|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
25.12.2009 01:59 | #41 | ||
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
|
Цитата:
|
||
|
Ответить |
31.12.2009 14:03 | #43 |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
|
Устоз Абдулла Қодирий ўзбек адабиёти хазинасини нечоғли бойитганларини биламиз. Тўғрироғи, буни одатий ҳол деб биламиз. Лекин бугунги ёш авлод улуғ устознинг мероси халққа қандай машаққат билан етказилганини билармикин?
Ҳабибулла Қодирийнинг “Отам ҳақида” деб номланган китобининг ёзилиши ўша даврдаги маданий ҳаётда катта воқеа бўлган эди. Унга қадар ҳеч ким бундай китоб ёзмаган эди. Ажабки, ундан сўнг ҳам кам ёзилди. Сталин ўлимидан кейинги воқеаларни ҳам барча билавермайди. Сталин ўлган-у ҳақиқат тикланган, деб юзаки ўйловчилар янглишишади. Ҳа, улуғлар “оқланди”. “Оқланди” сўзини бежиз қўштирноққа олмадим. Чунки аслида қораланган одам оқланади. Туҳмат билан қамаш, менингча, қоралашга кирмайди. Улар ҳеч қачон “қора” бўлмаган, ҳамиша пок бўлган. Оппоқ деворга балчиқ чапланса-ю, кейин тозалаб ташланса, барибир доғи қолади. Яна бир томони, балчиқ чаплаганлар омон экан, доғни бутунлай тозалашга осонлик билан йўл бермайди. Партия қарорлари ва суд ҳукмлари улуғларни “оқлагани” билан улардан қолган бой адабий мероснинг халққа қайтарилиши муаммолигича қолаверган эди. Фитрат, Чўлпон каби устозларнинг ижодлари то Мустақиллик йилларига қадар ҳам халққа тўлиқ қайтарилмади. Халқ бу борада Абдулла Қодирий ижодидан баҳраманд бўлди. Мен бунинг сабабини кўп ўйлайман. Сабаби менингча битта: уларнинг Ҳабибулло Қодирий каби фидойи ўғиллари бўлмаган. Қариндошлари Ҳабибулло ака каби жонкуярлик билан ҳаракат қилмаган. Биз фақат “Отам ҳақида”, “Қодирийнинг сўнгги кунлари” асарлари ёзилганини биламиз. Аммо Абдулла Қодирий асарларини қайта нашр этишдаги заҳматлари бизга қоронғи эди. Не шодки, бу қоронғиликни Ҳабибулло аканинг кичик ўғиллари Шеркон Қодирий бартараф этиш учун қўлларига қалам олибдилар. Ҳабибулла ака оталари ишни қандай ихлос билан давом эттирган бўлсалар, у кишининг ишларини ўғиллари Хондамир ва Шеркон ҳам шундай давом эттиряптилар. Хондамир дадалари билан бошлаган ишларини ниҳоясига етказдилар -“Ўткан кунлар” ва “Меҳробдан чаён” асл ҳолида нашр этилди. Эллигинчи йилларда партия қарори билан асарга киритилган ўзгартишлар, қисқартишлар тикланди. Изоҳлар, иловалар тайёрланди. Хуллас, Хондамир ўнлаб адабиётшунос ходимлар қиладиган ишни бажарди. Улуғ адибнинг “кичик асарлари” ҳам тўла ҳолга келтирилиб, “Диёри бакр” номи билан нашр этилди. Бундай одамларни халқ олқишлаб “ҳақиқий ота ўғил!” деб мақтайди. Чиндан ҳам шундай. Ҳабибулло Қодирий туғилган кунларига 90 йил тўлиши муносабати билан ота ўғил – ака-укалар ижодий изланишларини давом эттирдилар. Хондамир хотиралар тўпламини тайёрлади, Шеркон эса “37-хонадон” китобига тартиб берди. Шеркон бобоси Абдулла Қодирий, отаси Ҳабибулла Қодирийнинг қийинчиликда кечган ҳаётларидан лавҳа келтириш билан бирга аждодлари шажарасини ҳам тузиб, адабиёт мухлисларига ниҳоятда қизиқарли маълумотларни тақдим этган. Шунингдек, "37-хонадон"да Абдулла Қодирийдек инсоннинг аждодлари ким ва қандай одамлар бўлгани ҳақидаги ибратли ҳикоялар келтирилганки, зқувчи беихтиёр ана шундай инсонларни етиштирган миллатнинг фарзанди эканидан фахр туйғусини туяди. |
|
Ответить |
12 "+" от:
|
06.01.2010 10:16 | #44 |
Сообщений: 17
+ 29
79/17
– 0
0/0
|
Ассалому алайкум ҳурматли форум аъзолари!
Авваламбор, бувамиз Абдулла Қодирий ижодлари билан қизиққанларингиз учун оиламиз номидан миннатдорчилик билдираман. Бевосита берилган саволларнинг жавобларига келсак, бувамиз Абдулла Қодирий 1937 йил, 31 декабрь куни тунда ҳибсга олинганликлари ва ушбу сана билан устозимиз Тоҳир Маликнинг "Шайтанат" асаридаги Асадбекнинг отасини ҳибсга олиниши ҳам 31 декабрь куни деб тасвирланганлиги ва бу икки сананинг бир-бирига боғлиқлиги ҳақида савол берилган экан. Сизлар биласизларми-йўқми ёзувчи Тоҳир Малик марҳум ёзувчи Мирзакалон Исмоилийнинг жияни бўлади. Мирзакалон Исмоилий ўқувчиларга "Фарғонада тонг отгунча" романи ҳамда "Одамийлик қиссаси" каби асарлари билан танишдир. Бу кишининг ҳаётида ҳам ўша машъум сана алоҳида ўрин тутади, яъни у киши ҳам 50 йилларнинг 31 декабрь куни ҳибсга олинган. Ёзувчи Тоҳир Малик эса шу асарида тоғасининг ҳаётини маълум даражада акс эттиришга ҳаракат қилган. Бу гапларни мен Тоҳир ака сиз билан бўлган суҳбатда англаган эдим. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 06.01.2010 в 11:28. |
|
Ответить |
6 "+" от:
|
08.01.2010 02:33 | #45 | |
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
|
Цитата:
Дорогой Шеркон, я давний почитатель призведений Абдуллы Кодирий. "Утган кунлар" моя настольная книга. Эта книга для меня и как словарь и как правдивый исторический справочник, в ней я нахожу, как ни странно, ответы на многие повседневные жизненные вопросы. Она актуальна, как никогда, и сегодня. Я не осмелился задать Вам свои вопросы в отпущенное время, боялся, что Вы можете их не так понять. Еще раз надеюсь, что общение с Вами на форуме не ограничится этим постом. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
08.01.2010 19:38 | #46 | |
Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
|
Цитата:
O'tgan yili bir akamizga Moskvadan buyurtma tushgan ekan, shu asar tarjimasiga, juda chiroyli qilib o'girib berdilar... Inshaallah, yaqinda shu aka qilgan "O'tgan kunlar" nashrdan chiqsa, ajab emas..
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
09.01.2010 02:12 | #47 | |
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
|
Цитата:
"Бола пакир, кандингни ур.." Мальчик-ведро, кушай свой сахар.... буладими? Бу хазилни менга арабист Абулло хожи айтиб, кулимга узбек тилида чикарилган асарни берган эди, хозир эдилар дейиш керак. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
19.01.2010 12:11 | #50 | |
|
Цитата:
|
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
|