|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
03.08.2013 13:23 | #21 | ||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
|
Терроризм – муайян сиёсий мақсадларда, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш ва аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш учун зўравонлик ишлатиш ёки зўравонлик ишлатиш билан қўрқитиш.
Ислом дунёсидаги дастлабки террорчилик ҳаракатини қўллаган жамоа сифатида 657 йили вужудга келган «хорижийлар» оқимини кўрсатиш мумкин. Ушбу гуруҳ «катта гуноҳ» (кабира) қилганлар имондан чиқади ва уларга қарши уруш (жиҳод) олиб бориш керак, деб эълон қилган ва ўзларига эргашмаган мусулмонларни қирғин қилишган. Ақидапараст мафкурачилар қаторида Аҳмад ибн Таймия (1263–1328), Муҳаммад ибн Абдулваҳҳаб (1703–1787, «Китобут тавҳид»), Солиҳ бин Фуазан («Исломда дўстлик ва дахлсизлик»), Хасан ал-Банно («Мажмуа ар-рисаалат»), Т.Набҳоний («Низомул ислам»), Саййид Қутб (1996-1966 йили, мисрлик, қатл этилган, «Ал-маолим фит-тариқ»), Абу Али Мадудий (1903-1977, «Асосий тамойил – Аллоҳга бўйсиниш, секуляризм эмас, давлат суверенитети ва халқ бошқаруви эмас, Аллоҳ ва халифат суверенитети», деб даъват қилган), Абдусалом Фароғ (мисрлик, 1982 йили қатл этилган, «Жиҳод исломнинг олтинчи аркони», деб эълон қилган, «Ал-фарида ал-ғоиба» асари муаллифи)ни кўрсатиш мумкин. Ҳозирги даврда юқоридаги ғоялар «Ал-жиҳод» гуруҳи мафкурачилари Аббуд ал-Зумр, Айман алз-Заваҳирий, «Ал-Қоида» гуруҳи етакчиси Усома бин Лодин каби ақидапараст-террорчилар томонидан ривожлантирилган. Маълумотларга кўра, ҳозир дунёда 500 га яқин террорчи ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларнинг 80 % ислом ниқоби остида фаолият юритади. Улар қаторига «ал-Қоида», «Мусулмон-биродарлар», «Ҳизбут-таҳрир», «ал-Жиҳод ал-Исломий», «ат-Такфир вал-Ҳижра» (Миср), «Абу Сайёф» (Филиппин), «Озод Ачех», «Лашкари жиҳод» (Индонезия), «Қуролли исломий ҳаракат» (Жазоир) кабиларни киритиш мумкин. «Ал-Қоида» («Асос») трансмиллий диний-сиёсий гуруҳининг дастлабки структуралари 1988 йили Усама бин Лоден раҳбарлигида Покистоннинг қўшни Афғонистон билан чегарадош ҳудудида очилган “Мактаби Хидомат” ташкилотига келган жангарилар асосида вужудга келган. Ғарб ва АҚШнинг глобал етакчилигига қарши кураш, исломнинг фундаментал асосларига қайтиш ва ягона исломий халифат қуришдек мақсадлар дастурига монанд равишда 1992 йилда Ҳартум (Судан)да қайта шакллантирилган. “Ал-Қоида” Ироқда ўзини портлатиш усули билан террорчилик амалиёти ўтказишда фойдаланиш учун ёш гўдаклардан иборат «Туйур ал-жанна» («Жаннат қушлари») ва аёллардан ташкил топган «Харим ал-Қоида» («Ал-Қоида аёллари») гуруҳлар тузган. 2010 йилнинг апрель ойида Ироқнинг Боғдод ва Фаллудж шаҳарларида полиция 13 ва 10 ёшли гўдакларни ўзларини портлатишга ҳаракат қилаётган вақтда қўлга олган. Сўнгги йилларда дин ниқобидаги террорчиларнинг қўпорувчилик ҳаракатларига кўпроқ тинч аҳоли нишон бўлмоқда. Хусусан, 2009 йили Покистонда 2009 йили террорчилик ҳаракатлари оқибатида 12 600 киши ҳаётдан кўз юмган. Афғонистонда бу кўрсаткич 2 000, Ироқда эса 4 500 ни ташкил этади. Афсуски, 2010 йилда Марказий Осиёда ҳам ақидапараст жангарилар томонидан қатор хунрезликлар амалга оширилди. Жумладан, 22 август куни Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбедаги қамоқхонадан 25 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари бир неча қоровулни ўлдириб қочиб кетган. 3 сентябрда Хўжанд шаҳрида террорчи-худкуш портловчи модда тўлдирилган автомашинани туман ички ишлар бўлими ёнида портлатиб юборди. 19 сентябрь куни Тожикистоннинг Гарм вилоятида террорчилар томонидан 25 нафар ҳарбий хизматчи ўлдирилди. 1 декабрда эса Хатлон вилояти Болжувон тумани Дўланамайдон қишлоғида бўлган отишмадан ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларнинг бир неча ходими халок бўлган. Ислом динида аёлларнинг ўрни мўътабар қилинган. Ҳадисда “Жаннат оналарнинг оёғи остида” дейилади. Экстремистик оқим вакиллари ўз мақсадлари йўлида аёлларни ҳаёти, фарзандлари ва келажаги билан ҳисоблашмай, уларни қурбон қилишмоқда. Имом Бухорий ривоят килган ҳадисда айтилади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васалламнинг ҳузурларига у зотдан жиҳодга изн сўраб келди. Шунда у зот унга: «Сенинг ота-онанг борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Бас, икковлари(хизмати)да жиҳод қил!» дедилар». Имом Термизий, Ибн Ҳиббон ва Дайламий ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳу соллаллоху алайхи васаллам: «Жиҳоднинг афзали Аллох таолонинг зотида ҳавои нафсингга қарши жиҳод қилмоғингдир», дейилган. 2005 йил июлида Оммон (Иордания) шаҳрида ислом дунёсининг етакчи уламолари томонидан қабул қилинган фатвода «тўрт сунний мазҳабга эътиқод қилувчиларнинг барчаси мусулмон ҳисобланади. Уларни имонсизликда айблаш, жонига, номусига ва мулкига қасд қилиш мумкин эмас», деб эълон қилинган. Ислом таълимотида юрти ва миллатига хиёнат қилишлик, бегуноҳ одамларнинг қонини тўкиш оғир гуноҳ саналади. Исломнинг муқаддас китоби бўлган Қуръоннинг «Бақара» сурасининг 205-оятида «Аллоҳ бузғунчилик-фасодни севмайди» дейилган. Ҳадисда: “Ватанни севмоқ иймондандир”, дейилган. «Нисо» сураси, 59-оятида «Эй мўминлар, Аллоҳга, пайғамбарига ва ўзларингиздан бўлган бошлиқларга итоат қилинглар», дейилган. Қуръонда «Бирор жонни ўлдирмаган ёки фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир» (Моида, 32) дейилган. Бошқа оятда «Кимда ким бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳанамда абадий қолишдир..» (Нисо, 93) дейилган. Ҳадиси-қудсийда «Эй бандаларим, бу дунёда зулм қилишни қўйинглар, шу сизларга охират азобидан енгилроқдир», деб кўрсатилган. Ўз жонига қасд қилиш ва бошқа одамларнинг ҳаётига зомин бўлиш шаҳид амал ҳисобланмайди, аксинча, ислом асосларига кўра оғир гуноҳ бўлиб, унга жаноза буюрилмайди. Қуръонда «Ўзларингизни ўлдирмангиз! ...» (Нисо, 29) дейилган. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилади: Бандам ўзини ўзи ўлдириб, Менинг унга берган умримга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”. Қўшни Давлатларда экстримистик руҳдаги ташкилотларнинг кўпайиши ва уларга боғлик жиноятлар ортиб бораётганини ҳисобга олсак бизни яна бир маротаба огоҳлик ва тотувлик ўз уйимизни ўзимиз асраш давр талаби экани аниқ бир ҳақийқатдир
__________________
Nur bor joyda soya bor. Последний раз редактировалось Fayzbek; 03.08.2013 в 13:36. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
03.08.2013 16:35 | #22 |
Сообщений: 10,921
+ 3,666
10,931/4,676
– 584
286/214
|
"Экстремизм" сузини мен тугридан-тугри тушунаман. Extreme деганда бир нарсанинг чегараси, бошка тушунчалар билан чегарадош холатлар тушунилади. Бу бошка холатлар нафакат терроризм, балки рухий касаллик хам булиши мумкин.
Масалан, биров намоз укиса, унга кучада очикдан-очик упишадиган ёшлар ёкмаса, у оддий одам, диний экстремист эмас, аммо лекин шу кучаларда упишишни такиклаш керак дейдиган булса, мана бунда у одам мен учун экстремист, чунки чегарадан чикмаслик керак. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
"–" от:
|
09.08.2013 12:01 | #24 | |
AKA:ABS
Сообщений: 223
+ 250
134/79
– 8
8/6
|
Цитата:
Kechirasiz-u, lekin biz tomonda(Farg'ona vodiysi) ko'chada birorta behayo yoshlar o'pishib turgan bo'lishsa, har qanday yoshi katta kishilar o'pishishni rostdan ta'qiqlashadi Menimcha ozgina adashdiz o'z fikringizni ifodalashda. |
|
|
Ответить |
10.08.2013 12:08 | #26 | ||
Сообщений: 10,921
+ 3,666
10,931/4,676
– 584
286/214
|
Цитата:
|
||
|
Ответить |
"+" от:
|
2 "–" от:
|
10.08.2013 17:11 | #28 | |||
AKA:ABS
Сообщений: 223
+ 250
134/79
– 8
8/6
|
Цитата:
Siz aytgan axloqsizlik shundoq ham taqiqlanadi! Ma'naviyat, axloq degan norma haqida fikr bildirdim men! Anonim tarzdagi fikr bo'lsa ham, bundan keyin kallani yaxshilab ishlatib keyin fikr bildiring, aks holda gapizga javob berolme qolas matematik! |
|||
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
11.08.2013 01:20 | #30 |
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
|
Ниманидир таъқиқлашни талаб қилган экстремист бўлаверса дунёда экстремист бўлмаган одам қоладими. Масалан мен якшанба кунлари эрталаб саккизда келиб мегафонда иссиқ сувга пул тўлашни сўрайдиганларни шанба-якшанба кунлари келишини ҳеч қайси динни ўртага қўшмаган ҳолда таъқиқланишини хоҳлайман (шунчаки уйқумни бузгани учун). Демак, мен ҳам экстремист бўламанми?
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|