Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 08.05.2015 13:56   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,806
+ 6,206  7,275/2,047
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
Ғалаба байрами

ҒАЛАБА БАЙРАМИ

Ғалаба байрами – Совет Армияси ва Ҳарбий-денгиз флоти билан совет халқининг 1941 – 1945 йилларда нацистлар Германияси устидан қозонилган ғалаба байрамидир.

Ҳар йилнинг 9 май куни нишонланадиган мазкур байрам ССРИ Олий Совети Президиумининг 1945 йил 8 майдаги фармони билан жорий этилган бўлиб, 1948 йилга қадар дам олиш куни саналган.

Байрамнинг ўзига хос хусусиятлари йиллар давомида шаклланиб борган.

Ғалаба байрами шарафига уюштирилган ҳарбий парад ғалабадан сўнг фақат бир марта – 1945 йил 24 июнь куни Москванинг Қизил майдонида ўтказилган бўлиб, кейинги 20 йил давомида (Н. С. Хрушев даврида) фақат солют бериб борилган.

1965 йили, яъни орадан 20 йил ўтгандан сўнггина (Л. И. Брежнев даврида), 9 май байрами илк бор кенг нишонланиб, ўз аҳамиятига кўра давлат миқёсидаги иккинчи байрамга айланган ва боз дам олиш куни, дея эълон қилинган.

1967 йил 9 май куни Москванинг Александр боғидаги Кремль девори ёнида «Номаълум аскар қабри» меъморий хотира комплекси очилиб, ҳар йили Ғалаба байрамида, ушбу ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиладиган бўлди. Шунингдек, ССРИнинг йирик шаҳарларида ўзига хос ҳарбий парадлар ўтказилган, ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларининг шахсий таркиби шаҳар кўчаларидан меъморий ёдгорликлар томон тантанали марш юриб боришган. У ерларда митинглар ўтказилиб, ёдгорликлар пойига гул қўйилган.

1991 йили ССРИ парчаланиб кетгач, ҳарбий парад 1995 йилга келибгина тикланди. Ўша йили Москвада иккита парад, хусусан: бири Қизил майдонда (пиёда) иккинчиси «Поклонная гора»да ҳарбий техника ва қўшинлар иштирокида ўтказилди.

2008 йилдан эътиборан ҳарбий техника, шу жумладан, ҳарбий авиация ва қўшинлар иштирокидаги ҳарбий парадлар яна Қизил майдонда ўтказиладиган бўлди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 08.05.2015 14:01   #2  
Аватар для spykee
Оффлайн
дом
Сообщений: 3,484
+ 860  1,251/767
– 161  239/199

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Ғалаба байрами шарафига уюштирилган ҳарбий парад ғалабадан сўнг фақат бир марта – 1945 йил 24 июнь куни Москванинг Қизил майдонида ўтказилган бўлиб, кейинги 20 йил давомида (Н. С. Хрушев даврида) фақат солют бериб борилган.
Кизик маълумот, буни билмаган эканман. Рахмат.
Ответить 
"+" от:
Старый 11.05.2015 11:18   #3  
Аватар для Биллур
Оффлайн
Сообщений: 451
+ 1,525  573/266
– 3  7/6

Uzbekistan
1945, 1975, 1985, 1995-yillar va 2015 yil harbiy paradlari Zvezda kanalida namoyish etildi. Qurollanishdagi farqlar yillar davomida anchagina lekin snaryad tegsa ham ketaveradigan Yangi tank boshqacha ekan...
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир.
Ответить 
"+" от:
Старый 28.04.2018 18:25   #4  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,806
+ 6,206  7,275/2,047
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
ЕВРОПАДА НИШОНЛАНГАН ҒАЛАБА КУНИ

Ушбу кун Европада V-E Day ёки Victory in Europe Day деб номланиб, АҚШ, Буюк Британия ва Ғарбий Европанинг кўплаб давлатларида Германия таслим бўлиб, Европада Иккинчи жаҳон уруши ниҳоясига етган кун сифатида эътироф этилади. Ушбу сана расман фақат бир марта – 1945 йил 8 май куни нишонланган.

«VE Day» ибораси 1944 йилнинг Германия устидан ғалаба қозонилиши тахмин қилинган сентябрь ойида пайдо бўлган.
1945 йил 30 апрель куни Берлин учун жанг кечаётган маҳалда NSDAP етакчиси Адольф Гитлер (Шикльгрубер) ўз жонига қасд қилди. Унинг ўлимидан сўнг, Германия президенти ва олий бош қўмондони лавозимини Карл Дёниц эгаллади. Дёниц раҳбарлигидаги маъмурият Фленсбург ҳукумати номи билан танилган.

1945 йил 7 май куни соат 02.40 да Франциянинг шимолий-шарқий қисмида, Гранд-Эст минтақасидаги Марна департаменти ҳудудида жойлашган Реймс шаҳрида Германия генерали Альфред Йодль Германия капитуляцияси далолатномасига имзо чекди. Ушбу ҳужжат иттифоқчилар томонидан – генерал Беддел Смит, Совет Иттифоқи томонидан – Сталиннинг иттифоқчи қўмондонлик таркибидаги вакили генерал-майор Суслопаров қабул қилиб, Франция армияси генерали Франсуа Севеза гувоҳлик қилди. Нацистлар Германиясининг капитуляцияси 8 май куни Марказий Европа вақти билан соат 23.01 да кучга кирди.

Бироқ ушбу тадбир Сталинни қаноатлантирмади. Генерал-майор Суслопаровга ҳайфсан эълон қилиб, тадбир қайтадан ўтказилишини талаб қилганча туриб олди.
1945 йил 8 май куни Марказий Европа вақти билан соат 22.43 да (Москва вақти билан 9 май куни соат 00.43 да) Денниц томонидан тегишли ваколат берилган генерал-фельдмаршал Вильгельм Кейтель, люфтваффе (ҳарбий-ҳаво кучлари) вакили генерал-полковник Штумпф ва кригсмарин (ҳарбий-денгиз кучлари) вакили адмирал фон Фридебург Берлиннинг Карлхорст туманида Германиянинг сўзсиз капитуляцияси ҳақидаги яна битта далолатномага имзо чекишди. Ушбу ҳужжат 9 май куни Москва вақти билан соат 01.00 да кучга кирди.

1945 йил 8 май куни Европанинг аксарият шаҳарларида кенг миқёсли тантаналар ўтказилди. Хусусан, Лондоннинг Трафальгар майдонида ва Букингем саройи яқинида тумонат одам йиғилди. Қирол Георг VI, малика Елизавета ва Уинстон Черчилль саройнинг болохона айвонига чиқиб, одамларни буюк ғалаба билан қутлашди.

АҚШда эса давлат раҳбари Гарри Трумен ғалабани, ушбу санага бир ойдан кам вақт қолганда вафот этган ўтмишдоши Франклин Д. Рузвельтга бағишлади. АҚШнинг давлат байроқлари мотамнинг сўнгги куни – 12 майга қадар бироз туширилганча қолдирилди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 28.04.2018 19:18   #5  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 698
+ 103  206/146
– 23  27/21

Uzbekistan
снгда 9 май.
Ответить 
Старый 29.04.2018 07:26   #6  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,806
+ 6,206  7,275/2,047
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
Германияда, умуман Европада фашизм устидан қозонилган ғалаба санасига Хотира ва муроса куни ёки Европа куни, дея ном берилган. Кексаларга у ерда ҳар куни эҳтиром кўрсатилади. Хотира ва муроса куни эса немислар ва 70 йил муқаддам уларга қарши жанг қилганлар муросага келиш тушунчаси атрофида бирлашишади. Бу иш Европада, яъни уруш бошланиб, ўз ниҳоясига етган, қисмати ўша урушга боғлиқ бўлган Европада бўлиб ўтади. Европаликлар урушнинг иккала томонида ҳалок бўлганлар хотирасини шу тариқа ҳурмат қилиб, дастлаб биринчи, сўнг, иккинчи жаҳон урушларини бошлаган империя ёки давлатларни эмас, тинчликсевар фуқаролар Европасини қуришади.

Ғарбий Германия немислари ўзларини ўзлари фашизм балосидан тозалаш ишларини ўтказиб, катта муваффақият қозонишди ва натижада, бировнинг ҳудудини босиб олиш, қурол қудратидан фойдаланиш орқали эмас, аксинча, тинчликка йўналтирилган кучли иқтисодиётни йўлга қўйиш, илм-фан ва таълим кучидан унумли фойдаланиш орқали жаҳон миқёсида ўз ҳурматларини тиклаб, янги Германияларини қура билишди.

Урушда мағлубиятга учраган японлар эса Япон империяси энди бўлмаслиги, бироқ юртни кучли таълим тизими ила тиклаб, янги Япония қуриш ниятида эканликларини эълон қилишди ва ўз мақсадларига тўла-тўкис эришишди. Улар донги чиққан миллий муваффақиятларини қурол воситасида ёки империя салтанати орқали эмас, балки Япониянинг бугунги иқтисодий қудрати вужудга келишига омил бўлган кучли таълим тизимининг шарофати ила қўлга киритишди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 29.04.2018 13:17   #7  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,806
+ 6,206  7,275/2,047
– 77  271/141

UzbekistanFacebook
ЎЗБЕКИСТОНДА 9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 2 мартдаги ПФ-2243- сонли Фармони билан 9 май республикамизда Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинган.

Шу куни Ўзбекистон халқи юртимиз озодлиги ва мустақиллиги учун ҳаётини фидо қилганларни хотирлаб, ҳурматини жойига қўяди, ҳозир ҳам сафда туриб республикамизнинг обрў-эътиборини юксалтириш, юрт ёшларини маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган кишиларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатади.

Шу куни биз:

- асрлар оша ўзининг бебаҳо, мангу маънавий меросини яратиб, жамият ҳаёти учун зарурий шарт-шароитлар яратиш анъаналарини, маданияти ва тарихини, маънавий-сиёсий бирлик даражасини ўзида акс эттирадиган, халқ маънавияти ва ватанпарварлиги билан чамбарчас боғлиқ бўлган миллий ўзлигини шакллантириб келган буюк аждодларимизни;

- халқимиз қаҳрамонлари – Чор Россиясининг мустамлакачилик, улуғ давлатчилик, шовинистик сиёсатига қарши курашган, қонхўр босқинчилар томонидан аёвсиз қириб юборилган миллий озодлик ҳаракати иштирокчиларини, хусусан:
1837-1846 йилларда Бухоро амирлигининг, Шаҳрисабз беклигидаги ҳаракатлар;
1871 йилда Эшон Эшмуҳаммад бошчилигида Сирдарё вилоятидаги чиқишлар;
1871 йилдаги Фарғонада Етимхон қўзғолони;
1872 йилда Чирчиқдаги исёнлар;
1873-76 йиллар Қўқондаги Пўлатхон қўзғолони;
1892 йилдаги Тошкент қўзғолони;
1898 йилдаги Андижонда Дукчи Эшон қўзғолони;
1899 йилдаги Сирдарё вилоятидаги ҳаракатлар;
1916 йилдаги Жиззах қўзғолони иштирокчиларини;

- мавжуд мустамлакачилик режимини сақлаб қолиш, яъни ССРИ таркибига мажбуран киритиб, энди совет империяси режимини жорий этиш мақсадида юртимиз Туркистонга бостириб келган большевикларга қарши курашда ҳалок бўлган халқ қаҳрамонлари – миллий-озодлик ҳаракати иштирокчиларини;

- ўтган асрнинг 30- йилларида, коммунистлар томонидан мустамлака қилинган юртда кечган коллективлаштириш жараёнида қулоқ қилиниб, ёт юртларга ном-нишонсиз сургун қилиб юборилган аждодларимизни;

- Сталин режими томонидан қатағон қилинган боболаримиз, отахон-у, момоларимизни;

- аждодларимиз қонига булғанган авлиё Георгий тасмасига ўхшаш халқимизга ёт саналган рамзларсиз Иккинчи жаҳон уруши йилларининг фашизмга қарши кечган жанг майдонларида биз учун жон фидо қилганларни ва бугунги кунга қадар етиб келган уруш қатнашчилари ва фронт орти фахрийларининг барини;

- ўтган асрнинг 80- йилларида Кремль томонидан дастлаб «Пахта иши» дея қўзғатилиб, кейинчалик «Ўзбеклар ишига» айлантирилган қатағоннинг айбсиз қурбонларини;

- Кремлнинг сиёсати туфайли Афғонистон заминида ҳалок бўлган юртдошларимизни;

- Украинанинг Чернобиль АЭСда рўй берган авария оқибатларини бартараф этиб, тузалмас касалликдан вафот этган юртдошларимизни;

- юртимизнинг ҳар томонлама равнақ топишига ҳисса қўшган меҳнат қаҳрамонларини, олим-у уламоларимизни, давлат, маданият ва санъат арбобларини, спортчиларимиз ва бошқаларни;

- ўтиб кетган қавм-қариндошларимизни эҳтиром-ла ёдга олиб, ҳақларига дуо қилганча, Оллоҳдан уларга ўз раҳматини аямаслигини сўраб қоламиз ва хонадонимиз тўрини безаб ўтирган отахон ва онахонларимизга миллий одобимизга кўра эҳтиром кўрсатамиз.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига

Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 29.04.2018 в 13:26.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх