Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > Ўзбекона – uforum > Ўзбекистон ва дунё янгиликлари
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ўзбекистон ва дунё янгиликлари Дунёда бўлаётган воқеаларга оид янгиликлар, хабарлар ва тафсилотлар


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 06.12.2017 09:49   #21  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,847
+ 6,214  7,275/2,047
– 77  279/146

UzbekistanFacebook
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Ҳаром нарса тешиб чиқиши муқаррар. Спортдай нарсага ҳаром аралаштирган экан, бошқа нарсага ҳаром аралаштирмаслигига кафолат борми?
Нуфузли халқаро ташкилот – Халқаро олимпиада қўмитаси ўрисга ҳаромни қўйиб, ҳалолга қайтишни ўргатишга уринганча, Россия терма жамоасини 2018 йил Олимпиадасида иштирок этишдан маҳрум қилди. Энди унинг байроғи кўтарилмайди, мадҳияси ижро этилмайди.
Бундан ортиқ шармандалик бўлиши мумкинми?

Яна ўша савол: бутун дунё ноҳақ-у, ўрис ҳақ бўлиши мумкинми?

https://www.kp.by/online/news/2953400/
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 06.12.2017 10:01   #22  
Аватар для spykee
Оффлайн
дом
Сообщений: 3,556
+ 876  1,280/788
– 161  239/199

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Нуфузли халқаро ташкилот – Халқаро олимпиада қўмитаси
Коррупционерлар макони.
Ответить 
Старый 06.12.2017 12:17   #23  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 734
+ 107  215/154
– 23  27/21

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Яна ўша савол: бутун дунё ноҳақ-у, ўрис ҳақ бўлиши мумкинми?
Бўлиши мумкин!
Ответить 
Старый 28.12.2017 04:00   #24  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,847
+ 6,214  7,275/2,047
– 77  279/146

UzbekistanFacebook
Табиий бойликларининг охири кўринмайдиган Россия давлати бундай бойликлардан маҳрум бўлган Япония давлатидан ривожланиш масаласида нима учун анча ортда қолиб кетганининг сабаблари статистик маълумотлар келтирилган видеороликда кўрсатилди (ФБда).
Бир россияликнинг ўша видеоролик остида қолдирган изоҳи менга ёқди. Унга мен кўрган фурсатда 210 киши лайк қўйиб, маъқул топганини билдирибди. Мана ўша изоҳ (таржимаси ва ўрисчаси) :

«Имконияти чекланган бошқа халқлар анча бой бўлиб, яхши яшаётгани баён этилган ўхшаш маълумотларни ўқиган юртдошларимизда уят ҳисси эмас, ўз уқувсизлигидан алам туйғуси қўзғалади, муваффақият қозонаётгани учун бошқа халқлардан нафратланиб, ўзининг тажовузкор табиатини намоён қила бошлайди. Истеъдодсизлигининг айбдорларини қаердадир хориждан қидиради. Айбдор аслида ўзи ва нўноқ ҳокимияти эканлигини кўрмайди, аксинча, уни 80 – 90 фоиз овоз берганча, қўллаб-қувватлайди».

***

«Когда наши читатели читают такую информацию, когда у других народов всё хорошо и живут значительно богаче, несмотря на ограниченные возможности, она вызывает не чувство стыда, а возникает чувство обиды за свою бездарность и становится в позу агрессора ненавидя всех за их успех. Начинают искать виновника где то за кордоном, но ни в коем случае у себя ни у своих бездарных властей. И поддерживают её на 80-90%».

Ўйланиб қолдим: республикамизда 26 йил муқаддам қабул қилинган давлат тилини фуқароларимизнинг айрим тоифалари ҳамон ўзлаштира олмаслигининг асл сабаби, чиндан ҳам уларнинг истеъдодсизлигида эмасмикан, деб.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 28.12.2017 07:47   #25  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 734
+ 107  215/154
– 23  27/21

Uzbekistan
Бизда чи?
Ответить 
Старый 28.12.2017 13:58   #26  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,847
+ 6,214  7,275/2,047
– 77  279/146

UzbekistanFacebook
КТО ТАКАЯ «НАШУМЕВШАЯ» ОСТРОГОЖСКАЯ?

Улар ҳамон зиён етказмоқда.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 20.02.2018 10:10   #27  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,847
+ 6,214  7,275/2,047
– 77  279/146

UzbekistanFacebook
Юртимизда амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан, миллий-маънавий ҳаётимиздаги ислоҳотлар анави ўзбексимонлар-у, уларнинг раҳнамоларига ёқмай, ижтимоий тармоқларда қаттиқ танқидга учрадими, демак билингки, биз тўғри йўлдан бормоқдамиз.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 13.03.2018 12:28   #28  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,847
+ 6,214  7,275/2,047
– 77  279/146

UzbekistanFacebook
АҚШнинг махсус хизматлари ўз баёнотларини исботлай олмаслигини шу билан иккинчи марта намоён этди.

Биринчи марта Ироққа қарши уруш бошлаб, унинг ҳудудида оммавий қирғин қуролни топиб бера олмагани, иккинчи марта эса Д. Трамп Кремлнинг жосуси эканлиги, президент сайловига ўрис аралашганини исбот қилиб бера олмагани бўлди.

Шундай экан, қадрли дўстлар, йирик давлатларнинг қудратига қаттиқ ишониб, адашиб қолманг.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 13.03.2018 15:49   #29  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,847
+ 6,214  7,275/2,047
– 77  279/146

UzbekistanFacebook
Ҳодисалар хроникаси

1999 йилгача Россиянинг Истиҳборот бош бошқармасида хизмат ўтаган ҳарбий разведкачи захирадаги полковник Сергей Викторович СКРИПАЛЬ 2006 йили Буюк Британия манфаатларида жосуслик қилгани учун хоинликда айбланиб, судланган.

2010 йили афв этилиб, Россия ва АҚШ ўртасидаги жосуслар алмашувидан сўнг Буюк Британиянинг Уилтшир графлигидаги Солсбери шаҳрида яшаб келган.

2018 йил 4 март куни С. Скрипаль ва унинг қизи Юлия асаб фалажловчи газ воситасида заҳарланиб, касалхонага ётқизилган.

Буюк Британиянинг махсус хизматлари томонидан олиб борилаётган тергов тадбирлари натижасида, ушбу жиноятнинг содир этилишида, табиийки, Кремлнинг қўли борлиги аниқланган.

2018 йилнинг 12 март куни Буюк Британиянинг Бош вазири Тереза Мей Кремлга С. Скрипалнинг заҳарланишига доир тушунтиришлар бериши учун 24 соат вақт ажратди. Акс ҳолда Россия Буюк Британия ҳудудида содир этилган ғайриқонуний тажовузда айбланиши кутилади.

Воқеаларнинг келгуси ривожи Россияга, унинг маъмурий маркази бўлмиш Кремлга ва ўрисларнинг сохта ахборот тарқатадиган янгилик сайтларига нисбатан кибертажовуз қилинишини кузатиш мумкин.

Инглизларнинг фавқулодда масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қиладиган COBRA қўмитаси ҳам бугун йиғилса керак.

Жаҳонда, айниқса, Ғарбда Россияга бўлган ишонч барҳам топиб бораётгани боис, иш аста-секин бу йил ўриснинг юртида бўлиб ўтиши лозим бўлган Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг бойкотига қадар етадиган кўринади.

Сиёсий ҳодисаларни диққат билан кузатиб боринг.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига

Последний раз редактировалось Shokir Dolimov; 13.03.2018 в 16:00.
Ответить 
Старый 13.03.2018 18:09   #30  
Аватар для twix
Оффлайн
Сообщений: 734
+ 107  215/154
– 23  27/21

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Буюк Британиянинг махсус хизматлари томонидан олиб борилаётган тергов тадбирлари натижасида, ушбу жиноятнинг содир этилишида, табиийки, Кремлнинг қўли борлиги аниқланган.
Кизик бизга бу нарсани нима дахли бор?
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Жаҳонда, айниқса, Ғарбда Россияга бўлган ишонч барҳам топиб бораётгани боис, иш аста-секин бу йил ўриснинг юртида бўлиб ўтиши лозим бўлган Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг бойкотига қадар етадиган кўринади.
политикани спортга нима дахли бор?
нима буганда хам шу руслани жони сог бусин
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Единый интегратор по созданию и поддержке государственных информационных систем UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх