Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > GLOBAL > Домены UZ > По сайту cctld.uz
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

По сайту cctld.uz Вопросы, предложения, обсуждения по работе www.cctld.uz. В том числе работа онлайн статистики, отчетности, whois


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 19.03.2009 12:29   #21  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Vladislav Deykhin Посмотреть сообщение
Кўрсатилган камчиликларни ва эътирозларни мен инобатга олган ҳолда бартараф этиб, олдини олишга ҳаракат қиламан.
Имкон бўлиши билан бошқа бўлимларни ҳам текшириб бераман.
__________________

Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 19.03.2009 12:35   #22  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Djalolatdin Rakhimov
Оффлайн
AKA:dj
Сообщений: 23,577
+ 8,630  10,676/5,385
– 62  54/48

UzbekistanОтправить сообщение для Djalolatdin Rakhimov с помощью Skype™Аккаунт на Twitter
Цитата:
Сообщение от Aleksey Nabok Посмотреть сообщение
Думаю стоит сделать более заметными ссылки на смену языка.
Поддерживаю.
Ответить 
Старый 19.03.2009 15:40   #23  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Adham Karabaev
Оффлайн
Aloqaчi
AKA:Magister
Сообщений: 199
+ 185  98/51
– 1  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Adham Karabaev с помощью ICQОтправить сообщение для Adham Karabaev с помощью YahooОтправить сообщение для Adham Karabaev с помощью Skype™Мой мир
Цитата:
номзодгa қўйилaдигaн тaлaблaр:
... мустақил, ...
самостоятельность - мустақиллик
ИМХО
Ответить 
Старый 19.03.2009 16:56   #24  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Adham Karabaev
Оффлайн
Aloqaчi
AKA:Magister
Сообщений: 199
+ 185  98/51
– 1  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Adham Karabaev с помощью ICQОтправить сообщение для Adham Karabaev с помощью YahooОтправить сообщение для Adham Karabaev с помощью Skype™Мой мир
Умумий савол - Сизнингча ўзбек тилида "тижорий" сўзи мавжудми? Менимча тижорат сўзини қисқартириш мумкин эмас.
Бу сўзни нафақат uforumда, балки кўпгина бошка миллий сахифаларимизда учратмоқдаман.
Ответить 
Старый 19.03.2009 17:31   #25  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Бу ерга ҳам эътибор беринг:

__________________


Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 19.03.2009 в 17:40.
Ответить 
Старый 19.03.2009 17:46   #26  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Мaълумотлaр бўлимида:
Интернетдaги домен номлaри вa мaнзиллaрни бериш бўйичa ICANN (Internet Corporation for Assigned Names and Numbers) хaлқaро тaшкилоти билaн имзолaнгaн келишувига биноан UZINFOCOM Мaркaзи Ўзбекистон ccTLD.UZ домени Маъмури ҳисоблaнaди. Мaркaз домен номлaрини рўйхaтдан ўтказиш вa улaрни техник қўллaб-қуввaтлaш бўйичa хизмaт кўрсaтиш сифaтини яхшилaш ҳамда номaркaзлaштириш бўйичa чорaлaрини кўрaди. Мaсaлaн, «UZ» иккинчи дaрaжaли домен номини рўйхaтдан ўткaзувчилaрни сони биттaдaн еттитaгaчa кўпaйтирилди («Тоmas» МЧЖ, «Amaliy Aloqalar Biznesi» МЧЖ, «Sarkоr Tеlеcом»МЧЖ, «BILLUR COM» МЧЖ, «TV-Inform» МЧЖ, «Arsenal-D» МЧЖ, «СИМУС» МЧЖлар). Бу эсa нaрхлaрнинг пaсaйишигa олиб келди. Шунингдек, Мaркaз Интернет тaрмоғи миллий сегментидaги aхборот ресурслaрини ярaтиш вa ривожлaнтиришни рaғбaтлaнтириш бўйичa кенг кўлaмдaги ишлaрни aмaлгa оширaди.
Ўзбекистон aлоқa вa aхборотлaштириш aгентлиги вa UZINFOCOM Мaркaзи ўртасидaги Келишув (инглиз тилидa).

ccTLD.uz ҳомийлиги ҳақидаги Келишув

IANA «UZ» доменини UZINFOCOM Мaркaзигa ўткaзилишини қўллaб-қуввaтлaди

«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (PDF, 288 Kb)

Положение о порядке регистрации и пользования доменными именами в домене «UZ» (Рус тилида) (PDF, 263 Kb)

Домен номининг Маъмурлaри учун хaбaрномa
__________________

Ответить 
Старый 19.03.2009 18:54   #27  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Одaтий сaволлaр бўлимида:

Домен номи нима?

Домен номи Интернет тармоғидаги веб-сайт ёки электрон почта манзилини аниқлашга ёрдам беради (мисол учун www.uzinfocom.uz, ёки www.cctld.uz) ва электрон почта манзили ёки сайт номининг асосини ташкил этади. Домен номи лотин алифбоси ҳарфларидан, сонлардан ва оралиқ белгиси - дефисдан иборат бўлиши мумкин.

Домен номини қандай қилиб рўйхатдан ўтказиш мумкин?

Домен номини рўйхатдан ўтказиш учун расмий рўйхатдан ўтказувчи томонидан (рўйхатдан ўтказувчининг офисида, регистратор расмий веб-сайтида ёки e-mail бўйича) берилган рўйхатдан ўтказиш формасини тўлдириш, ва сўнгра тегишли шартномани тузиш лозим.

Ким домен номини рўйхатдан ўтказиш ғуқуқига эга?

Ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс миллати ва яшаш жойидан қатъий назар, «UZ» доменидаги домен номини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга. Домен номларини рўйхатдан ўтказиш рўйхатдан ўтказувчи билан ариза берувчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Домен номини аноним тарзда рўйхатдан ўтказиш мумкинми?

Йўқ. «UZ доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан “Ариза берувчи ўз аризасида ўзи ҳақида тўлиқ ва ишончли ахборот беришга мажбурдир. Аризада келтирилган нотўғри маълумотлар рўйхатдан ўтказишда рад жавобини бериш учун асос бўла олади. Рўйхатдан ўтказувчи аризани текширишда ариза берувчидан тақдим этилган маълумотлар ҳаққонийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сўрашга ҳақлидир».

UZINFOCOM Марказида домен номини рўйхатдан ўтказиш мумкинми?

Йўқ. UZINFOCOM компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш Маркази «UZ» домени маъмури ғисобланади ва домен номларини рўйхатга олмайди. ҳукумат топшириғига асосан ҳамда Марказ эҳтиёжи учун зарур бўладиган домен номлари Марказ томонидан рўйхатга олиниши мумкин. Рўйхатдан ўтказиш бўйича саволлари билан расмий рўйхатдан ўтказувчиларга мурожаат қилиш лозим.

«UZ» домени ҳудудида домен номини рўйхатдан ўтказиш нархи қанча?

Домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш нархлари расмий рўйхатдан ўтказувчилар томонидан мустақил равишда белгиланади.

Рўйхатдан ўтказилган домен номининг амал қилиш муддати қанча вақт давом этади?

Рўйхатдан ўтказилган домен номининг амал қилиш муддати - 1 йил.

Рўйхатдан ўтказиш жараёни қанча вақт талаб этади?

Расмий рўйхатдан ўтказувчининг ҳисоб рақамига тўлов маблағлари келиб тушгандан сўнг икки кундан ортиқ бўлмаган муддатда домен номи рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Мавжуд бўлмаган сайт учун домен номини рўйхатдан ўтказиш мумкинми?

Ҳа. Ҳозир домен номини рўйхатдан ўтказиб, кейинроқ сайтни ишга туширишингиз мумкин.

Битта расмий рўйхатдан ўтказувчидан домен номини рўйхатдан ўтказиб, бошқа бирирегистратордан эса хостинг хизматларини сотиб олса бўладими?

Албатта. Негаки, ҳамма рўйхатдан ўтказувчилар ҳам бир вақтнинг ўзида ҳам интернет, ҳам хостинг провайдерлик хизматларини тақдим этмайдилар.

Мен Самарқанд шаҳрида истиқомат қиламан. Қандай қилиб домен номини сотиб олишим мумкин?

Сиз ўзингиз истаган расмий рўйхaтдaн ўткaзувчилaрнинг бирига мурожаат қилишингиз ва у билан тегишли шартнома тузишингиз лозим. (См. Рўйхaтдaн ўткaзувчилaрга қаралсин).

Домен номини узайтириш учун тўлов амалга оширилмаганда уни қанча вақтдан сўнг бошқа шахс сотиб олиши мумкин?

«UZ» доменлари учун домен номини узайтириш муддати бир ойни ташкил этади. Бу муддат давомида сайт рўйхатдан ўтказувчининг хоҳишига қараб фаолият олиб бориши ҳам мумкин. Ушбу бир ойлик муддат давомида доменнинг амалдаги эгаси домен номини узайтириш учун тўловни амалга ошириши ёки уни муддатидан аввал бўшатилишини талаб қилиши мумкин.

Сотувга чиқарилмайдиган домен номлари рўйхати мавжудми?

Ҳа. Бундай захираланган домен номлари «UZ» домени Маъмури томонидан рўйхатдан ўтказилади ва ушбу домен номларидан давлат эғтиёжлари учун, умумфойдали мақсадлар ва юқори даражали доменни барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида фойдаланилади. «UZ» ҳудудида захираланган домен номлари рўйхати «UZ доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом» да келтирилган.

Домен рўйхатдан ўтказилган. Сайт ишлаши учун нима қилиш керак?

Аввало сайтингиз учун хостинг майдончасидан жой сотиб олишингиз зарур. Сўнгра сиз томондан рўйхатдан ўтказилган домен сизнинг веб-серверингиз IP-манзилини кўрсатиши учун рўйхатдан ўтказувчига ns-сервер номи ва IP-манзили ҳақида маълумот беришингиз лозим.

Киберсквоттинг нима ва қандай қилиб киберсквоттинг даражаси белгиланади?

Киберсквоттингга берилган энг реал ва оммавий таърифларидан бири бу – учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда домен номини рўйхатдан ўтказиш. Киберсквоттинг оқибатида одатда - муаллифлик ҳуқуқи, маҳсулот белгиси ҳуқуқи (shell.de), жисмоний шахс исми ҳуқуқи (mikerosowt.com, madonna.com), корхона ёки ташкилот номи ҳуқуқи (barcelona.com, uni-stuttgard.com), одилона рақобат қоидалари (altavsita.com, nasdak.com) бузилади. Киберсквоттинг фақатгина доменлари олиб сотиш билан боғлиқ эмас. Ушбу тушунча "Киберсквоттинг" терминининг жуда тор маъносидир. Умуман олганда ушбу термин қандайдир фойда олиш мақсадида бировнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда амалга оширилган ҳаракатларни белгилайди. Хуллас, Киберсквоттинг - учинчи шахс ҳуқуқларини бузган ва маълум бир фойдани кўзлаб амалга ошириладиган домен номини рўйхатдан ўтказишдир. Бу ерда “ортирилган фойда” кенг маънода тушунилади ва нопок йўллар билан топилган имтиёзларни ўз ичига олади. (Саволга Самандар Атоев жавоб берди)

20та домен номини рўйхатдан ўтказган шахс киберсквоттер ҳисобланадими?

Агар барча 20 домен номи тегишли йўналиши бўйича (масалан, маълум бир лойиҳа учун) фаолият кўрсатаётган булса, унда бу киберсквоттинг ҳисобланмайди. (Саволга Самандар Атоев жавоб берди)

Porno сўзининг ўзи беҳаё бўлмагани ва бу доменда беҳаё ахборот ресурси бўлмаслигини ҳисобга олган ҳолда, Porno доменини рўйхатга олиш мумкинми?

Бу масалага эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак. “Порно” (porno) сўзи кенг ишлатиладиган сўздир. Бу сўз инсонийлик ва ахлоқий тамойилларга қанчалик қарама-қарши келиши унинг қаерда ишлатилишига боғлиқ. Шу каби сўзларни рўйхатга олиш жамиятнинг маънавий ва ахлоқий қадр-қимматларини бузмайди, лекин шуни назарда тутади. Бу ном фойдаланувчининг турли қизиқишлари асосида ҳам танланилади. Чунки доменни оммалаштиришда (шу билан бирга домендаги бизнесни ривожлантиришда) фойдаланувчининг қизиқишидан ушбу ном орқали фойдаланилади, аниқроғи ном орқали фойдаланувчининг эътибори доменга тортилади. Бизнеснинг бундай фаолиятини адолатсиз рақобат деб ҳисобласа бўлади. Бироқ бу далилнинг асоссизлиги, ҳақиқатдан ҳам бундай домен фаолиятни тугатилишига манфаатдор шахсларни топиш жуда қийинлигига қараб белгиланади. Шунинг учун "porno.uz", "sex.uz" ва шунга ўхшаган доменларни рўйхатга олишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриш даркор. Бундай доменларни рўйхатга олиш тавсия этилмайди. Улар “хавфли доменлар” сирасига киради. Бизнесга тўғри келадиган доменни рўйхатга олиш ва уни оммалаштириш тавсия этилади. (Саволга Самандар Атоев жавоб берди)

Агарда янги тузилган корхонанинг номи домен номи билан тўғри келиб қолса, бу ҳолатда қайси ташкилот домен номини янги ташкилотга бериш муаммосини билан шуғулланади?

Чет эл амалиётидан келиб чиққан ҳолда шу таъкидлаш жоизки, бундай баҳсли ҳолатларни одатда шу мамлакатдаги ваколатли ташкилотлар кўриб чиқишади ва улар бўйича қарор чиқаришади. Одатда бу суд орқали ҳал қилинади. Ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳам бу тўғридир. Ўзбекистонда бундай ҳолат хали учрамаганлиги сабабли, бу соҳада ҳуқуқий амалиёт ҳам бўлмаган. Агарда бирорта ташкилот домен номини бошқа номга ўтказиб бериш бўйича саволни ҳал қила олган тақдирда ҳам, бу ҳолат ҳам суд аралашувига чек қўймайди. Лекин ушбу домен номлари тўғрисидаги савол бўйича судья қанчалик ваколатли бўлиши бу алоҳида мавзудир. (Саволга Самандар Атоев жавоб берди)

Домен номи олиб қўйилаётганда, уни ижтимоий аҳамияти, унга бўлган ҳаволалар сони, каталогларга кирганлиги ҳисобга олинадими?

Агарда сиз домен номининг ҳаққоний фойдаланувчиси бўлсангиз ва домен номи сиздан кимнингдир ғуқуқлари бузилганлиги учун эмас, балки бошқа қонунбузарлик учун олиб қўйилаётган бўлса, сиз томонингиздан сарфланган маблағ қайтарилиши лозим. Бундай ҳуқуқ ҳали ҳеч бир ҳужжатда қайд этилмаганда бўлсада, бу ҳолат фойдаланувчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун жуда зарурдир. (Ушбу ҳолат тегишли ҳужжатларга киритилиши лозим). (Саволга Самандар Атоев жавоб берди).

Сайтдаги маълумотлар “Интелектуал мулк” тушунчасига тенг бўладими ва “муаллифлик ҳуқуқи” ҳимоясига тушадими? Ким ушбу ҳолатни ҳал қилади?

Сайтдаги маълумотларнинг ўзи муаллифлик ҳуқуқи объектидир. Ушбу муаммо муаллифнинг ўзи, муаллиф ҳуқуқи эгаси ёки бошқа манфаатдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади. Юзага келган баҳсли ҳолати суд томонидан ҳам ҳал қилиниши мумкин. қўшимча маълумотлар учун: http://intelexmedia.org/kutubxona/webproperty.pdf http://intelexmedia.org/ru.php?do=kutubxona (Саволга Самандар Атоев жавоб берди)

Мультимедиа маҳсулотларини (кинофильм, mp3, e-book ва бошқалар) тарқатишдан тушадиган қалам ҳақи тақсимланиши билан қайси ташкилот шуғулланади?

Умуман олганда, жаҳон амалиётида қалам ҳақи йиғими ва тақсимланиши билан муаллифлик жамиятлари, муаллифлар нодавлат нотижорат бирлашмалари шуғулланадилар. Фақат айрим давлатларда ушбу масалалар давлат мутасадди муассасалари зиммасига юклатилади (масалан, Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги). Одатда қалам ҳақи муаллифларга берилиши керак. Агарда Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги қалам ҳақини барча муаллифларга (шу жумладан хорижий) тўғри тақсимлаётган бўлса, ва бу борада муаллифларнинг шикоятлари, бўлмаса, бу албатта яхши. (Саволга Самандар Атоев жавоб берди)

Лицензияланмаган Mp3 файлларни тарқатиш учун ким рухсат беради?

Ҳеч қандай келишув лицензияланмаган Mp3 файлларни тарқатиш учун рухсат бермайди. Агарда бевосита муаллиф (қандайдир учинчи ташкилот билан эмас) билан унинг асарларини тарқатиш (Интернет орқали тарқатиш) ҳуқуқини берувчи шартнома (лицензия) тузган бўлсангиз, унда сиз тарқатаётган асарлар лицензияланган ҳисобланади. Бу ҳолатда “Лицензияланмаган” сўзи муаллифдан “берухсат” фойдаланиш ҳисобланади. Агарда муаллиф рухсат берса, унда асарлар лицензияланган ҳисобланади. Шартнома оддий ёзма шаклда бўлиб, унда муаллиф кўрсатилган тартибда асарларини тарқатишга рухсат беради. (Саволга Самандар Атоев жавоб берди)

Оммавий ахборот воситалари бу - газеталар, журналлар, хабарномалар, бюллетенлар, ахборот агентликлари, телевидения(кабель, эфир-кабель телевиденияси) ва радио, кинодокументалистка, электрон-ахборот алоқа, шунингдек давлат, мустақил ва бошқа доимий номига эга даврий нашриётлардир. Фақат “электрон-ахборот алоқа” тушунарсиз. “Электрон-ахборот алоқа” нимани англатади.
__________________


Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 19.03.2009 в 18:58.
Ответить 
Старый 19.03.2009 22:53   #28  
Аватар для JET
Оффлайн
MUZ.UZ, JET Media
Менеджер, Администратор, web-мастер, корреспондент
AKA:JET
Сообщений: 310
+ 23  55/40
– 1  3/2

UzbekistanОтправить сообщение для JET с помощью ICQОтправить сообщение для JET с помощью YahooОтправить сообщение для JET с помощью Skype™LiveJournalАккаунт на TwitterМой мирFacebook
http://cctld.uz/whois/?domain=shou-biznes&zone=uz sahifasida chiqib keluvchi
Ахволи <=== so'zini "STATUSI" diyilsa, yoki "Holati" dib berilsa judayam yaxshi bo'lardi. Chunki axvol so'zi birmuncha qo'polroq shaklda kelmoqda...

МИЖОЗ so'zi ham biroz noo'rin... Buyurtmachi disa chiroyliroq jarang sochsa kere...

Yangiliklar bo'limini ruscha yangiliklardan holi qilgan holda, hech bo'lmaganda ruschadan o'zbekchaga tarjima joylashtirish lozim. Manimcha tarjima unchalik qiyinmas... 0 dan statya yozishdan ko'ra

http://cctld.uz/stat/ns/ sahifasida ham hatoliklar mavjud
Хостинг зарубежом <== Xorijda joylashgan hosting yoki Xorijdagi hosting
__________________
Sheriyat.UZ | MUZ.UZ | TEXNO.MUZ.UZ

Последний раз редактировалось JET; 19.03.2009 в 23:09.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 19.03.2009 23:25   #29  
Аватар для JET
Оффлайн
MUZ.UZ, JET Media
Менеджер, Администратор, web-мастер, корреспондент
AKA:JET
Сообщений: 310
+ 23  55/40
– 1  3/2

UzbekistanОтправить сообщение для JET с помощью ICQОтправить сообщение для JET с помощью YahooОтправить сообщение для JET с помощью Skype™LiveJournalАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Яратилган сана <== Ro'yhatdan o'tgan sana
Фаолият муддати <== Faoliyati tugaydi
Боғланувчи шахс <== Ma'sul shaxs
Акция бўйича 74 - та домен номи рўйхатга олиб бўлинди <== olindi
__________________
Sheriyat.UZ | MUZ.UZ | TEXNO.MUZ.UZ
Ответить 
Старый 20.03.2009 09:52   #30  
Real ID Group CCTLD.UZ
Аватар для Vladislav Deykhin
Оффлайн
UZINFOCOM
Начальник отдела ccTLD и группы разработки сети ZiyoNET
AKA:venomousboy
Сообщений: 768
+ 545  544/286
– 27  6/6

UzbekistanОтправить сообщение для Vladislav Deykhin с помощью ICQОтправить сообщение для Vladislav Deykhin с помощью YahooОтправить сообщение для Vladislav Deykhin с помощью Skype™Аккаунт на TwitterFacebook
Фаоллик учун сизларга чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман. Сизлар харакатларингиз билан www.cctld.uz сайтни ўзбек версиясини ривожланишига катта ҳисса қўшяпсизлар. Кейинчалик ҳам, хатоларимизни сизлар билан бирга аниқлашга ва бартараф этишга ният қиламан.
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2017, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх