Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Госуправление
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Госуправление Официальные и не очень таковые разделы госорганов

Ответить

Опции темы Опции просмотра
Старый 08.09.2018 12:55   #1  
Аватар для Хокимият Ташкентской области
Оффлайн
Хокимият Ташкентской области
Хокимият Ташкентской области
AKA:Хокимият Ташкентской обла
Сообщений: 87
+ 0  3/3
– 0  3/2

UzbekistanLiveJournalМой Круг
Тошкент вилояти ҳокимлиги кичик саноат зоналари аъзоси бўлишга таклиф қилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 августдаги “Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ангрен (2,0 га ер майдони), Бекобод (7,87 га ер майдони, 9351,7 кв.м бино), Чирчиқ (38,7 га ер майдони, 65161,4 кв.м.бино) шаҳарлари, Оҳангарон (10,98 га ер майдони, 13783,6 кв.м бино), Қуйи Чирчиқ тумани (2,5 га ер майдони, 1500,0 кв.м бино) ва Янгийўл туманларида (5,59 га ер майдони, 7258,0 кв.м бино) қўшимча кичик саноат зоналарини ташкил этилмоқда. Қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этилиши белгиланган ер участкалари ва бино-иншоотлари бир ой муддатда балансга қабул қилиниб, лотларга бўлиниши кўзда тутилмоқда. Кичик саноат зоналари лотларга бўлингандан сўнг бир ой муддатда танловга қўйилади. Кичик саноат зоналари аъзосига айланмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектлари ўзларининг инвестицион лойиҳалари билан танловларда иштирок этишлари мумкин.
Ҳурматли Тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Тошкент вилояти ҳокимлиги Сизлардан мазкур қўшимча яратилаётган кичик саноат зоналарини ўзлаштириш учун импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги амалга ошириш мумкин бўлган таклифларингизни Тошкент вилояти ҳокимлиги Ишчи органи – Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармасига ишда фойдаланиш учун тақдим этишингиз мумкинлигини маълум қилади. Тақдим қилинган таклифлар кичик саноат зоналарини лотларга тақсимланишида биз учун фойдали бўлиши мумкин.

Шу ўринда, ҳозирда аввал ташкил қилинган Бекобод (10,8 га ер майдони,
13,6 кв.м бино), Олмалиқ шаҳарлари (0,30 га ер майдони), Бекобод (1,87 га ер майдони, 1204,0 кв.м бино), Пискент (1,27 га ер майдони, 418,7 кв.м бино) ва
Қуйи Чирчиқ (0,80 га ер майдони, 72 кв.м бино) кичик саноат зоналарида бўш ер майдонлари ва бино-иншоотлари мавжуд.
Кичик саноат зонаси аъзоларига 2 йил мобайнида мол-мулк ва даромад солиғидан озод бўлиш, ер ёки бино-иншоотлар хусусийлаштириш шарти билан “ноль” қийматда 10 йил муддатга ижарага олиш имкониятлари мавжуд. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун зарур бўлган электр, табиий газ ва сув тармоқлари кичик саноат зонаси чегарасига қадар давлат органлари томонидан таъминланади.
Ҳурматли Тадбиркорлар ва ишбилармонлар Тошкент вилояти ҳокимлиги, Сизларни кичик саноат зоналари аъзосига айланишга таклиф қилиб қолади.

Мурожаат учун телефонлар:
Бекобод шаҳар Кичик саноат зонаси – (+99890) 137-21-47;
Олмалиқ шаҳар Кичик саноат зонаси – (+99894) 633-82-82;
Қуйи Чирчиқ тумани Кичик саноат зонаси – (+99899) 400-50-43;
Бекобод тумани Кичик саноат зонаси – (+99899) 401-80-39;
Пискент тумани Кичик саноат зонаси – (+99893) 189-39-36;
Тошкент вилояти ҳокимлиги ИШЧИ ОРГАНИ – (+99871) 231-86-08, 231-86-12;
Тошкент вилояти Рақобат бошқармаси – (+99871) 230-41-73, 230-19-63
Ответить 
Старый 08.09.2018 14:22   #2  
Known ID Group
Аватар для MichaelR
Оффлайн
банк
типа экономист
AKA:MichaelR
Сообщений: 4,413
+ 818  2,078/1,214
– 22  43/41

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от София Юсупова Посмотреть сообщение

Нуравшан - янги маъмурий маркизида эса нима болади? Ва качон?
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»

Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх