|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
События Дни рождения, поздравления, праздники достижения, интересные даты, печальные события |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
21.08.2009 12:11 | #1 | ||
Ассалому алайкум... Эртага Рамазон ойи бошланади... Инша Аллоҳ...
Азиз ва муҳтарам мўмин-мусулмон биродарлар! Сизларнинг барчангизни муборак ой-рўза ва Қуръон ойи, тақво ва тавба ойи, раҳмат ва шафқат ойи, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш ойи, барака ва савоб ойи Рамазони шариф ойи кириб келиши билан чин қалбдан қутлашга ижозат бергайсиз... рамазон ойига оид маколалар.... http://islom.uz/content/category/14/31/105/ http://info.islom.uz/content/category/21/32/1015/ Рамазон таквими http://www.islom.uz/azon/ramazon.php |
|||
|
Ответить |
21.08.2009 17:32 | #2 | |
Цитата:
Alhamdulilla ertaga ro'za..
|
||
|
Ответить |
22.08.2009 05:45 | #4 |
Barchani ushbu muborak oy bilan muborakbod etaman!
__________________
http://futbol-klub.uz |
|
|
Ответить |
24.08.2009 11:28 | #7 |
|
Mohi Ramazon muborak! Alloh taolo barchamizga ramazon ro‘zasining haqiqiy ixlos bilan tutishni va barcha savoblarga ega bo‘lishlikni nasib aylasin!
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
25.08.2009 00:07 | #8 |
|
Рамазон ойининг фазилатини билиб олишдан олдин «Рамазон» сўзининг маъносини билиб олайлик.
«Рамазон» арабча сўз бўлиб, бундай номланишининг ҳикматларини уламолар шундай изоҳлашади: 1. Ёз охирида, куз мавсумининг бошларида ёғадиган ва ер юзини чанг-ғуборлардан тозалайдиган ёмғир маъносидаги «рамза» сўзидан олинган. Бу ёмғир ер юзини тозалаганидек, Рамазон ойи ҳам мўминларни гуноҳлардан поклайди. 2. Қуёшнинг шиддатли ҳароратидан тошларнинг қизиб кетиши маъносидаги «рамаз» сўзидан олинган. Бундай қизиган тошлар устида юрган кишининг оёқлари куяди, қийналиб кетади. Шунга ўхшаш рўза тутган киши ҳам очлик ва сувсизликнинг машаққатини тортади, ичи ёнади. Қизиган тош устида оёқларини куйдирганидек, Рамазон ҳам мўминларнинг гуноҳларини куйдириб, йўқ қилади. Рамазон ойига ўн бир ойнинг султони дейилган. Бу ойни бошқа ойлардан ажратиб турадиган баъзи жиҳатларини келтириб ўтсак: 1. Қуръони Каримда номи очиқ зикр қилинган ой фақат Рамазон ойидир. 2. Қуръони Карим мана шу ойда нозил қилинган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилиб айтадики: «Рамазон ойи - одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир» (Бақара, 185). 3. Қуръони Каримда зикр қилинган ҳамда минг ойдан хайрли бўлган кеча ҳам мана шу ойдадир. 4. Мана шу ойда инсонларга Аллоҳ таоло томонидан рўза тутиш фарз қилинган. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай дейилган: «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабаб) тақволи бўлсангиз. Саноқли кунларда» (Бақара, 183-184). 5. Фитр садақасини бериш бу ойга махсус қилинган. 6. Таровеҳ намози Рамазон ойида ўқилади. Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Рамазон кечасининг фазилатига ишониб, савоб умидида таровеҳ намозига турган кишининг илгари қилган барча гуноҳлари мағфират қилинади» дейилган (Имом Бухорий ривояти). 7. Рамазон ойининг охирги ўн кунини эътикофда ўтказиш суннатдир. Оиша разийаллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда:Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам то Аллоҳ таоло омонатини олмагунича Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтиришни канда қилмадилар. Сўнгра, у зотдан кейин завжалари ҳам шундоқ эътикоф қилишадиган бўлди», дейилган (Имом Бухорий ривояти)... Руҳий лаззат топиб асл вазифасини эслайди. Шунинг учун ҳам Рамазонда мўминлар даражасига кўра илоҳий файз ва барака, маънавий қувончларга эга бўладилар. Қалб, руҳ ва ақл бу муборак ойда рўза воситасида камолотга юз тутади...(Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов) Барчамизни хамиша эзгу амалларни бажаришда ва сабр-токатли булишимизда аллох узи мададкор булсин омин!!! |
|
Ответить |
7 "+" от:
|
25.08.2009 18:24 | #9 |
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
|
Бисмиллахир Рохманир Рохийм.
Бизларни инсон килиб яратган ва иймон гавхарига мушарраф этган, оламларни тарбият килувчи мехрибон Аллох ва таолога бехад хамду санолар бўлсин! Оламларга рахмат бўлиб келган севимли, мушфик пайгамбаримиз, саййидимиз хазрат Мухаммад алайхиссаломга ва У кишининг ахли хонадонига ва асхобларига ва У кишига сидкидилдан тобеъ бўлган барча издошларига салоту саломлар бўлсин! Ассалому алайкум ва рахмаутлиллохи ва барокатуху, азиз ва мухтарам биродарлар! Бизларни бу муборак ойнинг муборак кунларига еткизган Аллохга шукрлар бўлсин! Кариндошларимиз, кўшниларимиз, хамкасбларимиз, дўстларимиз орасида бу кунга етиб келолмаганлар бор, уларнинг барчасини Аллох магфират этсин. Аллох бу кутлуг ойдаги амалларимиздан хосил бўлган савоблардан мархум ва мархумаларимизнинг рухларини бахраманд этсин. Биз бу гўзал, хайру баракотли, файзу карамли ойни ўн бир ой орзикиб кутамиз. Ўтган йили “алвидо, эй Мохи Рахмат!” деб кўзларда ёш билан кузатган эдик. Алхамдулиллахким, “Ассалом, мархабо, Мохи Муборак!” деб кўзлардаги кувонч ва шукр ёшлари билан кутиб олдик. Аллох бу ойда дуоларни кабул килади. Дуо – Аллохдан сўраш дегани. Аллох сўраганни беради. Аммо Аллохдан нималарни сўрашни хам билиш керак. Муборак Рамазон ойига етиб келганимизга шукрлар килганимиз холда Аллохдан бу ой ибодатларини комил суратда адо этмокликни насиб килмогини сўраймиз. Аллох барчамизни рўза ибодатини мукаммал ва ихлос билан адо этадиган такводор ва солих бандаларидан айласин. Барчаларимизни рахмату магфиратига ноил айласин! Неча-неча рамазонларга сог-саломат ковушмокликни насиб этсин. Дунё ва охиратнинг биз билган-билмаган хар турли хайрларига – Рамазон ойининг хурмати учун, Кадр Кечаси хурмати учун, муборак Ийд байрами хурмати учун эриштирсин! Дунёвий ва ухровий биз билган-билмаган хар турли ёмонликлардан бизларни доим хифзу химоясида асрасин! Имони комил ила охиратга кўчиб, хузури иззатига Ўзи севган ва рози бўлган бир банда ўларок боришни барчамизга насиб айласин! Омийн! Валхамду лиллахи роббил оламийн. |
|
Ответить |
27.08.2009 12:06 | #10 |
|
кимга рамазон таквими керак булса ушбу сайтдан топиши мумкин http://www.islom.uz/azon/ramazon.php
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|