|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
03.03.2011 15:06 | #21 |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
Муҳтарам Онажонларимизни, азиз опа-сингилларимизни ва ҳамкасб дугоналаримизни баҳор байрами билан чин юракдан самимий қутлайман. "Топган гул, топмаган.." деганларидек, севимли шоиримиз Муҳаммад Исмоил томонидан 8 март Хотин-қизлар байрами муносабати билан ёзилган ушбу дил изҳорини бўлимга бир "совға" сифатида жойлаштирдим.
Ушбу бўлимга роппа-роса ёзилганига бир йил-у, 2 кун бўлибди. Нимагадир Форумдошларимиз бу саҳифни унутиб қўйганга ўхшайдилар. Эркакларимизга аёлларнинг бу байрами жудаям "ёқавермаслиги" табиий.. Буни англаган шоира Хосият Бобомуродова уларга қарата шундай шеър ёзибдилар: БИЗНИ БАЙРАМ БИЛАН ҚУТЛАНГ ЭРКАКЛАР Қачонгача дилни пинҳон тутамиз, Байрамгача жим юрдик биз қўрқоқлар. Байрам яқин..айтолмадик биттамиз, Бизни байрам билан қутланг, эркаклар! Қўлдан келса минг аёлга гул беринг, Гулбоғларга боғбонлару тиргаклар. Аммо фақат бир аёлга дил беринг, Бизни байрам билан қутланг, эркаклар! ..Майли тоғ кўтарманг, тоғсиз, ўзингиз, Сиз овчи, биз оҳу, жайрон, ҳуркаклар. Гоҳ ўқдир, гоҳ чўғдир айтар сўзингиз, Бизни байрам билан қутланг, эркаклар ..Қозон, ўчоқ, ҳовли кулсин десангиз, Чиқмасин десангиз ошдан курмаклар, Қулоқ тинч, кўнгил хуш бўлсин десангиз Бизни байрам билан қутланг, эркаклар Сўз беринг, киприклар ҳеч бўлмасин нам, Синиқ кўнгилларни бутланг, эркаклар. Асли сизникидир байрам ҳам, биз ҳам, Бизни байрам билан қутланг эркаклар! ..БИЗНИ БАЙРАМ БИЛАН ҚУТЛАНГ ЭРКАКЛАР?! Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 03.03.2011 в 15:14. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
03.03.2011 18:28 | #23 | |
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
Цитата:
Иккинчидан Шеър кимникуи экани ёзиб қўйилган, Ҳусан! Наҳот бу шоирани танимасангиз, Сиздек зукко йигит? У тиллари жуда бийрон, машҳур опамиз-а?! Балки Байрам билан қутлашни ўзимиз "сўраб олганимиз" сизга кўпроқ ёқмаганга ўхшайди. (Тушунарли буёғи..).Майли бориларга шукур. Аллоҳдан байрам ўтгунча Сизларга сабр ва чўнтагиларга БАРАКА тилаб турамиз.. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 04.03.2011 в 10:05. Причина: Texnik xato |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
04.03.2011 09:08 | #25 | |
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
|
Цитата:
Асрий айёмингиз муборак, аёллар! |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
04.03.2011 10:44 | #26 |
ЕС
|
__________________
ZiyoNet.uz - Образовательный портал с элементами соцсети. |
|
Ответить |
04.03.2011 11:23 | #27 | |
Сообщений: 1,829
+ 814
1,598/765
– 60
19/16
|
Форумда анчадан бери қатнашмаётгандим, постингиздан илхомланиб кетиб...
Цитата:
Қачонгача дардингиз билмай юрамиз, Март ойи келгунча суриб хаёллар. Байрам деб ушбу кун эрта турамиз, Сизни байрам билан қутлай, аёллар! Қўлимдан келади гул бериш сизга, Гар ёрим берсада минг бор саволлар, Дил бердим, сўзсиз деб ягона қизга, Сизни байрам билан қутлай аёллар! Сизни деб кўтарай Жамолунгмани, Титрасин ерлару, тошсин дарёлар. Кафтим билан босай, *атом бомбани, Сизни байрам билан қутлай аёллар! Кулдирай қозонни, ўчоқ, ҳовлини, Тайёрлай сиз учун ширин таомлар. Яширай ҳаётнинг кемтик *норини, Сизни байрам билан қутлай аёллар! Кўрмайин кўзингиз намланишини, Ёшингиз 100 да ҳам кўринг алёрлар! Кўрмайин дилингиз ғамланишини, Сизни байрам билан қутлай аёллар! СИЗНИ БАЙРАМ БИЛАН ҚУТЛАЙ АЁЛЛАР! *атом бомба – ҳаёт инъом этга ёмон кунлар *нор – ҳаётдаги эгри чизиқлар Байрамингиз қутлуғ бўлсин мунис онахонлару, азиз опа-сингиллар! |
|
|
Ответить |
7 "+" от:
|
04.03.2011 15:41 | #28 |
Сообщений: 21
+ 0
27/10
– 0
0/0
|
Баҳор фаслининг гўзал байрами бўлган 8-МАРТ тобора яқинлашиб келмоқда, шу муносабат билан Ўзбекистондаги жамики муҳтарама хотин қизларни ва албатта "ФОРУМ ГУЛИ" хисобланган форумчи аёлларни чин қалбимдан табриклайман. Доимо соғ бўлинглар, сизни гўзаллик ва нафосат ҳеч қачон тарк этмасин.
ОНАЛАРГА Кулранг либосига ўранди осмон, Танҳо она уйғоқ қўя олмайди бош. Онанинг уйқусиз кутганин сезиб, Андиша қилдию, чиқмайди қуёш Майин нигохингиз ҳар қадам, ҳар он, Сезиб кўнглимиз чоғ, азиз оналар. Даставвал, ўзлигин таниркан инсон, Сизнинг сиймонгиздан андоза олар. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
04.03.2011 15:51 | #29 |
|
Aziz opa-singllar va onaxonlar! Barchangizni 8-mart bilan chin dilimdan tabriklayman. O'zbek ayollariga yarashgan hayo, ibo sizlarni hech qachon tark etmasin!
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео Последний раз редактировалось Behzod Sulaymonov; 04.03.2011 в 15:53. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
04.03.2011 17:54 | #30 | ||
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
|
Аёлни сев, аёлга ёлбор,
Минг бир кеча эртакларинг айт. Алпомишлар туғиб беради. Аёлни сев, остонасин ўп, Қаср қурма, кўнглини сўра. Бало келса туриб беради. Аёлни сев, ўламан, дегил, Ишқ яратган парвардигордан- Сенга умр тилаб беради! Уйимизнинг устуни, юртимизнинг посбони бўлган азиз Эркакларимиз ва ниҳоят ўз "мажбуриятлари"ни (ҳа--зил!) тўғри англаб олганга ўхшаяптилар, тобора. Бирлари қўйиб бирлари гул тақдим этишни бошладилар. .Ташаккур, эътибор учун барчаларига! Ахир буни суюкли шоира Фарида Афрўз қаранг қанчалик маҳорат билан ифодалаб қўйибдилар (Юқоридаги шеър) |
||
|
Ответить |
|