Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ГОССЕКТОР > Ведомства > Узпахтасаноатэкспорт
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Узпахтасаноатэкспорт Холдинговая компания «Узпахтасаноатэкспорт» (http://uzpse.uz)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 20.06.2017 12:48   #1  
Аватар для Муслимжон Мирзажонов
Оффлайн
Холдинговая компания «Узпахтасаноатэкспорт»
Пресс-служба ХК «Узпахтасаноатэкспорт»
Сообщений: 1
+ 0  0/0
– 0  0/0

Uzbekistan
Новости ХК "Узпахтасаноатэкспорт"

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида янги мавсумга тайёргарлик тизимли асосида йўлга қўйилган бўлиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини ва маҳсулотлар сифатини ошириш, тизим корхоналарини модернизация қилиш, соҳага инвестицияларни жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, бу борада пахта тозалаш корхоналари ва ёғ-мой ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мавсумга техник ва технологик жиҳатдан оптимал тайёрлигини таъминлаш, мониторинг марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш, электрон ҳисоб-китоб тизимини мукаммаллаштириш, хорижий мутахассислар билан ҳамкорликни кучайтириш ва рақобатбардош экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш сингари муҳим ишларни ҳам таъкидлаш жоиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 ноябрдаги қарорига асосан Сурхондарё вилоятининг Шеробод пахта тозалаш заводини модернизация қилиш учун қиймати 4 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур завод ҳам ўрта, ҳам ингичка толали пахтани қайта ишлаш имкони яратилади. 20 минг тоннагача пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга корхона 2017 йилги пахта ҳосилини қабул қилиш мавсумига қадар тўлиқ қурилиб, шай ҳолга келтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги қарори билан тасдиқланган “2017-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури”га асосан 5 та лойиҳа амалга оширилиб, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида бўш турган собиқ пахта заводи ўрнида брезент матоси ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Shumanay Teks” МЧЖ ташкил этилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 8,45 млн доллар бўлиб, корхонанинг ўз маблағлари ҳамда банк кредитлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Янги корхонанинг ишга туширилиши билан хориждан импорт қилинадиган брезент матосига бўлган эҳтиёж қондирилади.

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йилдаги Хоразм вилоятига ташрифи чоғида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси томонидан тақдимот қилинган Хонқа экспериментал пахта тозалаш корхонаси ва Хива пахтани қабул қилиш тайёлов масакани лойиҳаси билан танишган эди.

Берилган тавсиялар, кўрсатма ва таклифларга асосан ҳозирда мазкур объектларнинг қурилиши давом этмоқда. Жумладан, Хоразм вилоятининг Хонқа туманида енгил конструкцияли қурилиш материалларидан фойдаланилган пахта тозалаш корхонасининг қурилиши бошланди. Янги экcпериментал пахта тозалаш корхонасининг умумий қиймати 10 млрд. сўмни ташкил этади.

Таъкидлаш керакки, мазкур корхонага мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий техника-технологиялар ўрнатилади, илғор ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланилади. Қолаверса, бу ерда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган камхарж, самарали ҳамда энерготежамкор маҳаллий технологиялардан фойдаланилади ва ортиқча сарф-ҳаражатларнинг олдини олишга эришилади.

Лойиҳанинг эътиборли томони шундаки, корхона айни пайтда экпспериментал илмий муассаса сифатида олимларнинг тадқиқот ва изланишлари учун ҳам муҳим марказга айланади. Пахта саноати соҳасида илмий ишлар билан шуғулланаётган олимлар, тадқиқотчи ёшлар ўз лойиҳа ва ишланмаларини реал вазиятда, малакали мутахассислар билан ҳамкорликда амалиётда синаб кўриш имконига эга бўлишади. Ўз навбатида бу ерда тўпланган тажрибалар, синовдан муваффақиятли ўтган илғор ишланмалар пахта саноатининг барча тизимларига тадбиқ қилинади.

Шунингдек, аҳоли саломатлиги ва ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳарнинг аҳоли истиқомат қиладиган қисмида жойлашган корхоналарни шаҳар ташқарисига кўчириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Хоразм вилояти Хива туманида пахтани қабул қилиш тайёрлов маскани қурилиши бошланди. Объектнинг умумий ер майдони 7,5 гектар. Масканда 33 та ғарам майдони ташкил этилади. Жорий йилнинг 1 августига қадар қуриб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган бу корхона бир мавсумда 18 минг тонна пахта хомашёсини қабул қилади.

Маълумки, ҳозирда бўш турган бино ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш, маҳаллий ва хорижий бозорлар учун сифатли маҳсулотлар етказиб бериш масаласига бутун республикада катта эътибор қаратилмоқда. “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида ҳам бу борада махсус дастур ишлаб чиқилди. Мазкур пахта тозалаш корхоналаридаги бўш турган бино ва ер майдонларида енгил конструкцияли ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш Дастури 2017-2018 йилларга мўлжалланган бўлиб, унга киритилган лойиҳаларнинг умумий қиймати 168 миллиард сўмни ташкил этади. Дастур доирасидаги лойиҳаларнинг амалиётга тадбиқ қилиниши натижасида тизимда қўшимча 6 минг та иш ўрни яратилади. Қолаверса, ҳар бир пахта тозалаш корхонаси қошида фартук ва бошқа зарурий материаллар тикувчи цехлар фаолияти йўлга қўйлди. Бу жараёнга маҳаллий тикувчи-касаначилар ва шу йўналишда фаолият олиб бориш қобилиятига эга имконият чекланган фуқаролар ҳам жалб этилмоқда.

Шунингдек, холдинг компанияда ўзбек пахтаси толаси нуфузини янада ошириш, хорижлик харидорлар билан муносабатларни ривожлантириш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳам фаол ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Жумладан, Фарғона ва Жиззах вилоятида Холдинг компания ва Жаҳон банкининг Халқаро молия корпорацияси ҳамкорлигида «BCI» талаблари асосидаги пахтачиликнинг барқарор тараққиёти стандартларини жорий қилиш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилмоқда.



«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси Матбуот хизмати
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Единый интегратор по созданию и поддержке государственных информационных систем UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх