Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Госуправление > Хокимияты
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 18.12.2015 17:43   #1  
Аватар для Бахтиёр Ахунбабаев
Оффлайн
Хокимият Наманганской области
Директор
Сообщений: 64
+ 0  0/0
– 0  0/0

Uzbekistan
Вилоят ҳокимлигининг норматив хужжатлари мухокамаси

Бу ерда вилоят ҳокимлигининг норматив-ҳуқуқий хужжатларини мухокама этиб борилади
Ответить 
Старый 18.12.2015 18:25   #2  
Аватар для Бахтиёр Ахунбабаев
Оффлайн
Хокимият Наманганской области
Директор
Сообщений: 64
+ 0  0/0
– 0  0/0

Uzbekistan
Наманган вилоятида 2016 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида

Наманган вилоятида 2016 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2009 йил 8 апрелдаги
102-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлашириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 23 декабрдаги БЮ/08-03-32-13/170-сонли,
82-сонли, 227/01-14-сонли қўшма хатларига асосан Наманган вилоятида
2016 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Абдуллаев)га қисқа муддатларда вилоятдаги давлат тасарруфида бўлган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш юзасидан аввал тузилган ижара шартномаларига мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
3. Шаҳар ва туманлар ҳокимликларига ҳудудлардаги давлат ташкилотлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда балансларида бўлган, фойдаланилмай бўш турган мулклардан самарали фойдаланиш, уларни ижарага бериш юзасидан вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига доимий таклиф ва маълумотлар киритиб бориш вазифалари топширилсин.
4. Вилоят ҳокимлигининг матбуот ва ахборот бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси, “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарига Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасининг таклифлари асосида вилоятдаги бўш турган, ижарага бериладиган давлат тасарруфидаги объектлар рўйхатини оммавий ахборот воситалари саҳифаларида бепул ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Наманган вилояти ҳокимининг 2014 йил 30 декабрдаги 373-сонли қарорининг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
7. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Ҳайиталиев зиммасига юклансин.

Последний раз редактировалось Бахтиёр Ахунбабаев; 19.09.2018 в 19:36.
Ответить 
Старый 19.09.2018 20:28   #3  
Аватар для Бахтиёр Ахунбабаев
Оффлайн
Хокимият Наманганской области
Директор
Сообщений: 64
+ 0  0/0
– 0  0/0

Uzbekistan
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сонли Фармонига мувофиқ:
1. 2018-2019 йилларда ахборот технологиялари ва коммуникациялари тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси» деб юритилади) 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари «Йўл харитасида» назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгар ҳисобланадилар.
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида (кейинги ўринларда — Вазирлик):
Электрон ҳукуматни ривожлантириш бош бошқармаси;
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бош бошқармаси;
Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси;
Ахборот хавфсизлиги бошқармаси тузилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари — ахборот-коммуникация технологиялари бўйича консультант, шунингдек, «Хавфсиз шаҳар» комплексини барпо этиш бўйича лойиҳани ўз вақтида, кенг кўламда ва сифатли амалга ошириш учун масъул Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимлари тугатилсин.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг марказий аппарати тузилмаси 3-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган
5. Вазирликнинг марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 129 нафар этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига:
зарур ҳолларда Вазирликнинг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари тузилмасига чекланган бошқарув ходимларининг белгиланган штат сонига ўзгартиришлар киритиш;
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Вазирликнинг ва унинг ҳудудий бошқармаларининг қўшимча штат бирликларини киритиш;
Вазирликка юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида консультантлар сифатида давлат органлари ва ташкилотлари, лойиҳа институтлари, фан-таълим муассасалари, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида етакчи халқаро ва хорижий компаниялар мутахассисларини жалб этиш;
ишга белгиланган тартибда юқори малакали хорижий мутахассисларни қабул қилиш, шунингдек, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан уларга эркин муомаладаги валютада меҳнат ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорларини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
6. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади;
Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари мақоми бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига тенглаштирилади;
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Вазирлик ҳамда Вазирлик ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасини назорат қилиш инспекциясининг молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Вазирлик бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 февраль,
ПҚ-3549-сон
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх