|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
13.11.2012 11:15 | #571 | ||
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Рўйхатда киношунослар, шу соҳанинг мутахассисларидан ташқари, турли давлат идораларидан вакиллар иштирок этишади. Мақсад, ўша соҳага доир саҳналардаги вужудга келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиш. Айнан қандай норматив ҳужжат асосида тузилиши ҳақида алоҳида ёзаман.
Цитата:
Цитата:
Комиссия йиғилишларини цензура қиёслаш унчалик ҳам тўғри эмас. Цензорларда назаримда кечиримлилик тамойили бўлмаса керак. Топиб ёзибсиз!!!! +1 |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
13.11.2012 18:24 | #572 | |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Цитата:
Бугунги кинотомошабинни ҳеч иккиланмай ана шу харидорга қиёслаш мумкин. Зулфиқор Мусоқовнинг “Қовун”и ҳақида илк бор эшитганимдаги аҳволим “IPhone 5”нинг дараги чиқиб, қачон бизга кириб келар экан дея орзиқиб кутган АКТ ишқибозиникидан кам эмас эди. Панорамага (Алишер Навоий номидаги кинотеатр) яқин жойда турганим учун “Қовун”нинг баннери чиқмадимикан деб кунора афишаларга назар солиб турдим. Ниҳоят, фильм экран юзини кўрди. Фильм намойиши киносаройнинг асосий залидан мўъжаз залга кўчишини, чипталар талаш бўлиб кетмаслигини ич-ичимдан сезардим. Ҳайҳотдек, “Ватан”ни атиги 9 киши томоша қилганимизда, “Қовун”га йўл бўлсин дедим-у, буниси комедия-ку, ўзбек томошабинни ичак узди жанрнинг ишқибози-ку деб ўз-ўзимни овутардим. Бари бекор экан, биз кинога тушган куни 17.30 даги сеансга ўнтача, 19.00 даги сеансга йигирма чоғи томошабин ташриф буюрди, холос. Аслида, не ҳол-ки, бугун кинонинг савияси унга қанча томошабин кирганлиги билан изоҳланмайди. Яхши кино тақчиллашган сари яхши (дидли) томошабин ҳам тақчиллашади, шекилли! Фильмга қайтсак, режиссёрнинг олдида катта масъулият бор эди. У ҳам бўлса “Қовун”нинг “шираси”ни “Бомба”, “Абдуллажон”, “Яратганга шукур”, “Кичкина табиб”дан оширса ошириши керак эди-ки, аммо асло камайтирмаслиги лозим эди. Эҳтимол, бу фильмни биронта дебютант режиссёр тасвирга олганида исталган киношунос кўкларга кўтариб, миллий киномизда “салкам янги қуёш порлаши”га менгзаган бўларди. Аммо, биз ёшгина режиссёр ҳақида эмас, миллий кинорежиссурамиз дарғаси ҳақида гапирмоқдамиз. Фильмни мириқиб кўрдим, маза қилиб, кулиб кўрдим. Аммо, бу кулги анчадан бери чинакам ўзбекона комедияни соғинганим учун, айни соғинчни қисман қониқтириш оқибати деса эҳтимол тўғри бўлар. Тасаввур қиляпсизми, чўлда чанқаган одам жилғага дч келса, тўйса-тўймаса, қонса-қонмаса кўзи очлик қилиб, сувни симираверади-симираверади. Эҳтимол, ўша дамдаги менинг кулгим чанқоғини пала-партиш, шоша-пиша, ҳозир тугаб қолади деган ҳадикда қониқтираётган ташнанинг хатти-ҳаракати янглиғ десам муболағага йўймассиз. Хуллас, “Қовун” аввалги комедияларнинг пойдеворига бино қилинган, улардан бир чимдим-чимдим узиб, бунисига “қўшиб қўйилган”дек гўё. - Чой ичасизми, ичасиз! (“Ватан”да Обид Юнусов қаҳрамонининг невараси тилидан) - Чой ичасизми, биламан, ичмайсиз! (“Қовун”да Фотима Режаметова тилидан) “Бомба”даги анқов келин “Қовун”да яна ҳам анқовлашган. “Осмондаги болалар”да бармоқларини ҳақоратомуз тарзида кўрсатадига йигит (Темур Мусоков) “Қовун”да яна ҳам яшариб кетган (П.Саидқосимовнинг невараси). Жаҳлдор Раис (“Бомба”) маҳалла оқсоқолига (“Қовун”) айланган. Хуллас, бу каби ўхшашликлар талай! Қиқсқаси, аввалги қаҳрамонлар, боз устига севимли қаҳрамонларимиз бу гал бошқача шаклда (мазмунда эмас!) кўриниш беришди, холос. Содда қилиб айтганда, “Қовун”ни машҳур хонанданинг хит қўшиқларидан тузилган попурисига ўхшатдим. Нима бўлган тақдирда ҳам фильм 2012 йилда савияли, самимий ва кўришга арзигулик тарзда яратилган саноқли фильмлардан бири бўлиб қолаверади. Муҳтарам Мусоқовнинг олдида эса попури эмас, янги хит “тарона”лар тайёрлаш мажбурияти турибди. Бу учун режиссёрда барча имкониятлар ва энг муҳими ёнида узоқ йиллар давомида шаклланган истеъдодли ижодкорлар, актёрлар жамоаси бор! Последний раз редактировалось Husen; 13.11.2012 в 18:29. |
|
|
Ответить |
10 "+" от:
|
14.11.2012 18:24 | #573 | |
|
Цитата:
Фильмдаги воқеаларни томоша қилиб инсон кулади-ю, бироқ бу кулгунинг ортида кучли истеҳзо бор. Негадир шу пайт рус ёзувчиси Гоголнинг "Ревизор" спектаклининг сўнгидаги қайсидир қаҳрамоннинг, "Кулинглар, жаноблар, кулинглар, ўз устингиздан баралла кулинглар"-гаплари киши ёдига келади. Ҳар бир қаҳрамоннинг биз учун гўё бачканадек бўлиб туюлаётган ҳатти-ҳаракатидан кундалик турмуш тарзимизга айланиб бораётган одатий ҳатти-ҳаракатларни кузатиш мумкин. "Ғишт олди-сотдиси", "Бозорга қовун тушириш" сюжетларидан рамзий маъно бордек... Кинофильмни замонавий эртак деса бўлади. Хуллас, бу ҳақида кейинроқ батафсил ёзаман. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
01.12.2012 17:31 | #578 | |
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
03.12.2012 21:28 | #579 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Миллий киноларимизда ҳақиқий дўстлик, дўст ҳақида фильм кўришни орзу қиламан.
Афсуски, муштлашганлар ҳақида лавҳалар кўп-у, дўстлик ҳақида йўқ ҳисоби... "Сангам" фильмидаги Сундар билан Гопалнинг дўстлигига ҳавас қилганман. Қанийди, бизда ҳам шунақа фильмлар тезроқ яратилса... |
|
Ответить |
14.12.2012 19:19 | #580 |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Назаримда, салкам 5 ой узлуксиз давом этадиган реклама компанияси ҳам, ҳар йили жаҳон ва Россия эстрадаси юлдузларидан бирининг ташрифи буюриши ҳам M&TVA тақдимотининг нуфузи ошишига ҳисса қўша олаётгани йўқ....
Сабаб нима? Номзодларни танлашда қандай омиллар инобатга олинмоқда? Масалан, “Паризод”, “Дунё”, “Тубанлик”, “Бахт уйи” каби фильмларнинг биронтаси ҳам “Энг яхши фильм” номинациясига киритилмаган. Истардим-ки, “M&TVA” лойиҳаси “оммавий (“оломонча” дейишяптими ҳозир) маданият” намуналарини тақдирловчи мукофотга айланиб қолмасин... |
|
Ответить |
"+" от:
|
|