|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар... |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
26.07.2014 23:35 | #1 | ||
|
Бугун шумхабар эшитдик.
Фаол форумдошимиз, форумимизнинг отахони Рахимжон ака (Colorado) оламдан ўтибдилар. Жойлари жаннатдан бўлсин... Марҳумнинг яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 26.07.2014 в 23:38. |
||
|
Ответить |
23 "+" от:
|
27.07.2014 00:10 | #4 |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Охиратлари обод булсин! Дилкаш, самимий ва мехрибон инсон эдилар. Муборак кунларда утибдилар, жойлари жаннатда булсин. Бугн Юфорумдан, форумдошлардан узоклашганимга каттик афсус килдим. Начора, энди кеч! Якинларига сабр тилайман.
|
|
Ответить |
8 "+" от:
|
27.07.2014 10:37 | #6 |
Warrior Girl
AKA:Aikidoka
Сообщений: 11
+ 59
27/11
– 0
0/0
|
Аллохим Уз рахматига олган булсин, охиратлари обод булсин!
Бу айрилик айнан Рамазон кунларида содир булганини чи( Шунаканги кувнок ва позитив инсон эдилар. Одамларда доим яхши сифатларни кидириб топардилар, ва хечам эътиборсиз колдирмасдилар. "Номонгонча шевалариздан ургулуб кетай" деб юрардилар Liliya опажон, примите мио соболезнования...Бандалик экан...Терпения вам, дорогоя наша сестра!
__________________
Appear as you are, and be as you appear. |
|
Ответить |
6 "+" от:
|
27.07.2014 12:04 | #7 |
Сообщений: 451
+ 1,525
573/266
– 3
7/6
|
Yahshi kishi deb bilardim, muborak kunlarda o'tibdi... (tilovati qilindi). Ilohim joyi jannatda bo'lsin, oxiratini obod qilsin, bilib-bilmay qilgan gunohlarini o'zi kechirsin, qabrlarini nurga to'ldirsin, Parvardigor egam ortida qolganlarini salomat qilsin OMIN ALLOHU AKBAR.
__________________
Ҳар қандай мушкулликда ҳам нажот тўғриликдадир. |
|
Ответить |
7 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
27.07.2014 12:49 | #8 |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Аввалига улар мен учун шунчаки, Colorado эди. Номидан гўё замонавийикка ўч, ғарб ҳаётига ҳавас киладиган шахсдек таассурот қолдирган эди. Аммо, Юфорумда билдираётган фикр-мулоҳазаларини кузатиб бориб, дилкаш, самимий инсонлигини кашф эта бошладим. Ниҳоят, форумдошларнинг анънавий ошхўрликларидан бирида илк бор учрашдик! Мен нари борса, 30-40 ни уриб қўйгандир деб ўйлаганим Colorado юзидан нур ёғилиб турган, отам тенгги, ҳаттоки отамдан ҳам катта файзли бир инсон эканлар.
Биласизми, Тошкентда яшаётганимга 13 йилдан ошган бўлса-да, бу ердаги дўсту ёрлар, яқинларимнинг энг катталари нари борса 35-40 га етган, холос! Шундай экан, Раҳимжон ака мен учун пойтахтдаги энг ёши улуғ танишим эди, десам адашмайман. Давраларда “Ҳусан, мана сизга битта савол!” деб менга мурожаат қилганлари заҳоти, тамловсирай бошлардим: “Ишқилиб, саволларига жавоб топай-да, ишқилиб, биладиган нарсамни сўрасинлар-да..” деб уялиб қолишдан чўчиб, саволларига қулоқ тутардим. Наманганча шеваю русча талаффузлар қоришиб, ҳеч кимникига ўхшмаган, фақат ва фақат Раҳимжон акага хос бўлган ажойиб, кишини ғашига тегмайдиган равон нутқ қилардилар. Бу суҳбатларнинг бир учи божхона, бир учи журналистика ва яна бир учи Бухорога бориб тақаларди. Ижтимоий тармоқда энг фаол мавзуларни ажойиб таҳлил қилиб берардилар. “Мана сизлар, ёшсизлар...” дея бизни янада фаол бўлишга ундардилар. Ҳеч қачон “Бизни давримизда...” дея энсани қотирадиган насиҳатгўйлик билан, ваъзхонлик билан ҳаммани ўзларига қаратган эмаслар! Қайтангга, кичикларга ҳамиша иззатда бўлган Раҳимжон ҳеч орланмасдан, ўзлари билмаган нарсаларни сўраб турардилар. Уйларига бугун фотиҳагарчиликка борганда, маҳалладаги бир аёлнинг болаларга бераётган дашномини эшитиб қолдим: - Ҳоч, арғимчоқдан нарига қоч! Бузиб қўясан, тузатадиган одам ҳам кетди. Энди йўқ! Ҳа, у Раҳимжон ака ҳақида гапираётган эди. Яқиндагина хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига раҳбар бўлган Раҳимжон аканинг нақадар керакли инсон, фаол жамоатчи ва ташаббускор инсон бўлганликларини пайқаш учун шу бир оғиз жумланинг ўзи етарли! Раҳимжон аканинг вафотидан сўнг ўзимни кечира олмаяпман. Июнь ойининг ўрталарида фаол форумдошлар орасидаги бир гуруҳ қадрдонларни йиғиш ташаббуси билан чиқдим. Учрашв куни ва жойини ҳам белгиладим-у, аммо ишда кутилмаган топшириқлар боис, учрашувга 1-2 кун қолганда унинг тағин ўзим бекор қилдим. Агар ўша учрашув уюштирилганида, энг сўнггиси сифатида ёдимизда қолган бўларди. Энди эса охирги марта Раҳимжон ака билан қачон ва қаерда учрашганимни эслолмай, ўкиниб ўтирибман. Ўшанда Фейсбук орқали учрашув ҳақида ёзганимда, жавоб ёздилар. - Нима ҳам дердим, фақат “за!” Ҳозир қулоғим остида бу сўзларини ўзларининг оғизларидан эшитаётгандекман гўё! Охиратингиз обод бўлсин, Раҳимжон ака!!! Сизни ҳеч қачон унутмаймиз! |
|
Ответить |
11 "+" от:
|
27.07.2014 14:47 | #9 | |
|
Инсон ҳар доим байрамга эҳтиёж сезади, кимнидир хурсанд қилиш учун байрам ўйлаб топади. яқиндагина 11 июлда Халқаро шоколад куни билан Лилия келинойи ва Раҳимжон акани тасвирий сурат орқали табриклаганимда,
Цитата:
Лилия келинойига ҳамдардлик билдириш учун борганимизда, келинойи ўзларини қўярга жой топа олмаяптилар... Кеча соат 10.00 ларда охират сафарига Рахимжон ака рихлат қилибдилар. 9-қаватда яшашар экан. Қизиқарли томони шундаки уйнинг лифти ишламайди. Юқоридан пастга тез ёрдам машинасига тушиш учун ҳаракат қилганларида ўрта қаватларнинг бирида жонлари узилган... Эҳ... Охиратлари обод бўлсин!!! Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.07.2014 в 15:09. |
|
|
Ответить |
27.07.2014 15:00 | #10 |
|
Евгений Семенович Скляревский суратга олган сумалакнинг расмини кўриб келинойимизга нисбатан меҳрибончиликлари эсга тушди. Лилия келинойимизга жуда -жуда меҳрибон эдилар. Нима бўлса, "кеннечабийингизга" деб илинардилар. Уларнинг жуфтлигини кўрган инсон ҳавас қиларди. Форумдошлар билан ҳам мактабга дарахт ўтқазиш хайрия тадбирига борганимизда ҳам уларга холажонлар берган сумалакни "Лилияхонимга"деб илиниб олиб қўйгандилар.
"У-ку менсиз қолиши мумкин, Мени усиз қолдирма Тангрим..."-деяётгандеклар назаримда раҳматли. |
|
Ответить |
|