|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Акции ZiyoNET Проводимые промо и рекламные акции, конкурсы в образовательной сфере |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
13.09.2011 14:02 | #1 | ||
ЕС
|
Состоялся сегодня в Мультимедийном центре при МНО. Были представители всех областей (кроме Каракалпакистана) и представитель компании East Telecom.
Еще фото в альбоме
__________________
ZiyoNet.uz - Образовательный портал с элементами соцсети. |
||
|
Ответить |
14.09.2011 14:15 | #4 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни “ZiyoNET” ресурс марказининг вазирлик ҳузуридаги бўлими томонидан “ZiyoNET” тармоғига улаш ва тармоқдан фойдаланиш жараёнидаги муаммо ва ечимлар” мавзусида навбатдаги амалий семинар-тренинг ўтказилди.
Мазкур тадбирдан кутилган натижалар - жойларда таълим муассасаларини “ZiyoNET” тармоғига улаш, тармоқдан фойдаланиш жараёнида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиш, мавжуд муаммолар ва муаммоларнинг ечимини топиш, ушбу йўналишга масъул ходимларга амалий ёрдам бериш каби мақсадларни ўз ичига қамраб олгандир. Ушбу семинар-тренинг Халқ таълими вазирлиги ҳамда “ZiyoNET” ресурс Маркази билан ҳамкорликда ўтказилди. Семинар-тренингга “ZiyoNET” ресурс Маркази вакиллари ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича масъул вакиллари, Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази, ҳудудий педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларининг маъсул ходимлари, ҳамда умумтаълим мактабларини “ZiyoNET” тармоғига уловчи провайдер компаниялар вакиллари таклиф этилди. Кириш сўзини Халқ таълими вазири ўринбосари - Абдуғани Холбеков очди ва у жумладан семинар иштирокчиларини табриклади ва таълим тизимидаги эришилган ютуқлар, қилинган ишлар ва уларнинг самаралари ҳамда қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида тўхталди. Шунингдек, семинарда “Таълим ва бошқарув жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш билан боғлиқ масалалар “мавзусида Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази директори - Шариф Эргашев; “ZiyoNET ” порталини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида UZINFOCOM маркази вакили – Нигора Умарова; “ZiyoNET” жамоат таълим ахборот тармоғининг ресурсларини бойитиш бўйича юзага келаётган муаммолар, вилоятлар билан ишлаш бўйича худудий координаторларга қўйилган талаблар ва ишлаш тартиби мавзусида “ZiyoNET” Ресурс марказининг Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бўлими бошлиғи –Абдурашид Хундибаев; ҳамда ““ZiyoNET” порталидан фойдаланиш жараёнида юзага келаётган техник муаммолар ва уларни ечиш йўллари” масаласида умумтаълим муассасаларини тармоққа улаган провайдер компаниялари вакиллари сўзга чиқдилар. Семинар сўнггида масъулларга тегишли топшириқ ва вазифалар берилди. Семинар-тренинг давомида иштирокчилар “ZiyoNET” тармоғидан фойдаланиш, таълим ва бошқарув жараёнига АКТни жорий этиш ҳолати, “ZiyoNET” таълим порталини ресурслар билан бойитиш ҳамда умумтаълим муассасаларида “ZiyoNET” тармоғидан фойдаланиш жараёнида вужудга келаётган муаммоларни муҳокама қилиб, камчиликларни бартараф этиш ва шу каби масалалар билан танишиб чиқдилар ва амалий машғулотларда иштирок этдилар. Ҳудудлардаги “ZiyoNET” тармоғи учун масъул вакилларнинг амалга оширилаётган ишлари бўйича ҳисоботлари тингланди ва навбатдаги вазифалар белгилаб олинди. Семинар-тренинг иштирокчиларига тадбир якунида “ZiyoNET” Ресурс маркази томонидан ажратилган турли совғалар тўплами берилди.семинар-тренинг ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин Мазкур семинар Ўзбекистон телерадиоканалининг “Давр”ахборот дастури кўрсатуви, “Ёшлар” радиоканали ҳамда ЎзАА томонидан ёритилди. Қолган тафсилотлар ҳақида суръатларда янаям батафсил кўриш учун мана бу ерда ҳамда семинар-тренинг ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 14.09.2011 в 14:26. |
|
Ответить |
|