Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ЎЗБЕКОНА > Умумий бўлим
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар...


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 30.01.2012 15:36   #1  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Табиатшунослик фани инсониятнинг улкан муаммоларини ҳал қилишга қодирми?

Муҳтарам форумдошлар!

Эътиборингизга форумимиз почта қутисига келган мактублардан бирини ҳавола қилмамоқдаман. Мақола муаллифи ушбу мақолага нисбатан холисона фикрингизни билмоқчилар.

Цитата:
ТАБИАТШУНОСЛИК ФАНИ ИНСОНИЯТНИНГ УЛКАН МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ҚИЛИШГА ҚОДИРМИ?

Шубҳасиз айтиш мумкин: −Йўқ, қодир эмас!
Президентимизнинг ўтган йилги БМТнинг янги мингйиллик тараққиётига бағишланган мажлисидаги нутқларида баъзи давлатлар ва давлатлараро муносабатлар, хусусан Афғонистондаги ва Қирғизистон жанубидаги вазиятлар ҳақида айтган гапларидан жиддий ташвишланиш оҳанглари сезилиб турипти. Биз бу социалогик муаммолар билан бир қаторда экологик, энергетик, сув танқислиги ва бошқа муаммолар борлигини ҳам яхши биламиз.
Бироз юпантирувчи омиллар сифатида охирги пайтда Ўзбекистон билан кўпгина давлатлар ўртасида ўрнатилаётган ҳамкорлик муносабатларини келтириш мумкин, лекин боғланаётган алоқалар вақтинча ва суст бўлиб қолмаслиги керак.
Янги юксак тараққиёт йўлига қадам қўяр эканмиз, бошиданоқ Ер шаридаги умуминсоний камчиликларни бартараф қилаолувчи тўғри йўналишни танлаб олиш жуда муҳимдир.
Ҳозирги табиатшунослик фанининг Ер ва осмондаги кўпдан-кўп табиат сирлари олдида ожизлигига сабаб, бизнинг фикримизча, унда фан тараққиётини бемалол етаклаб, одамзоднинг турли ҳаётий муаммоларини осонгина ҳал қилаолувчи умумий бошқарувчи назариянинг йўқлигидир.
Бизнинг 1983 йилдан бошлаб Ер ва осмон бўйича қўллаётган назариямиз фандаги турли умумсайёравий жумбоқларга жавоб берибгина қолмай, жуда кўп ҳолларда, уларни инсон манфаати учун ҳал қилаолиш имкониятига эга эканлигини кўрсатди.
Гап шундаки, ҳозирги дунёда ҳукм суриб турган фан табиатнинг осмондагина эмас, балки Ерда ҳам жуда кўп ҳодисалар ҳақида тўғри фикр юритишдан ҳали анча йироқда.
Бу масалаларни қисқача кўриб чиқишни Қуёш, Ер ва инсон тафаккурига боғлиқ бўлган уч қисмга ажратиш мумкин.

Қуёш ҳақида гапирар эканмиз, олимлар тахминан XVII аср ўрталаридан бошлаб Ердаги ҳодисалар Қуёшдаги жараёнларнинг акс-садоси эканлиги ҳақида фикрлайбошлаганларини айтиш жоиз. Аммо, минг афсуски, бу боғлиқликлар бизнинг 20 йиллик тинимсиз уринишларимизга қарамай, ҳанузгача инсоният амалиётига татбиқ этилмаган.
Қуёш-Ер алоқалари ҳақидаги биринчи умумлаштирилган тадқиқотлар таниқли рус олими Александр Леонидович Чижевскийнинг “Қуёш бўронларининг Ердаги акс-садоси” (Земное эхо солнечных бурь) деган китобида акс этган.
Масаланинг ўрганилганлик даражаси ҳақида қисқача маълумот сифатида шу китобдан баъзибир рақамларни келтирамиз. Чижевский ўз китобида 391 та манбадан фойдаланган. Улардан 48 таси муаллифнинг ўзига тегишли бўлиб, 17 таси рус тилида, 31 таси немис, француз ва инглиз тилларида чоп этилган. Қолган 343 та манба 246 та чет эл муаллифларига мансуб. Уларнинг ҳаммаси 1656-1937-йилларда босиб чиқарилган.
Бу манбаларда келтирилган фактларга қараганда, Қуёш фаоллиги (ҚФ) нинг ортиши Ерда магнит бўронлари, зилзилалар, вулқон отилишлари, атмосферадаги бўрон ва циклонлар, сув сатҳининг кўтарилиши, дарахтларнинг ўсиш тезлиги, балиқ овининг маҳсулдорлиги, дон экинларининг унумдорлиги, одам ва уй ҳайвонларида бола туғилиши нинг жадалланишига олиб келар экан. Бундан ташқари худди шу пайтларда вабо, ўлат, турли тиф ва грипп эпидемиялари, психик, неврологик ва юрак-томир касалликлари хуружлари кузатиларкан; ўлим, ўз ҳаётига суиқасд қилиш, маълум даражада техноген ҳалокатлар кўпаяр экан.
Буларнинг ҳаммаси бизнинг тадқиқотларимиздан аввал маълум эди. Дунё фанида тарқалган тушунча бўйича (ҚФ) унинг ички қисмида ҳосил бўлади ва уни башорат қилиш мутлақо мумкин эмас. Муаммонинг ҳозиргача ҳал қилинмаганлиги шунинг учун бўлса керак деб ўйлаймиз.


Ответить 
Старый 30.01.2012 15:37   #2  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Камина 1975 йили ленинградлик Энергий Александрович Новиковнинг “Жумбоқлар сайёраси” (Планета загадок) деган китобини ўқиб чиққандан кейин фандаги ечилмаган муаммоларнинг кўплиги ва дунё олимларининг бу муаммоларни ечаолмаётганини кўриб, ларзага келган эди. Ўша йилиёқ бу масалаларни ечишга кейинчалик уриниб кўриш иштиёқи туғилган эди.
1983 йили Ер магнетизми механизмини қидириш ва шу соҳа билимдонлари билан учрашиш, ҳамда улар билан ўз дунёқарашини ҳимоя қилиш учун баҳслашишлар натижасида жуда кўп фактлар йиғилиб қолди. Бу фактларни оламга маълум қилиш зарурати “Само ва Ер назарияси асослари” (Основы космологии и теории Земли) деган умумий ном остида ўзбек ҳам рус тилларида қатор китоблар ёзилишига олиб келди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Новиковнинг китобида келтирилган жумбоқларнинг ҳаммаси ечилишга эга, мавжуд табиатшунослик фани эса жуда кўп ҳолларда нотўғри, табиатда йўқ қонун ва тахминларга таянар экан. Худди шунинг учун ҳам бизнинг тадқиқотларимиз жуда унумли бўлди.
Ҳозирги замон само физикасини синчковлик билан ўрганиш кўпгина бошқа жумбоқлар қаторида ана шу салкам тўрт юз йиллик улкан муаммонинг ҳам ечилишига олиб келди. Натижада “Табиат ҳаракатлантирувчи кучларининг “э к з о г е н е т и к н а з а р и я с и” деган ном остида Қуёш системаси барча осмон таналаридаги ҳаракатларни бошқариб турувчи кучлар назарияси шаклланди.
Бу назариянинг фикрича ҚФ унинг ичида эмас, устида ҳосил бўлади. Бу –гравитацион ва электромагнит кучлари бўлиб, уларнинг йўналиши ва миқдори тинимсиз равишда ўзгариб туради, чунки уларнинг ҳаммаси бетиним ҳаракатда.
Гравитацион кучларнинг таъсири шундаки, сайёра ва бошқа осмон таналари худди Қуёш юзасига осиб қўйилган жисмлардек, унинг айланиши натижасида у билан бирга ҳаракат қилишга мажбурдирлар. Шу сабабдан Қуёш системасининг структураси, бошқа майда сайёра-йўлдош системалари каби архимед спирали шаклига эга. Таналар орасидаги гравитация куч чизиқлари Қуёш юзасини худди ўлжасини ўраб олаётган ўргимчак “ип”ларидек босиб, “кишан”лаб туради.
Осмон таналарининг ана шу тарздаги гравитацион боғлиқлиги Ньютон бутун олам тортилиш қонунининг пучлигини исботлайди ва ташқи гравитация кучлари фақатгина тез айланувчи оғир таналаргагина хослигини кўрсатади.
Электромагнит кучларининг ишлаш механизми эса, худди автомашина стартеридаги статор ва ротор ўрамаларининг ўзаро таъсир суръатини эслатади.
Илгарироқ Қуёш системасидаги баъзи сайёралар магнит майдонларининг шакли асосида Қуёш ва сайёралар магнит майдонларининг ўзаро итарилиши ва Ернинг перигелийга (яъни Қуёшга яқин) келиш пайтида унинг магнит майдони Қуёш магнит майдонини итариши ва бу итариш кучи Қуёшнинг юзасига бевосита узатилиши аниқланган эди. ҚФ бизнинг талқинимизда Қуёш юзининг “қайнаши” бўлгани учун, табиийки, Ер ва Қуёш магнит майдонлари орасидаги тўқнашув натижасида ҳосил бўлган майдон зичлашуви босими унинг қайнаш жараёнини ўчиришга хизмат қилади ва бу ҳодиса ердаги атмосфера босими қайнаётган сувни тинчлантиришга хизмат қилишининг бир бошқа кўриниши холос. Бу ҳодисалар китобларимиз саҳифаларида батафсил ёритилган.
Шундай қилиб, ҚФ га таъсир кучларининг қуввати ва орбита бўйлаб ҳаракатининг давомлилиги бўйича 5 та осмон танаси ажратиб олинди. Булар − Галлей кометаси (орбитасининг кескин чўзиқлиги туфайли), Юпитер (магнит майдонининг кучлилиги туфайли), Ер (магнит майдонининг етарли даражада кучли ва эксцентриклиги туфайли), Меркурий (Қуёшга яқинлиги ҳамда икки турдаги, яъни ҳам гравитацион, ҳам электромагнетик таъсири туфайли) ва Ой (Ернинг атрофида айланиши натижасида Ер магнит майдонини ўзгарувчан тарзда тўсиб туриши туфайли) лардир.

Ответить 
Старый 30.01.2012 15:37   #3  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Зуҳра, Марс, Сатурн, Уран, Нептун, Плутон ва бошқа осмон таналари ҳар хил сабабларга кўра ҚФ га мутлақо ёки сезиларли даражада таъсир қилмайдилар.
Чижевскийнинг кўрсатишига биноан ҚФ Ер табиатининг турли хил ўзгаришларига олиб келар экан, улар Ер ҳаётига баъзан фойдали, баъзан зарарли таъсир кўрсатади. Шу сабабдан биз ишонтириб айтаоламизки, янги э к з о г е н е т и к назария тез орада ҳеч шубҳасиз турли ихтисос соҳибларининг ақл-идрокини ўзига жалб қилаолади ва сайёрамиз халқларининг ҳаёти бундан буёқ жуда тез суръатлар билан ривожланиши муқаррар, чунки энди биз ўз эътиборимиз, ақл-идрокимиз, куч-қувватимизни қачон ва қай томонга йўналтиришни яхши биламиз.
Биз ихтиро қилган ҚФ ни башорат қилиш услуби, охирги олинган билдириш хатига биноан барча текширувлардан муваффақиятли ўтган ва маълум вақт ичида бизга патент берилиши муқаррар. Аммо шу ерда айтиш жоизки, бизнинг ўртача ойлик муддат учун ишлаб чиққан ҚФ ни башорат қилиш услубимиз 1992 йилдаёқ Москва шаҳрини иситиш тармоқларининг ходимлари соғлигини сақлаш ҳамда ўша тармоқдаги машина ва механизмларнинг ҳалокатсиз хизматини таъминлаш мақсадида ҳаётга татбиқ қилинган эди. Бу ҳақда керакли хужжатлар бор албатта.
Ҳозирги эришилган имкониятлар эса, ҚФ нинг ҳар кунлик қийматини башорат қилишга қодир ва шу туфайли инсониятнинг ана шу муаммосига охирги нуқтани қўяди. Эндиги ҳаракатлар эса, Қуёш-Ер муносабатларининг кенгроқ ва чуқурроқ статистик ўрганилиши ва башорат қилиш услубини янада кўпроқ фактларни жалб қилиш ҳисобига аниқлигини ошириш борасида бўлиши керак.

Экзогенетик назариянинг Ер учун иккинчи аҳамиятли томони, унинг одамлар ҳаётини яхшилашга Ернинг ўзида хизмат қилишидир. Маълумки, бизга мактаб ёшимиздан бери барча осмон таналари, ўз ўқлари атрофида ҳам, орбита бўйлаб ҳам инерция кучлари ҳисобига ҳаракат қилади,- деб таъкидлаб келишган. Бу нотўғри таълимот ҳозиргача инсон тафаккурини кишанлаб келмоқда. Бу фикрни ким айтган ва тарқатган, бизга маълум эмас.
Бизнинг Қуёш системасининг барча осмон таналари устида ўтказган тадқиқотларимиз кўрсатадики, янгиланиб турувчи фаол кучлар бўлмаганида, улар самода абадий тинимсиз ҳаракат қилаолмас эдилар, чунки Коинот узлуксиз равишда гравитацион ва электромагнетик кучлар билан тўла ва масса ҳамда зарядга эга бўлган ҳарқандай жисмнинг эркин учиб юриши табиат қонунларига хилофдир. Шунинг учун ҳарбир алоҳида вазиятда таъсир қилувчи кучлар манбаини ва уларнинг миқдорини аниқлаш мумкин; Ер учун эса, одамларнинг ҳаётини яхшилаш мақсадида уларни сунъий равишда ўзгартириш ҳам мумкин, чунки уларнинг миқдорий кўрсаткичлари Ер шарининг ўқ атрофида ва орбита бўйлаб айланиш тезлиги билан ўлчанади.
Текширувлардан маълум бўлишича, барча табиий офатлар ва ҳатто одамларнинг ҳархил гуруҳлари ўртасидаги низолар ҳам Ер ўз ўқи атрофида айланишининг аста-секинлик билан сусайиши (яъни сутканинг узайиши), бошқачасига айтганда, унинг қариши билан боғлиқ экан (масалан, охирги 500 млн. йил мобайнида сутканинг давомлилиги 3,2 соатга узайган; БСЭ, учинчи нашри, 9-том, 478-бет). Бундан ташқари, Ер айланиши тезлигининг сезилар-сезилмас нотекислиги ҳам Ер ҳаётига катта таъсир кўрсатар экан.
Ер айланиш тезлигининг сустлашуви одам яшашига қулай бўлган майдонларнинг камайишига олиб келади, чунки бунда ҳаётбахш сувлар билан етарлича таъминланган ўтлоқлар ва боғу-роғлар ўрнини аста-секин ҳаётсиз қир, адирлар ва саҳролар эгаллаб бораверади, негаки қуёшли куннинг узайиши ҳисобига сув билан ёмон таъминланган майдонлардаги ҳаёт иссиққа дош бераолмай чекинишга мажбур бўлади. Бундай вазият бугунги ҳаётда баъзи жойлар учун ҳар куни учратиладиган оддий аҳволдир. Жуда кўп ҳолларда бу шароит қўшнилар орасида ҳаёт учун кураш туйғусини уйғотиб, улар ўрта-сида низо ва урушларга олиб келади.
Агар инсоният Ернинг айланиш механизмини топаолганда, унинг секинланиш сабабларини аниқлай олганда эди, сўзсиз, уни тезлатишга калит топаолган, сутка давомлилигини қисқартириш усулини топган ва катта-катта ҳаётсиз саҳроларни қайтадан ям-яшил боғу-бўстонларга айланишига эришган бўларди.
Айтиш керакки, деярли барча табиий офатларнинг сабабчиси – Ер шарининг нотекис айланишидир. Бизнинг зилзила ва вулқон отилишлари сабабини аниқлаш устида ўтказган тадқиқотларимиз шуни кўрсатадики, уларнинг энг кўп қисми Ер шари айланиш тезлигининг секинланишдан тезланишга ва, тескарисича, тезланишдан секинланишга ўтадиган чоғида содир бўлар экан.
Бу бизга Ернинг секинланиш сабабини аниқлаш ва уни зарарли ҳодиса сифатида бартараф қилиш кераклиги ҳақида уқдирув беради.
Константин Алексеевич Куликовнинг “Ернинг айланиши” (Вращение Земли, Москва, “Недра” , 1985 г.) деган китобида Н.С. Сидоренковнинг 25 йил давомида Ер айланиши тезлигининг ўзгариб туришлари бўйича маълумот диаграммаси берилган.
Диаграмма шуни кўрсатадики, Ер айланишининг ҳар йиллик суръати 25 йил давомида ўзгармас бўлиб, у кетма-кет алмашиниб турувчи икки марта секинланиш ва икки марта тезланишдан иборат экан.
Ер айланиши тезлигининг фаслий ўзгаришларини синчковлик билан ўрганиш натижасида унинг максимуми ёзда содир бўлишини идрок этиш унчалик қийин эмас. Айни шу пайтда Ер Қуёшга ўзининг Тинч океанли томони билан қараб туради, ундан пастроқ бўлган иккинчи максимум эса, қиш фаслига, яъни Ер Қуёшга ўзининг Атлантик океанли томони билан ўгирилиб турган пайтга тўғри келади. Унда айланиш тезлигининг минимумлари баҳор ва куз фаслларига мос келади ва бу − Ернинг Қуёшга материкли юзалари билан ўгирилиб турганлигидан дарак беради (бу гапларни айтишда биз Ернинг марказий, яъни экваториал камарини назарда тутаяпмиз, чунки Қуёш ва Ер доимо ўзларининг экваториал кенгликлари устидаги магнит майдонлари билан итарилиб турадилар).

Ответить 
Старый 30.01.2012 15:38   #4  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Бу фактларнинг изчил идрок этилиши Ернинг ўз ўқи атрофида бир фазали ўзгармас ток юргизгичлари каби айланишидан дарак беради, чунки бизнинг ишларимизда кўрсатилганидек океан сувларининг электр ўтказувчанлиги қуруқликнинг электр ўтказувчанлигидан 15 минг марта ортиқроқдир. Электромагнит майдонининг қуввати уни туғдирувчи электр майдони қувватига тўғри пропорционал бўлар экан, демак табиийки, океан томондаги магнит майдонлар ўзаро кучлироқ итарилиб туради ва Ер айланишининг тезланишини келтириб чиқаради, материклар устидаги магнит майдонлар эса, жуда кучсиз ва шу сабабдан баҳор ва куз фаслларида Ер кўпроқ ёзда ва қишда олган тезланишларининг инерцияси ҳисобига ҳаракат қилади. Бу чоғда у юзасида “осилиб” турган Ойни сургаб юргани туфайли унинг тўхталтирувчи таъсирига осонроқ берилади ва кескин равишда секинланишга мажбур бўлади. Бу жараёнларни денгизчилар сувнинг кўтарилиш ва тушиш ҳодисаси туфайли доим яхши ҳис этадилар.
Айтилган гаплар геофизиклар учун асрий жумбоқ бўлган Ер магнит майдонининг эксцентриклигини ҳам тушунтириб, асослаб беради.
Шундай қилиб, агар биз – Ернинг зиёли фуқаролари материклар устидаги магнит майдонни кучайтираолсак, у чоғда Ер, ҳеч шубҳасиз, тез айланабошлайди. Натижада океанлар устидаги буғланишлар (яъни булутлар) тезгина қуруқликлар устига суриладилар ва ер юзидаги чучук сувли даръё ва кўлларни тўлдириб, экология деб аталувчи улкан муаммоларнинг бири бартараф қилинади. Бу − китобларимизда кўрсатиб ўтилган кўпгина бошқа муаммоларнинг ҳам ҳал қилинишига йўл очади.

Учинчи сабабга ўтар эканмиз, каминанинг бундай шахдамлиги билим қуролини четга суриб қўйган кўпгина мутахассис шахсларда ғайирлик ҳиссини уйғотишини тилга олмай иложимиз йўқ, чунки агар ана шу сабаб бўлмаганида юқорида айтилган мулоҳазалар аллақачон ҳаётга татбиқ этилган ва кўпчиликка қурол сифатида хизмат қилаётган бўлур эди. Минг афсуски, бу − инсон номига иснод келтирувчи ҳол фақат бизнинг муқаддас Ўзбекистонимизгагина эмас, балки кўпгина бошқа мамлакатларга ҳам хосдир. Ортда қолган социализм тузумида бунга қарши, унча самарали бўлмаса-да, ёшларни тарбия қилиш мақсадида маълум очиқликда кураш олиб борилар эди, аммо ҳозирда, ҳарбир идора ва муассаса кириш олдига темир эшик ва қоровуллар ўрнатиб ташқи дунъёдан қўриқланиб олган шароитда бозор иқтисодиётининг қоидалари одамни одам томонидан очиқдан очиқ алдаши ва пул ҳукмронлигининг биринчи ўринга чиқиб олганлиги демократиянинг, (бу ҳақда қанчалик кўп гапирмайлик), ўрнатилишига тўсқинлик қилмоқда. Буни биз қариялар турли бўлар бўлмас дорилар билан тўлиб-тошиб кетган кундан-кунга болалаб кетаётган дорихоналар тимсолида яққол кўриб турибмиз.
Илмий советларга асосланган илмий ишларни расмийлаштириш механизми бу тўсиқларни улоқтириб ташлашга қодир эмас, чунки советларни ташкил этувчи олимларнинг аксарияти жамиятнинг шаддот ва ташаббускор аъзоларидан эмас, негаки уларнинг кўпчилиги ўз мартабаларининг шипига эришиб бўлганлар ва эришган мавқе ва обрў-эътиборларини сақлашга интиладилар. Шунинг учун мавжуд механизм оддий даражадаги, яъни тор ихтисос олимлари томонидан шу тор ихтисосликка мансуб ишларнигина тасдиқлашга қодир.
Лекин агар илмий ишлар билимнинг маълум соҳасидан четда бўлса, бир вақтнинг ўзида бирнеча соҳа манфаатларига тегишли бўлса, агар улар фундаментал фанлар асосларини ларзага соладиган бўлса, агар уларни мавжуд номенклатура тармоғига киритиш мумкин бўлмаса, агар улар дунёда муаллифдан бошқа ҳечкимга аён бўлмаса ва агар муаллиф академик ёки, ҳеч бўлмаганда, фан доктори бўлмаса, у ҳолда бундай ишлар камбағал қариндош аҳволига махкумдирлар, чунки етакловчи давлат хизматчилари олимларга таъсир қилаолмайдилар, уларнинг фикрларига таянадилар. Олимларнинг кўпчилиги эса, айтганимиздек, ўз манфаатларини кўзлайдилар, фанда демократияни ўрнатиш учун ўзларининг биронта принципларидан, улар қанчалик нотўғри бўлмасин, воз кечишни истамайдилар, чунки айнан шу олимлар кенг тарқалган ўрта-миёна олимлардир; нооддий (экстраординар) ишлар ва уларнинг пул ҳукмронлигини тан олмай, адолат ҳукмронлигини тан олувчи муаллифлари учун эса улар орасида жой йўқ.
Ҳозирги кунда фан тараққиётини тўхталтириб турган тўсиқлар, бизнинг фикримизча, қуйидагилардан иборат:
1). Илмий ишларнинг тор соҳаларга ажратилганлиги ва шунинг учун муҳокама жараёнида бошқа соҳа вакилларининг аралашувига имкон йўқлиги. Ҳақиқатан ҳам ҳарбир соҳа ўзининг бошқарувчи академик ва профессорларига эга ва улар ўзларининг илмий принципларини бошқалардан қатъийлик билан муҳофаза қилиб турадилар.
2). Табиат ҳодисаларини ўрганишдаги эмпириклик (яъни кузатув ва натижаларни оммалаштириш) ёки олинган материалларнинг ҳар томонлама чуқур талқин қилинмаслиги. Бошқачасига айтганда, ҳозирги замон фани кўпинча “қандай?” - деган саволга жавоб берадию, лекин “нима учун?” – деган саволга жавоб беришни ўз вазифаси деб ҳисобламайди.
3). Табиатнинг ҳарқандай ташқи аралашувга нисбатан жуда юқори даражада сезгирлигини ҳисобга олмаслик. Бу ҳол шунчалик кенг тарқалганки, баъзилар яққол кўриниб турган фактларга ҳам қўл силтаб ўтишга ўрганиб кетганлар. Аслида эса, масалан Ньютоннинг ўзи нуқтавий масса тушунчасини қўллаб, ўзининг бутун олам тортилиш қонунида катта хатога йўл қўйган. Бу тушунча осмон таналарининг орбитал ҳаракатлари учун сезиларсиз бўлиши мумкин эди, лекин ўз ўқи атрофида айланиш жараёнида эса, бу хато ҳарқандай осмон танасининг келгусида айланмасдан тўхтаб қолишига ва бу жараёнларни ҳечким тушунаолмаслигига олиб келади. Ёки, масалан, барча астрономлар кометалар, массасининг кичиклигидан бўлса керак, сайёраларга таъсир қилмайди, деб ҳисоблайдилар. Аслида эса, улар сайёраларгагина эмас, ҳатто Қуёшнинг ўзига ҳам таъсир кўрсатиш имкониятига эгадирлар.
4). Илму-фан баъзи соҳаларининг ҳаётдан йироқлиги ва халқ хўжалиги учун бефойдалиги. Маълумки, Ердаги ҳаёт унинг Қуёшга нисбатан содир бўлувчи орбитал ва айланма ҳатти-ҳаракати билан боғлиқ. Демак, агар бу ҳаракатларнинг механизми топилса, у ҳолда уларга сунъий йўл билан аралашиш ҳам мумкин. Худди ана шу фикр бизнинг ҳамма кашфиёт ва ихтироларимизда етакчи ғоя вазифасини бажарди.

Ответить 
Старый 30.01.2012 15:39   #5  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Ҳозирги замон фанининг ана шу ва бошқа баъзи белгилари илмий тадқиқотларнинг эркин ва табиий ривожланишига катта тўсқинлик кўрсатади. Бу тўхталтирувчи омилларнинг фан йўлидан олиб ташланиши инсониятни экология, энергетика, экономика, социология, илм-маърифат каби соҳаларда йиғилиб қолган қатор муаммолардан халос қилган бўлур эди.
Ҳалқ фаровонлиги учун ҳал қилиниши керак бўлган ишларнинг кўп ва турли-туманлиги, бизнинг фикримизча, ҳеч бўлмаганда “Космология ва Ер назарияси” номи билан янги бир илмий-текширув институти очилишини тақозо қилади. Бундай институтнинг давлат муассасаси сифатида очилиши эса, Ўзбекистонимизнинг обрў-эътиборини бутун дунё ҳамжамияти олдида янада юқори манзилларга олиб чиққан бўлур эди.

Бу мақолада кўтарилган масалалар билан астойидил қизиққан кишилар яна қуйида келтирилган ишларни кўриб чиқишлари мумкин:

1. Турсунов М.Х. Вращение планет и проблема жизни в Солнечной Cистеме. Рукопись монографии, Фонды каф. Полезные ископаемые ГРФ ТГТУ. 1986 г. 150 стр.
2. Турсунов М.Х. Механизм возникновения земных электротоков и земного магнетизма на её поверхности. «Узб. геол. журн. 1986, №3., С. 6.
3. Турсунов М.Х. Ер – катта электр оханрабоси. «Фан ва турмуш», 1989,
№12, Б. 4.
4. Турсунов М.Х. Механизмы генерации магнитного поля и вращения Земли. ТГТУ. –Ташкент, 1990. −135 с., Ил. 42, −Библиогр. 57 назв., −Рус., –Деп. в УзНИИНТИ №1237 от 10.05.90, УДК 550.384:525.35.
5. Турсунов М.Х. Механизмы вращения и активности Солнца. ТГТУ, 1990. −136 с., −Ил. 22, −Библиогр. 22 назв., −Рус., –Деп. в УзНИИНТИ №1238 от 10.05.90, УДК 523.73.746.
6. Турсунов М.Х. Механизмы осевых движений Луны и Венеры. ТГТУ, 1990. −126 с., −Ил. 31, −Библиогр. 32 назв., −Рус., −Деп. в УзНИИНТИ №1188 –Уз 90 от 16.07.90, УДК 523.34-3.42.
7. Турсунов М.Х. Вращение Земли и перспективы развития жизни на Земле. «Материалы научно-теоретической и технической конференции профессоров, преподавателей, аспирантов и научных работников ТашПИ». 1990. С. 40-42.
8. Турсунов М.Х., Хамраев Ш.Ш., Садритдинов Б.С., Асабаев Ч.А. Солнечно-земной механизм вращения Земли и проблемы магнитобиологии. «Актуальные проблемы применения магнитных и электрических полей в медицине». Л., 1990. С. 197-198.
9. Турсунов М.Ҳ. Ер қандай айланади? Тошкент, «Фан ва турмуш», 1991 №1, бет 8.
10. Турсунов М.Ҳ. Зуҳра нега тескари айланади? Тошкент, «Фан ва турмуш», 1991 №11, бет 14.
11. Турсунов М.Х., Хамраев Ш.Ш., Садритдинов Б.С., Асабаев Ч.А. Перспективы использования геомагнитного поля для оздоровления экологии. «Магнитобиология и магнитотерапия в медицине». Сочи, Куйбышев. 1991. С. 73-74.
12. Турсунов М.Х. Долгопериодическая неравномерность скорости вращения Земли и новейшая активизация тектоно-магматических процессов. «Узб. геол. журн.», 1992, №1.
13. Турсунов М.Х. Механизмы вращения Меркурия и Марса. ТГТУ, −Ташкент, 1992, −24 с., −Ил. 2, −Библиогр. 18 назв., −Рус., −Деп. в УзНИИНТИ № 1766−Уз 92 от 30.12.92, УДК 523.41+523.43:523.4-327.
14. Турсунов М.Х. Механизмы эволюции Солнечной системы и вращения удалённых планет. ТГТУ, −Ташкент, 1992, −66 с., −Ил. 13, −Библиогр. 23 назв., −Рус., −Деп. в УзНИИНТИ №1638-Уз 92 от 20.04.92.
15. Турсунов М.Х. Промежуточный отчёт по теме «Разработка методики прогнозирования солнечной активности». Москва, Фонды Всесоюзного Научно-Исследовательского Центра Эниологии и Эниотехники (ВНИЦЕТ). 1992.
16. Турсунов М.Х., Садритдинов Б, С., Асабаев Ч.А. Успехи науки – в учебники!. Тезисы докладов ТГУ по проблемам преподавания. 1998.
17. Турсунов М.Ҳ. Биз бошқа йўлдан кетаяпмиз. “Ҳуррият”, 1998 й., 23 дек.
18. Даминов М. Р. Аравага йўл беринг!. “Ҳуррият”,1999 й. 20-26 янв.
19. Мирходжаев И.М. Аён ҳақиқатлар. “Ҳуррият”,1999 й.. 20-26 янв.
20. Турсунов М.Х. Введение в космологию. Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 55с.
21. Турсунов М.Х. Как вращается Солнце? Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 39 с.
22. Турсунов М.Х. Солнечная активность и возможности оптимизации жизни на Земле. Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 135 с.
23. Турсунов М.Х. Вращается ли Луна?, Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 122 с.
24. Турсунов М.Х. Почему Венера вращается в обратном направлении? Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 36 с.
25. Турсунов М.Х. Последняя версия тайны геомагнетизма. Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 108 с.
26. Турсунов М.Х. Вращение Земли и искусственная коррекция её природы. Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 76 с.
27. Турсунов М.Х. Меркурий и Марс – слуги двух господ. Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 33 с.
28. Турсунов М.Х. Ньютон или Кеплер? Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 95 с.
29. Турсунов М.Х. К проблеме жизни в Солнечной системе. Т., “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”. 2000. 30 с.
30. Турсунов М.Ҳ. Само ва Ер назарияси асослари. Т. ”Fan va texnologiya”, 2009. 295 b.
31. Турсунов М.Х. Основы космологии и теории Земли. Т. ”Fan va texnologiya”, 2009. 427 с.
32. Турсунов М. Ҳ. Инсониятнинг улкан муаммолари. Уларни ҳал қилиш мумкинми?. Т. «Саховат», 2010 й. №4.

Ответить 
Старый 30.01.2012 15:40   #6  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
ТОПШИРИЛГАН ИХТИРОЛАР РЎЙХАТИ

33. X, № IAP 20100502 Способ прогнозирования солнечной активности по числам Вольфа под влиянием гравитационного и электромагнитного воздействия небесных тел. (Уведомление, исх. №3742 от 12.04.2011).
34. Н 05 F 7/00, № IAP 20100515 Способ использования земных электротоков (ЗЭТ) в качестве источника энергии.
35. X, № IAP 20100538 Способ облагораживания природы Земли усилением её магнитного поля путём ввода железных колонн (в земную кору) на северном полюсе.
36. X, № IAP 20100539 Способ ввода поправок с целью упразднения практики пересоставления магнитных карт.
37. Х, № IAP 20100542 Способ оздоровления природы Земли искусственным устранением сезонных замедлений её вращения.
38. Х, № IAP 20100543 Способ облагораживания природы Земли за счёт ускорения её вращения устранением замедляющего влияния кометы Галлея путём её расщепления.
39. X, № IAP 20100609 Способ разделения характера и доли влияния субъективных участников из смешанного результирующего объекта информации на примере солнечной активности.

Email: cosmology1936@mail.ru

Мақсуд Ҳидоятович Турсунов, геолог.
Ответить 
Старый 30.01.2012 16:29   #7  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Муаллифга ушбу мақолани илмий журналлар, Миллий университет ёки Фанлар Академияси "почта қутисига" юборишни маслаҳат бераман. Мутахассислар баҳо бериши лозим "профан" лар эмас.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 30.01.2012 21:45   #8  
Аватар для мафтун
Оффлайн
ТВ
редактор
Сообщений: 522
+ 551  680/326
– 38  11/10

UzbekistanМой мир
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Мақола муаллифи ушбу мақолага нисбатан холисона фикрингизни билмоқчилар.
Нигорабону, Сизга ташаккур, шундай мулоҳазали мавзуларни кўпроқ очинг...
Карвонлар минг йилдан буён ўтаверган, яна ўтаверади... Карвонда бўлиш муҳим, ундан ажралиб қолиш - фожиа. Аждодларимизга муносиб авлод бўлиш учун интеллектни юксалтириш жуда-жуда муҳим.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор...
Ответить 
Старый 31.01.2012 09:19   #9  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Муаллифга ушбу мақолани илмий журналлар, Миллий университет ёки Фанлар Академияси "почта қутисига" юборишни маслаҳат бераман. Мутахассислар баҳо бериши лозим "профан" лар эмас.
Мақола муаллифи мақолага қўшимча равишда илова хати ҳам юборгандилар.
Цитата:
Ҳурматли ватандошлар!

Мазкур мақола ЎзЛиДеПдаги партиядошларим маслаҳати билан “Правда Bостока” газетаси учун ёзилган эди. Лекин мана 3 ойдирки тахририятдан акс-садо йўқ. Мен озод ватаннинг озод фарзанди бўлатуриб, нима учундир кимлардандир қўрқишим керак эмиш. Ахир барча газета ва журналлар, Олий мажлис ва бошқа ҳамма мажлислар ҳарбир фуқаронинг давлатни бошқаришдек оғир вазифани бажаришда президентга ёрдам сифатида ўз фикрини баён этиши учун чиқарилган эмасми?
Агар ноҳақ бўлсам, газета чоп этилгандан кейин ҳарбир фуқаро ўз
фикрини айтиш ҳуқуқига эга эмасми? Яхши, бизнинг Ўзбекистонимиз
жаннатмакон юртлардан бири. Лекин дунёда ҳатто ичимлик сувини тўйиб ичолмай юрган инсонлар борлигини биламизку. Ана шунинг учун ҳам мен ҳаётимнинг ярмини шундай шўринг қургурлар учун сарф қилиб, маълум ютуқларга эришган бўлсам, нима учун қўлимдан келатуриб, қўл қовиштириб тураверишим керак? Улуғ бобокалонимиз Амир Темурнинг “Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир”- деган доно сўзлари бизга қарата айтилган эмасми?
Ана шу асосларга кўра мен фаннинг энг зарур ва салмоқли ютуқларини элга эълон қилишга журъат этдим. Ўзбошимчалигим учун узр
сўрайман, бошқа иложини топаолмадим. Илова сифатида қўшиб юборилаётган мақоланинг рус, инглиз ва француз тилларидаги нусхалари ҳам мавжуд, чунки фикримча, фан ютуқларидан бутун дунё халқи хабардор бўлишга ҳақли.
Ответить 
"+" от:
Старый 31.01.2012 09:55   #10  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Шундай қилиб, агар биз – Ернинг зиёли фуқаролари материклар устидаги магнит майдонни кучайтираолсак, у чоғда Ер, ҳеч шубҳасиз, тез айланабошлайди. Натижада океанлар устидаги буғланишлар (яъни булутлар) тезгина қуруқликлар устига суриладилар ва ер юзидаги чучук сувли даръё ва кўлларни тўлдириб, экология деб аталувчи улкан муаммоларнинг бири бартараф қилинади.
Қойил. "Ернинг тез айланиши" кандай офатларга олиб келиши мумкинлиги аникланганми, хурматли олимимиз томонидан ?

Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Учинчи сабабга ўтар эканмиз, каминанинг бундай шахдамлиги билим қуролини четга суриб қўйган кўпгина мутахассис шахсларда ғайирлик ҳиссини уйғотишини тилга олмай иложимиз йўқ, чунки агар ана шу сабаб бўлмаганида юқорида айтилган мулоҳазалар аллақачон ҳаётга татбиқ этилган ва кўпчиликка қурол сифатида хизмат қилаётган бўлур эди. Минг афсуски, бу − инсон номига иснод келтирувчи ҳол фақат бизнинг муқаддас Ўзбекистонимизгагина эмас, балки кўпгина бошқа мамлакатларга ҳам хосдир. Ортда қолган социализм тузумида бунга қарши, унча самарали бўлмаса-да, ёшларни тарбия қилиш мақсадида маълум очиқликда кураш олиб борилар эди, аммо ҳозирда, ҳарбир идора ва муассаса кириш олдига темир эшик ва қоровуллар ўрнатиб ташқи дунъёдан қўриқланиб олган шароитда бозор иқтисодиётининг қоидалари одамни одам томонидан очиқдан очиқ алдаши ва пул ҳукмронлигининг биринчи ўринга чиқиб олганлиги демократиянинг, (бу ҳақда қанчалик кўп гапирмайлик), ўрнатилишига тўсқинлик қилмоқда. Буни биз қариялар турли бўлар бўлмас дорилар билан тўлиб-тошиб кетган кундан-кунга болалаб кетаётган дорихоналар тимсолида яққол кўриб турибмиз.
Бу илмий ёки илмий оммабоп мақола учун унчалик ярашмайдиган мулоҳазалар.
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Илмий советларга асосланган илмий ишларни расмийлаштириш механизми бу тўсиқларни улоқтириб ташлашга қодир эмас, чунки советларни ташкил этувчи олимларнинг аксарияти жамиятнинг шаддот ва ташаббускор аъзоларидан эмас, негаки уларнинг кўпчилиги ўз мартабаларининг шипига эришиб бўлганлар ва эришган мавқе ва обрў-эътиборларини сақлашга интиладилар. Шунинг учун мавжуд механизм оддий даражадаги, яъни тор ихтисос олимлари томонидан шу тор ихтисосликка мансуб ишларнигина тасдиқлашга қодир.
Умуман бу масалалар билан Фанлар Академиясига мурожаат килган маъкул буларди.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх