|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
19.09.2011 01:23 | #11 |
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
|
Маънавиятнинг учта муҳим асоси мавжуд:
1.Ҳуқуқий асоси. Бу - қатор қонунларимизда ўз аксини топган. 2. Методологик асоси. Давлатимиз раҳбарининг маърузаларида маънавият давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида ифода этилган фикрлари, "Юксак маънавият - енгилмас куч" каби асарлари. 3. Назарий асоси. Яъни, маънавият илмий тадқиқ этилган дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва шу каби адабиётлар. |
|
Ответить |
19.09.2011 02:22 | #12 |
"...Шу ўринда маънавиятнинг юксалиши билан чамбарчас боғлиқ бўлган яна бир мезон - муқаддас динимиз ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишни зарур, деб биламан.
Барчамизга яхши маълумки, дин азалдан инсон маънавиятининг таркибий қисми сифатида одамзотнинг юксак идеаллари, ҳақ ва ҳақиқат, инсоф ва адолат тўғрисидаги орзу-армонларини ўзида мужассам этган, уларни барқарор қоидалар шаклида мустаҳкамлаб келаётган ғоя ва қарашларнинг яхлит бир тизимидир. Айниқса, кўп асрлар мобайнида халқимиз қалбидан чуқур жой олиб, ҳаёт маъносини англаш, миллий маданиятимиз ва турмуш тарзимизни, қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлашда муқаддас динимиз қудратли омил бўлиб келаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Нега деганда, инсонийлик, меҳр-оқибат, ҳалоллик, охиратни ўйлаб яшаш, яхшилик, меҳр-шафқат сингари халқимизга мансуб бўлган фазилатлар айнан ана шу заминда илдиз отади ва ривожланади. Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихоҳ ва тарафдорлари кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунинг асосий сабаби муқаддас динимизнинг ҳаққонийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзотни доимо эзгуликка чорлаши, ҳаёт синовларида ўзини оқлаган қадрият ва анъаналарни аждодлардан авлодларга етказишдаги беқиёс ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ. Ва халқимизнинг маънавиятини шакллантиришга, ҳар қайси инсоннинг Оллоҳ марҳамат қилган бу ҳаётда тўғри йўл танлаши, умрнинг мазмунини англаши, авваламбор, руҳий покланиш, яхшилик ва эзгуликка интилиб яшашида унинг таъсирини бошқа ҳеч қандай куч билан қиёслаб бўлмайди, деб ўйлайман. Шу нуқтаи назардан қараганда, муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда..." "Юксак маънавият - енгилмас куч" китобидан... |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
19.09.2011 22:23 | #13 |
|
Фикр-мулоћазаларим томдан тараша тушгандай кўринмаслиги учун гапни бир четдан, мантиќан боѓлаб баён этишга уриндим.
Авваламбор, шуни таъкидлаб ўтмоќ жоизки, Ќуролли Кучлардаги маънавият халќ маънавиятидан айри холда кўрилмайди. Зеро, армия – жамият кўзгусидир. Шундай экан, жамиятда ќарор топган маънавият ќанчалик юксак бўлса, Ќуролли Кучларда ћам шу ќадар кўтаринки бўлади ёки аксинча. Бошќача ќилиб айтадиган бўлсам, армия сафида ўз йигитлик бурчини ўтаб ќайтган йигитнинг маънавияти юксак ёки бошќача бўлишида нафаќат тегишли ћарбий ќисм (муассаса) ќўмондонлиги, балки том маънода жамиятнинг ћам ўзига яраша улуши бўлади. Ќуролли Кучларда шахсий таркибни (яъни ћарбий хизматчилар, Ќуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларини) тарбиялашга оид муайян ќарашлар, тушунча, ѓоя, тамойил, усул ва шакллар тизими яратилган бўлиб, ушбу тизим ћукуматнинг Ќуролли Кучларни ислоћ ќилиш дастурларини ћаётга татбиќ этиш, ћарбий хизматчилар орасида олиб борилаётган тарбиявий ишлар тизимини шакллантириш вазифасини ћал этиш учун замин бўладиган концепциялар ва бошќа турдаги меъёрий ћужжатларда ўз аксини топади. Бундай ћужжатларда кўзланган асосий маќсадлар: давлат мудофааси ва миллий хавфсизлик соћаларида ћукумат томонидан илгари сурилаётган сиёсатнинг ћаётга татбиќ этилишида Ќуролли Кучларда олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг мазмуни, ўрни ва аћамиятини белгилаш; шахсий таркибнинг ватанпарварлик рућидаги, маънавий-ахлоќий, ћарбий ва ћуќуќий тарбиясини янада такомиллаштириш; ћарбий хизматчиларнинг фаол ћаётий позицияси шаклланишига, юртимиздан, Ќуролли Кучларимизга бевосита дахлдор эканлигидан фахрланиш туйѓуларини кучайтиришга йўналтирилган ишлар сифатини ошириш саналади. Шахсий таркиб орасидаги тарбиявий ишлар давлат сиёсати, жамият ва Ќуролли Кучлар равнаќи билан белгиланиб, маънавий-ахлоќий, ватанпарварлик рућидаги, ћарбий ва ћуќуќий тарбия йўналишлари бўйича олиб борилади. Санаб ўтилган йўналишлардан, ушбу мавзуга тааллуќли маънавий-ахлоќий тарбия йўналишида алоћида тўхталиб ўтаман. Ћарбий терминлар ва уларнинг изоћи масаласига келсак, сайтларимизнинг бирон-бирида блог очиб, ўша ерда ћавола этсам, чаќириќќача бошланѓич ћарбий тарбия ўќитувчилари учун нафим тегармикан, деган фикрга бормоќдаман.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
19.09.2011 22:27 | #14 |
|
Маънавий-ахлоқий тарбия – шахсий таркибнинг зарурий маънавий-ахлоқий сифатларини шакллантириш мақсадида унинг онги, ҳис-туйғулари ва иродасига таъсир ўтказиш жараёнидир.
Маънавий-ахлоқий тарбия жараёнида ҳал этиладиган асосий вазифалар жумласига: шахсий таркиб онги, қалби ва ҳис-туйғуларида маънавий-ахлоқий, маданий, маърифий қадриятлар, қарашлар ва эътиқодларни, шунингдек, халқ тарихи, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ҳамда бугунги умумбашарий қадриятларга ҳурмат билан қараш, уларга содиқ қолиш каби фазилатларни тарбиялаш, ватанпарварлик ва фидойилик туйғуларини шакллантириш; миллий манфаатларни теран идрок этиб, уларнинг ҳимояси учун шахсий масъулиятни ҳис этиш сифатлари тарбияланишига эришиш; ўзбек халқининг ишончли фарзанди, юксак ахлоқ соҳибини, интеллектуал салоҳияти кенг, ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантириш; ҳарбий хизматчиларга ҳарбий хизматнинг ижтимоий аҳамияти ниҳоятда катта эканлигини тушунтириб бориш, уларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан мустақил ўсиб, янада ривожлантириб боришга мунтазам эҳтиёж сезишларини рағбатлантириш; салбий, ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган ахлоқий-этик тамойил ва меъёрларни идрок этиш, юксак маънавий ҳис-туйғуларини шакллантириш; ҳарбий хизматчиларни эстетик сифатларини ривожлантириш киради.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
21.01.2012 22:28 | #15 | |
Цитата:
Аммо ҳарбийларнинг бир ёмон одати бор: сўкиниб гапирадиган. Шу иллатни йўқотиш ҳам маънавий-ахлоқий тарбияга кирса керак бевосита?
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
||
|
Ответить |
21.01.2012 23:16 | #16 |
|
Тўғри, бу одатни оқлаб бўлмайди. Бироқ баъзи бир ҳолатларни тўғри тушунишингизни истар эдим. Жанговар вазиятда у ёки бу фикр, кўрсатма, буйруқ, билдирувни ифода этиш учун боадаб сўз қидириб топишга вақт бўлмайди. Бундай шароитда жангда кўзланган мақсадларга эришиш учун тегишли хатти-ҳаракатларнинг тезкор кечгани, ҳар қандай фикр қисқа, аниқ ва лўнда ифода этилгани маъқул. Бунга эса кўп ҳолларда ноадабий сўзлар воситасида эришилади. Қолаверса, жанг давомида ҳарбий хизматчининг нафақат хатти-ҳаракати, балки ўз фикрини билдириш тарзи ҳам баъзи нарсалардан, мисол учун, саросимага тушиб қолган-қолмагани, вазиятни тўла-тўкис идрок этган-этмагани, жанговар вазифани пухта англаб етган-етмагани, тўғри иш тута билиши ёки ўзини йўқотиб қўйгани ва шу каби кўплаб аломатлардан далолат беради (айниқса, унинг атрофида қуролдош дўстларининг жасадлари қонга беланиб ётган бўлса). Бўлинма ва ҳарбий қисмларнинг таркиби асосан эркаклардан иборат бўлар экан, табиийки (таассуфки), мулоҳаза юритилаётган ҳолат тинчлик даврида ҳам одат тусига кириб қолади. Бу яхши эмас, албатта. Лекин ишонтириб айтаман-ки, ҳарбий хизматчилар аёл киши бор жойда имкон қадар чиройли гапиришга ҳаракат қилишади (ёки сукут сақлаб туришади ). Умид қиламан-ки, фикримни тушунтира олдим (сўкинмасдан ). Гарчи киши, ушбу гапларнинг мазмунини тўғри ва тўлиқ тушуниши учун лоақал бир йил бўлса ҳам, погон тақиб юриши керак.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
22.01.2012 07:56 | #17 |
Ўртоқ подполковник! Нимагадир шу гап унча тўғри келмаяпти. Охирги йилларда АҚШ ҳарбийларигина муттасил жангда иштирок этяпти холос. Биз эса жангсиз ғалаба қиляпмиз, Худога шукр. Аммо ўша иллат эскидан колган. Буни йўқотса, бўлса керак. Чунки бизнинг менталитетимизга ёт одат-да.
Дарвоқе, юртда тинчлик-хотаржамлик ҳукм суришида журналистларнинг ҳам муносиб ўрни борлигидан ҳақли равишда ғурурланаман.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
22.01.2012 08:36 | #18 | |
|
Цитата:
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
18.02.2012 17:25 | #19 |
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
|
Маданият, маърифат ва маънавиятдан кўп гапирамиз. Аммо ўзимиз тўйга борганда шилқим ўйинчига пул қистиришдан ўзимизни тиймаймиз. Аввало биламиз, ушбу шилқимни тўй эгаси маълум суммага ёллаганини. Энд и унга пул бериш шарт эмаслигини. Бу бераётган пулингиз мана шу шилқим ўйинчининг кистасида кетишини. Қистирилаётган пулни ёшларга беришга кўзимиз қиймайди. Тўйхонадаги музика асбобларининг жаранги ҳамманинг соғлигига зарар бўлишига қарамасдан уни пасайтиришнинг иложини тополмаймиз. Исмимиз, фамилиямиз бир вақтлари русийзабон кишилар томонидан хато, ғализ ёзилган бўлса буни мана Мустақилликнинг 20 йилдан кўп вақт бўлишига қарамасдан тўғрилаб олмаймиз.Бу ҳақда давлатимиз тегишли қарорлар қабул қилган бўлишига қарамасдан. Шу жойда сўзим қуруқ бўлмасин деб кўп йиллар давомида матбуотда эълон қилинган исм ва фамилиялардан энг ғализларини йиғиб юрардим уларни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқдаман:
Абдукалик Абдулалим Абил Адил Ақоид Арип Аташик Ахтам Бавре Бадод Банги Бария Баххаб Баҳҳоб Бедирехан Бибираба Бовре Бумат Бўмат Бунед Деда Диас Диляра Динам Жонизам Захардин Зура Ирал Исар Исламшик Исран Ихтибар Кудайкул Кулша қулат Қутайба Лафиса Макуна Марис Мафурат Миракул Мирсавур Муит Мукамбар Мухир Мухтабар Наризиба Наурзали Нигмат Ниғмат Низан Нуркул Патила Пида Рислигай Сагат Сагинтай Сайд Салахеттин Сотим Соходилло Тахри Теля Тимаш Тоживой Тойши Турасхон Убат Урил Фахрад Форук Хаджи Хаитби Хания Хелам Хида Хужман Чемир Шамак Шамир Ширмухамад Эрик Эшандеда Эшета Юлдаш Явқашти |
|
Ответить |
19.02.2012 12:07 | #20 | ||
Сообщений: 670
+ 193
181/105
– 12
13/9
|
Цитата:
Ва яна Цитата:
Менинг фикримда, исмларни тугри ёзиш, соф узбек тилида гаплашиш, хатто-ки давлат хужжатларини биринчи узбек тилида нашр этишлар уз вакти билан келади. Бунинг учун камида, яна менинг фикрим, 2-3 авлод алмашиши керак. Бизда эса энди битта авлод алмашди. Мана сизни олайлик Муаммони узига келсак, бу уткинчи камчиликлар. Жамият ривожланиши доимо шунака камчиликлар билан ёнма-ён булган. Уз вакти билан утиб кетади. Хозирги кунда айримлар бу гуллардаги пулларга, туйлардаги пул сочишларга хавас билан караса (яъни мен хам шунака киламан, имконим булганда деса), вакти келиб бу нарсалар устидан жамият кулади, ва яна жамият ривожлангандан кейин бунака камчиликлар узидан узи йуколиб кетади.
__________________
SmartOne.uz - канцтовары по перечислению и с доставкой |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
|