|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
11.06.2011 09:06 | #1 | ||
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Инсонларнинг ўзаро меҳр ришталаридан бири - оқибат деган тушунча билан боғлиқ. "Ўзбек тилининг изоҳли луғати"да унга шундай таъриф берилган: "ОҚИБАТ (а) Қадрдонлик, дўстлик туйғуси, меҳр, муҳаббат ва шундан келиб чиқадиган яхши муносабат; мурувват".
Одамлар орасида юрарканман, гоҳида қулоққа "оқибат қолмаган..." деган гап чалинганида негадир дилим ғаш бўлиб, кўнглим ўксийди. Бу борада мухтасар фикрларимни баён этишдан илгари доно форумдошларимнинг оқилона фикрлари билан танишиш истаги пайдо бўлди. Сизнингча, чиндан ҳам оқибат қолмаганми? Оқибат деганлари қачон ўзининг нурли чўққисига чиққан? Келгусида оқибат қай даражада бўлиши мумкин? |
||
|
Ответить |
11.06.2011 09:22 | #2 |
Оффтоп: Ассалому алайкум... ака... мавзуни янги бўлимда очангиз бўлар эди : ))Умуман олганда ZiyoNET бўлимида анча мунча мавзуларни энди янги бўлимга кўчириб кўйилса, яхши бўлади... яъни ZiyoNET умумий таълимга оид бўлиб қолса... Хурматли Нигорахон, сизда кўчириш имконияти бор... Таклифларимни инобатга оласиз деган умиддаман... |
|
|
Ответить |
12.06.2011 08:17 | #3 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Таълимни тарбиядан ажратиб бўладими? Таълим-тарбия эгизак тушунчалар-ку. Оқибат туйғуси миллий тарбиямиз жараёнида шаклланишини изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак. Оқибат тўғрисида кўплаб шарқ донишмандларининг ҳикматга бой китобларида ҳам битиклар ўқиганмиз. Демак, у таълимга ҳам дахлдор, дейишга ҳақлимиз.
Тажрибали педагог Нигорахонда оқилона хулоса чиқариш имконияти ҳам бор!! Менимча, масаланинг моҳиятидан келиб чиқиб фикр алмашсак мақсадга мувофиқ бўлур эди... |
|
Ответить |
12.06.2011 09:18 | #4 | ||
Цитата:
Таълим (образования) билан таълим (воспитания) - икки хил нарса... яъни бир-бирига яқин бўлсада аммо улар икки хил нарса... Цитата:
Мақсад эса - ҳамма нарсани ўз жойида кўришга таклиф... |
|||
|
Ответить |
12.06.2011 12:26 | #6 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Масаланинг моҳиятига яқинроқ мавзуда сўз юритсангиз яхши бўларди. Гап таълимнинг турлари, бир-биридан фарқлари ҳақида эмас, бугун одамлар орасидаги оқибат қай даражада эканлиги тўғрисида бораётганини англаб турибсиз-ку.
Сизни анча-мунча ҳикматга бой китоблар ўқиган зиёли сифатида ҳурмат қиламан. Оқибат ҳақида ўқиган ҳикматларингиз билан ўртоқлашсангиз хурсанд бўлардик. |
|
Ответить |
12.06.2011 12:33 | #7 | |
Цитата:
Ҳақиқий оқибатни Исломдан ўрганиш керак... Ислом йўқ жойда оқибат ҳам бўлмайди, балки мажбуриятлар бўлади... демак "ҳақиқий оқибат" бўлиши учун... динимизни ўрганишимиз керак... |
||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
12.06.2011 14:24 | #9 |
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
|
Бугунги кунда бирикма шаклида ишлатилиб келинаётган "таълим-тарбия" ибораси кўпчилик ўринларда бу иборанинг устига юклатилган асл маънодан анча бошқача бўлиб қўлланилиб келинмоқда. Аслини олганда таълим бу шахсга илм, фан ва табиат ва жамиятдан маълумотлар, билим бериш. Тарбия эса унинг шахсига, шахсий хусусиятларига янгилик, ўзгариш, шакллантириш киритишлар билан белгиланади. Бу ҳолат психология тили билан айтганда шахснинг психикаси, руҳияти билан боғлиқдир. Тўғри, шахс ўз хусусиятларида бўлмаган, ҳали ўзи билмаган ўз хусусиятларига керакли баъзи кўникмаларни, уларга боғлиқ тушунчаларни, билимларни ҳам тарбия борасида ўрганиши, билим сифатида биринчи бор қабул қилиши бор. Аммо бу шахснинг ўз хусусияти билан боғлиқ ўта тор йўналиш.
Оқибат борасидаги юқоридаги иборага келсак, менимча бу ибора форумдош томонидан чуқур ўйланмасдан ишлатилиб юборилди. Бу иборани агар шундайлигича қабул қилсак бошқа дин вакилларини, умуман ҳар бир дунёдаги оқибатли инсонларни ҳақорат қилиб қўямиз. Маълумки, ислом ҳеч бир динни камситмайди, "Аҳли китоб"ни ҳурмат қилади ва уларнинг ҳаммасини оқибатли, Ягона яратганга итоат қилувчилар деб қабул қилади. Келинг, бағрикенгроқ, сўз ва тушунчаларни ишлатишда эҳтиётроқ бўлайлик. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 13.06.2011 в 09:21. Причина: Цитата нотўғри ажратилганлиги учун тўғриланди. |
|
Ответить |
|