|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
31.07.2010 15:00 | #62 | |
Сообщений: 1,425
+ 1,056
1,039/518
– 16
9/9
|
[QUOTE=Colorado;427281]
Цитата:
Оффтоп: моссад приступил к дежурству в полном составеэнди Оффтоп: Я тут не причём, слово "иврит" было тревожным сигналом.... Ну что же ягнята так ягнята, только вот жарко будет под этой длинной шерстью.. |
|
|
Ответить |
11.08.2010 12:10 | #64 | |
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
"–" от:
|
17.08.2010 15:26 | #65 | |
Сообщений: 127
+ 8
27/19
– 2
5/3
|
Цитата:
Аёлларнинг ишлашига келсак, бу гапга ҳам кўп қўшила олмайман. Нима учун? Мен ғарбий феминизмни тўлиқ қўллаб-қувватламайман, албатта, лекин ишга борадиган аёл билан уйда ўтирган аёл ўртасида осмону ерчалик фарқ бор. Тўрт девор остида яшайдиган аёлларнинг дунёқараши ҳам шу қадар торлашиб кетади. Ахир уйида ит боқадиганлар ҳам ҳар куни уларни кўчада айлантириб келишади-ку. Наҳотки аёлларимизга шу итлардан ҳам паст назар ташласак? Ўзбек филологияси факультети ўқишга кирганимда мактабни энди битиргандим. Ростини айтганда, ўша пайтлари кўчада оғзимдан боди кириб шоди бемалол чиқиб кетаверарди. Кечкида ўқиганим туфайли кундузи ишга кирдим. Ишхонамдаги компьютерда ишловчи ходимлар (ҳарф терувчилар) қизлар эди. Уч эркак 5-8 қиз орасида қолиб кетардик, баъзида. Икки ой ўтар-ўтмас умуман чўкиниш эсимдан чиқиб кетди. Синфдошларим билан учрашганда ҳам улар сўкканини эшитсам, қулоғимга ёқмайдиган бўлиб қолди. Шунинг учун юқоридаги безбетликлар, беҳаёликлар (компьютерда фотоларни ўзгартириш, қизларнинг сўкина бошлаши ва ҳоказо) ҳар бир одамнинг ўзига боғлиқ. Агар одамнигн ўзи истаса, шарму ҳаёсини ҳам, урф-одатларини ҳам сақлаб қола олади. Телевизорда кўп йил илгари революция туфайли хорижга чиқиб кетганлар билан учрашувларни кўп кўрганман. Улар орасида руслар ҳам, ўзбеклар ҳам бор эди. Уйида ўзлигини ҳурмат қилганлар боласига ҳам, неварасига ҳам она тилини ўргатиб шу пайтгача келганлар талайгина. Уларнинг шунча йил ўтганига қарамай, она тилларини эсларидан чиқармаганликлари одамни ҳайратга солади. Демак, кўриниб турибдики, баъзи қизларнинг ёмон томонга ўзгариб кетаётгани ишхонадаги эркаклар туфайли эмас, қизларнинг ўзи шунга мойиллик билдираётганидир. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
17.08.2010 15:45 | #66 | |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
|
Цитата:
Ba'zan qo'pollashib qolgan qizlarni ko'rsam, xafa bo'lib ketaman, nega bunday bo'layotganligini hech tushuna olmayman. Lekin o'sha nazokatli va iboli qizlarimizni qo'pol harakatlari, gap-so'zlari bilan ranjitayotgan yigitlarimiz ham yo'q emas. Baribir hamma narsa, tarbiya, oiladagi muhitga kelib taqalsa kerak. Tasavvur qiling, "muhokamadagi" yoshlar ertaga oila qurishadi, ulardan qanday avlodni kutish mumkin?....
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
17.08.2010 23:30 | #67 |
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
|
Постингизни укиб, менда шубха тугилди, сиз гарбий феминизмни кандай тушунасиз?
Масалан мен уйлайманки, феминизм Шарк аёллари хавас киладиган нарса эмас. Гарб цивилизацияси в Шарк цивилизацияси хеч качон интеграция була олмайди. Шарк менталитети конимизга сингиб кетган, шу жумладан аёлларга хам. Ёши утган сари инсонни уз зотига тортади. Кизлар ёшлигида калта юбка ёки джинса кийгани билан, дили шаркона. Последний раз редактировалось Colorado; 17.08.2010 в 23:36. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
18.08.2010 10:30 | #68 |
Сообщений: 127
+ 8
27/19
– 2
5/3
|
Авваламбор бу саволга ўзигиз жавоб бермабсиз-ку. Менга келсак феминизмнинг икки кўриниши мавжуд.
Биринчиси, том маънода эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқларга эгалиги. Бу эркаклар уйига келганида овқат пишириши ёки овқатдан кейин идиш-товоқ ювиши керак, дегани эмас. Бир хил ҳуқуқ, мажбурият ва эркинликларга эга бўлиши. Бу фуқаролик ҳужжатлари: паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқаларни олиш, дам олиш, ота-она бўлиш, оила қуриш ҳуқуқлари. Аёлларга нисбатан зўравонлик қилган эркакларга (ҳатто эри бўлган тақдирда ҳам) нисбатан тегишли чоралар кўриш ҳуқуқи. Санайдиган бўлсак саноғи кўп. Бу том маънодаги феминизм. Энди феминизмнинг ашаддий кўриниши ҳам мавжудки, мен бунга умуман қаршиман ва юқорида буни таъкидлаб ўтдим. Бу фанатизмни ҳам эслатади. Мисол учун, эркакларга таъзйиқ ўтказиш, аёлларни улардан юқори қўйиш ва ҳоказо. Эркак шунчаки аёл олдида эшикни очиб берса, оғир юкини қўлидан олса, кўринишига ёки кийимига оддий мақтов сўзлари айтса, буни ёмон йўлга йўйиб, тегажоқлик қиляпти деб арз қилишгача борадиган аёллардан худо сақласин. Бу гапингизга кўп ҳам қўшила олмайман. Биринчи мисолимдаги тенг ҳуқуқликка ҳар бир ўзбек аёлининг ҳам ҳаққи бор. Масалан, ҳар куни ичиб келиб, уйида жанжал кўтарадиган, аёлига ва қизларига зўравонлик қиладиган эркакларга нисбатан жиддий чора кўрилиши лозим деб ўйлайман. Буниг устига баъзи мамлакатларда эркак уйига бегона аёлни олиб келганида ҳам хотинидан мулозамат кўрсатиш талаб қилинади. Бу ҳатто қонунан белгилаб ҳам қўйилган. Бундай ҳолларни мен оқлай олмайман. Аёллар ҳам худди бизлар каби одам, уларнинг ҳам ҳис-туйғуси, қалби бор. Шундай экан, эркаклигимизни ва ёнимиздаги аёллар учун масъул эканимизни эсдан чиқармайлик |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
24.08.2010 00:34 | #69 |
Программист 1С
Сообщений: 1,453
+ 130
479/290
– 34
78/44
|
Келинглар, мен гап ёзиш урнига уртогимнинг шеърини такдим этаман..
GO'ZALSAN AMMOKI LATOFATING YO'Q BO'LMASA BUNCHALAR NIGOHING SOVUQ TANHOSAN LEK SENI YO'QDIR JOZIBANG BARBI EY QIZALOQ QANCHA XOTIRANG SOCHLARING TARQALGAN SHIMLARING TARANG SENGGA CHIDAR UCH KUN MARD YIGIT ARANG SENDA NA BIR IFFAT NA BORDIR HAYO QIZLIK IBOYING YO'Q XO'PSAN BEHAYO YIGITLAR MENGGA ROM DEYA O'YLARSAN ASLIDA O'ZINGGA CHO'PCHAK SO'YLARSAN YIGITLAR SENGGAMAS XIRSIGA OSHIQ GUNOHLAR O'ZIGA QILGANDIR TORTIQ CHIROYLISAN BALKI BU HUSN O'TAR O'SHANDA QAY YORING AYT SENI KUTAR ALDAMA O'ZINGNI BARBI QIZALOQ QOLMAYSAN O'SHANDA BO'LIB O'YINCHOQ © ILHOM FAYZULLAYEV |
|
Ответить |
|