Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ИКТ и телеком > Интернет и общество > СМИ
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

СМИ Средства массовой информации и новые технологии в их деятельности. СМИ и Интернет. Сетевые издания


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 03.09.2008 03:45   #11  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Куръони карим оятларини дастуримиз ўзи танлаб чакариб туради, шунинг учун баъзан катта оятлар чикса ўнг тарафдаги рамка пастга караб автоматик равишда чўзилади, кичкина хажмдаги оят чикса тепага... балки бўш жойлар шундандир... : )
Ответить 
Старый 26.04.2011 20:10   #12  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook

...Сиз азизларнинг ихлосингиз, иштиёқингиз билан, эзгу ниятлардаги саъй-ҳаракатларингиз билан йилдан-йилга дастурларимиз ва маърифий порталимизнинг кўлами кенгайиб, мазмун-моҳияти, сифати яхшиланмоқда. Порталимизнинг зиёратчилари йилдан йилга кўпайиб бораётганлигини инобатга олиб, тўпланган ижобий тажрибаларга асосланиб, Раббимизнинг Ўзидан ёрдам, тавфиқ ва ажр-савоб тилаган ҳолда сизларнинг хизматингизга янги сайтни тақдим қилмоқдамиз. Ислом тибби ва миллий қадриятларимизга асосланган тиб масалаларини ҳозирги замон тиббиёти билан биргаликда имконият доирасида кенг кўламда ёритишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, миллий тиббиётимиз ва халқимизнинг анъаналари асосида шакллланган табобат сирларини ҳам бериб боришни ният қилганмиз. Энг асосиси, қадимдан мусулмон уламоларининг аксариятини диққат марказида бўлган “ат-Тиб ан-Набавий” – “Набавий табобат” га кўпроқ диққат қаратиш мақсадимиз бор. Шунингдек, тиббий масалалардаги шариатимиз кўрсатмалари ва замонавий фатволарга ҳам кенг ўрин бериш режамизда бор. Албатта, бу ишда сиз азизларнинг ёрдам ва кўмагингизга ҳар доимгидек эҳтиёжимиз бўлади. Сиз муҳтарам иштирокчи ва зиёратчилардан ўзингизда мавжуд бўлган тажриба ва ҳаётий малакаларингиз билан бўлишиш ва бошқаларга ҳам улашишингиз умидидамиз. Хусусан, тиббиёт ходимларини, соҳага алоқадор бўлган фан ва билим мутахассисларини кенг ҳамкорликга чақирамиз.

Азизлар! Барчамизга ушбу янги tib.islom.uz сайти муборак бўлсин! Руҳимиз ва жасадимизнинг маънавий қувват топишида катта хизматлар кўрсатилишида Аллоҳ азза ва жалла барчамизга тавфиқ ва ҳидоятини ато этсин!


Манба: info.islom.uz
Ответить 
Старый 26.07.2011 17:13   #13  
Pre Open ID Group
Аватар для Abdusalim Nursaidov
Оффлайн
Toza havo
qarovul
AKA:boss
Сообщений: 967
+ 975  467/248
– 32  17/12

Uzbekistan
islom.uz saytidagi Ramazon taqvimi eski yildagi taqvimni chop qilmoqda
Kimda Shahrisabz shahri uchun aniq taqvim bor Ramazon oyi qachon boshlanadi?
Iloji bo`lsa shu erga joylashtirsangiz
__________________
Fikr va mulohazangiz uchun oldindan rahmat.
Ответить 
Старый 26.07.2011 23:09   #14  
Временно Read Only
Аватар для Torontonian
Оффлайн
Сообщений: 12,107
+ 2,754  3,410/2,273
– 292  1,007/589

Canada
А мне по русски можно?
Я как то смотрел британский Islam Channel. Что там мне больше всего импонировало что религия подавалась в удобоворимой для светского человека форме. Ну и поднимались актульные вопросы для современных мусульман: права женщин в исламе, стереотипы об исламе и т.д. То есть больше всего была рассчитана для человека немусульманина интересующегося исламом. Мне понравилось.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 27.07.2011 01:39   #15  
Real ID Group Ultimate uParty Member ЕС
Аватар для Evgeniy Sklyarevskiy
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNET
AKA:ЕС, barbaris, arbuz
Сообщений: 32,709
+ 10,568  16,236/8,377
– 50  472/298

UzbekistanLiveJournalАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от Sherzod Karimov Посмотреть сообщение
То есть больше всего была рассчитана для человека немусульманина интересующегося исламом. Мне понравилось.
Для немусульман ислам представляется закрытой непонятной территорией. Я бы с удовольствием изучал бы его содержание, историю, разные толкования, легенды о пророках и ученых, толковавших Коран. И таких «любопытных» не мало. Не для того, чтобы что-то опровергать или спорить, а потому что это духовное, культурное, историческое наследие человечества.
Ответить 
Старый 27.07.2011 02:01   #16  
Временно Read Only
Аватар для Torontonian
Оффлайн
Сообщений: 12,107
+ 2,754  3,410/2,273
– 292  1,007/589

Canada
Цитата:
Сообщение от Evgeniy Sklyarevskiy Посмотреть сообщение
Для немусульман ислам представляется закрытой непонятной территорией.
Особенно с обострившимися предрассудками по поводу Ислама такой канал бы нес очень важную нравственную миссию по пониманию истинного ислама, отделения его от радикальных, экстремистких течений.
Кроме того на канале нужно определиться. В исламе много мазхабов-школ, он очень по разному практикуется. И начиная с азов образовательная миссия должна бы быть в более привычной для местной аудитории Ханифитского мазхаба. Так как другие мазхабы хоть и являются своебразной "модой" для многих молодых людей, они не совсем стыкуются с вековыми, доисламскими традициями которые существовали на территории Центральной Азии. Как мы знаем Навруз и множество других традиций это то что было у нас до прихода Ислама.
Ответить 
Старый 05.12.2011 22:24   #17  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Ўзбекистон Сенати 5 декабр куни Тошкентда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси конституциясининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия”” эълон қилди, деб хабар қилди оlam.uz сайти.
Мазкур амнистия тўғрисидаги актнинг қабул қилиниши – инсонпарварликнинг бир кўриниши, ҳамда, суд ва ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг изчиллик билан амалга оширилаётганлигига далолатдир, - дейди қонун лойиҳаси билан таништирган, суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмита раисаси Светлана Артикова.

давоми: http://info.islom.uz/content/view/3039/981/
Ответить 
Старый 23.12.2011 07:48   #18  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
«Ислом.Уз» ўзининг блогомуҳитини ишга туширди

Интернет тизимидан фойдаланувчилар «блог», «веб-сайт» истилоҳлари ҳақида кўп эшитишган. “Блог” инглизча blog, web logдан олинган бўлиб, интернет-ҳодисалар журнали, интернет-кундалик, онлайн-кундалик маъноларини, веб-блог эса, маълум бир муаллиф томонидан ёзилган мақола, асар, хабар, пост (ёзувлар) ва ҳоказолар маъносини англатади. Интернет порталларида ўз блогига эга шахсларни одатда “блоггерлар” деб аташади. Тармоқдаги бир неча блоглар мажмуаси, жамланмасини эса “блогомуҳит” (блогосфера) дейишади. Блоглар бошқа тизимлардан асарларга шарҳ ёзиш, уларни мақташ ёки танқид қилиш, асар муаллифига саволлар бериш, унга бевосита мурожаат қилиш имкониятлари билан фарқланади. Бу эса тармоқдаги мулоқотни электрон почта, форум ва чатлардан ҳам қулайроқ қилиш имконини яратади. “Ислом.уз” портали ҳам кўпдан буён портал таркибига кирувчи сайтларда ўз мақола ва чиқишлари билан фаол иштирок этаётган муаллифлар учун махсус блоглар ташкил қилиш режасини белгилаб турган эди. Бугун ниятлар рўёбга чиқиб, “Ислом.уз” ихчамроқ бўлса ҳам ўзининг янги блогомуҳитини тақдим қилади.

Ҳозирча Ислом.Уз сайтининг фаол муаллиф ва ходимларининг постлари (ёзувлари) чоп этилади. Улар билан бевосита алоқа қилиш, улар тақдим қилган мақола ва асарларни муҳокама қилиш имконияти ташкил қилинди.

давоми: http://info.islom.uz/content/view/3077/1033/
Ответить 
Старый 28.01.2012 16:07   #19  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
“Ислом. уз” порталининг пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топган рабиъул-аввал ойи (мавлид ойи) учун белгилаган

ИШ РЕЖАСИ

1. “Ислом.уз” сайтида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом сийратлари, мавлиди шариф ҳақидаги видео маърузалари эълон этилади.
2. “quran.uz” сайтида Қуръони каримнинг Пайғамбар алайҳиссалом номлари зикр этилган оятлари тафсири бериб борилади.
3. “Муслимаат.уз ” сайтида “Нубувват хонадони хонимлари” ва “Гулнинг гуллари” сарлавҳалари остида Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжаи мутоҳҳаралари ва қизлари ҳаёти ҳақидаги туркум мақоалалар ва асарлардан боблар эълон қилинади. Азиз болажонларга сийратдан сабоқ берувчи ажойиб «ҲУББУН НАБИЙ» китоби таржима қилиб қўйилиб борилади.
4. “Ислам.уз” русча сайтида Пайғамбар алайҳиссалом сийратлари ва фазилатларига доир туркум мақолалар берилади.
5. “Ислом.уз” форумидаСийрат ҳақида нималар биласиз? ” номи остида ўқувчилар билимини синаб кўришга бағишланган мусобақа ташкил этилади. Унда Пайғамбар алайҳиссалом сийратлари ҳақида асарлар ёзган машҳур олимлардан Муҳаммад ибн Исҳоқ , Абдул Малик ибн Ҳишом, Ибн Жарир Табарий, Муҳаммад ибн Саъд, ал-Воқидий, имом Заҳабий, ал-Ҳалабий, Ибн Касир, Қози Иёз, Абул Ҳасан Надавий, Муҳаммад Хузарий, Муҳаммад Саъид ибн Рамазон Бутий, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфлар ва уларнинг асарлари ҳақида энг мукаммал ва атрофлича берилган жавоблар ўн балли мезонда баҳоланиб, ғолиблар рағбатлантирилади. Мусобақа рабиъул-аввал ойи давомида бўлиб ўтади.
6. e-adabiyot.uz сайтида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга бағишланган шеър-ғазаллар, мақола, саловот, мактуб каби асарлар қўйиб борилади. Шунингдек, мазкур сайтда янги “Наът” деган бўлим очиб, унда мумтоз адабиёт вакилларидан Алишер Навоий, Аҳмад Яссавий, Хилватий, Суҳайлий ва бошқаларнинг Пайғамбар алайҳиссаломга атаб ёзган наътлари жойлаштирилади.
7. e-tarix.uz сайтида Ғарбда машҳур бўлган тарихчи олимлар ва мутафаккирларнинг Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳақларида айтган сўзлари ва фикрлари эълон қилинади.
8. siyrat.islom.uz сайтидан сийратга оид уч жилдли “Ашараи мубашшара” китоби ўрин олади.
9. Шу ойда сайтда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Расулуллоҳ ва ҳозирги замон” мавзуидаги видеосуҳбатлари ҳам берилади. Унда Шайх ҳазратлари мавлид ойи ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари, ҳозирги замон уламоларининг Расулуллоҳ алайҳиссалом сийратларини ўрганиш ва тадқиқ этиш борасида олиб бораётган изланишлари, ўзларининг сийратга бағишлаб ёзган асарлари ҳақида, Ғарбда кейинги йилларда хуружга кирган Ислом билан қўрқитиш, айниқса Муҳаммад алайҳиссалом шаънларига туҳмат ва бўҳтонлар уюштириш кампаниясининг нима билан тугагани, бундан мусулмонлар чиқарадиган хулоса ва бунга жавобан ҳушёрлик ва фаросатлилик кўрсатиш, мусулмонларнинг Аллоҳ элчисига эргашишлари, у зотнинг ҳаётлари, ахлоқлари ва фазилатларини ўрганиш, булардан ибратланиш соҳасидаги муҳим вазифалари ҳақидаги мавзулар атрофида сўз юритадилар.
10. Таниқли араб шоири Барзанжийнинг “Мавлидун-Набий” асарининг арабча матни ва унинг таржимаси ҳам сайтга қўйилади.

http://info.islom.uz/content/view/3117/981
Ответить 
Старый 28.01.2012 18:12   #20  
Known ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для JH
Оффлайн
Сообщений: 10,921
+ 3,666  10,931/4,676
– 584  286/214

Uzbekistan
Обращение к модераторам:
Что религиозная пропаганда делает в разделе под названием "СМИ"?
Ответить 
"+" от:
3 "–" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх