Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 28.12.2017 14:45   #11  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,831
+ 6,210  7,275/2,047
– 77  275/144

UzbekistanFacebook
БИЗГА ВАТАННИ СЕВГАН, ЎЗБЕКНИ СЕВГАН МОЛИЯЧИЛАР КЕРАК!

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. Мирзиёев


Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида аллақандай Острогожская-мастрагорскаянинг қилмишларини танқид қилиб ўтган эди.

Ким ўзи у, Острогожская-мастрагорская деганлари, билмай бошим қотган эди.

Аниқланишича, унинг исми Элла бўлиб, Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармасини бошқарган экан.

Ўз фаолияти давомида ушбу аёл миллатимизга, юртимиз иқтисодиёти ва Давлат бюджетига катта зарар етказибди. Хорижда қимматбаҳо кўчмас мулки ва чет эл фуқаролиги бўлган Э. Острогожская Ўзбекистонда ўзини ҳар нарсага қодир деб билиб, бюджет кўрсаткичларини қалбакилаштириш билан машғул бўлиб, сохта шуҳрат қозониб борган экан.

Хусусан у, ҳар йили 15 декабрдан бошлаб, бюджет ташкилотларининг барча турдаги сарф-харажатларини, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва бошқа нарсалар учун тўловларни сунъий равишда тўхтатар, давлат раҳбарига сохта маълумотларини тақдим этиб борар экан. Оқибатда, туман ва вилоятларимизнинг режадан ортиқ олган даромадлари мажбурий равишда республика бюджетига ўтказилган.

Э. Острогожская ғаразли фаолиятига тўғоноқ бўлган ноқулай мансабдор шахсларни лавозимидан четлатиш ёки умуман ишдан бўшатиш ҳаракатларини уюштириб юрган.

Балки чет эл фуқароси бўлгани учундир, Давлат бюджети лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида юртимиз аҳолисининг энг муҳим ҳаётий эҳтиёжларини писанд қилмай, мутлақо инобатга олмаган экан.

Мен хизмат ўтаган Мудофаа вазирлигида шахсий таркиб орасида чет эл фуқаролигига эга бирон бир шахс бўлишига Қонун орқали йўл қўйилмаган. Мабодо, бирон-бир ҳарбий хизматчининг чет эл фуқаролиги борлиги аниқланиб қолса, кўрсатган хизматларидан қатъи назар, зудлик билан Қуролли Кучлар сафидан бўшатилади.

Қолган вазирлик ва идораларда-чи? Шаҳар бедарвозами?

Шундай катта лавозимларда биз учун ғирт бегона одамлар, яъни 5- колонна вакиллари зиён етказиб боришса-ю, ватанпарварликка, юртпарварликка даъватларимиз неча пулга тушади?

http://uznews.uz/ru/article/8298
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 28.12.2017 17:32   #12  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 711
+ 104  208/148
– 23  27/21

Uzbekistan
нахотки шунча иш булгунича караб туришган булишса? кизик.
Ответить 
Старый 07.01.2018 15:54   #13  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,831
+ 6,210  7,275/2,047
– 77  275/144

UzbekistanFacebook
Маҳалладаги қўшниларимиз билан қандай яшасак, қўшни давлатлар билан ҳам шундай иноқ яшашимиз керак. Қўшни билан муносабати яхши бўлмаган кишини ҳеч ким ҳеч қачон кечирмайди. Биз учун қўшни давлатларнинг ҳаммаси яхши бўлиши керак. Орамиздаги йигирма йиллик музни эритишимиз керак. Бу осон эмас. Дунё ҳамжамияти ҳам дастлаб қўшнилар билан тил топишишимиз кераклиги борасида фикр билдирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев

Дарҳақиқат, президентимизга қолган сиёсий меросга ҳавас қилиб бўлмайди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 08.01.2018 04:35   #14  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,831
+ 6,210  7,275/2,047
– 77  275/144

UzbekistanFacebook
Қуръон сураларини эшитиш, эшита билиш – маънавият, маърифатдир! Қуръони карим ҳеч қачон ёмонликка даъват этмайди. Уни эшитсак, эшиттира олсак элимизга, юртимизга нур келади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 14.01.2018 12:26   #15  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,831
+ 6,210  7,275/2,047
– 77  275/144

UzbekistanFacebook
Расмий учрашувлардан кейин ўзбек миллатига тўғри келмайдиган қилиқлар қилиб, ўзбек халқини шарманда қиладиган элчиларимиз ҳам бор.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти


Э, отасига раҳмат-е, шу кишининг-е!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 14.01.2018 12:39   #16  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,831
+ 6,210  7,275/2,047
– 77  275/144

UzbekistanFacebook
Президентимизнинг шу гапига бир фикр:

ЎЗБЕКСИМОНЛАР (УЗБЕКООБРАЗНЫЕ)

Аҳолининг шундай бир тоифаси бор-ки, уни мен ўзбексимонлар (узбекообразные) деб атайман.
Мазкур тоифага мансуб кишиларнинг паспортига «Ўзбек» деб ёзилган бўлса-да, шахсан ўзимнинг кузатишларимга қараганда, улар аслида ўзининг кимлигини, миллий ўзлигини ўзи билмайди, на тилини билади улар, на динини танийди. Миллат тарихи, миллий маънавият, урф-одат, анъаналаримизни нафақат билмайди, амал қилмайди, балки буларнинг баридан ҳазар қилади, ор қилади, уялади, ўзбек бўлмаганлар даврасида турли мисоллар келтириб, буларнинг барини «узбекская вонь» каби сўзлар ила мазах қилади. Миллатимиз менталитетига мутлақо зид келадиган қилиқлар, ишлар қилиб юради. Агар ўзбекча мурожаат қилинаётганини эшитса ёки қўлига давлат тилида битилган ҳужжат тутқазилса, довдираб, ўзини йўқотиб қўяди.

Бундай ўзбексимонларни мен, ботқоғи қуриб бораётган, ҳаётий макони, кўникиб қолган шарт-шароити аста барҳам топаётган балчиқ жониворларига ўхшатаман. Бироқ, ўз маконини асраб қолиш йўлида улар кўп нарсаларга, хавфли хатти-ҳаракатларга қўл уришини рад этиб бўлмайди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 31.01.2018 10:17   #17  
Заблокирован(а)
Аватар для ZOKIDIN
Оффлайн
Бухара-газ-пром-строй
Электро-сварщик 3-го разряда
AKA:ZOKIDIN
Сообщений: 112
+ 5  12/10
– 0  80/52

UzbekistanОтправить сообщение для ZOKIDIN с помощью ICQОтправить сообщение для ZOKIDIN с помощью AIMОтправить сообщение для ZOKIDIN с помощью YahooОтправить сообщение для ZOKIDIN с помощью Skype™LiveJournalМой КругАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Shokir Dolimov, Либерализм нималигини биласизми?
Ответить 
Старый 03.03.2018 11:40   #18  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,831
+ 6,210  7,275/2,047
– 77  275/144

UzbekistanFacebook
Ўзбекнинг тўйи Сенатнинг қарори билан қисқарадиган бўлди

https://www.facebook.com/groups/masl...4956819124655/
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 12.03.2018 21:39   #19  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,831
+ 6,210  7,275/2,047
– 77  275/144

UzbekistanFacebook
Собиқ хизматдошим айтиб берган янгилик бугун мени жуда қувонтирди. Мен ишлаб, пенсияга чиққан идорада, яъни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий аппаратида давлат тилига ўтиш борасида жуда жиддий амалий ишлар бошланибди.

Бундай жараён илгари ҳам бўлган, албатта, лекин айрим субъектив ва объектив сабаблар туфайли жуда суст кечган. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳрири давлат тилида ишлаб чиқилган ҳолатлар ушбу вазирликда жуда кам бўлган. Бош бошқарма, бошқарма ва бўлимларда асосан ўрис тили ҳукм сурган. Идоранинг расмий ҳужжатлари нари турсин, ҳатто, дейлик, иссиқликни асраш учун эшикни ёпиб юриш ҳақидаги девор ёки тавақага скотч воситасида ёпиштирилган оддий эслатмалар ҳам фақат ўрисча ёзилар, буларни кўриб юрагим эзилар эди.

«Давлат мустақиллигига эришганмиз-у, тил мустақиллигига ҳали эришмаганмиз», дер эдим ўшанда мен.

Вазирлик фаолиятида янги давр бошланганидан ниҳоятда хурсандман!

Оллоҳ юртимизга барака берсин, халқимизни ҳамиша тинч асраб, ҳар томонлама мустақил қилсин!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 13.03.2018 09:34   #20  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,831
+ 6,210  7,275/2,047
– 77  275/144

UzbekistanFacebook
ЎЗБЕКИСТОН.
ГЕОСИЁСИЙ МАНФААТЛАРНИНГ ҚИСҚАЧА ТАҲЛИЛИ


1. Ўзбекистоннинг аҳолиси 32 миллион кишидан ортди. Ўзбеклар сони бутун дунёда 50 – 60 миллион кишига етади.

2. Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги бешта давлат ўртасида жойлашган юрт бўлиб, Қозоқистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон билан чегарадошдир. Ушбу давлатларда ўзбеклар сон жиҳатдан иккинчи ёки учинчи ўринни эгаллайдиган миллат саналади. Ушбу феномендан минтақа халқларининг бахт-саодати йўлида фойдаланмоқ даркор. Бинобарин Ўзбекистон чегарадош давлатлар билан нафақат яхши қўшничилик қилишдан манфаатдор бўлиши, балки уларни минтақадаги барча масалалар бўйича ўзаро боғлайдиган воситачи сифатида чиқиши ҳам лозимдир.

3. Ўзбекистоннинг ҳаётий фаолияти нефть ёки газ савдосига боғлиқ эмас, яъни ушбу юрт иқтисодиёти хомашё савдосидан тушадиган даромадга қараб қолмаган. Ўзбекистонда саноат, машинасозлик, маиший техника ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар мисли кўрилмаган суръатда ривож топмоқда. Етиштирилиб, ишлов берилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми қўшни давлатларга нисбатан анча каттадир.

4. Агар интеграция жараёни Ўзбекистон кўзлаган режа бўйича кечадиган бўлса, у ўз маҳсулотларини олис ўлкаларга экспорт қилишга мажбур бўлмайди. Марказий Осиё минтақасида 80 миллиондан зиёд аҳоли яшайди. Бу эса, ўз навбатида, бозорнинг кўлами ниҳоятда катта эканлигини англатади. Боз устига, қўшни давлатларда Ўзбекистонга керакли ҳамма нарса бор. Яъни зарурий молни олис юртлардан импорт қилиш, бунинг учун транспорт ва логистикага миллионлаб ортиқча маблағ сарфлаш керак бўлмайди.

5. Юртнинг янги етакчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳеч шубҳа йўқ-ки, минтақанинг машҳур сиёсий арбоблари сафидан жой олмоқда. У дунёга хўжалик бошқаришнинг ҳавосини олган, халқ орасидан чиққан бўлиб, унинг муҳаббатини қозона билган жайдари йигит, ён қўшниларни яқинлаштириш истагида ёнаётган, биродарлик муносабатларини рад этмай, аксинча, тасдиқлаётган прагматик ва ниҳоят, биргаликда иш бошлаб, муроса қилса бўладиган яхши қўшни сифатида танилмоқда.

6. Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиё давлатларига Остона шаҳрида бирлашиш таклифи билан чиқди ва унинг таклифи минтақа давлатлари томонидан қабул қилинди. Тадбирни Тошкентда ўтказиш ташаббуси билан ҳам чиқиши мумкин эди-ю, Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг ёшини инобатга олган ҳолда ҳурматини жойига қўйиб, рад этиб бўлмайдиган таклиф киритди. Ушбу масалада ҳам Шавкат Миромонович дипломатия соҳасида ўзининг фавқулодда истеъдодини намоён эта билди.

7. Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари минтақада 1- ўринни, туркий дунёда Туркиядан кейин 2- ўринни, собиқ совет ҳудудида Россия ва Украинадан сўнг 3- ўринни эгаллайди, жаҳон қуролли кучлари рейтингида эса 48- сатрни сақлаб келмоқда.

Shuhrat Barlas

https://www.facebook.com/photo.php?f...type=3&theater

Шокир Долимов таржимаси
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Единый интегратор по созданию и поддержке государственных информационных систем UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх