|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
13.12.2013 18:46 | #2052 |
Эътиборингиз учун раҳмат Знакомый! Аслини олганда ўзим ҳам билмайман бу шеър қандай чиққанини. Анча-мунча "эксперт" форумдошларимиз бор эди, улар ҳам бирор нарса дейишмапти. Баҳодир аканинг "феъли чатоқроқ" деб танқидий фикрлари бўлса билдиришмаган бўлишлариям мумкин. Лекин биз ҳам кейинги пайтда танқидларга ижобий ёндоша бошлаяпмиз. шунинг учун бемалол фикр билдиришса мамнун бўлардим. Сизнинг маслаҳатингизга келсак, ўйлаб кўриш керак экан.
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
14.12.2013 03:28 | #2053 |
Норизо этма кишини, бўлса у бечора ҳам,
Доимо бўлгил кўмакда,бўлсангда овора ҳам. Дўст билан кўнгил бутун,кетмагил андин йироқ, Билки рафиқ,сув келмаса,гўзалмас фаввора ҳам. (С)
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
16.12.2013 20:38 | #2054 |
SQBNMF
Сообщений: 212
+ 3,689
244/106
– 89
1/1
|
Яхши қиз Лида
Жануб дея аталган кўча , Акация гуллаган қийғос. Лида деган ажойиб қизча , Шу кўчага жуда жуда хос. У кўчадан чопиб ўтганда, Деразадан кўринар акси. Чиройли қиз,яхши қиз Лида! Нимаси яхши экан? Сўранг буни қўшни боладан Ким дея бу Лида деган қиз Шу ном билан ухлар у шодон Шу ном билан уйғонар харгиз. Ўша уйнинг остонасида Катта қилиб ёзди у бир кун ЧИРОЙЛИ ҚИЗ, ЯХШИ ҚИЗ ЛИДА Ким дея бу Лида деган қиз? Таъсир қилар ўтган-кетганга Остонага ёзилган бу хат Балки Пушкин шундай севгандир Балки Гейне севгандир шундай Катта бўлиб машхур бўлади Ва бу ерни тарк этар бир кун Бу кўчалар торлик қилади Бундай юксак мухаббат учун Йўқдир тўсиқ хеч бир севгига Хижолат ва хуркиш - бу ёлгон Куррамизнинг ҳар чоррахасига Ёзиб қўяр унинг исмини Олов билан жанубий қутбга Буғдой билан Кубань чўлига Гуллар билан Русь даласига Кўпик билан денгиз бағрига Тунда осмон сари интилиб Бармоқларин олар куйдириб Ва самода порлар шубхасиз Лида деган янги бир юлдуз. Ярослав Смеляков Х.Мирзабдуллаев таржимаси (Шурикнинг саргузаштлари фильмидан) |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
24.12.2013 10:43 | #2055 |
Сообщений: 177
+ 129
243/106
– 2
2/2
|
Indamay, osmondan to’kilib,
Ukamday yelkamga yukinib, Xuddi bir hafaday, o’kinib, Oppoq qor yog’moqda, Oppoq qor… Havoda muallaq chayqalib, Ona-yer bag’riga suykalib, Oyoqlar ostida jim, g’arib. Oppoq qor yog’moqda, Oppoq qor… Yomg’irday shiddati-shashti yo’q, (Qish-da bu bahorning gashti yo’q). Qarg’alar tepadan qilar do’q: “Oppoq qor yog’moqda, Oppoq qor…” (C) |
|
Ответить |
"+" от:
|
26.12.2013 04:48 | #2057 |
Форумнинг кўп мавзулари жуда совиб кетибди. Хеч ким бирор бир фикр билдирмай қўйибди. Русча мавзуларни кузатиб турибмиз, анча - мунча қизғинлик бор. Лекин айрим ўзбекча форумлар, мени кечирасизлару, ҳудди қабристоннинг ўзи. Онда сонда қабрга марҳум олиб келиниб турилганидек, айрим мавзуларгаям шу тариқа ёндошиляпти. Бунинг сабаби битта, ҳеч кимга керак бўлмаган олифтагарчилик деб ўйлайман. Ҳудди мушукка ўҳшаб бурчакда сичқонни пойлаб тургандек иш тутиляпти. Яъни, кимдан нима гап чиқаркин дегандек. Ёзинг, фикр билдиринг, маслаҳат беринг, маслаҳат олинг. Ўрганинг, ўргатинг. Фақат меъёрни билинг. Ақллилик қилманг, қўполлик қилманг, бировлар учун сиз фақат бир инсонгина эканингизни унитманг, бошқа ҳеч ким эмаслигингизни ҳис қилган ҳолда.(дейдиган одам йўқ) Жуда кўп яхши инсонлар форумда фаол иштирок этиб туришарди, лекин ҳозир бирортасиниям тополмайсиз. Сабаби бездирилган. Ўзига бошқа номда саҳифа очиб олиб, бездиришяпти. Аллақачон ким аслида ким эканлигини билиб бўлганмиз. (компьютернинг бу ҳусусда имкониятлари кўп, буни кўпчилик билади.).Лекин индамай кузатиб турибмиз, ҳурматини билармикин деган андишада. Вақти келиб, мажбур бўлишимиз мумкин исбот қилишга. Лекин гап бунда эмас, ҳар ким ҳоҳлаган ник билан кириши мумкин. Юқорида жуда кўп шеърлар қўйилган. Лекин жуда кам одам фикр билдирган. Ўзимникини назарда тутятганим йўқ. Мен шоир эмасман, даъвогар ҳам эмасман. Ёшлигимдан ёзиб турсам ҳам, шоир бўлишга қизиққан эмасман. Бу менга бир "хобби" дек гап. Лекин бошқа кўп шеърларга фикр билдирилмагани мени таажжубга солмоқда. Масалан: Адҳамжон, Минглар, Барлос, Гулчеҳрахон, Пипикрон, Фирдавс, Мафтун ва яна мен билган кўп ижодкорлар ёзиб туришади.Аммо кўпчилиги ёзмай қўйди, сабаби эътиборсизлик бўлаверса кимнинг ҳам ёзгиси келар эди. Раҳматли Ҳожибой Қизиқ айтганларидек: "Қарсак чалиб турсангиз, бизгаям илҳом тўҳтамай келаверади". Агар шеър ёққан бўлса "плюс"ни босиб қўйсангиз Асакангиз кетадими?
Ёқмаса "минус"ни босиш шарт эмас ( бу минус, форум маъмуриятининг форумдошлар орасида "провокация" қилиш учун ўйлаб топилган. Ўта қўпол.) Мен "плюс"ни, маъқул, яхши, ёқди, қўшиламан, розиман деган маъноларда тушинаман. Энди "минус" учун ҳам шунча синоним сўзлар топиб кўрингчи. Мен, "Фуу, фойдасиз ҳабар" деб бўлганимдан кейин, сиз юмшоқ қилиб айтилган, маъқулмас, яхши чиқмапти, қўшилмайман, рози эмасман деган маъноларни тушинасизми? Мен ундай қабул қилмайман. Менинг характерим шундай ва менга ўҳшаганлар жуда кўп. Маъмурият шуниям назарда тутиши керак эди. Беш қўл баробар эмасу. Мен қўполликни умуман ёқтирмайман. Ва мен кабилар жуда кўп. Мундай ўйлаб қарасангиз, "ҳа нима бўпти, шунга шунчами" дейиш мумкин. Лекин бу яхши эмас. Бу бизнинг муомала маданиятимизга тўғри келмайди. Яна рус тилида ёзилганичи? Нима учун бошқа тилда фикр билдиришимиз керак? "Плюс"га изоҳ берилмапдими, демак "минус"гаям изоҳ берилмаса, ўша юқорида келтирганим, бир бирига яқин маънодаги сўзларни тушиниб олса бўлаверади. Уч йил бўлди форумга кирганимга, тўғри, бу жуда оз вақт айрим форумдошларнинг кирган вақтига қараганда. Лекин гап бунда эмас, фойдаланувчи кўпайиши ўрнига камайиб бораётганлиги, форумнинг ўз нуфузини йўқотаётгани деб ўйлайман. Ҳар бир форум аъзоси, ҳар интернетини ёққанида, бир марта бўлсаям форумга қараб қўяди. Ҳеч гап йўқлигини кўриб, ўз ишини давом эттираверади. Мавзу очган форумдошлар унинг маъсулиятини ҳам бажаришлари керак. Четдан кирган кузатувчи, кетаётган мунозара, бахсни кўриб, ўзи билмаган ҳолда, беиҳтиёр форум аъзосига айланиши керак. Каминани маъзур тутасизлар, бир айтдим қўйдимда. Бир ўз миллатини, ватанини севувчи инсон сифатида. Барча ҳамюртларимизнинг осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
26.12.2013 09:49 | #2058 |
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
|
ЎЗИМГА
Кўчаларда лойга ботмайсан асло, Тўғри йўлдан юрар бўлса ковушинг. Сўзингни тушуниб олади омма, Тилингмас, дилингдан чиқса товушинг. Сени ғафлат эмас, Ғаффор сийлайди, Гар қалбинг уйғонса - кўзингдан аввал. Сенга ёмонликни кўзи қиймайди, Ўзгани ўйласанг - ўзингдан аввал. Шоирим, битганинг бўлса шеър, ғазал, Муҳиблар олдида бўлма ҳавойи. Касбу коринг эрса эзгулик азал, Шунда ярашади бўлсанг Навоий... (с)
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy) |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
27.12.2013 00:41 | #2059 | |
Цитата:
__________________
.Доно учун атроф тўла минг жумбоқ, нодон учун ҳаммаси аён бироқ. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
|