Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > Учебные заведения > Школы
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Школы Школьные темы

Ответить

Опции темы Опции просмотра
Старый 13.12.2007 10:13   #31  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,750
+ 2,560  2,642/912
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Укувчи ёки талабани таълим даргохига нима тортиши мумкин ва у качон мактабга ёки укийдиган жойига интилади?!
Авваламбор мехр, укитувчисининг яхши дарс утиши.
Фикрингизга 100 % кушиламан. Аммо....
Тасаввур килинг мактабда уртача бир укувчига 15 та укитувчи дарс утади дейлик. Лекин, тан олайлик, сиз айтган омиллар яъни яхши дарс ва мехр укитувчиларнинг нари борса 1-2 тасида топилади, холос. Уша укитувчиларнинг дарси куни мактабга келиб, бошка кун укувчи яна бемалол дарсини колдирмокда.... Демак-ки, энг мухим яна бир омил бор - мактабда укитувчилар жамоаси ахил булиши лозим. Бирининг айбини бошкаси беркитиб кетадиган даражада....
Ответить 
Старый 13.12.2007 10:52   #32  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Husen Tangriyev Посмотреть сообщение
Фикрингизга 100 % кушиламан. Аммо....
Тасаввур килинг мактабда уртача бир укувчига 15 та укитувчи дарс утади дейлик. Лекин, тан олайлик, сиз айтган омиллар яъни яхши дарс ва мехр укитувчиларнинг нари борса 1-2 тасида топилади, холос. Уша укитувчиларнинг дарси куни мактабга келиб, бошка кун укувчи яна бемалол дарсини колдирмокда.... Демак-ки, энг мухим яна бир омил бор - мактабда укитувчилар жамоаси ахил булиши лозим. Бирининг айбини бошкаси беркитиб кетадиган даражада....
Укитувчиларни ахил булиши куп жихатдан маъмуриятга боглик.
Бундан ташкари хар доим хам айбни беркитиб кетиш яхшиликка олиб келмайди. "Касалини яширсанг истмаси ошкор килади" дейишади-ку!!!
Менимча, айбни беркитган эмас биргаликда тугрилаган маъкулрокмикан...
Ответить 
Старый 13.12.2007 15:15   #33  
Real ID Group
Аватар для Komil Eriev
Оффлайн
Сообщений: 67
+ 52  61/35
– 0  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Komil Eriev с помощью YahooОтправить сообщение для Komil Eriev с помощью Skype™
Аввало, фикр ва мулоҳазалар учун ташаккур. Лекин, илтимос қиламанки, фикрларингизни қисқа доирадаги ҳудудлар билан изоҳлаш ҳар доим ҳам ҳақ эмас. Масалан:
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
O'quvchining darsga kelmaganligi sababini bilish uchun bir martagina uyiga qo'ng'iroq qilsa bo'ldi.
Чет ҳудудларни ўйлаб кўринг, телефон йўқ. Бундай ҳолда нима қилиши керак.
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
qoniqmasa uyiga borishi mumkin.
Албатта, мен ҳар ойда бир марта уйга - Қашқадарё вилоятига бориб келаман. Ҳар борганимда ками билан иккита ўқитувчи уйма-уй кириб ўқувчиларнинг мактабга боришларини тайинлаб йуришади. Ўйлайманки, бу борада ўқитувчилар вазифасини аъло даражада бажаришмоқда.
__________________
Har doim ham haqligingga ishonaverma!:offtopic:
Ответить 
Старый 17.12.2007 12:09   #34  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Жуда чиройли фиклар билдирилмоқда, шу аснода куни-кеча бир воқеани гувоҳи бўлдим ва шуни ёзишни жоиз деб билдим.
Бир танишимни фарзанди яқиндагина Тошкент шаҳаридаги бир мактабга кирди. Бошида бир яхши мактабига бориб келаётганини ўзим ҳам гувоҳи едим. Лекин баъзан математика ўқитувчисидан нолиб гапириб қоларди. Берган вазифаларини тўғри бажарса ҳам уни хато ҳисоблар экан, устига-устак баъзан ўқувчиларни дафтарини текшириш учун ўша синфдаги ўқувчиларга берар екан. Майли агар ўқувчи ҳақиқатдан ҳам кучли бўлса дафтарларни текширгани яхши, лекин унданда ақллироқ, унданда кучлироқ инсон ечган масала-мисолларни хато ҳисоблаб болани ранжитиш тўғри келармикан. Мана шундай ҳолат қайта-қайта давом этавергач, унинг анчагина ақлли, олий маълумотли опаси уни мисолларини исботлари билан ечиб, мактабига жўнатворибди. Бироқ яна ўша холат. У вазифани яна нотўғри бажарибди. Айтишича ўқитувчи 50 ёшдан ўтган, анча асаблари чарчаган аёл экан. Тишини тишига босиб, чидаб юрган бола охири яхшигина йўлини топибди. Эрталаб мактабга кетдим деб чиқиб кетадида, тўғри INTRNET CLUB га кириб кетади. Болалар мактабдан қайтаётган вақтда секингина мактабдан келаётгандек уйига кириб кетади. Бу ҳол сал кам бир ой давом этади ва охири уйига хабар келади. Бола ҳар хил баҳоналарни қилади, лекин умуман бунга тўғри келмайди. Ва ниҳоят болани қўрқитиб ростини сўрашганда, у математика ўқитувчисидан безиб қолганлигини, умуман ўқигиси келмаётганлигини айтади. Бундай ҳолатларга қандай қарашимиз керак? Балки яна ўқитувчиларни айбламасмиз?
Ответить 
Старый 20.12.2007 12:21   #35  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Беш кул баробар эмас-ку!!!...
Юкорида Сиз келтирган мисолдан куриниб турибдики, укитувчи укувчисининг рухиятини - укишга булган иштиёкини синдириб куйган.
Биз укитувчиларнинг асосий вазифамиз эса укувчида узининг билимига булган ишончни устириш, билимини мустахкамлаш. Бекорга укитувчиларни инсон калбининг меъмори дейишмайди.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 22.12.2007 в 10:26.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 21.12.2007 09:49   #36  
Known ID Group
Аватар для JUS
Оффлайн
Сообщений: 1,829
+ 814  1,598/765
– 60  19/16

Saudi Arabia
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Биз укитувчиларнинг асосий вазифамиз эса укувчида узининг билимига булган ишончни устириш, билимини мустахкамлаш. Бекорга укитувчиларни инсон калбининг меъмори дейишмайди.
Нима деб ўйласиз, аллақачон чарчаган ўқитувчиларни ҳали ҳам мактабда ишлаши, фақатгина бир болага эмас, балки бир нечта болага таъсир қилиши мумкинмасми?
Мен ҳам мактабда ўқиб юрган кезларим 70 ёшли кимё фани ўқитувчимиз бор эди. Худди ана шу юқорида таъкидлаб ўтганимдек, ким дарсда тинч ўтирмаса, у минг яхши ўқисин, мисол-масалаларни бехато бажарсин, лекин барибир 2 баҳо билан тақдирланарди. У ўқитувчимизга ким яхши гапирса, ким уни ишларини бажариб берса ўша бола яхши эди. Шунинг учун ҳам ҳали ҳам бизнинг мактабимизда кимё мутахассиси йўқ. Бошқа жойлардан келиб дарс ўтиб кетишади, улар ҳам вақтинчалик. Ишласа бир йил, ошиб борса икки йилдан кейин қайтиб кетишади. Бундай ҳолатга қандай фикр билдира оласиз.
Ответить 
Старый 21.12.2007 11:38   #37  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение

Хурматли Жасурбек Уринбоев!
Албатта, укитувчи уз ишидан чарчаган булса, дарс утгиси келмай дарсини утса бундай дарсини утганидан кура утмагани маъкулрок деб уйлайман. Сукротнинг бир гапи бор: "Агар этикдуз хато килса - бир киши, агар укитувчи хато килса бутун жамият зарар куради" - деган.
Шу уринда укитувчиларни куйидаги тоифаларга ажратардим:
1) Вактини утказиш ва ойлик олиш учун келадиган укитувчилар;
2) Ёш авлодга билим бераман деб уз касбига ижодий ёндашадиган укитувчилар.
Укитувчи вактинчалик бирор жойда 1-2 йил ишлаб укувчиларга сидкидилдан билим берса яхши, бирок мандан кетгунча, эгасига етгунча кабилида иш тутса.... билмадим. Мактаб маъмурияти уриндош килиб олаётган укитувчиларнинг дарсларига купрок кириб кузатишлари керак . Агар укитувчи дарс утадиган синфини 5-синфдан, то 9-синфгача узи олиб чикса, у кайси укувчиси нимани билмаслигини ва унга кандай ургатиши кераклигини яхши билади.
Шу уринда бир нарсани таъкидлаб утмокчиман: Яхши ёки ёмон дарс утиш укитувчининг ёшига карамайди. Узи ёш булиб дарсини масъулиятсиз утаётган ва кекса булишига карамай дарсини санъаткорона утаётган укитувчиларни биламан. Кекса укитувчиларнинг дарсига кириб инсон ан-ча- мунча нарсаларни урганиб чикиши мумкин. Чунки уларда тажриба катта. Биз ёшларда билим бор, бирок хали тажриба етарли эмас. Билимни бериш йулларини хали пухта эгаллаганимиз йук.
Кейинги пайтда кишини бир нарса уйлантириб куймокда. Биз ёшлар узимизга хаддан ортик бино куйиб юбормадикмикан?!!..
Укитувчи дарсини санъаткорона махорат билан утса укувчилар хам, узи хам вакт утганини сезмай колишади. Мухими, нимани укитиш керак, кандай укитиш керак ва нима учун айнан мана шундай укитиш керак деб максадни аник куя олишда!!!...
Ответить 
Старый 22.12.2007 12:23   #38  
Аватар для Ulugbek Pulatov
Оффлайн
ToshKTI
Aniq fanlar 2-kurs talabasi
Сообщений: 22
+ 4  24/12
– 0  0/0

Uzbekistan
Smile

Ha, bu masala juda jiddiy lekin, faqat quruq gap bilan vaziyatga oydinlik kiritish qiyin. Avvalo maktabdan qochish mumkin degan fikrni tug'ulishiga yo'l qo'ymaslik juda muhimdir, bir marotaba darsdan qochgan o'quvchi albatta ikkinchi marotaba ham bu ishini takrorlaydi. Darsdan qochayotgan o'quvchilar ichida o'qimishli, ziyoli oila farzandlari borligi ham juda ayanchli holdir. Axir ota-onalari ularni maktabga ketdi deb o'ylaydi-ku ular esa oltinga teng vaqtlarini huda-bexudaga sarflayaptilar.
Ответить 
Старый 08.01.2008 16:51   #39  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Ulugbek Pulatov Посмотреть сообщение
Ha, bu masala juda jiddiy lekin, faqat quruq gap bilan vaziyatga oydinlik kiritish qiyin. Avvalo maktabdan qochish mumkin degan fikrni tug'ulishiga yo'l qo'ymaslik juda muhimdir, bir marotaba darsdan qochgan o'quvchi albatta ikkinchi marotaba ham bu ishini takrorlaydi. Darsdan qochayotgan o'quvchilar ichida o'qimishli, ziyoli oila farzandlari borligi ham juda ayanchli holdir. Axir ota-onalari ularni maktabga ketdi deb o'ylaydi-ku ular esa oltinga teng vaqtlarini huda-bexudaga sarflayaptilar.

Укувчиларнинг дарсдан кочиши онгли ва онгли булмаган тарзда амалга оширилади.
Кундалик хаётда бола фаолиятини амалга ошириши учун шароит куйидагича: ота ва оналар боласининг тугри йулдан огиб кетмаслиги учун, ундан айтганларини огишмай бажаришни талаб килишади. Гурури кучли бола, ташкаридан килинган бундай "гайри тарбиявий" таъсирга каршилик курсатади. Ювош бола булса, бир неча йиллар мобайнида унга утказилган бундай тарбиявий тазйик натижасида, мумин ва итоаткор булиб етишади. Бундай болани "яхши бола" дейишади. Бола мактабга борганида укитувчилар хам ундан, узларига сузсиз буйсунишни, берган билимини мулохазасиз кабул килишини, укитувчининг айтганини килишини талаб киладилар (баъзи укитувчилар бундан мустасно). Натижада ота-онаси ва укитувчиларининг сузига кирган бола куп билим хамда ахлокка эга булиб етишади. Аммо аклли булмайди. Хаётда ким кандай йулга солса шу йулга кириб кетаверади, сузсиз итоат этади. Унинг акси, гурури бор бола, уз шахсини мухофаза килиб, катталарнинг сузига кирмай, билимга хам, одобга хам эга булмай, "ёмон бола" булиб колади. Аммо иккаласи хам аклини ишлата олмайдиган булиб етишади. Уларнинг фарки нимада? Биринчиси, умр буйи яхши фарзанд булиб утиб кетади, чунки унинг акли кишанланган. Иккинчисининг аклли булишга имкони колган, чунки унинг шахсияти сакланган ва акли кишанланмаган булади.
Укувчилар мактабга бормасликларининг рухий ва ижтимоий сабабларини урганиш керак.

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 10.01.2008 в 14:12.
Ответить 
Старый 10.06.2008 17:49   #40  
uParty Member Real ID Group
Аватар для Behzod Sulaymonov
Оффлайн
UZINFOCOM Сотрудник
ZiyoNET при МНО
AKA:BeK
Сообщений: 256
+ 1,082  261/111
– 8  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Behzod Sulaymonov с помощью AIMОтправить сообщение для Behzod Sulaymonov с помощью Skype™Мой мир
Цитата:
Сообщение от JasurBek Urinboev Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Биз укитувчиларнинг асосий вазифамиз эса укувчида узининг билимига булган ишончни устириш, билимини мустахкамлаш. Бекорга укитувчиларни инсон калбининг меъмори дейишмайди.
Нима деб ўйласиз, аллақачон чарчаган ўқитувчиларни ҳали ҳам мактабда ишлаши, фақатгина бир болага эмас, балки бир нечта болага таъсир қилиши мумкинмасми?
Мен ҳам мактабда ўқиб юрган кезларим 70 ёшли кимё фани ўқитувчимиз бор эди. Худди ана шу юқорида таъкидлаб ўтганимдек, ким дарсда тинч ўтирмаса, у минг яхши ўқисин, мисол-масалаларни бехато бажарсин, лекин барибир 2 баҳо билан тақдирланарди. У ўқитувчимизга ким яхши гапирса, ким уни ишларини бажариб берса ўша бола яхши эди. Шунинг учун ҳам ҳали ҳам бизнинг мактабимизда кимё мутахассиси йўқ. Бошқа жойлардан келиб дарс ўтиб кетишади, улар ҳам вақтинчалик. Ишласа бир йил, ошиб борса икки йилдан кейин қайтиб кетишади. Бундай ҳолатга қандай фикр билдира оласиз.
Биттагина укитувчининг феъли деб бутун катта ёшли укитувчиларни ёмонотликка чикариш яхши эмас. Назаримда, укитувчиларга нисбатан "чарчаган" деган таърифни ишлаштиш дунёдаги энг катта куполлик булса керак. Чунки, улар сиз "чарчаган" деагн таърифга лойик булгунга кадар минглаб ёшларни тарбиялаган, ана шу ёшларни деб "чарчаб" колган. Бу хизматига сизнинг рахматингизми шу!!!
70 ёшли укитувчингиз дарсда жим утирмаган аълочини 2 билан такдирлаб тугри иш килган. Бу педагогик жихатдан олганда нотугри карор эмас. унутманг, тарбия устун булиб, таълим эътиборсиз колган даргохда таълим мазмуни сусаяди. Таълим устун булиб, тарбияга эътиборсиз булган даргохда эса бошбошдоклик кучаяди. Хар иккаласини бирдек олиб боролган мактабда эса хакикий укувчи шаклланади.
Сизнингча, аълочи укувчининг хулки ёмон булса кечириш мумкин, шунаками? Кани бу ерда адолат?
Хали хам кеч эмас, уша 70 ёшли укитувчингизга нисбатан куллаган "чарчаган" деган бахоингиздан хали хам кайтинг. Керак булса, уша устозингиздан бориб кечирим суранг. (агар хаёт булсалар...)
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра

Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM

Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх