Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ОБРАЗОВАНИЕ > ZiyoNET
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET. Ресурсный центр сети является структурным подразделением UZINFOCOM. Раздел UZINFOCOM


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 05.05.2018 18:48   #11  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
1984 йил 15 август куни Ўзбекистон ички ишлар вазири генерал-лейтенант Қудрат Эргашев ўзини ўзи отиб ўлдирди.

1985 йилнинг март ойида гдлянчилар тўдаси Ўзбекистон КП Қашқадарё вилоятининг биринчи котиби Рўзмет Ғоиповни қўлга олиш учун келишади. Мезбон чақирилмаган меҳмонларни қарши олиб, уларга чой таклиф қилади. Т. Гдлян ўз ҳамтовоқлари билан чой ичиб ўтирар экан, Р. Ғоипов қўшни хонага чиқиб, пичоқ билан ўзига ўзи қаттиқ жароҳат етказади. Унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмайди, лекин шахсий мол-мулки, уйидаги аёлларнинг заргарлик буюмлари гдлянчи-қароқчилар томонидан мусодара қилинади.

1985 йил 17 май куни Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Г. Давидов бошига учта ўқ узилган ҳолатда госпиталда топилади. Вафотининг расмий талқини – ўз жонига қасд қилинган ҳолат сифатида расмийлаштирилади.

1985 йил 23 декабрь куни Тошкент шаҳар Оржоникидзе тумани ички ишлар бўлими бошлиғи полковник А. Хожимуродов Давлат хавфсизлиги қўмитасининг тезкор ходими орқали Т. Гдляннинг ишончли қабиладошларидан бири, унинг раҳбарлигидаги тергов гуруҳи таркибига кирган Альберт Карташьяннинг қабулига чақиртирилади.

Офицерлик ор-номуси, инсоний қадр-қиммати топталиб, қаттиқ қийноқлар билан икки кун тинимсиз ўтган сўроқдан сўнг А. Хожимуродов жонсиз ҳолатда топилади. Бўғилган излардан ташқари, А. Хожимуродовнинг танасида тўмтоқ нарса билан уриб, моматалоқ қилинган кўп жойлар борлиги жасадни кўздан кечириш далолатномасида қайд этилган. Бошқача қилиб айтганда, узоқ вақт қаттиқ қийноққа солинган полковник афтидан, ўз жонига қасд қилишга мажбур бўлган. Терговчи А. Карташян ушбу жиноий қилмиши учун ҳеч қандай жазога тортилмай, ишга доир ҳужжатлар жилди стол тортмасига ташланганча қолдирилган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 05.05.2018 18:49   #12  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
«Оила қамаш» усули гдлянчилар тўдаси томонидан кенг қўлланилган.

Мункайиб қолган қариями, пенсия ёшидаги кишими, уруш қатнашчисими, ногиронми, касалми – фарқи йўқ, қамоқ камерасига тиқилган. Хотин-қизлар, ҳатто қарамоғида балоғатга етмаган бир неча нафар фарзанди бўлган кўп болали аёллар ҳам қамоққа ташланиб, қийноқ қўлланилганча сўроқ қилинган. Арманистон бош прокуратурасининг катта терговчиси Альберт Карташьян сўроқ ўтказишнинг айнан «оила қамаш» усули ила «шуҳрат қозонган». Сўроқ қилинаётган фуқаронинг фарзандлари атайин қўшни камерага тиқилиб, оталик ёки оналик туйғусига қаттиқ таъсир ўтказилган.

«Оила қамаш» усули гдлянчилар амалиётида доимий тавсифга эга бўлган. Ушбу гуруҳ ўзининг садистларга хос шафқатсиз сўроқ қилиш усулларини мукаммал даражага етказган. Ҳибсга олиниб, пора олиш ёки пора бериш айбини бўйнига олмаётган кишига «қайсарлик қилиб ўз оиласи, қариндош-уруғларини хавф остига қўяётгани» мунтазам эслатиб борилган. Агар қамоққа олинган шахс айбни рад этишни давом этса, эслатиб ўтилган ушбу таҳдид ижро этилган. Унинг энг яқин қариндошлари қамоқхона камераларига тиқилган.

Ўзбек оиласи, маълумки, кўп болалидир. Бинобарин, жиноий жавобгарликка тортилган ота ёки онанинг барча фарзандлари, кекса ота-онаси қамоққа ташланган. Очиқдан-очиқ амалга оширилган бундай зўравонлик ҳаммага, ҳатто пенсионерлар ва «Қаҳрамон она» унвонига эга кўп болали аёлларга нисбатан ҳам қўлланилаверган. Қамоққа олинган фуқаронинг жамики аёл қариндошлари – онаси, қизлари, қайнонаси, келинлари қамоқхонага келтирилиб, камерага ташланган ҳолатлар кўп бўлган. Куч қўллаб бўлса ҳам кўрсатма олиш Т. Х. Гдлян учун бирдан-бир мақсадга айланган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 05.05.2018 18:50   #13  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Ойни этак билан ёпиб бўлмагандек, сир сақланган ҳар қандай гап кун ўтиб бир кун ошкора бўлади. Шундай бўлди ҳам. Ўзбекистон фуқаролари ва мансабдор шахсларидан кўп сонли мурожаат, шикоят ва аризалар келиб тушгани муносабати билан 1989 йил 6 май куни Т. Гдлян «Ўзбеклар иши» юзасидан олиб борилган тергов тадбирларидан четлаштирилди.

Совет Иттифоқи Прокуратураси 1989 йил 25 май куни Т. Гдлян раҳбарлигидаги тергов гуруҳи томонидан қонун талаблари қўпол равишда бузилган фактлар юзасидан жиноий иш қўзғатди. Т. Гдляннинг ўзи эса коррупционерликда ва тергов олиб бориш жараёнида қонун талаблари бузилишига йўл қўйганликда айбланди.

Коммунистик партиянинг Ўзбекистондаги раҳбарларига нисбатан сохта ҳужжатлар асосида қўзғатилган жиноий ишлар бўйича амалга оширилган тергов ҳаракатлари жараёнида Т. Гдлян бошқарган гуруҳ амалдаги қонун талабларини қўпол равишда бузиб борди. Кейинчалик ушбу фактлар Совет Иттифоқи Прокуратураси бошқармаси бошлиғи В. И. Илюхин томонидан Т. Гдляннинг Ўзбекистондаги жиноий қилмишлари юзасидан тергов ишларини амалга оширган гуруҳ раҳбари сифатида исботлаб берилди.

Бунда қуйидаги ҳолатлар аниқланди:
1. Ўзбекистонда қўзғатилган жиноий ишларни тергов қилиш давомида Т. Гдлян ва унинг раҳбарлигидаги тергов гуруҳи амалдаги қонун талабларини қўпол равишда бузган, гуруҳ таркибида оммавий зўравонликка қўл урган, Ўзбекистон халқининг ор-номуси, қадр-қимматини таҳқирлаган.

2. Жиноят-процессуал меъёрлар ва Совет Иттифоқи Бош прокурорининг буйруқларида баён этилган талаблар шахсан Т. Гдлян ва унинг раҳбарлигидаги тергов гуруҳи томонидан писанд қилинмаган. Ушбу ҳолат айбсиз фуқароларни ғайриқонуний равишда ҳибсга олиш, қамоқда сақлаш, конституциявий ҳуқуқларини чеклаш, ҳеч бир асоссиз жиноий жавобгарликка тортиш каби оғир оқибатлар ила якун топган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 05.05.2018 18:54   #14  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
1990 йил 6 февраль куни В. И. Илюхин «Совет Иттифоқи Прокуратурасининг ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси Т. Х. Гдлян томонидан қонун талаблари қўпол равишда бузилгани тўғрисида» маълумотнома тузиб, тақдим этди. Ушбу маълумотномадан маълум бўлишича, «йиғилган далиллар мажмуига кўра, ўз хизмат ваколатини мунтазам суиистеъмол қилиб боргани, ҳокимият доирасидан четга чиққани, одамларни ғайриқонуний равишда ҳибсга олиб, қамоқда сақлагани, куч қўллаш ва дўқ-пўписа қилиш воситасида кўрсатма беришга мажбур қилгани ва фуқароларга туҳмат қилгани учун Т. Х. Гдлянни Ўз ССР Жиноят кодексининг 149-, 158-, 159 ва 160- моддалари ҳамда РСФСР Жиноят кодексининг 130- моддаси асосида жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлади».

И. В. Илюхин раҳбарлигидаги тергов гуруҳи фуқаролар озодликдан ғайриқонуний равишда, зўровонлик йўли билан маҳрум қилинган кўплаб фактларни ошкор қилди. «Фуқаро қамоқхона камерасига гўё вақтинча қамалиб, у ерда ойлаб, йиллаб мутлақ мажҳулликда, бутунлай ноаниқ бир ҳолда сақлангани, жонга тегадиган даражада мунтазам сўроққа тутилгани, унга турли туман дўқ-пўписалар қилингани, кўрсатма бериши учун ўз яқинларининг тақдирини ўйлаб ташвиш тортишга мажбур қилингани» – кишига нисбатан зўрлик қўлланилган, ор-номуси, қадр-қиммати таҳқирланган факт сифатида баҳоланди.

Совет Иттифоқи Олий Совети олдига Т. Х. Гдлян ва унинг «ҳамтовоқлари»ни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи қўйилди, Т. Х. Гдлянга нисбатан қўзғатилган жиноий иш судга оширилди. Бироқ Совет Иттифоқи Олий Совети депутати ва Арманистон депутати бўлиб, дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлган Т. Гдлянни жиноий жавобгарликка тортиш масаласини Совет Иттифоқи Олий Совети рад этиб, уни фақат прокуратура органларидан бўшатишга розилик берди холос. Шу тариқа Т. Гдлян жиноий жавобгарликдан қутулиб қолди.

Ушбу масалада расмий Москва мунофиқлик сиёсатини олиб бораётганини таъкидлаб ўтмоқ даркор. 2018 йил 16 апрель куни Россия Федерацияси Қуролли Кучлари «ЗВЕЗДА» телерадиокомпаниясининг «Загадки века с Сергеем Медведевым» дастурида «Пахта иши» мавзусига оид кўрсатув намойиш этилди. Ушбу кўрсатув ўзбек халқига қарши уюштирилган ёлғон-яшиқ уйдирмалар кампанияси билан боғлиқ навбатдаги қадам саналади. Бундан олдин эса Ўзбекистоннинг «Ёшлар» телевидениеси томонидан «Куч адолатда» номли ҳужжатли фильм намойиш этилганидан сўнг, ўзбек халқига қарши содир этилган жиноятларнинг асосий ижрочиси Тельман Хоренович Гдлян 2016 йил 8 сенябрь куни «Озодлик» радиосига интервью бериб, ушбу таҳририятнинг ўзбек хизмати билан тил бириктирганча, ўзбек халқига зўр бериб туҳмат қилди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 05.05.2018 18:56   #15  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Т. Х. Гдлян ва Ўзбекистонда алғов-далғовлик, ўзбошимчалик муҳитини қарор топтиришга уриниш ҳаракатининг бошқа иштирокчилари ўзларининг яқин ўтмишда бутун ўзбек халқига қарши содир этган жирканч жиноятларини ниқоблаш мақсадида Россия оммавий ахборот воситалари орқали бугунги кунда ҳам чиқишлар қилиб, юртимизга қарши ғаламис ишлар билан мунтазам равишда, сабот-ла шуғулланиб келишмоқда. Уларнинг қилмиши икки давлат ўртасида йўлга қўйилган дўстона алоқаларга зимдан қаршилик кўрсатишдан ўзга нарса эмас. Ўзбекистон ва Россия Федерацияси стратегик шерик ҳисобланали, лекин тенг шериклик тамойили асосида қурилган ҳамкорлик ва халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни юқорида баён этилган усуллар воситасида мустаҳкамлаб бўлмайди. Республикамиз жамоатчилиги бир нарсани тушунолмай ҳайрон бўлмоқда: қачон Москва ўзбек халқига қарши қаратилган бундай ҳақоратомуз ахборот хуружларига барҳам беради? Ҳатто оддий одамлар ҳам гдлянчилар гуруҳи томонидан кўзланган асл мақсадларни аллақачон фаҳмлаб бўлишган-у, ахир?!

Ўзбекистонда «айбни ихтиёрий равишда тан олиш» жараёнлари аслида қандай кечгани ҳақида кўплаб китоб ва мақолалар ёзилган. Москванинг гдлянчи садистлари томонидан қийноққа солиниб, жафо кўрган ҳар бир муаллифнинг китобида Кремль вакилларининг жиноятлари батафсил баён этилган.

Ҳаммага яхши таниш бўлган Лаврентий Бериянинг бўйсунувида ишлаган терговчилар қамоққа олинган одамларни ўз айбига иқрор бўлиб, кўрсатма беришга мажбур қилдирадиган 26 та усулдан кенг фойдаланишган. Т. Х. Гдляннинг Ўзбекистонда содир этган жиноий қилмишлари юзасидан тергов ўтказган тергов гуруҳи эса гдлянчилар тўдаси томонидан одамларни ўз айбига иқрор бўлиб, кўрсатма беришга мажбур қилдириш мақсадида қўлланилган жами 18 та усулни аниқлаган.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 05.05.2018 18:58   #16  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
1991 йили ўз мустақиллигини тиклаб олган Ўзбекистон «Ўзбеклар иши» бўйича ноҳақ айбланиб, ғайриқонуний судланган барча фуқароларини оқлади.

Совет Иттифоқи парчаланиб, совет прокуратурасининг фаолияти тамом бўлгач, 1992 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Прокуратурори вазифасини бажарган, 2- даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Б. Мустафоев Россия Федерацияси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси номидан хат йўллаб, Т. Гдлянга нисбатан қўзғатилган жиноий иш материалларини Ўзбекистонга тақдим этишни сўраган. Бироқ Россия Федерациясининг ўша даврдаги Бош прокурори Н. Трубин ушбу жиноий иш материалларини Ўзбекистон Прокуратурасига топшириш борасида рад жавобини берган. Таъкидлаб ўтмоқ жоизки, айнан Н. С. Трубин гдлянчилар тўдасига нисбатан қўзғатилган жиноий ишни тўхтатиш тўғрисида буйруқ чиқарган. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси Т. Гдляннинг Ўзбекистондаги жиноий қилмишлари юзасидан қўзғатилган жиноий иш материаллари Ўзбекистонга тақдим этилишини сўраб, кўп марта хат йўллаган, аммо ушбу илтимосномалар жавобсиз қолиб келаверган.

Киши маълум бир жиноятнинг содир этилишида гумон қилиниши ёки айбланиши мумкин, лекин бунинг учун уни қийноққа солиш, уриб таҳқирлаш, ўз жонига қасд қиладиган даражага етказиш, айниқса, бундай қилмишларни юқорида баён этилгандек, бутун бошли халққа, оммага нисбатан мунтазам равишда амалга ошириб бориш – инсониятга қарши содир этилган жиноятдан ўзга нарса эмас. Бундай жиноятга қўл урганлар тегишли жазога тортилишлари шарт.

Юқорида баён этилган тамойиллардан келиб чиққан ҳолда, Тельман Хоренович Гдлян Ўзбекистон ҳудудида ўзбек халқига қарши уюштирилган жиноятларнинг асосий ижрочиси сифатида жиноий жавобгарликка тортилса мақсадга мувофиқ иш бўлур эди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси Т. Х. Гдляннинг Ўзбекистондаги жиноий қилмишлари юзасидан бошланган тергов ишларини давом этиши ва Т. Х. Гдлян бошқарган гуруҳнинг айбдор аъзоларини Интерпол Бюроси орқали Ўзбекистонга келтириш чораларини кўриши лозим. Бунинг учун асосли сабаблар, жиноятчиларнинг айбини исботлайдиган далиллар мавжуд. Боз устига, тегишли ҳодисаларга шоҳид бўлган одамлар ва гдлянчилар тўдасининг жиноятларидан жабрланганларнинг айримлари ҳали тирик. Зеро, гдлянчиларнинг қилмишларидан жабрланганлар, ўша тўданинг жинояларти туфайли қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошлари тарихий адолат қарор топишига ҳамон умид қилишмоқда.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 05.05.2018 19:01   #17  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Кремль билан Лубянкадаги хизмат хоналарида ишлаб чиқилган бўлиб, Москванинг қўлга ўргатилган «занжирбанд итлари» томонидан Ўзбекистонда ижро этилган қатор фитналарнинг кульминацияси – 1989 йилнинг ёзида Фарғона вилоятидаги маҳаллий аҳоли билан месхети турклар ўртасида уюштирилган биродаркушлик можароси бўлди.

Фарғона фожиасига ўхшаш ҳодисалар 1989 йилнинг май ойидан 1990 йил охиригача Ўзбекистоннинг кам деганда еттита вилоятида уюштирилиб, Тожикистоннинг қўшни ҳудудларига ҳам дахл қилди. Фарғона вилоятида рўй берган фожиа сабаблари батафсил ўрганиб чиқиладиган бўлса, анча мураккаб манзара очилади. Расмий мазмунига кўра, буни миллатлараро тўқнашув деб ҳам бўлмайди. Чунки дастлаб Ўзбекистон ССР КП Фарғона вилоят қўмитаси ва Қўқон шаҳар қўмитаси бинолари олдида оммавий митинглар ўтиб, унда одамлар амалдаги ҳукуматга ижтимоий мазмунга эга эътирозлар билдиришган. Хусусан, ушбу митингларда экологик вазиятнинг аянчли аҳволи ҳақида гап бориб, Янги Қўқон кимё комбинати ва экологияни бузаётган бошқа корхоналар фаолиятини тўхтатиш талаб қилинган, пахтанинг харид баҳоси ўта пастлиги ва шу каби бошқа ижтимоий муаммолар кўтарилган. Бироқ Кремлнинг моҳир қўли митингга чиққанларнинг ғазабини ўз биродарларига қарши йўналтириб юборган.

Кремль ғаламисларининг асл мақсади ўзбекларни қоралаб, биродаркушликда айблаш усули ила совет халқининг диққат-эътиборини ўша даврда ниҳоятда долзарб тус ола бошлаган ижтимоий-иқтисодий муаммолардан чалғитиш бўлган. Улар миллатлар ўртасида қонли можаро бошлаб, қисман бўлса ҳам ўз мақсадларига эришишди. Хусусан, Кремль тарғиботчилари томонидан аҳмоқ қилиниб, онги заҳарланган оддий совет фуқаролари ўзбекларни миллатчиликда айблаб, халқимизга қарши кампания бошлаб юборишди. Оқибатда Совет Иттифоқининг жамики ҳудудида ўзбекларга нисбатан адоватли муносабат қарор топди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 05.05.2018 19:02   #18  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Горбачёвнинг «қайта қуриши» авжига чиққан маҳалда совет телевидениеси, радиоси, газета ва журналларининг ёш журналистлари Т. Гдляннинг қилмишига таянган ҳолда «комсомолча шижоат-ла» Ўзбекистоннинг гўёки талаб юборилган халқ бойликлари ҳақида турли туман хабарлар бериб боришди. Мана шунга ўхшаш тарғибот васвасаси оқибатида совет империси ҳудудида тажовузкор аксилўзбек кайфияти қарор топди. Айниқса, бундай кайфият совет армияси ва ҳарбий-денгиз флотида жуда кучли авж олди. Ўзбек миллатига мансуб аскар ва матросларни ҳеч ким ҳимоя қилмади, улар беаёв ўлдирилиб, майиб-мажруҳ қилинди. Чунончи, 1989 йилнинг ўзида бирон-бир турдаги жанговар ҳаракатлар олиб бормаган совет армияси ва ҳарбий-денгиз флотида жами 430 нафар ўзбек ўлдирилди! Уларнинг бари «ўзбеклар иши»нинг айбсиз қурбони бўлди. Кремль бошлаган Афғон урушида (1979 – 1989 йиллар) шундоқ ҳам кўплаб ўзбекистонлик йигитлар Ватанга майиб-мажруҳ бўлиб ёки аскар тобутига жойланиб қайтишаётган эди. Энди эса тобутлар Совет Иттифоқининг турли бурчакларидан оқиб кела бошлади. Буларнинг бари ўзбек халқини ўғрига чиқарган Т. Гдляннинг жиноий қилмишлари оқибатида юзага келган ҳосила бўлиб, ўзбек миллати совет фуқароларининг тасаввурида ўғри, порахўр, биродаркуш, миллатчи халқ сифатида гавдаланишига олиб келди.

Кремль малайларининг Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг биринчи котиби Шароф Рашидовнинг номини обрўсизлантиришга қаратилган ҳар хил кампаниялари ўзбек халқининг буюк ўғлони ҳақидаги яхши хотирани ўчира олмади. Ўзбекистон учун куйиб-пишиб яшаган, миллат муҳаббатини қозонган Ш. Рашидовнинг хотирасини халқимиз ҳурмат ила ёдга олиб келмоқда.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 05.05.2018 19:03   #19  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Ядровий ҳалокат ёқасига олиб келган Чернобиль фожиасини ҳам эслайлик. Ўша ҳодиса сиёсатдан мутлақо холи бўлиб, Ўзбекистон Республикаси, фожиа оқибатини бартараф этиш иштирокчиларининг сонига кўра, Совет Иттифоқи таркибига кирган республикалар орасида иккинчи ўринни эгаллайди. Иштирокчиларнинг аксарияти ҳалок бўлди, кўпчилиги ногирон. Ўша даврда ич-ичидан чирий бошлаган совет режими табиийки, аниқ маълумотларни сир сақлаган. Ваҳоланки, ўзбек халқи вакиллари инсоният тарихидаги энг йирик техноген ҳалокат кўламининг янада кенг тус олишига йўл қўймай, оламнинг катта қисмини ядро балосидан сақлаб қолишга улкан ҳисса қўшганмиз.

Кремлнинг Иккинчи жаҳон урушидан кейин пайдо бўлган ғаламислари дунёнинг социалистик тизимида «Совет намунаси»га монанд тоталитар режимлар қарор топтиришга уриниб кўришди. Оқибатда кескин зиддиятлар юзага келиб «Совуқ уруш» бошланди, жаҳонда янги ижтимоий-сиёсий инқироз қарор топди, кейинчалик Шарқий Европа давлатларида коммунистик режим барҳам топди, Варшава Шартномаси Ташкилоти тарқалиб кетди ва ниҳоят ўриснинг нодон сиёсати оқибатида 1991 йили Совет Иттифоқининг ўзи ҳам парчаланиб кетди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 11.05.2018 10:23   #20  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,859
+ 6,217  7,275/2,047
– 77  282/147

UzbekistanFacebook
Тельман Гдлян – преступник и за свои деяния должен быть привлечен к ответу
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Единый интегратор по созданию и поддержке государственных информационных систем UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх