Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 27.09.2018 22:18   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Дин ва армия

РОССИЯ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИНГ БОШ БУТХОНАСИ

Россия Федерацияси мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгунинг 2018 йил 4 сентябрь куни ўтказилган селектор йиғилишидаги баёнотига кўра, РФ Мудофаа вазирлиги томонидан Москва яқинидаги «Патриот» боғи ҳудудида Россия қуролли кучларининг бош бутхонасини қуриш ишлари режалаштирилган. Мазкур лойиҳанинг РФ Мудофаа вазирлиги сайтида очилган расмий саҳифасида айтилишича: «Ушбу черков Ватанни ҳимоя қилиш учун шамшир кўтарган ўрис лашкарининг маънавийлигини ифода этган рамзга айланмоғи даркор».

«Бутхона қуриш ғояси Россиянинг кенг жамоатчилиги, давлат ҳокимияти идоралари, ҳарбий бошқарув органлари ва руҳоний раҳбарият томонидан маъқул топилиб, бутхона мажмуаси лойиҳасининг визуал концепциясида ўз ифодасини топди», - деди мудофаа вазири Сергей Шойгу. Унинг сўзларига қараганда, Россия қуролли кучлари бош бутхонаси ўз фаолиятини 2020 йили, яъни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги арафасида бошлаши лозим.

Ушбу бинонинг бўйи хоч билан бирга қўшиб ҳисоблаганда 95 метрни ташкил қилиб, баландлиги бўйича жаҳон православие черковлари орасида «Нажоткор Исо бутхонаси» (ўрис. «Храм Христа Спасителя», 103 метр) ва «Пайғамбар Исҳоқ черкови»дан кейин (ўрис. «Исаакиевский собор», 101,5 метр) учинчи ўринни эгаллайди. Умумий майдони 11000 метр квадратга етадиган, ўрис меъморчилигининг ўрис-византия услубида қуриладиган ушбу бутхонада 6000 нафар диндор ҳарбий хизматчи бир вақтда ибодат қилиш имконига эга бўлади.

Патриарх кенгашининг маданий масалалар бўйича аъзоси олий мартабали поп (ўрис. протоиерей) Леонид Калининнинг берган маълумотига кўра, ушу йирик ҳарбий бутхонада Россия тарихида бўлиб ўтган урушларга оид маърузалар ўқилиб, ибодат амаллари ҳарбий ҳаракатлар (уруш) майдонига йўлланаётган диндор ҳарбий хизматчилар иштирокида бажарилар экан.

«Қуролли кучларнинг бўлажак бош бутхонасида ҳарбий хизматчиларга оқ фотиҳа берилади, - дейди Л. Калинин. - Ҳар бир қўшин тури ўз илоҳий пирига эга. Александр Невский, Пайғамбар Ал-Ясаъ алайҳиссалом (ўрис. Пророк Илия), адмирал Фёдор Ушаков кабилар шулар жумласига киради ва улар ҳаммамиз учун буюк тарихий шахслар саналади. Муайян пир хотирасига эҳтиром кўрсатиладиган куни тегишли қўшин тури шахсий таркиби, айниқса, ёшлар черков хизматига жалб этилмаган тақдирда ҳам, авваламбор ёш аскарлар учун мўлжалланган ушбу йирик таълим-тарбия марказида ўтказиладиган тадбирларда бевосита иштирок этишади. Қолаверса бу уларнинг юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини тарбиялайди».

Шунингдек, Л. Калининнинг айтишича бўлажак бутхонанинг бош руҳонийси мажбуриятини вақтинча бажариш вазифаси Одинцово черковининг бош попи зиммасига юкланган. Бутхона қурилиши эса махсус хайрия жамғармаси орқали молиялаштирилади.

«Ушбу хайрия жамғармасининг вазифаси бутхона қуриш билангина чекланмайди. Бу ерда РФ Мудофаа вазирлигига қарашли ватанпарварлик руҳидаги диний таълим-тарбия маркази қад кўтариб, бутхона ушбу марказнинг асосий таркибий қисми бўлади. Унда олиб бориладиган ибодат хизмати православие мазҳабига эътиқод қиладиган шахсий таркибнинг жанговар руҳини сақлаб боришга қаратилади. Фаолияти ҳамиша маънавийлик билан боғлиқ бўлган лашкаримизда азалдан шундай бўлиб келган», - дейди Л. Калинин.

Бироқ олий мартабали поп ушбу жамғармага маблағ қайси манбалардан келиб тушишига аниқлик киритмади. Руҳонийнинг сўзларига қараганда ихтиёр билдирган ҳар қандай шахс бутхона қурилишига атаб пул эҳсон қилиши мумкин экан.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 27.09.2018 22:20   #2  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Россия Федерацияси мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгунинг айтишича, 2018 йилнинг август ойи охирида илк бор қўшинларнинг маънавий-руҳий таъминотига доир кенг миқёсли ҳарбий машқлар ўтказилиб, унда ҳарбий руҳонийлар бевосита иштирок этишган. Янги бутхона православие кашишлари, РФ қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ва бошқа фуқаролар учун диний, ўқув-услубий ва маърифий марказга айланар экан.

АҚШнинг Кентукки штатида хизмат сафарида бўлар эканман Форт Нокс ҳарбий базаси ҳудудида жойлашган генерал Поттон номидаги музейга ташриф буюриб, у ерда бир ёқасида сержант майорлик, иккинчисида эса протестантлар черковига мансуб хоч белгисини тақиб олган капеллан (ҳарбий руҳоний) билан 20-30 дақиқа жуда қизиқ суҳбат қурган эдим. Ўшанда ҳарбий хизматчилар психологияси, уларнинг шахсий ҳаёти ва кайфиятларида кузатиладиган муаммолар ва ушбу муаммоларни ҳал этиш йўлларини ҳарбий руҳонийлар яхши билишларига яна бир бор ишонч ҳосил қилган эдим.

Россия бош ҳарбий бутхонасининг бўлажак фаолияти борасида Россия православие черкови ва РФ Мудофаа вазирлиги номига айрим таклиф ва тавсиялар ҳам тушмоқда.
Масалан, ҳарбий соҳадаги тарихий тажрибани инобатга олган ҳолда мазкур йирик бутхона қошида қуролли кучларнинг энг муҳим таркибий қисми бўлмиш жанговар роҳиблар (ўрис. боевые иноки) тайёрланадиган «монастир ҳарбий билим юрти» фаолиятини йўлга қўйиш тавсия этилмоқда.
Шунингдек, 6000 кишига мўлжалланган диний комплекс ҳудудида ҳарбий парадлар, қурол-аслаҳа тизимлари кўргазмаси каби оммавий тадбирларни ўтказиш таклиф қилинмоқда.
Билмадим, нима мақсадда, лекин қуролли кучлар таркибидаги жанговар бўлинмаларнинг айрим турларини Россия православие черкови тасарруфига ўтказиб, жанговар монастирларнинг ўз гвардиясини ташкил этиш каби таклифлар ҳам йўқ эмас. Фикримча, бундай таклифлар замирида ўриснинг ҳудудий мудофаасини дунёдаги энг қудратли мудофаа тизимига айлантириш мақсади кўзда тутилган.

Россия Федерацияси мудофаа вазирининг ўринбосари, Мудофаа вазирлигининг Бош ҳарбий-сиёсий бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Андрей Картаполовнинг сўзларига кўра, қурилиш ишлари асосан ҳарбий хизматчилардан тушган хайр-эҳсон ҳисобидан молиялаштирилади. Шу мақсадда «Воскресение» (ўзб. «Ҳаётга қайтиш») жамғармаси сайти ишга туширилиб, унда мазкур жамғарма фаолиятига доир маълумотлар бериб борилади, истак билдирганлар учун эса эҳсон қилиш усуллари кўрсатилади. Бу ишга Россиянинг бир қатор банклари, хусусан, Газпромбанк, ВТБ, Промсвязьбанк ва Сбербанк жалб этилган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 27.09.2018 22:22   #3  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
РФ Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари Александр Каньшин сентябрь ойи ўртасида маълумот берар экан, шундай дейди: «Ўтган икки ҳафта ичида 1 миллиард 23 миллион рубль йиғилди. Ҳозирча 1200 киши пул эҳсон қилди. Маблағ ҳар куни, ҳар он тушиб бормоқда. Ўзи қанча пул йиғиш керак, тўғрисини айтсам, билмайман. Лойиҳалаштириш ишлари якунига етиб, бажариладиган ишлар сметаси тасдиқлангандагина якуний сумма маълум бўлади. Аммо айтишим мумкинки, амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар ҳажми жуда катта. Фақат бутхонагина эмас, бутун бошли диний-маърифий мажмуа қурилади, ахир!»

Бугунги кунга келиб кўмир қазиб чиқаришга ихтисослашган йирик компаниялар, ВТБ раҳбари Андрей Костин, ЦСКА президенти Евгений Гинер каби бойлар, қўшиқчи Валерия, ҳайвон ўргатувчи Эдгард Запашний каби юлдузлар ҳарбий бутхона қурилишига атаб пул эҳсон қилишга улгуришган.

Шу билан бирга қуролли кучлар бош бутхонасининг қурилиши ва фаолиятига доир танқидий фикрлар ҳам йўқ эмас.
Чунончи, Россия православие черковининг олий мартабали дьякони (ўрис. протодьякон) Андрей Кураев ушбу ҳарбий бутхона юқорида тилга олинган минглаб қавмига эга бўлишига шубҳа ила қараб, қуйидагича фикр билдирди: «Ким ибодат қилар экан ўша черковда? Қайси маблағ ҳисобидан сақланади унинг биноси? Округда бутхонани тўлдириб ибодатга келадиган шунча қавм борми ўзи? Ўрис патриархияси шундоқ ҳам «Нажоткор Исо бутхонаси»ни сақлаш ишларини аранг уддаламоқда, энди яна битта гигант қуриладиган бўлибдими? Шаҳар ҳудудида жойлашса ҳам майли эди, узоқдаги бутхонага ким қатнайди? Яхшиси унга бутхона эмас, музей деб ном беришсин, музей қошида эса маърузахона билан кичик ибодатхона фаолият юритсин».

Мудофаа соҳасида фаолият юритишга ихтисослашган давлат тасарруфидаги ва хусусий завод ва фабрикалар молиявий муаммолар туфайли тугатилаётган, бундай корхоналарда минглаб иш ўринлари қисқартирилаётган, совет электрон машинасозлик негизи йўқотилиб, мудофаа-саноат комплексининг янги илмий-техник негизини яратиш ишлари жиддий муаммога айланган, нарх шакллантиришнинг амалдаги тизими мудофаа манфаатларида фаолият юритаётган заводларга меҳнат самарадорлигини оширишга имкон бермаётган бир пайтда давлат ҳарбий-сиёсий раҳбарияти қуролли кучларда етишмаётган бутхоналар борасида бош қотираётгани айрим россияликларга ёқмаяпти.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 27.09.2018 22:23   #4  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Россиялик танқидчиларнинг яна бир тоифаси эса дунёвий юртида православие черкови билан қуролли кучлар кўпдан буён хавфли даражада ўзаро яқинлашиб бораётганини, хусусан, «дунёдаги энг тинчликсевар дин» вакилларининг юрт фуқаролари қўлига қудратли қурол тутқазиб, миясини турли-туман диний кўрсатма ва йўл-йўриқларга тўлдириш тажрибаси йилдан-йилга бойиб бораётганини таъкидлаб ўтишмоқда. Буларнинг бари ҳарбий қисмлар ҳудудида меҳробсиз кичик бутхоналар (ўрис. часовня) очилиши, жанговар ҳаракатларда иштирок этишга юборилаётган ҳарбий хизматчиларга оқ фотиҳа берилиши, Библияда «ўлдирма» (ўрис. заповедь «не убий») дея битилган амрни батамом унутиб, минг-минглаб одамларни қириб юбориш, катта-кичик шаҳарларни ер юзидан йўқ қилиб ташлашга қодир қудратли қурол-аслаҳа тизимларини табаррук қилиш таомилларини ўтказиш кабиларда ўз ифодасини топаётгани ушбу танқидчилар тоифасини жуда таажжублантирмоқда.

Табиийки, сизда савол туғилиши мумкин: «Ўртоқ подполковник, нима қилибди ҳарбий бўлса, ўша бутхона? Қавми шам ёқиб, санамлар суратига чўқинадиган бино ҳақида ёзишдан бошқа ишингиз йўқми?»

Менимча, бу ишнинг ўрнак олса арзийдиган жойлари ҳам бор. Қуйида ушбу фикримни изоҳлашга уриниб кўраман.

Тан олмоқ даркорки, ўрис қуролсозлари чиндан ҳам азалдан қурол ясашнинг ҳавосини олган, ўз ишининг устаси бўлиб келган. Бироқ моҳир уста ясаган қурол қанча қудратли, замонавий бўлмасин, инсон иштирокисиз у шунчаки металл, ёғоч, шиша, пластмасса каби жонсиз жисмлар тўплами бўлганча қолаверади. Қурол қўллайдиган, бошқача қилиб айтганда, давлат қуролли кучларининг ушбу қурол воситасида бировни ҳаётдан маҳрум қилиш талаб этилаётган ҳарбий хизматчиси эса табиийки, шунчаки буйруқ бажараётганига эмас, балки ҳақ йўлда эканлигига комил ишонч ҳосил қилган, бажарадиган иши тўғри, инсониятга қарши жиноят содир этмаётган, гуноҳга қўл урмаётганига амин бўлиши керак.

Хўш, ким шакллантириб тарбиялайди ўша ишончни қурол қўллайдиган ҳарбий хизматчи онгида?

Бир замонлар босқинчи ўрис коммунистлари ва уларнинг жойлардаги малайлари динни халқ учун афюн дея эълон қилиб, совет режими зулмида яшаган турли миллат ва элатларни, шу жумладан, ўз халқини Худодан юз ўгиришга мажбур қилишди, уларнинг масжид ва черковларини вайрон қилишди, миллий-диний маросимларни эскилик сарқитига чиқариб, ибодатни ман этишди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 27.09.2018 22:25   #5  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Бу билан улар Оллоҳнинг қаҳрига учрашдан ташқари яна нимага эришишди?

Яратганнинг каломи ўрнига тақдим этилган «юксак коммунистик ғоялар» охир-пировардида пуч бўлиб чиқди, оқибатда совет халқининг Муқаддас Китоб ўрнига қадаҳ кўтарган аксарият қисми маънавиятсизлик, фосиқликка юз тутди, фаҳш авж олди, ўрис комиссарлари тарқатган ғоялар билан алданган совет ёшлари – собиқ пионер ва комсомоллар онгида эртанги кунга ишончсизлик кайфияти уйғонди, наркомания ва таксикомания каби иллатлар, порнография ва зўравонлик тарғиб қилинган фильмлар улар орасида кенг тус олди, барча соҳаларда маҳаллийчилик, коррупция ва жиноятчилик гуркуради, айирмачилик ва миллатлараро низолар собиқ совет республикалари орасида қуролли можароларга айланиб борди, малакали, тараққийпарвар кадрлар Ватанни тарк этишга мажбур бўлди, «Инсон инсонга душман» (ўрис. ЧЧВ – человек человеку враг) тамойили кундалик шиорга айланди, боқий тушунчалар деярли барҳам топди. Биз мусулмонларга илиқ муносабат билдириб, масжидда намоз ўқиб чиққан эркаклар сонини кўриб ҳавас қилган бир ўрис руҳонийнинг таъбири ила айтганда (афсуски исмини эслай олмадим унинг): «Черковга эрта индин ўладиган кампирлардан ўзга ҳеч ким кирмай қўйди».

Армия – халқ ва миллат маънавийлигининг кўзгусидир. Бунга мен қуролли кучлар сафида 30 йил ҳарбий хизмат ўтаган офицер сифатида гувоҳлик бераман. Зеро, қуролли кучлар шахсий таркибининг маънавийлиги давлат аҳолисининг маънавийлигидан кўп фарқ қилмайди.

Коммунистик режимнинг калтабин фаолияти оқибатида совет халқи орасида юзага келган бадаҳлоқлик совет армиясида ҳам ўз аксини топди, хусусан, қўшинларда ичкиликбозлик, ўғрилик, порахўрлик, тўдабозлик, қотиллик, ҳарбий қисмни ўзбошимча ташлаб кетиш, ирқчилик, реакцион миллатчилик, ўз жонига қасд қилиш, аксарият ҳолларда ўлим билан якун топган «дедовшина» каби низомларга зид муносабатлар ва кўпдан-кўп бошқа иллатлар авж олди, коммунистлар армияси муддатли ҳарбий хизматчилар учун жазони ижро этиш муассасасидан деярли фарқ қилмай қолди. Иш шу даражага бориб етдики, армия деса навқирон йигитларнинг юраги безиллайдиган бўлиб қолди, ота-оналар нима қилиб бўлса ҳам боласини ҳарбий хизматдан олиб қолиш йўлларини қидириш пайига тушишди, фуқаролар орасида Ватанни ҳимоя қилишдек конституцион бурчни адо этишдан, яъни ҳарбий хизмат ўташ мажбуриятидан бўйин товлаш ҳаракатлари оммавий тус олди, совет қуролли кучлари бадном бўлиб, армия сафидаги хизматга киноя ила қараладиган бўлди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 27.09.2018 22:27   #6  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Гарчи кўпчилик очиқ-ойдин тан олишни истамаса-да, юқорида тилга олинган иллатларнинг бари худосизликдан эканлиги ҳаммага аён бўлди.

Коммунистик партия раҳбарлик қилган Совет Иттифоқи қанчалик қудратли давлат бўлмасин, чириш жараёни Кремлдан бошлангани боис ҳеч қанча умр кўрмай парчаланиб, йўқ бўлиб кетгач, онгини коммунистик ахлатдан тозалаган ўрис қуролли кучларининг ҳарбий-сиёсий қўмондонлиги жаҳон армияларида тўпланган илғор тажрибани атрофлича ўрганиб чиқиб, аста-секин Худога юзланишга, боқий ва муқаддас тушунчаларни қайта тиклашга аҳд қилди. Ўрис генераллари қурол қўллайдиган ҳарбий хизматчи ҳақ йўлда эканлигига комил ишонч ҳосил қилиши, қилаётган иши тўғрилигига, инсониятга қарши жиноят содир этмаётганига, гуноҳга ботмаётганига амин бўлиши, буйруқни ҳеч иккиланмай бажариши учун, шунингдек, қўшинларда ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг жанговар руҳини сақлаб бориш, ҳарбий хизматчиларнинг юксак ватанпарварлик туйғусини, юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини шакллантириб тарбиялаш учун командирлар ва уларнинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари томонидан олиб бориладиган ижтимоий-сиёсий тайёргарликдан ташқари, ҳарбий бутхонада амалга ошириладиган диний тарбия ҳам ўта жиддий аҳамиятга эга эканлигини ниҳоят тушуниб етишди. Шу мақсадда дастлаб юқорида айтилгандай, ҳарбий қисмлар ҳудудида меҳробсиз кичик бутхоналар фаолияти йўлга қўйилди. Оммавий ахборот воситалари черковга кириб шам ёқаётган, санамлар суратларига чўқинганча, ибодат амалларида иштирок этаётган катта-кичик офицерларни тез-тез кўрсатадиган, ҳарбий хизматчиларнинг ҳар хил диний маросимлардаги иштирокини ёритиб борадиган бўлиб қолди, ўрис империясининг ҳарбий-диний таомиллари-ю, авлиё Георгий тасмаси каби рамзлари тикланди ва ҳоказо.

Табиийки, кўрилган чоралар, амалга оширилган самарали тадбирлар Россия Федерациясининг миллий манфаатлари учун ижобий натижа бера бошлади, аҳоли орасида бўлгандай, қуролли кучлар шахсий таркиби ҳам муқаддас тушунчалар атрофида аста жипслашиши кузатилди, ҳарбий қисмлар, ҳатто алоҳида қўшин турларининг ўзига хос янги анъаналари шаклланди, самовий пири генерал Маргелов саналадиган ҳаво-десант қўшинлари шахсий таркиби учун алоҳида бунёд этилган бутхона каби кўплаб ҳарбий-диний объектлар пайдо бўлди. Натижада ўрис дунёсида оммавий ҳарбий ватанпарварлик туйғуси жўш уриб, юксак даражаларга кўтарилди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 27.09.2018 22:29   #7  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Афсуски, бундай кайфият халқаро майдонда баъзан тажовузкор тус олган ҳолатлар ҳам кузатилди, хусусан, Украина таркибига кирган Қрим яримороли Россия Федерацияси таркибига қўшиб олиниб, Қора денгиз ҳавзаси ўрис назорати остида қолишига, ўрис тилининг қўшни давлатда қўлланилиш мавқеини ҳимоя қилиш баҳонасида Украина ҳудудининг яна бир йирик қисми – Донбасс ва Луганск вилоятлари Россия назорати остига олинишига, собиқ совет республикалари, шу жумладан, Марказий Осиё ҳудудида ҳам ўрисзабон аҳолининг 5- колоннага айланиб бораётган тоифаси сўнгги вақтда тиш яланғочлаб қолишига айнан мана шу реакцион ҳарбий-диний ватанпарварлик кайфияти ҳамда тажовузкор ўрис экстремист-сепаратистларининг динлараро урушлар ва ўрис давлати томонидан рўёбга чиқарилган мустамлакачилик сиёсатининг рамзи бўлмиш авлиё Георгий тасмаси каби империалистик рамзлари кучли туртки берган омил бўлди.

Россия қуролли кучларининг бош бутхонаси ва бошқа ҳарбий бутхоналар олдига қўйилган асосий вазифалардан яна бири – муддатли ҳарбий хизматчиларни ибодат амалларига ўргатиш ва бу билан ўрис эркакларни тонг саҳардан арзон «Бояришник» ичишни қўйиб, аста-секин черковга қайтариш, яъни ўрис дунёсини маънан соғломлантириш йўлида қўйилган ижобий қадамлардан бири бўлса керак, деган гумондаман.

Оллоҳ юртимизни асрасин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 27.09.2018 22:54   #8  
Аватар для YangierBola
Оффлайн
Сообщений: 1,071
+ 356  345/243
– 25  32/28

Uzbekistan
дедовшина - дедовЩина
Ответить 
Старый 28.09.2018 07:57   #9  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 766
+ 110  227/160
– 23  28/22

Uzbekistan
шунча вакт йукотиб ёзибсиз. эссиз. худди, кечирасизу эшшакнинг ханграганига ухшайди. илтимос сиздан булиб утган вокеаларни унитинг. барибир хам хечнарсани узгартиролмайсиз. хозирни оладиган булсак, бровларни динсизликда айблагандан кура узимизган бир назар солинг! биз да хам дин буйича гурур ва ифтихор билан айтадиган даражада эмас, тугриси ачинарли холатда. агар бунга хам ссср айбдор десангиз 27 йил булди мустакил булганимизга. интернет ни тилга олибсиз. шу сайтнинг умуман интернетдан фойдалана оладиган киши узимизда нима булаятганидан хабардор.
Ответить 
Старый 28.09.2018 08:09   #10  
Аватар для shrek-aka
Оффлайн
AKA:SHREK
Сообщений: 868
+ 3,141  699/323
– 274  29/26

Russian Federation
У меня один вопрос к автору,если СССР был такой плохой,то почему Узбекистан не вышел из состава СССР?
Союз Советских Социалистических Республик есть добровольный союз равноправных союзных республик, поэтому ст. 17 Сталинской Конституции гласит: «За каждой Союзной республикой сохраняется право свободного выхода из СССР».
__________________
Скажи мне, кто твой друг, и я скажу тебе, кто ты © Еврипид
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Единый интегратор по созданию и поддержке государственных информационных систем UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх