Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Учебные заведения > Школы
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Школы Школьные темы


 
 
Опции темы Опции просмотра
Старый 09.09.2008 21:05   #11  
Аватар для Maestro
Оффлайн
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491  1,658/631
– 1  4/4

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Хуп теран фикр юритамиз (сизчалик теран фикрлай олмасам хам уриниб кураман).
Афсус, уринишингиз зое кетибди чоғи ;-)...
Кўнглингизга келмасин-у, нимани тасдиқламоқчи бўлаётганлигингизни хеч ҳам тушунолмаяпман...

Хадеб бир нарсанинг атрофида айналанавермаслик учун, бу мунозара бўйича ўзимнинг қисқача хулосаларимни келтириб ўтмоқчиман:

Фарзанд тарбияси учун аввало ота-она масъул! Яъни, ота-она бирламчи. Тамом-вассалом! Мактаб, маҳалла, амма-хола, тоға-жиян иккиламчи:

Цитата:
Оила Кодекси.
Ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт.
Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир.Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт. Ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга. Ота-она болаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шарт.
Кўриб турибсиз-ки, Сиз буни қайта-қайта таъкидлайвермасангиз ҳам аён...

Гап шундаки, барча ота-оналар ҳам ўз мажбуриятларини тўлиқ уддалай олмаётганликлари сабабли ҳурматли топикстартер ўртага ташлаган ва кейинчалик унга қўшилган икки муаммо олдида турибмиз:

1. Мактабга умуман бормаётган болалар (ўқишни йиғиштириб қўйганлар).
2. Айрим дарсларга бормаётган болалар.

Таъкидлаб ўтаман, иккала вазиятда ҳам ЭНГ асосий сабабчи назоратни сусайтириб юборган, фарзанд тарбиясига етарлича эътибор қаратмаган, ёки энг ачинарлиси, шу муаммоларни келтириб чиқаришга бевосита туртки бўлган ота-онадир. Чунки бола тарбиясида улар бирламчи.

Биринчи йўли - бундай ота-оналарни завқ билан истаганча сўкиб-қарғаб-лаънатлаб, бундан бирор наф чиқмаслигига амин бўлиб, мунозарага шу ерда нуқта қўйиб қўйиш. Билганини қилмайдими... Болаларми? Улар ҳам бир йўлини топиб кетишар...

Иккинчи йўли - ота-онадан "ёруғлик" чиқмаса, бола тарбиясида иккиламчи ўрин тутувчи имкониятлардан (мактаб, маҳалла) фойдаланиб кўриш. Ҳарна, чиқмаган жондан умид. Қаршилар йўқми, мабодо?

Тушунишим бўйича, бу йўналишда мунозарамиз айнан МАКТАБнинг имкониятларидан тўлиқроқ фойдаланиш йўллари ҳақида кетаяпти (юқорида менинг "ота-она энг асосий сабабчи" деган фикримни эътиборда ушлаб туришингизни сўрайман, хеч ким "ўқитувчи айбдор" деяётгани йўқ).

Хўш, мактабда ахволлар қалай? Табиий-ки, ҳар бир соҳада бўлгани каби мактабда ҳам муаммолар бор: балки таълим тизимида, балки жиҳозланишида, балки кадрлар масаласида, балки таъминотида...

Бошқасини қўйиб туриб, кадрлар масаласини олайлик. Чунки, агар мураббий дарсга ўқувчини қизиқтира олса, ҳар бир ўқувчиси учун жонфидолик қилса, ўз ҳурматини йўқотмаса, бола психологиясини яхши билса - ўқувчи полда ўтириб бўлса ҳам дарсда қатнашади (осмондан олаётганим йўқ - фарзандларимдан қиёс қилаяпман). Афсуски, бундай мураббий бўлиш жуда оғир ва ҳамма муаллимларнинг ҳам қўлидан келавермайди.

Ҳатто шахсий оилавий ташвишларни четга суриб, шу машаққатларни енгиб, касбга мехр қўйган жонкуяр муаллимлар борки - мактаб бор! Шу машаққатларни енгиб ўта олмаган ёки буни истамаган муаллимлар борки - дарсга кирмаётган болалар бор!

Рухсатингиз билан бир савол:

Дейлик, иккита синф рахбари бор. Иккиси ҳам бир фандан дарс беради. Биринчиси мактабни "кўчма савдо лавкаси"га айлантириб юборган. Давомат билан деярли иши йўқ. Бир ўқувчиси 25 кун касалхонада ётганидан ҳам бехабар. На бирор конкурс, танлов, викторина, қизиқарли учрашув ташкил қилади. Яхши бахонинг "жазоси" - хитойнинг арзон пудраси...

Иккинчиси эса жонкуярликда ота-оналардан ҳам ўтиб тушади. Бирор ўқувчиси икки кун кетма-кет мактабга келмаса ҳамма ёқни "тревога" қилиб ташлайди. Бесабаб келмаган бўлса, ота-онани ҳам мулзам қила олади (шуни билган ота-оналар ҳам боласини "бешик тўйига" олиб бормай, тергаб мактабга жўнатишади). Ҳар ойда бирор қизиқарли тадбир ташкиллаштиради. Кимдир касалхонада бўлса - бутун синф бўлиб кўриб келишади...

Ваҳоланки, иккиси ҳам бир ҳил маош олишади, бир мактабда ишлашади, оилали...

Сиз "ишини эпласа-эпламаса, шу касбни танлаганлиги (ёки ёзишни ўргатганлиги) учун ҳурмат қилиш керак" дегандай бўлувдингиз. Айтингчи, Сиз шу икки мураббийни бирдек ҳурмат қиласизми? Нима деб ўйлайсиз, ўқувчилар кимни кўпроқ ҳурмат қилишаркин?

Агар бирдек ҳурмат қилсангиз, "ҳурмат" ва "обрў" тўғрисидаги тушунчаларимиз кескин фарқ қилар экан.

Мен иккинчи мураббийга чексиз ҳурмат билан бош эгаман! Чунки, иккисини бирдек кўришга маънавий ҳаққим йўқ! Акс ҳолда, негадир иккинчи мураббийга хиёнат қилгандек бўлавераман...

Агар шундай муаллимлар кўпайса, юқоридаги биз муҳокама қилаётган муаммолар бироз барҳам топармиди демоқчиман-да, биродар.

Бор гап шу... ;-)

PS: Мен ёки бошқа форумчилар эмас, айнан маҳсус комиссия ўтказган асстестация натижалари бўйича ўз касбига лаёқатсиз топилган ўқитувчиларни қайта малака оширтириш йўллари, мактаб раҳбарияти ва илмий мудир томонидан доимий назоратга олиниши тўғрисида муҳтарама Нигора Умарова билан бошқа топикда фикр алмашганмиз.

Ҳўш, агар бундан ҳам наф бўлмаса-чи? "Бўлганимиз шу экан" деб ўтираверамизми?

Последний раз редактировалось Maestro; 09.09.2008 в 21:31.
Ответить 
 




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх