Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 25.05.2018 15:29   #11  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Янги, ягона Европа қурилмас экан, урушдан кейинги дунё том маънода хавфсиз бўла олмайди. Қитъадаги бирорта миллат ўзини Европа халқлари оиласидан батамом четлатилгандай ҳис этмаслиги керак. Ўтмишда ўтган ҳар қандай урушда бўлгани каби, биз шоҳид бўлган иккала жаҳон урушининг бошланишига Европанинг йирик ва қадимий халқлари ўртасида юзага келган зиддиятлар сабаб бўлди. Қўшма Штатлар ушбу урушларга ўз хоҳиш ва анъаналари, қандай турда бўлмасин, қуролли можароларда иштирок этишни истамаслигига қарамасдан, сўнгги чорак аср ичида қаршилик кўрсатмасликнинг иложи бўлмаган объектив кучлар ила икки марта жалб этилганини ўзимиз кўрдик. Иккала ҳолатда ҳам Америка ёрдами адолатли ишимизнинг, таассуфки, катта қурбонлар-у, улкан вайроналик эвазига қўлга киритилган ғалабасини таъминлади. Америка ўз ўғилларини Атлантика океанининг уруш ва алғов-далғовлик кечаётган нариги томонига икки марта юборишга мажбур бўлди. Бироқ бундан буён қайси давлат уруш ва алғов-далғовлик қарор топишини истаса, у Ер куррасининг хоҳ кун чиқар, хоҳ кун ботар томони ёки иккала томонининг ўртасида жойлашган бўлсин, ўша давлатнинг ўзида кечиши лозим. Мана шунинг учун ҳам биз, БМТ доирасида, унинг Низомига мувофиқ иш кўрган ҳолда улуғ мақсад – Европада мустаҳкам тинчлик ўрнатиш мақсадига эришиш йўлида қўлдан келганча ҳаракат қилишимиз лозим. Назаримда, бундан-да муҳим вазифа бўлиши мумкин эмас.

Бутун бошли Европани икки бўлиб ташлаган темир парданинг бизга қараган томонида ҳам ташвишли вазият қарор топишига олиб келадиган сабаблар кам эмас. Италия коммунистик партиясининг таъсири жиддий тус олишига коммунистик кайфиятли маршал Титонинг Адриатика денгизининг юқори қисмидаги собиқ Италия ҳудудларига даъвосини қўллаб-қувватлашга мажбур бўлаётгани тўсқинлик қилаётган бўлса-да, Италиянинг келажаги кўп жиҳатдан мавҳум қолмоқда. Францияга келсак, ушбу буюк юртнинг ўтмишда тутган аҳамиятини асли ҳолига қайтармай туриб, Европа яна тикланиши мумкинлигини шахсан мен тасаввур ҳам қила олмайман. Сиёсий ҳаётда ўтган бутун умрим давомида Франциянинг қуратли давлат бўлиши учун курашиб келганман ва ушбу юрт ниҳоятда мушкул ҳолатни бошдан кечираётган даврда ҳам алоҳида ўрни сақланиб қолиши борасида ишончимни йўқотмаганман. Ҳозир ҳам ўша ишончимни сақлаб қолганман.

Мухтасар қилиб айтганда, жаҳоннинг бир қатор давлатларида, гарчи улар ўрис чегараларидан узоқда жойлашган бўлса-да, фаолияти ҳайрон қоларли даражада бирдам ва ҳамжиҳат, коммунистик марказдан йўлланган кўрсатмаларга тўла-тўкис мос келган ҳолда кечаётган коммунистик бешинчи колонналар тузилмоқда. Коммунистик ғоялар ҳозирча кенг тус олмаган Америка Қўшма Штатлари ва Британия Миллатлар Ҳамдўстлигидан ташқари, юқорида тилга олинган давлатлардаги коммунистик партиялар ва уларнинг бешинчи колонналари жамики христианлар оламига ниҳоятда катта ва таассуфки, кўлами тобора ошиб бораётган таҳдид солмоқда.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Старый 25.05.2018 15:30   #12  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Жамики жаҳонда эркинлик ва демократия қарор топиши учун жасур қуролдош дўстларимиз билан бирга қўлга киритган буюк ғалабамизнинг иккинчи кунидан буён бизга дуч келаётган реал фактлар шулардан иборатдир. Аммо қанчалик ғамгин бўлмасин, ушбу фактлар эътибордан четда қолдириладиган, кеч бўлмасдан олдин тегишли хулоса чиқарилмайдиган бўлса – биз томондан йўл қўйилган кечирилмас калтабинлик ва калтафаҳмлик бўлади.

Узоқ Шарқдаги, аниқса, Манжуриядаги ишлар ҳолати ҳам ташвишга солмоқда. Шахсан ўзим иштирок этган Ялта конференциясида эришилган битим шартлари Совет Россияси учун ниҳоятда фойдали бўлган. Буни битим имзоланаётган фурсатда Германияга қарши уруш 1945 йилнинг ёзи, эҳтимол кузигача чўзилиб кетмаслигига ҳеч ким кафил бўла олмагани билан изоҳлаш мумкин. Бошқа томондан эса, ўша даврда ҳамма Германия енгилганидан сўнг, Японияга қарши кечадиган уруш кам деганда ўн саккиз ой давом этишини тахмин қилган. Сиз америкаликлар Узоқ Шарқда қарор топган вазиятни яхши билишингиз, Хитой билан қалин дўст тутинганингизни инобатга олган ҳолди, ушбу мавзуни чўзиб ўтиришни лозим топмадим.

Сиз-у бизнинг Ғарб ва Шарқдаги дунёмизни қамраб олаётган мудҳиш шарпани таърифлаб ўтишни ўз бурчим деб билдим. Версал шартномаси имзоланаётган даврда мен министр лавозимида фаолият юритган бўлиб, Версалнинг Британия делегациясига раҳбарлик қилган Ллойд Жоржга яқин дўст тутинганман. Ўшанда кўп масалалар борасида эътироз билдирган бўлсам-да, умуман айтганда Версал учрашуви менда унутилмас таассурот қолдирган. Бугунги вазият менда ўша даврдаги вазиятга нисбатан анча кам некбинлик ҳосил қилмоқда. Чунки у кунлар катта умидлар замони, урушларга батамом барҳам берилганига, Миллатлар Иттифоқи ҳар қандай халқаро муаммоларни ҳал этишига мутлақ ишонч туғилган давр бўлган. Бугун менда ундай умид, кўпдан-кўп азоб-уқубат чеккан дунёмизнинг порлоқ келажагига бўлган мутлақ ишонч йўқ.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Старый 25.05.2018 15:32   #13  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Айни вақтда янги уруш яқин келажакда бошланиши муқаррар деган фикрдан ҳам йироқдаман. Бу борадаги ишонч ҳиссим тақдиримиз ҳозирча ўз қўлимизда эканлигига, ўз келажагимизни ҳозирча ўзимиз асрай олишимизга асосланади. Шунинг учун ҳам менга ҳавола этилган ажойиб имкониятдан фойдаланиб, айрим фикр-мулоҳазаларимни сиз билан ўртоқлашишни ўз бурчим деб билдим. Совет Россияси янги уруш бошлашни исташига ишонмайман. У кўпроқ ўтган урушдан имкон қадар катта ўлжа олишни, совет мафкурасини экспансия қилиш билан бир вақтда, ўз қудратини тинмай ошириб бориш имкониятига эга бўлишни истайди. Ҳали вақт бор экан, бугунги асосий вазифамиз янги урушнинг олдини олиш, аксарият давлатларда эркинлик ва демократияни ривожлантириш учун зарурий шарт-шароитлар яратишдан иборат бўлиб, уни имкон қадар тезроқ ҳал қилишимиз керак. Буларнинг барига кўз юмадиган бўлсак, қўл қовуштириб олганча, ўзидан ўзи бўлиб қолмайдиган нарсага кўз тутиб ўтирадиган бўлсак, қийинчилик ва хавф-хатардан холи бўла олмаймиз. Тинимсиз ён бериш ва муросачилик сиёсатини давом этадиган бўлсак ҳам машаққат ва хавф-хатардан қутула олмаймиз. Бизга ўзаро мақбуллик асосидаги барқарор ва оқилона олиб бориладиган битимга келиш ва шартнома имзолаш сиёсати керак. Бу масалада қанчалик узоқ сусткашлик қиладиган бўлсак, йўлимизда учрайдиган янги қийинчиликлар-у, хавф-хатарлар кўлами шунчалик кенгайиб бораверади.

Уруш йилларида ўрис дўстларимиз ва иттифоқчиларимиз билан мулоқотда бўлар эканман, улар куч-қудратдан кўпроқ завқ олиб, заифларни, айниқса, ҳарбий жиҳатдан кучсизларни камроқ ҳурмат қилишади, деган хулосага келдим. Шундай экан, кучлар мувозанатига доир эскирган доктринадан ёки давлатлараро сиёсий мувозанат дея бошқача ном олган доктринадан воз кечишимиз керак. Биз ўз сиёсатимизни минимал устунликдан келиб чиққан ҳолда ва бу билан бировларга биз билан куч синашиб кўришга туртки берган тарзда қура олмаймиз ва қурмаслигимиз керак. Агар Ғарб давлатлари БМТ Низомида кўзда тутилган тамойилларга оғишмай амал қилишда бирдам бўлса, ўз ибрати ила бошқаларга ҳам ушбу тамойилларга ҳурмат-ла қарашни ўргатишади. Агар Ғарб давлатлари тарқоқ ҳолда фаолият юритиб, ўз бурчларини адо этишда бепарволик қилганча, қимматли вақтни бой бериб қўйишса, биз чиндан ҳам ҳалокат ёқасига келиб қолишимиз мумкин.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Старый 25.05.2018 15:33   #14  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Бир вақтлар мен яқин келиб қолган хавфни кўриб, ўз ҳамюртларим ва жамики жаҳонга ушбу хавфни тўхтатиш борасида мурожаат қилганимда, биров гапимга қулоқ тутмаган эди. Ваҳоланки, 1933 ҳатто 1935 йилга қадар Германияни бугунги мудҳиш қисматидан асраб қолиш мумкин бўлиб, башарият Гитлер келтирган беҳисоб мусибатларга гирифтор бўлмас эди. Курраи замин бўйлаб ҳамма ерни вайрон-толқон қилганча яқинда одимлаб ўтган қонли урушдан осонгина қутулиш мумкин бўлган бошқа мисол жаҳон тарихида бўлмаган. Ўшанда зарурий чораларни ўз вақтида кўриб қўйиш керак эди холос, ишончим комилки, бирорта ҳам ўқ узилмай, Иккинчи жаҳон урушининг олди олинган бўлар, Германия эса равнақ топган, қудратли, ҳамма ҳурмат қиладиган давлат бўлганча қолар эди. Аммо хавф яқин келиб қолганига ҳеч ким бовар қилмади ва дунё давлатлари бирин-кетин урушнинг мудҳиш гирдобига тушиб кетди.

Ўхшаш ҳалокат қайтарилишига йўл қўймаслигимиз керак. Бунга эса бугундан, 1946 йилдан эътиборан БМТ раҳбарлигида Россия билан соғлом муносабатлар ўрнатиш йўли орқали эришмоқ даркор. Бундай муносабатлар узундан узоқ чўзиладиган тинчлик йиллари давомида сақланишига нафақат БМТнинг нуфузи, балки АҚШ, Буюк Британия каби инглиззабон давлатлар ва уларнинг иттифоқчилари эришган қудрат ила таъминланади. Таклифларимнинг мазмуни асосан шулардан иборат бўлиб, уларни «Тинчлик мушаклари» дея ўзим ном берган бугунги чиқишимда ҳурматли аудиториям ҳукмига ҳавола этишга журъат этдим.

Ҳеч ким Буюк Британия ва Британия Миллатлар Ҳамдўстлигининг қудратига муносиб баҳо бермай ўтмайди. Тўғри, уруш туфайли бугун оролимизда 46 миллион британияликлар чиндан ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари масаласида қийинчилик сезмоқда ва ушбу ҳолатда ҳозирча ижобий ўзгаришлар йўқ. Тўғри, тинка-мадорни қуритган олти йиллик урушдан сўнг саноатимиз ва халқаро савдо-сотиғимизни тиклаш осон кечмаяпти, бу борада ҳали кўп саъй-ҳаракат талаб этилмоқда. Бироқ буларнинг бари йўқчиликнинг ушбу мудҳиш йилларини ҳеч қачон енгиб ўта олмаслигимизни, қисматимизга тушган синовларга уруш йилларидаги матонатимиз каби муносиб бардош бера олмаслигимизни англатмайди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Реклама и уведомления
Старый 25.05.2018 15:33   #15  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Кичик оролимизда яшаётган ва Британиянинг азалий анъаналари, турмуш тарзи ва халқаро тинчликни сақлаш анъаналарига содиқ қолганча бутун дунёга тарқаб кетган тахминан 70 ёки 80 миллион британияликлар ярим аср ўтмай маданиятимиз тараққиётининг неъматларидан фойдаланганча тинч, бахтли-саодатли ҳаёт кечира бошлайдилар. Агар Буюк Британия ва Британия Миллатлар Ҳамдўстлиги халқлари ўз саъй-ҳаракатларини Америка Қўшма Штатлари халқлари билан барча соҳаларда, хусусан, ҳавода, денгизда, илм-фан, технология ва маданият соҳаларида ҳамкорлик қилиш асосида бирлаштирса, жаҳон ҳамжамияти кўкларга кўтариб мақталган, аслида эса ҳамиша омонат бўлиб келган кучлар тенглиги айрим давлатларга ҳаддан ташқари жиззакилик ва авантюризм сиёсатини илгари суришга туртки берган хавотирли замонларни унутади ва ниҳоят башарият кафолатланган мукаммал хавфсизлик шароитида яшай бошлайди.

Агар биз БМТ Низомида кўзда тутилган тамойилларга оғишмай амал қилсак, ўз кучимизга хотиржам ва ҳушёр ишонч-ла олға одимлаб, айни вақтда бошқаларнинг ҳудуди ва бойликларини қўярда-қўймай талаб қилмасак, фуқароларимизнинг фикр-мулоҳазалари устидан оммавий назорат жорий этишга уринмасак; агар британияликлар ва америкаликларнинг моддий-маънавий кучлари, юксак идеалларга содиқлиги давлатларимиз ва халқларимизнинг биродарлик иттифоқида бирлашса, олдимизда, умуман айтганда, нафақат бизнинг, балки бутун инсоният олдида порлоқ келажак сари, нафақат битта авлод ҳаёти давомига, балки асрлар оша чўзиладиган кенг йўл очилади.

Таржимон – Шокир Долимов
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
"+" от:
"–" от:
Старый 28.05.2018 09:30   #16  
Аватар для spykee
Оффлайн
дом
Сообщений: 3,581
+ 886  1,296/798
– 161  239/199

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
УИНСТОН ЧЕРЧИЛЛНИ ЎҚИГАН ОДАМ КАМ БЎЛМАЙДИ.
Тугри, навбатдаги Гитлерни тарбиялаш ниятлари булса кимнидир Черчиллдан урганади...
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Единый интегратор по созданию и поддержке государственных информационных систем UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх