|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
25.08.2011 23:02 | #1 | ||
Дарсларга биргаликда тайёргарлик кўриш мақсадида бир дўстимникига бордим. У мени кутиб олиш учун кўчага чиқиб турган экан. Йўл-йўлакай уйининг ёнгинасидаги «Матбуот дўкони» деб ёзиб қўйилган «будка»га қайрилди. Ўртоғим бирон-бир газета ёки журнал харид қилмоқчи, шекилли, деган хаёлга бориб, айтарли эътибор ҳам бермабман. Ваҳоланки, у «Матбуот дўкони»дан матбуот нашрини эмас, балки дарс тайёрлашда эрмак қилиб ўтириш учун икки ўрам писта ва яна алламбало майда-чуйда атторлик буюмларини харид қилди.
Уйидан сал узоқроқдаги савдо дўконига боргандан кўра, ашқол-дашқолларни шу ердан олиш афзалроқ эканини ҳам таъкидлаб қўйди... Кундалик юмушлар билан чалғиб, бу воқеа ёдимдан кўтарилай дебди. Яқинда жамоат транспортида кетаётиб, ёнимдаги икки дугонанинг суҳбати қулоғимга чалинди: — Тирноқ бўёғинг чиройли экан, қаердан олдинг? — Бозорнинг биқинидаги «Матбуот дўкони»дан... Бирор нарсани ҳар куни, ҳар қадамда кўраверсангиз, кўз ўрганиб қолади. Ҳаттоки, унинг камчилигу нуқсонлари ҳам сезилмайди. Газета ва журналларни сотиш учун мўлжалланган бундай дўконларнинг олдидан ҳар куни ўтиб-қайтсам-да, жиддийроқ разм солмаган эканман. Юқоридагилар сабаб бўлиб, матбуот шаҳобчаларини кўздан кечирсам, ҳақиқатдан ҳам ажабланарли экан. Атторлик буюмлари мунчоқдек териб қўйилган. Бу ердан писта ёки «лак» тугул, тирноқ олгич мослама-ю болалар ўйинчоғи, тамакию сақичдан тортиб, ҳатто эркаклар ва аёллар пайпоқларини ҳам топиш мумкин экан. Сотувчи ўз дўконидан юртимиздаги нуфузли нашрларни топиб беролмаса-да, лекин атторлик буюмлари топилади. Дўконда савдо қиладиган бир аёлни гапга тутиб, «Матбуот дўкони»да атторлик молларини ҳам сотиш мумкин-ми, деб сўрадим. У саволимга жавобан ҳозир шаҳобчаида нимаики сотаётган бўлса, ҳаммасига эҳтиёж борлигини таъкидлади. Эҳтиёж бор экан деб, матбуот шаҳобчасида атторлик буюмларини сотавериш тўғримикан? мақоланинг давоми |
|||
|
Ответить |
"+" от:
|
26.08.2011 15:31 | #7 |
Сообщений: 38
+ 2
72/21
– 0
5/5
|
Бир сафар матбуот дукони ходимидан шу тугрисида сураб кургандим. Унинг айтишича битта матбуот дуконини ижарага олиш жойлашувига караб ойига 2-3 миллион сум экан.
Чамалаб куринг, дуконни ижарага олган тадбиркор (сотувчи) бир ой ичида 2-3 миллион сум фойда олиши учун газета, журнал, китоб сотишнинг узи кифоя киладими? Йук, албатта. Шунинг учун бу дуконларда чакана савдони амалга ошириш хукуки берилган. Бу холатнинг салбий жихати хам йук менимча. Бир йилча аввал Украинада булганимизда почта хизмати функцияларини куриб хайрон булгандим. Украин почтачилари уйингизга нима буюртма берсангиз олиб келиб беришаркан. Совун дейсизми, ковун дейсизми... буюртма берсангиз булди. Бизнинг почтачилар пенсия таркатиш ва коммуналкаларни йигишдан бошка иш килмайди. Газеталарга обуна аввалгидек эмас, хозир хеч ким хат ва телеграмма ёзмай куйди. Почтада ишлайдиган минглаб ходим, корхона, шунча транспорт харажатлари ишсиз холда ниманинг хисобидан копланиши керак? Замон узгаряпти. Бисотингда иш кучинг ва транспортинг борми, конуний хисобланган исталган хизмат билан шугулланавер. Бунга давлатимиз каршилик килмайди. Бу хам шу соха ходимлари даромадини оширади, хам халкка кулай хизматлар курсатилади. Кишлокда яшовчи фукаро дейлик уйини ремонт килиши учун шахардан буёк сотиб олиб келиб юрмайди. Бунга вактини, транспорт ва бошка харажатларни сарфлаб юрмайди. Шундок почтага буюртма беради, тамом. Кулай нархда буюртма етказиб берилади. Чунки почта ходими ва транспорти шундок хам хар куни шахарга катнайдиган логистик маршрутга эга булиб улгурган булади. Последний раз редактировалось Mirza; 26.08.2011 в 15:34. |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
26.08.2011 20:58 | #10 |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
|
Сиз балони тушунасиз, шунчаки тушунмаганга олаяпсиз ;-)
ИМХО, сайт контентни купайтираман деб унинг савиясини тушириб юбориш мендек тажангларни сайтдан йироклаштиради. Агар контентни купайтириш бирламчи рол уйнаса, бундай "макола"лар учун мавзу ачиб-сасиб ётибди. Ёрдам берворишим мумкин: "Автобус хайдовчиси рулда сегарет чекса-я?" "Стадионда мухлислар сукиниб, писта чакишса-я?" "Муюлишда бир кампир патентсиз писта ва сигарет сотса-я?" "Фартуксиз ва медкнижкасиз сотувчилар азонлаб махаллаларда сут таркатса-я?" "Трамвайда кондуктор формасиз булса-я?" "Таксичилар радиони бакиртириб куйса-я?" "Туйларда пул сочишса-я?" "Битирув окшомига укувчилар лимузинда келса-я?" "Келин-куев ярим кечаси шахар айланса-я?" ва хоказо ва хоказо "я" -"я" лар...;-) PS: Сайтингизнинг узи зур! Тагинам узингиз биласиз... "Сарик"лашиб кетмасин дейман-да... ;-) |
|
Ответить |
|