Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 05.08.2015 01:36   #1  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Хиросима ва Нагасаки. Дўзахга айланган август.

ХИРОСИМА ВА НАГАСАКИ. ДЎЗАХГА АЙЛАНГАН АВГУСТ

1945 йил 6 ва 9 август кунлари ядро қуроли илк бор аҳолига қарши жанговар мақсадда қўлланилган саналардир. Хусусан, Иккинчи жаҳон урушининг якуний босқичи давомида, ядро қуроли, Тинч океан ҳарбий ҳаракатлар майдонида уруш олиб бораётган Япониянинг капитуляциясини тезлаштириш мақсадида АҚШ Қуролли Кучлари томонидан икки марта қўлланилган.

Ижозатингиз билан, ушбу қурол қўлланилишининг тарихини қисқача сўзлаб берсам.

Ўша даврда АҚШ Қуролли Кучлари қошида Ядро қуролини қўллаш мақсадида нишон танлаш қўмитаси фаолият юритган. Қўмита Роберт Оппенгеймер сингари математика ва физика назариётчилари, портлатиш ишлари мутахассислари ва метеорологлардан иборат олимлар гуруҳидан ташкил топган. 1945 йил 10 – 11 май кунлари ядро қуролини қўллашга оид бир қатор талабларга асосланган мазкур Қўмита Лос-Аламосда ўтказган иккинчи йиғилишида Япониянинг:
- йирик саноат маркази саналган Киото шаҳрини;
- қурол-аслаҳа омборлари ва ҳарбий порт жойлашган Хиросима шаҳрини;
- ҳарбий саноат марказига айланган Иокогама шаҳрини;
- қурол-аслаҳа ва ҳарбий техниканинг йирик миқдори сақланган Кокур шаҳрини;
- машинасозлик маркази ва порт шаҳар бўлмиш Ниигат шаҳрини нишон тариқасида тавсия этган.

Қўмита ядро қуролини фақат ҳарбий нишонларгагина қўллаш ғоясини батамом рад этди. Зеро, нишон танлаш жараёнида тегишли психологик омиллар, жумладан:
1. Японияга қарши максимал психологик таъсир самарасига эришишга;
2. Ядро қуролининг қудрати халқаро миқёсда эътироф этилиши учун, илк бор қўлланилиши етарлича кенг кўламли, жиддий таъсир кўрсатишига катта аҳамият берилди.

Нишон танлаган Қўмита қуйидаги ғояларга асосланди:
- Киото аҳолиси нисбатан саводлироқ бўлиб, ядро қуролининг аҳамиятига яхшироқ баҳо бериш қобилиятига эга;
- Хиросима атрофидаги дўнгликлар портлаш жараёнининг табиий кучайишига сабаб бўлади.

Бироқ кўп йиллар муқаддам ўзининг асал ойини Киото шаҳрида ўтказган АҚШ ҳарбий вазири Генри Стимсон, ушбу шаҳарни бўлажак нишонлар рўйхатидан чиқариб ташлади.

1945 йилнинг май – июль ойларида Тиниан оролига 509- аралаш авиация гуруҳи жойлаштирилиб, «Индианаполис» крейсерида тротил эквивалентида 13 – 18 килотонна келадиган «Кичкинтой» (инг. Little Boy), ҳарбий-транспорт самолётида эса тротил эквивалентида 21 килотонна келадиган «Бақалоқ» (инг. Fat Man) дея ном берилган атом бомбалари келтирилган.
Қўшимча маълумот тариқасида айтиб ўтишим жоизки, бомбани оролга келтириб, ортга қайтган «Индианаполис» крейсери рақибга рўбару келиб, кўп сонли экипажи билан бирга чўктириб юборилган.

Америкаликларнинг биринчи ядровий бомбаси ташланадиган асосий нишон сифатида Хиросима шаҳри тайинланиб, захира нишонлар сифатида, ҳар эҳтимолга қарши , Кокура ва Нагасаки шаҳарлари танланган.

1945 йил 6 август куни соат 01.45 да бортига «Кичкинтой»ни ортиб олган, полковник Пол Тиббетс бошқарувидаги, ушбу офицернинг онаси Энола Гей Хаггард шарафига «Enola Gay» номи берилган B-29 русумли бомбардимончи самолёт, бошқа 6 та самолёт ҳамроҳлигида Хиросимадан 6 соатли парвоз нарида жойлашган Тиниан оролидан ҳавога кўтарилди.
Соат 08.15 да полковник Пол Тиббетс ўз атом бомбасини 9 километр баландликдан Хиросима шаҳри марказига ташлади. Портлаш жараёни ер юзидан 576 метр баландликда рўй берди.

Портлаш марказига яқин жойда бўлган жамики одамлар ёруғлик нурланиши таъсиридан шу заҳоти тириклайин ёниб, кўмирга айланган, парвоз қилаётган қушлар ҳавода ёнган, ўт оладиган материал борки, ёнган. Масалан, портлаш марказидан 2 км наридаги оддий қоғоз ўт олган, қуламай, тик ҳолатда қолган бетон деворларда бир неча сонияда ёниб тугаган одамлар доғи қолган, марказдан сал наридаги очиқ жойда бўлган одамларнинг териси шилиниб кетган, зарбали тўлқин таъсиридан одамлар катта-кичик буюм ва жисмларга аралашиб узоқ-узоқ масофаларга учиб тушган, шаҳарни ёнғин қамраб, ҳудудининг 60 фоизи култепага айланган (агар жараён тўлиқ тавсифланадиган бўлса, манзара жуда даҳшатли бўлади).
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 05.08.2015 01:38   #2  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Америкаликларнинг иккинчи ядровий бомбаси ташланадиган асосий нишон сифатида Кокура шаҳри тайинланиб, захира нишон сифатида, ҳар эҳтимолга қарши, Нагасаки шаҳри танланган.
1945 йил 9 август куни соат 02.47 да бортига «Бақалоқ»ни ортиб олган, майор Чарльз Суини бошқарувидаги B-29 «Bockscar» русумли бомбардимончи самолёт, бошқа самолётлар ҳамроҳлигида Тиниан оролидан ҳавога кўтарилди.

Соат 09.20 да Кокурага етиб келган майор Ч. Суини шаҳар осмонини булут қоплагани сабабли, самолётни захира нишон томон буриб, соат 11.02 да Нагасаки шаҳрининг стадионини мўлжалга олганча, бомба ташлади. Портлаш жараёни ер юзидан 500 метр баландликда, пўлат қуйиш ва артиллерия қуролларини ишлаб чиқариш маркази Мицубисининг жануб томони ҳамда Мицубиси-Ураками торпеда ишлаб чиқариш заводининг шимол томонида рўй берди.

Ўша даврда радиоактив зарарланиш тушунчаси умуман бўлмаган ва шу боис, маҳаллий аҳоли шаҳар ва унинг атрофидан эвакуация қилинмаган.
Омон қолган одамлар шаҳарда яшаб, вайроналарни тиклаш билан машғул бўлган... бунинг оқибати эса ниҳоятда фожиали бўлиб, нурланиш касаллиги дея ном берилган касаллик туфайли одамлар орасида ўлим ҳолатлари давом этаверган, чақалоқлар оммавий равишда ногирон туғилаверган ва ҳоказо.

Қисқаси, Хиросима шаҳрининг 306545 кишилик аҳолисидан 176987 киши жабрланган.
Ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган одамлар сони 92133 кишига, оғир яраланганлар сони 9428, енгил яраланганлар сони 27997 кишига етган. Ушбу рақамлар АҚШнинг Япониядаги оккупация армияси томонидан келтирилган бўлиб, табиийки, имкон қадар қисқартирилган, ҳалок бўлган япон ҳарбий хизматчиларининг сони кўрсатилмаган. Шу боис, Хиросима шаҳрининг ҳалок бўлган аҳолиси 166 минг кишига етиши мумкин.
Нагасаки шаҳрининг ҳалок бўлган аҳолиси тахминан 60 – 80 минг кишини ташкил этган.

Япония шаҳарлари атом бомбалари билан бомбардимон қилиниши мақсадга мувофиқ бўлган-бўлмагани ҳанузгача илмий ва ижтимоий тортишувларга сабаб бўлмоқда, хусусан:

1. Бомбардимонни ёқлаш тарафдорлари, ушбу чора Япониянинг капитуляциясига сабаб бўлгани, демакки, урушаётган иккала томон, яъни АҚШ ва Япония бундан-да йирик талафот кўришининг олдини олганини, уруш тезроқ ниҳоясига етиб, Осиёдаги бошқа давлатларда, биринчи навбатда Хитойда кўплаб одамларнинг ҳаёти сақлаб қолинганини ва бир қатор бошқа сиёсий сабабларни рўкач қиладилар.

2. Бомбардимонни қоралаётган томон, ушбу чорани оддий бомбардимон қилиш тадбирларининг ўша даврдаги давоми бўлиб, ядровий қурол қўлланишига ҳарбий эҳтиёж бўлмагани, мазмунан ҳарбий-сиёсий бадахлоқлик бўлиб, ҳарбий жиноят, давлат томонидан амалга оширилган терроризм саналишини таъкидлаб келмоқда.

3. Бир қатор бошқа тадқиқотчиларнинг фикрича, Япония шаҳарларига атом бомбаларини ташлашдан кўзланган асосий мақсад – Узоқ Шарқда Японияга қарши уруш бошлашидан олдин ССРИга ўзининг ядровий қудратини намойиш этиб қўйиш бўлган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
2 "+" от:
Старый 05.08.2015 04:29   #3  
Аватар для Адхамжон
Оффлайн
школа
педагог
Сообщений: 358
+ 309  190/105
– 5  14/10

Uzbekistan
http://m.ok.ru/dk?st.cmd=moviePlayba...rMain&tkn=6870 Харбийлар ва сиесатчиларда ...одамийлик тушунчаси буладими узи?
P.S. Ничего личного, извините!
__________________
Нравиться- что делать?Нравится-что делает?
Ответить 
Старый 05.08.2015 10:11   #4  
Аватар для spykee
Оффлайн
дом
Сообщений: 5,817
+ 1,272  1,679/1,120
– 203  271/231

Uzbekistan
АКШ харбий жиноят содир этган!
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх