Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Госуправление
Регистрация
Знаете ли Вы, что ...
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Госуправление Официальные и не очень таковые разделы госорганов


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 05.11.2018 15:06   #1  
Аватар для ictrwnadzor
Оффлайн
Государственная инспекция Узгосжелдорнадзор
Начальник отдела внедрения и развития информационно коммуникационных технологий
Сообщений: 51
+ 0  0/0
– 0  0/0

Uzbekistan
"Ўздавтемирйўлназорат" ДИ фаолияти ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (“Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси) Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг “Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2001 йил 2 мартдаги ПФ-2815-сон Фармонини бажариш юзасидан, темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш соҳасидаги фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, юк ва йўловчилар хавфсиз ташилишини назорат қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 мартдаги 109-сон “Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисда”ги қарорига асосан ташкил этилган.

“Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси темир йўл маъмуриятининг функцияларини бажарувчи ҳамда давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар томонидан темир йўл транспорти соҳасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоидалар ва нормаларга риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширувчи, шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари ва корхоналарида қозонхона объектлари ва кўтариш иншоотларидан хавфсиз фойдаланишни назорат қилувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сонли қарори инспекция фаолиятини янги босқичга олиб чиқди. Қарорга мувофиқ “Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси тузилмасида “Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспорти ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази”, “Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази” ва “Путур етказмасдан назорат қилиш лабораторияси” давлат унитар корхоналари ташкил этилди.
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх