AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
Цитата:
Тупроқ
“Тиб қонунлари”да тупроқ ҳақида шундай таъриф берилади: “Тупроқ оддий жисм бўлиб, унинг табиий ўрни ҳамма жисмлардан тубанда. У ўз табиати билан шу ўринга мосдир. Агар ўз ўрнидан ажраса яна шу ўринга қараб ҳаракат қилади. Бу тупроқнинг мутлақ оғирлигидандир. Унинг табиати совуқ ва қуруқдир”.
Тупроқ табиат дунёсидаги жами жонсиз ва жонли мавжудотларнинг шакл-сифатини сақлайди. Уларга нисбатан сувнинг зиёда ҳўллик таъсири ва қуёшнинг зиёда иссиқлик таъсирини тенглаштириб туради. Буткул жонзотларга зарур бўлган озуқа маъданларини ўз таркибида етарли миқдорда сақлайди. Тупроқ таркибида 02, S1, А1, Се, Са, Na, Мg, К каби кимёвий элементлар 97,13 фоизни ташкил қилади, бундан 02-49,13 фоизни, S1-26 фоизни ва қолган элементлар жуда кам миқдорда мавжуд. Тупроқ таркибидаги кислороднинг зичлиги 1,43г/см3, кремнийнинг зичлиги 2,34г/см3, алюминийнинг зичлиги 2,7г/см3, темирнинг зичлиги 7,86г/см3, натрийнинг зичлиги 0,79г/см3, магнийнинг зичлиги 1, 74г/см3, калийнинг зичлиги 0,96г/см3 эканлиги тупроқнинг мутлақ оғирлигининг далолатидир.
Тупроқ таркибидаги кимёвий элементлар зичлиги қолган уч унсур (ўт, ҳаво, сув) таркибидаги элементлар зичлигидан юқорироқ эканлиги ва зичлиги юқори элементнинг массаси оғирлиги ҳам юқори бўлиши ва табиийки ер шарининг тортиш кучи таъсирида ўз ўрнини топиши аниқ.
“Тиб қонунлари”да тупроққа қанчалик аниқ таъриф берилганлигини изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак.
Тупроқ мизожнинг қуруқ-совуқ бўлиши унинг таркиби ва табиатда тутган ўрнига боғлиқдир.
Қуёш билан ер шари ўртасидаги масофа 150 миллион километрни ташкил қилади. қуёш тупроқни ташқи иссиқлик қуввати билан таъминлайди. Тупроқ таркибидаги макро ва микро элементлар табиатдаги жонсиз ва жонли мавжудотларнинг ҳаёт манбаидир.
Ўзбек халқ табобатида, тупроқ табиат дунёсидаги жами жонсиз ва жонли мавжудотларнинг шакл ҳамда сифатини сақлайди. Уларга нисбатан сувнинг зиёда ҳўллик таъсири ва қуёшнинг зиёда иссиқлик таъсирини тенглаштириб туради. “Тупроқ – ҳаёт учун зарур бўлган озуқа манбаидир” деб таърифланади.
Дарҳақиқат табиий жуғрофий муҳитнинг таркибий қисми бўлган тупроқ, органик ва ноорганик дунёнинг ўзаро боғланиши ҳамда таъсирининг муҳим воситаси бўлибгина қолмасдан, балки шу муҳитдаги модда ва энергия алмашинувининг зарурий ҳалқасидир.
Тупроқ таркибидаги С, Н2, 02, Na, каби унсурлар ва уларнинг алоҳида органик бирикмалар ҳолатидаги шакли қандай ҳолатда ва қанчалик миқдорда учрашидан қатъий назар минерал тузлар деган умумий ном билан аталади.
Инсон баданидаги миқдори кўп бўлган Р, Мg, Na, К, Са, С1, S, каби унсурлар умумий кул миқдорининг 60-80 фоизини ташкил қилади. Fе, J, Sn, Мn, 5е, Со, Ni каби унсурлар инсон танасида нисбатан кам миқдорда мавжуд бўлади. Бу унсурларнинг бузилиши тупроқ таркибидаги унсурларнинг тузилиши билан асосан ўхшаш бўлади. Бу унсурлар бадандаги тўқималарнинг яшаш зарурлиги ва модда алмашинув жараёни учун муҳим аҳамият касб этади.
Бу унсурларнинг инсон бадани учун энг муҳим бўлганлари қуйидагилар:
1. Кальций (Са): Янги туғилган чақалоқ баданида 28 граммгача
кальций мавжуд бўлади. Вояга етганда бу миқдор 1200 граммни ташкил
қилади. Унинг асосий қисми суяк, жумладан тишлардадир.
Кальций савдо хилтининг муҳим таркибий қисми, шунингдек, ҳужайра сиртидаги суюқлик, юмшоқ тўқималар ва қон таркибида бўлади. Ҳужайра пардасининг таркибий қисмини ҳам кальций ташкил қилади.
2. Темир (Fе): Инсон баданидаги микромиқдорда учрайдиган
унсурлардан бири бўлиб, бадандаги миқдори 3-5 граммни ташкил қилади.
Бу миқдорнинг 60-70 фоизи қонда ва 30 фоизи мушакларда бўлади.
3. Фосфор (Р): Фосфор ҳамда кальций суяк ва тишларга тарқалган бўлиб, суяк ва тишни ташкил қилувчи муҳим таркиб ҳисобланади. Вояга етган инсон суягидаги фосфорнинг миқдори 85 фоиз (тахминан 600-800 грамм). Бундан ташқари фосфор юмшоқ тўқималарни тузувчи муҳим таркибдир.
4. Йод (J): Вояга етган инсон баданида 20-50 миллиграмм йод мавжуд бўлиб, унинг 20 фоизи қалқонсимон безда, қолган миқдори тухумдон билан терига тарқалган.
5. Магний (Мg): Вояга етган инсон баданида 20-30 грамм магнийнинг 70 фоизи суяк ва тишларда, тахминан 25 фоизи юмшоқ тўқималарга тарқалган.
6. Фтор (F): Озиқ-овқат маҳсулотлари билан кирган фторнинг одатда 50-80 фоизи инсон баданига сингади. Бадандаги фтор тиш ва суякка тарқалган.
7. Рух (Sn): Инсон баданидаги рухнинг миқдори тахминан 1,4-2,3 грамм бўлиб, у суяк, тери ва сочга тарқалган. Бадандаги рухнинг 75-80 фоизи қизил қон ҳужайраларига тарқалган.
Ҳеч муболағасиз инсон танасининг тупроқ билан интайин зич муносабатда бўлиши, ер юзидаги инсоният ҳаётининг гаровидир дейиш мумкин. Чунки инсон танаси тупроқсиз мавжуд бўла олмайди.
Юқорида таърифлаб берганимиз тўрт чўнг унсур – ўт, сув, ҳаво, тупроқ ҳақидаги таълимот бир неча минг йиллар давомида яратилган таълимотдир. Қадим аждодларимиз тарафидан табиатни кузатиш орқали танилган тўрт чўнг унсур таълимоти бир бутун инсон ҳаёти билан муносабатлик алоҳида тарафлари орқали муҳим бир тадқиқот объектига айланиб, инсониятнинг борлиққа келиши, ҳаётий фаолияти, соғлиқ ва касаликка чамбарчас боғланиб, ўзбек халқ табобати асосий назариясининг муҳим қисмига айланган.
Тўрт чўнг унсур таъсирида инсон баданида иссиқлик, Ҳўллик, совуқлик, қуруқликдан иборат тўрт кайфият борлиққа келади.
Бу кайфиятлар инсон ҳаёти учун кам бўлса бўлмайдиган муҳим омиллар ҳисобланади. Масалан: баданда иссиқлик бўлмаса озуқа моддалари парчаланмайди, ҳўллик-суюқлик бўлмаса озуқа сўрилмайди, қуруқлик бўлмаса миянинг қўмондонлик қилиш кучи ожизланади ва совуқлик бўлмаса юракнинг хизмати ночорлашади. Демакки, одам баданида тўрт кайфиятнинг ҳаммаси бўлиши, бир-биридан кам ёки ортиқ бўлмаслиги керак. Бу хил кайфият нафақат инсонларда, балки тўрт унсур таъсирида ривожланадиган табиат дунёсидаги борлиқ жонсиз ва жонли мавжудотларда ҳам мавжуд. Шу жумладан инсон саломатлиги учун ишлатиладиган табиий дорилар ҳам иссиқ, совуқ, ҳўл, қуруқликдан иборат тўрт хил кайфиятига эга.
Демак, бутун коинот ва курраи замин ҳаёти учун иссиклик, совуклик ёки унинг манбалари бўлган кун нури, ҳаво, сув, тупроқ, зарур бўлганидек инсонларнинг ҳаёт кечириши учун ҳам бу омиллар ниҳоятда зарур омиллар бўлиб ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, ўзбек халқ табобати ва унинг доригарлиги бир бутун назария бўлган тўрт чўнг унсур таълимоти ва ундан келиб чиқиб шаклланган таълимотлар асосида ривожланган яхлит бир фандир.
|
|