Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 02.12.2010 17:14   #121  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от kanishka Посмотреть сообщение
Япон иероглиф алфавитидан (қайси бирилиги эсдан чиқиб қолди, лекин катакана билан хирагана эмасди) 4 та иероглиф олиб ташланиб, 160 тача янги қўшилибди
160 та янги иэроглиф қўшилган бўлса арзимаган ўзгариш бўлибдида
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 02.12.2010 17:31   #122  
Заблокирован(а)
Аватар для kanishka
Оффлайн
Сообщений: 430
+ 78  238/129
– 0  16/9

Uzbekistan
Оффтоп:

Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от kanishka Посмотреть сообщение
Япон иероглиф алфавитидан (қайси бирилиги эсдан чиқиб қолди, лекин катакана билан хирагана эмасди) 4 та иероглиф олиб ташланиб, 160 тача янги қўшилибди
160 та янги иэроглиф қўшилган бўлса арзимаган ўзгариш бўлибдида

Ҳа, энди бошланғич мактаб болалари 1950 тамас, "бор-йўғи" 2110 та иероглифни ўрганишаркан .
Ответить 
Старый 04.12.2010 12:17   #123  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от kanishka Посмотреть сообщение
Ҳа, энди бошланғич мактаб болалари 1950 тамас, "бор-йўғи" 2110 та иероглифни ўрганишаркан .
Хех, бу лотин алифбосини ўрганиш олдида (катталар учун) ҳолваку!
__________________

Ответить 
Старый 15.12.2010 15:53   #124  
Аватар для Dj SHOD
Оффлайн
Ишсизман
Рассом
AKA:Dj SHOD
Сообщений: 24
+ 53  5/3
– 1  10/5

UzbekistanОтправить сообщение для Dj SHOD с помощью YahooОтправить сообщение для Dj SHOD с помощью Skype™LiveJournalМой КругМой мирFacebook
Бу бахсда жуда катта, керак булса глобал муаммони кутариб чикибсизлар, бу муаммони ечимини топиш жуда-жуда мушкул иш, 2-3 та одам билан ечим топилмайди. Бунга алохида Узбек тил мутахассислари ва ёши катта кариялар билан маслахатлашиш керакка ухшайди. Аслида хозирги замон одамлари бизлар купрок тарихий китобларни укишимиз керак.
Ответить 
Старый 12.10.2011 22:31   #125  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
ТИЛ ВА СОҲА

Давлатнинг жаҳон жамиятидаги нуфузи, куч-қудрати тегишли соҳаларда фаолият юритаётган кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини яхши билиши, хизмат мажбуриятларига ижодий ёндашиши, бунёдкорлиги ва энг муҳими билим ва тажрибасини ёш авлодга қолдира билишига боғлиқдир.
Етук кадрларга эга бўлиш учун кураш давлатлараро рақобатнинг бир кўриниши саналади. Шу мақсадда қурби етган давлатлар ўз ҳудудида маҳаллий мутахассислар билан бир қаторда хорижий мутахассислар ҳам ижод қила олиши учун зарурий шарт-шароитлар, илмий марказлар яратиш, бу борада тегишли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга азалдан уриниб келган, бугун ҳам уриниб келмоқда.
Қобилияти, интеллектуал салоҳияти, билим ва тажрибасига ўз Ватанида берилган баҳодан кўнгли тўлмаган ёки ижодининг маҳсулини амалиётга татбиқ этиш имконини топа олмаганидан домангир юрган соҳа мутахассислари, ёш-у, қари олимлар эса ўша марказларга бориб, қўним топиши, деярли барча орзу-ҳавасига эришиши, натижада айнан ўша илмий марказларда қудратли қуроллар, техниканинг янги турлари, мутлақо янги технологиялар яратилиши, охир-пировардида давлат ўз сиёсатини илгари суриб, ишонч-ла юрита олиши, миллий манфаатларини жаҳон миқёсида ҳимоя қилиши, мудофаа ва хавфсизлигини мустаҳкамлаши кузатилади. Бу жараён табиий бўлиб, уни тўхтатиб бўлмайди.
Мен турли соҳа мутахассисларининг билим ва тажрибасини ёш авлодга қолдириш масаласида алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Юқорида тилга олинган марказларга етиб бора олган олимлар, у ёки бу соҳа мутахассислари олдига, одатда «Маҳаллий тилни билишинг шарт» деган қатъий талаб қўйилмайди. Уларнинг ижоди тегишли тилга таржима қилиб борилади. Қизиқ бир ҳолатни эшитган эдим. Кирилл имлосига эндигина ўтганимизда, ўша давр ижодкорлари эски ўзбек ёзуви, яъни араб имлосида ижод қилишган, интеллектуал меҳнатларининг маҳсули эса шогирдлар ёки бошқа манфаатдор шахслар (ташкилотлар) томонидан кирилл имлосида қайтадан битилган экан. Ҳозир ҳам деярли шу аҳвол. Бироқ энди кирилл имлосини лотин имлосига ўзгартириш жараёни компьютер воситасида нисбатан тез бажарилиб, тегишли тузатишлар киритилади. Аммо ўша даврдан фарқли ўлароқ, бугунги кунда юртимизда бошқа бир муаммо юзага келганки, уни ҳеч қандай компьютер воситасида ҳал этиб бўлмайди. У ҳам бўлса, тил муаммоси.
Сир эмаски, ёш республикамизни республика қилган фидойилар, кўплаб соҳа мутахассисларининг аксарияти ўз миллатидан қатъи назар, рус тилида савод чиқаришган ва айнан шу тилда ўз фаолиятларини олиб боришган. Уларнинг кўпчилиги ҳозирда ҳам шу тилда ижод қилиб, бунёдкорлик билан шуғулланмоқда, давлатимизнинг жаҳон жамиятидаги нуфузи, куч-қудратини йил сайин ошириб келмоқда. Бироқ бугунги кунга келиб, катта авлодга мансуб ушбу кишилар билан ёш авлод ўртасида, яъни тарбия объекти билан тарбия субъекти орасида тил билан боғлиқ ғов юзага келмоқда. Амалиётда кузатилишича, катта авлод вакиллари томонидан рус тилида ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни қуйи поғонадаги ижрочилар, яъни ёш авлод вакиллари томонидан тўла-тўкис тушуниб етилиши қийин кечмоқда. Ҳатто ўқитувчи билан ўқувчи-ю, чиптачи билан йўловчи ўртасида ҳам тушунмовчиликлар келиб чиқмоқда.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 12.10.2011 22:32   #126  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Биз фарзандларимизга чет тилини ўргатиш масаласида кўп саъй-ҳаракатлар қилдик ва бу борадаги эзгу ишларни тўхтатганимиз йўқ. Шу мақсадда ҳатто имломиздан ҳам воз кечиб, уни кўплаб асосли танқидларга дучор бўлаётган бошқа имлога алмаштириб ҳам ташладик. «Бу билан нимага эришдик?» деган саволни бериш ҳали эрта эканлигини яхши тушунаман. Ёш ҳали ёш-да... Ҳозир ундан бирон-бир каромат кўрсатишни талаб қилиш ноўрин. Шу йўлни тутиб, кўзланган стратегик мақсадларимизга эришишимиз борасида зиғирдай бўлсин, шубҳа қилмайман, албатта. Бироқ назаримда, тактик мақсадларга эътиборни сустлаштириб қўйдик. Бошқача айтганда олдимиздан оқаётган сув қадрига етмай, рус тилидан сал эртароқ юз ўгирдик, оқибатда эса зикр этилган икки авлод вакиллари бир-бирини тушунмай қолаётган кунга етиб келдик, қисқаси, бир оз шошилдик, деган танқидий фикримни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.
Нима қилиш керак? Катта авлод вакилларини давлат тилини биладиган, бироқ ҳали ғўр, соҳага оид ижодий иш олиб бориш, у ёки бу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш тажрибаси ҳали етарлича бой бўлмаган, тор ихтисосликка тааллуқли тили, нутқи ҳали дуруст шаклланмаган ёш авлодга ёппасига алмаштириб юбориш керакми? Йўқ, албатта. Шундай қилинган тақдирда ҳам, самарали натижаларга эришишимиз даргумон. Чунки кўплаб соҳаларнинг асос солувчи ҳужжатлари рус тилида ишлаб чиқилган. Катта авлод олдига «Давлат тилини ўрганинг» деган талаб қўйиш эса нафақат нотўғри, балки бефойдадир. Зеро, 40 ёшни ҳатлаб ўтган киши шу кунга қадар ўз ихтисослигининг тилини, айрим соҳаларда эса ҳали давлат тилида дуруст шаклланмаган терминологияни ўрганмаган экан, бундан кейин ҳам ўзлаштириши амри маҳол. Лекин у етук кадр сифатида давлатга керак. Шубҳа йўқ-ки, буни кўпчилик тушунади. Фикр-мулоҳазаларимнинг бошланиш қисми ҳам айнан мана шу масалага қаратилган эди.
Ёш авлодга рус тилини ўргатиш масаласи ҳам бундан буён қийин кечиши эҳтимолдан холи эмас. Негаки, тилни дарслик воситасида ёки ўзи ўқитаётган тилни ўзи яхши билмайдиган ўқитувчи ёрдамида ўзлаштириб бўлмайди. Маълумки, у ёки бу тилни пухта ўзлаштириш учун киши тегишли тил муҳитида яшаши керак. Рус тили муҳити эса пойтахтимизни билмадим-у, вилоятларимизда аллақачон барҳам топган.
Бўлар иш бўлди. Ортга қайтиб бўлмайди. Энди нима қилиш керак?
Назаримда, юзага келган вазиятдан чиқишнинг ягона тўғри йўли бугундан бошлаб рус тилидан давлат тилига таржима қилиш ишларига янада жиддий эътибор қаратишдир. Эртага кеч бўлиб, қолган ишга қор ёғади. Чунки катта авлодга мансуб мутахассислар ҳам, соҳанинг тажрибали таржимонлари ҳам тез орада пенсияга чиқиб кетишади. Таржима масаласида қимматли консультациялар бериши мумкин бўлган айрим ноёб соҳа мутахассислари эса интеллектуал меҳнатининг тили юртимизда тушунарсиз бўлиб бораётгани, демакки ҳаётга татбиқ этилмай, қоғоз ҳолатида қолиб, барча илмий ишлари зое кетишини англаб ёки тил билмагани учун ўзини ортиқча билиб, дунё харитасига кўпроқ қарайдиган бўлиб қолади. Бунга йўл қўймаслик учун мулоҳаза юритилаётган тил жуфтлигини таржима қилиб келаётган тажрибали, тегишли назорат чиғириқларидан ўтказилган таржимонларни йиғиш, таржима марказига ўхшаш бирор-бир идора яратиш ва ҳар бир соҳанинг асос солувчи ҳужжатларини давлат тилига таржима қилишдан бошлаш, айни вақтда аслият ва таржима матнлари асосида тор ихтисосликларга оид русча-ўзбекча луғатлар яратиб бориш даркор.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 12.10.2011 22:33   #127  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Шу ўринда Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида таъкидлаб ўтган сўзларини эслатиб ўтишни лозим топдим: «Биз аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойликнинг ворислари сифатида она тилимизни асраб-авайлашимиз, уни бойитиш, нуфузини янада ошириш устида доимий ишлашимиз зарур. Айниқса, фундаментал фанлар, замонавий коммуникация ва ахборот технологиялари, банк-молия тизими каби ўта муҳим соҳаларда она тилимизнинг қўлланиш доирасини кенгайтириш, этимологик ва қиёсий луғатлар нашр этиш, зарур атама ва иборалар, тушунча ва категорияларни ишлаб чиқиш, бир сўз билан айтганда, ўзбек тилини илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш миллий ўзликни, Ватан туйғусини англашдек эзгу мақсадларга хизмат қилиши шубҳасиз».
Отанинг ўгитларига қулоқ тутган фарзанд ҳеч қачон кам бўлмайди. Юртбошимиз ушбу сўзларни бежиз айтмаган. Шундай қилсак, ёш авлодга йирик мерос қолдирган, ўша луғатлар воситасида ёшларимиз учун ўз замондошлари билан ҳамнафас яшашга имкон яратган, бугунги кунда бир қатор тор ихтисосликларни давлат тилида ўзлаштириш учун етишмаётган ўқув қўлланма ва дарсликларни яратишга замин яратган бўламиз. Ким-ки бу мақсадларга етарлича маблағ ажратишни лозим топмаса, ўз фарзандига берадиган нонини бутун эмас яримта қилиб берган бўлади. Илмий жиҳатдан тўймай ўсган боласи эса келгусида ким бўлишини Худо билади.
Тил билмай туриб ҳам фойдаланса бўладиган «электрон таржимонлар» бор-ку, таржимонлар нимага керак, - деб мулоҳаза юритади айримлар. Муаммо шундаки, тилшунослар ва илғор технология мутахассисларининг кўп йиллар давомида биргаликда иш олиб боришларига қарамай, бугунги кунга қадар матнни малакали таржимон даражасида таржима қилиб бера оладиган дастур яратишга эришилганича йўқ. Тилга боғлиқ ишлар муайян луғатни ва қатъий белгиланган лингвистик конструкцияларни қўллаш билан чекланиб қолмайди. Тил статик (турғун ҳолатда) бўлмайди, шундай экан уни охиригача математик таҳлил қилишнинг ҳам иложи йўқ. Шу боис токи олимлар инсон заковатига бас келадиган сунъий интеллект ихтиро қилмас эканлар, шубҳа йўқ-ки таржимонлар керак бўлади.
Ҳурматли форумдошлар! Барчангизни яқинлашиб келаётган, ҳаммамиз учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлган, она тилимизга давлат тили мақоми берилган сана – 21 октябрь куни билан чин қалбимдан табриклайман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 21.10.2012 08:55   #128  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Кун мавзуси. Тил байрами билан!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
Старый 21.10.2012 08:58   #129  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Кун мавзуси. Тил байрами билан!
Она тилимиз асрлар, минг, миллион йиллар оша абадий бўлсин, дунё миқёсида жаранглайверсин!
Ответить 
Старый 24.10.2012 10:28   #130  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov Посмотреть сообщение
Она тилимиз асрлар, минг, миллион йиллар оша абадий бўлсин, дунё миқёсида жаранглайверсин!
Ура!Дўстлар!Ура!!!

PS. Узр домла, ёмон фикрга бориб юрманг,юқоридаги ёзганларингизга бошқа сўзлар ожиз.
Ответить 
"+" от:
Ответить

Метки
o'zbek tili, tarjima, til




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2024, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх