотами, эй нозанин нигор, Яғмо қилиб ҳузурима тоқ этти тоқатим.”-деб сўзларни эслатдилар.
Ўзимдан-ўзим уялиб кетдим. Мен-ку, қўшиқни 10 йил куйламаганимда хотирамдан бир нечта мисралар ўчиб кетган экан, бундай қўшиқларни тингламаслик ва куйламаслик орқали бу қўшиқлар халқнинг хотирасидан ўчиб кетмайдими, агар биз ҳам мана шундай қўшиқларни халққа етказиб куйламасак, биздан кейингилар нимани эслайди, деган савол пайдо бўлди. Бу менинг ҳам вазифам. Санъатга озми-кўпми ҳисса қўшиб кетишим керак. Санъатга шунчаки оддий қўшиқ айтаман деб эмас, буюк санъаткор бўламан деб кириб келганман. Ўзимдан кейин ўчмас из қолдираман деган мақсадни ўз олдимга болалигимдан бошлаб ният қилиб қўйганман.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.06.2011 в 16:08.
Ответить 
Старый 20.06.2011 11:29   #13  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Ёшларнинг мусиқий маданиятини тарбиялаш ўз қўлимизда эмасмикан?
Ответить 
3 "+" от:
Старый 20.06.2011 11:33   #14  
Аватар для Izzatilla Ibragimov
Оффлайн
"Ўзбекнаво"
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Сообщений: 46
+ 17  172/43
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Ёшларнинг мусиқий маданиятини тарбиялаш ўз қўлимизда эмасмикан?
Абдураҳмон Жомийнинг бир ҳикмати бор:
“Шамдек бўл- шамни кўр,куйиб қалбу тан,
Ўзгалар дилини қилади равшан”.

Ёшим ҳам қирққа яқинлашиб қолди. Кечагина ўқишга кираман, машҳур бўламан деб югуриб-елиб юргандик. Вақт ниҳоятда тез ўтмоқда.
Биз санъаткорлар,-“ Ўзи нима қиляпмиз?”- деган саволни ўзимизга савол беришимиз керак. Санъаткор мана шундай ёниб яшаши керак. Нафақат санъаткорлар, балки ҳар бир касб эгаси, яъни ўқитувчими, қурувчими, миришкорми Ватан равнақи учун ўз ҳиссасини қўшиши даркор. "Мен Ватанга нима бердим ва бера оламан?"-деган савол ҳар бир юртдошимиз олдида кўндаланг бўлиб турғи шарт.
1970 йилларнинг охири 80 йилларнинг бошида қўшиқчи бўламан деб аниқ мақсад қилиб қўйганман ва шу мақсад йўлида тинимсиз ҳаракат қилиб келмоқдаман. Санъат соҳасига кирган одам фидойи бўлиши керак. Яратган қўшиқларим менинг бойлигим ҳисобланади. Қўшиқларимни шеърларини, мусиқасини мен яратмаган бўлсам-да, улар юрагимнинг туб-тубидан чиқариб куйланган. Халқнинг эътиборига тушса қувонганман, танқидга учраса куйинганман. Қўшиқларим қайсидир жиҳатдан оммалашган, одамларга ёққан, юрагининг бир четидан жой олган. Қандайдир маънавий озуқа берган. Санъаткорнинг яшашдан мақсади ҳам - шу.
Қўшиқчи қўшиғининг устида тинимсиз ишласа, савияли қўшиқларни яратса, ёшларнинг маданиятини тарбиялайди. Савияси юқори қўшиқларни яратиш эса озми-кўпми меҳнатни талаб қилади. Ҳаёт ўнқир-чўнқирлардан иборат. Ҳаёт бир текис бўлганида яшашнинг қизиғи қолмасди. Санъаткор моддий жиҳатдан таъминланган бўлса, ишлаш жараёнида муаммо бўлмайди. Томошабинлар ҳам уни доимий равишда эфирда кўриб, янги қўшиқларини эшитиб туришса, ижоди самарали кечади.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.06.2011 в 16:09.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 20.06.2011 11:36   #15  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Юрагимнинг уммони тинчлик нима билмайди,
Унда эзгулик, меҳр барчадан ҳам зиёда...
Мени фақат бир орзу, битта истак қийнайди -
Ҳаётимнинг қўшиғин тополсайдим дунёда...
Ботир Зокиров


Ижодий жараён сизда қай тарзда кечади?
Ответить 
3 "+" от:
Старый 20.06.2011 11:57   #16  
Аватар для Izzatilla Ibragimov
Оффлайн
"Ўзбекнаво"
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Сообщений: 46
+ 17  172/43
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Юрагимнинг уммони тинчлик нима билмайди,
Унда эзгулик, меҳр барчадан ҳам зиёда...
Мени фақат бир орзу, битта истак қийнайди -
Ҳаётимнинг қўшиғин тополсайдим дунёда...
Ботир Зокиров


Ижодий жараён сизда қай тарзда кечади?
Ҳаёт қўшиғи. Ниятим яхши асарлар-қўшиқларни ижро этиб, халқнинг қалбидан кетмаслик. Айтган қўшиқларимнинг 100 фоизидан ўн фоизи халқнинг дилидан кетмаса, умрбоқий бўла олса бу қўшиқни қила олсам, бу ҳам катта гап. Санъаткорлар бор маълум даражага эришгач, эфирда кўринмай қолса халқ уларни унутади. Ҳаттоки “визит карточкаси” сифатидаги ўз қўшиғига ҳам эга бўлмайди. Худога шукур, “Хўжа” гуруҳининг “визит карточкаси” сифатида танитган қўшиқлари бир қанча.
Яқинда бир журналист шундай савол берди: “Хўжа” гуруҳи қачон ижодининг энг юқори чўққисига эришган деб ўйлайсиз, - деган. Кулдиму:-“Кечириб қўясиз-ку, агар сиз “Хўжа” гуруҳининг 1997 йилдан то 2000 йилгача бўлган пайтини назарда тутиб чўққига чиққан йилларимиз деб тасаввур этаётган бўлсангиз, қаттиқ янглишасиз. Чунки бу даврда биз фақатгина элга танилдик”-деб жавоб бердим. Ижод шундай жараёнки, бизга кўплаб шеър, кўплаб мусиқа, кўплаб оранжировка қилинган мусиқани кўрсатишади. Биз ана шуларнинг ичидан ёққанини қидирамиз ва битта-иккитасинигина танлаб оламиз. Мухлисларимизга, юртдошларимизга аввал тақдим этган қўшиғимиздан ҳам даражаси зиёда қўшиқни тақдим эта олишимиз керак. Агар аввал тақдим этилган қўшиқдан кўра пастроқ даражада қўшиқ тақдим этсак, бу гуруҳнинг обрўсига таъсир қилади. Ижодимнинг юқори даражасига эришдим деган хулосага келишим бу ижодда тўхташ демакдир. Ижодда тўхташ- қийинчиликлардан қўрқиш демакдир, Қўрқиш эса ўлим билан баробар.Ҳаётда мен ҳеч қандай қийинчиликлардан қўрқмайман., фақатгина ёлғиз Аллоҳдан қўрқаман. Кексайиб устозлар даражасига эриша олганимда ушбу саволни беришса арзирди.
Ижод қилиш жараёнимда аввалги ўтган 10-15 йилги қўшиқларимдан ҳам савияси юқори бўлган қўшиғимиз яратилиши мумкин-ку. Берилган саволнинг ўзи мантиқсиз савол эди. Тўғри, 2009 йилда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказганлигим сабабли, шифокорлар 3-4 ой қўшиқ айта олмаслигингиз мумкин, дейишди. Ҳозир барча қийинчиликлар ортда қолди. Шукрона келтираманки, ижодим яна давом этяпти.
Куни кеча бир тадбирда устоз Фаррух ака Зокиров билан учрашганимизда, “Илоҳим, элнинг назаридан қолманглар, бизлардан ҳам зиёда бўлиб юринглар”-деб дуо қилдилар. Агар устозларимизнинг даражасига чиқсак, чиқа олсак, бу биз учун катта бахт.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.06.2011 в 16:09.
Ответить 
Старый 20.06.2011 13:34   #17  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Бояги журналистнинг саволига эътирозим. Сиз боя таъкидлаб ўтган 1996-2000 йилда эндигина санъат деб аталмиш тоғнинг этагига бордингиз-да, “Эҳ-ҳе-ҳе, одамлар! Биз “Хўжа” гуруҳимиз. Санъатга шундай қадам ташлаб келдик” дея ҳайқирдингиз. Бу қўшиқларингиз орқали томошабинларингизнинг олқиши билан акс-садо берди. Ҳозир эса 20 йил мобайнида чўққининг бир-икки тошинигина ҳатлаб ўтдингиз.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 20.06.2011 13:36   #18  
Аватар для Izzatilla Ibragimov
Оффлайн
"Ўзбекнаво"
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Сообщений: 46
+ 17  172/43
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Бояги журналистнинг саволига эътирозим. Сиз боя таъкидлаб ўтган 1996-2000 йилда эндигина санъат деб аталмиш тоғнинг этагига бордингиз-да, “Эҳ-ҳе-ҳе, одамлар! Биз “Хўжа” гуруҳимиз. Санъатга шундай қадам ташлаб келдик” дея ҳайқирдингиз. Бу қўшиқларингиз орқали томошабинларингизнинг олқиши билан акс-садо берди. Ҳозир эса 20 йил мобайнида чўққининг бир-икки тошинигина ҳатлаб ўтдингиз.
Болалигимизда отам раҳматли бизни табиат бағрига-тоғга кўп олиб чиқиб, табиат билан яқиндан таништирардилар. Аёллар пастда гул-гиёҳларни теришса, биз оиламизнинг эркаклари-отам, ака-укалар энг баланд чўққига қараб интилардик. Баланд чўққига интилганимиз сари ундан-да баланд чўққига дуч келардик. Юксакликки кўтарилган сари тоғнинг улуғворлигини сезиб борардик.
Санъатда ҳам қанчалик юқори поғонага кўтарилганлигингиз сари ўзингизга нисбатан талабни шунчалик катта қўясиз. Чунки санъатга тобора чуқур кириб борганлигингиз сари сиз унинг масъулиятини чуқур англаб борасиз. Чунки кеча қилинган хатоларни бугун англаркансиз. Саёз фикрларингиз йиллар ўтгани сайин теранлашиб бораркан.
Ҳар қандай “чўққи”нинг ҳам чегараси бор. “Чўққининг чегарасига етиб боргач” умримиз ҳам ўз поёнига етади. Ҳаттоки, ўлим тўшагида ётган инсонда ҳам умид, ишонч, ҳаракат пайдо бўлади. Тана тирик экан, инсон ўзига инъом этилган ҳар бир имкониятдан фойдалана олмоғи даркор. Масалан, мингта имконият бўлса, 999 тасидан фойдаланиб бўлдингиз, қолган битта имкониятдан ҳам фойдалана олишингиз керак. Ноумид шайтон

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.06.2011 в 16:09.
Ответить 
Старый 20.06.2011 13:37   #19  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Институтда таҳсил олиш жараёнида вокалдан Сизга профессор Саидазим Муродхонов домла дарс берганлар. Устозингиз артист Рустам Ғоипов ҳақида қисман маълумотга эгамиз. Бироқ Саидазим Муродхонов ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. Устоз ҳақида сўзлаб берсангиз, илтимос. Чунки шогирднинг маънавий юксалишида устознинг беқиёс аҳамияти бор.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 20.06.2011 в 20:43.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 20.06.2011 13:38   #20  
Аватар для Izzatilla Ibragimov
Оффлайн
"Ўзбекнаво"
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Сообщений: 46
+ 17  172/43
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Институтда таҳсил олиш жараёнида вокалдан Сизга профессор Саидазим Муродхонов домла дарс берганлар. Устозингиз артист Рустам Ғоипов ҳақида қисман маълумотга эгамиз. Бироқ Саидазим Муродхонов ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. Устоз ҳақида сўзлаб берсангиз, илтимос. Чунки шогирднинг маънавий юксалишида устознинг беқиёс аҳамияти бор.
Устозим Саидазим Муродхонов оламдан ўтганларига икки йил бўлди. У киши шогирдларига ниҳоятда меҳрибон зот эдилар.
1989 йилда Театр ва рассомчилик институтига ўқишга киришга борганимда профессор Омон Абдураззоқов домла Саидазим Муродхонов билан таништириб қўйдилар. Домла овозимнинг имкониятини текшириб кўриб, “Ўғлим, ҳаракат қилсангиз ҳамма нарсага эришасиз”-дедилар. 1989 йили ўқишга кира олмадим. Анча тайёрланиб 1990 йилда ўқишга кирдим. Устозимиз Саидазим Муродхоновнинг курсида таҳсил ола бошладим. Биринчи курснинг ярмида домланинг муҳаббатларини қозондим: берган қўшиқларини имконият даражасида яхши ўрганишга, домланинг юзини ерга қаратмасликка ҳаракат қилардим. Ёшлик-бебошликми, кейинги курсларда дарслардан кетиб қолиш бошланди. Бир куни домла сиқилиб ёнларига чақирдилар ва насиҳат қилдилар: “Болам, сиз мен эккан дарахт кўчатисиз. Мен улкан дарахт бўлишингизни хоҳлаб сув бериб озиқлантирсам, сиз бош тортмоқдасиз. Сиз шунга қандай қарайсиз?!..”-дедилар. Домланинг пандлари қаттиқ таъсир қилиб машғулотларда берилган топшириқларни ўз пайтида бажара бошладим, сабоқларни ўзлаштирдим. 1994 йил октябрь ойларида институтдаги келишмовчилик туфайли талабалар сафидан чиқарилдим. Бир йил бекор юриб домланинг ёнларига қайтиб бордим, вазиятни тушунтирдим:
- Саидазим ака, домла, вазият шундай бўлиб қолди. Ўқишни битиришим керак, ўқишни ярмидан ташлаб кетгим келмаяпти-дедим.
- Бу фикрга келиб яхши қилибсиз, болам. Сизга менинг 4-5 йиллик меҳнатим сингган, умрим-вақтим кетган эди. Кетганингизда сизга роса ачинган эдим. Ўқишни давом эттирмоқчи бўлсангиз, яхши фикрга келибсиз- деб яхши қабул қилиб олдилар.
Ўқишимни қайта тиклаб уни давом эттирдим. Домлани уялтирмаслик учун астойидил ҳаракат қила бошладим. Саидазим акани юзини ёруғ қилиш учун, битирув имтиҳонида қийин романслардан бирини “Куйлама соҳибжамол” деган қийин романсни ижро этганман. Аксар домлалар шогирдларининг имкониятлари бу романсни ижро этишларига кўзи етмай уларга романсни ижро этишни зиммасига юкламас эканлар. Лекин устозим менга билдирган ишончлари туфайли қўлимдан келганича астойидил ҳаракат қилдим: овозни пастдан авжига олиб чиқиб, тезлашадиган, характерли жиҳатларини кўрсатиб бера олдим. Мақсадим нима бўлса-да, имтиҳондаги 10-15 та комиссия аъзолари олдида домламнинг менга бўлган ишончини оқлаш эди. Сабаби, домламизнинг аксарият шогирдлари домланинг уларга билдирган ишончларини оқламаган, айримлари эса ўртамиёна санъаткор бўлиб етишишган эди.
Давлат битирув имтиҳонидан сўнг комиссия аъзолари,”Имкон бўлганида эди, шу йигитга “6” баҳо қўярдик”-дейишган экан. Домлам, кўзларида ёш билан, “Раҳмат болам, юзимни ёруғ қилдингиз”-деб чиққан эдилар.
1990 йилда Муқимий номли драма театрида ишлаб юрган пайтимда ҳамкасбларим “Саҳна маҳоратидан ким киради?”-деб сўрашса, “Исейева Иза опа”- десак,- “Вой, Иза опада ўқийсанми...” дейишарди. “Вокалдан ким киради?”- деб сўрашганида- “Муродхонов”,- деб жавоб қайтарсак, улар шундай улуғ устозларнинг қўлида таҳсил олаётганимизга ҳавас билан қарашарди. Сабаби уларнинг кўпчилиги шу устозларнинг қўлида етишиб чиққан шогирдлар эди. Институтда устоз мураббийларнинг энг сарасида ўқиганмиз. Саидазим Муродхонов домланинг гуруҳида аксария ҳолатда имконияти кичкина, паст болалар таҳсил олишарди. Кичик овозли ёки овоз тембри пастроқ талабаларни домлага беришарди. Домла имконияти камроқ болаларни олиб “йўқдан бор” қилиб юзага чиқара оладиган инсон эдилар. Шу ўринда менга ҳам меҳнатлари кўп сингган, имкониятимни очишга катта ёрдам берганлар. Овознинг имкониятига қараб қўшиқлар берардилар. Овозимиз ўсгани сари “ўхшамаган жойини ўхшатиш”ни ўргатардилар. Имкониятимиз кенгайгани сари қўшиқ устида жиддийроқ ишлардик. Имтиҳон пайтида бошқа домлаларнинг олдида ўтирмай ўринларидан туриб, орқа тарафда имо-ишоралар билан овозни қай пайтда кўтариш ёки пасайтириш жараёнларини кўрсатиб ўтардилар, биз шогидлари учун ҳақиқий жонкуяр эдилар. Ўқишни битиргач ҳам устозим Саидазим домладан хабар олиб турардим, доим дуо қилардилар. Умрларининг охирларигача институтда дарс бердилар. Устозимнинг ўгитлари билан ўзимизнинг даражамизга эга бўлиб юрибмиз. Устозимиз бебаҳо инсон эдилар. Охиратлари обод бўлсин.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.06.2011 в 16:10.
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх