Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > Ўзбекона – uforum > Янги технологиялар олами
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Янги технологиялар олами Янги информацион технологиялар, Интернет, HiTech - оламидаги янгиликлар, хабарлар ва бошқа қизиқарли дастурлар


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 31.07.2008 13:30   #21  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Бирок мактабларда якин 10 йилда она дарслик икки марта узгарди. Дарсликнинг тез-тез узгариши она тили дарсининг сифат самарадорлигини оширмайди. Узгарган дарсликлардаги грамматик коидалар хам бир-биридан фарк килади. Шундай экан укувчи, булажак талаба ёки келажакдаги бирор бир касбнинг мутахассиси уз она тилини мукаммал билмоги мумкинми, сизнингча?!.. Укув юртларига кириш учун 2007 йилда тушган она тили ва адабиётдан тест саволлари билан кизикишим юзасидан танишиб чикдим. Саволлар шунчалик чалкаш тузилганки, тил мутахассиси сифатида мантикан уйлаб жавоб топишга тугри келди. Мактаб дарслигини укиган укувчи буни еча олмайди. Бола шахси шундайки, билмаган нарсаси зерикарли туюлади ва урганишга кизикмайди. Шундай экан авваламбор дарсликларни кизикарли, соддадан мураккабга, осондан кийинга караб тузилиши даркор. Шунда она тилимизнинг кадри киймати ошади деб уйлайман.
Ҳамма гап шундада! Агар давлат тилига эътибор ва ҳурмат (шаҳар кўчаларидаги бузиб ёзилган, маршрут таксилардаги "Беш Агач" деганга ўхшаш ва ҳоказо хато жумлаларга беэътибор бўлмасак) кучли бўлса, биз юқорида келтириб ўтган муаммоларнинг асосий қисми ўз-ўзидан барҳам топади...
Лекин, минг афсуски, эътибор ва ҳурмат пасайса-пасаймоқдаки, кучаяётгани йўқ...
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 31.07.2008 14:31   #22  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение
Бу мавзуни жуда мухим хисоблайман, бироқ фикрингизга қўшила олмайман. Балки сиз билмассиз, лекин фан, техника ва хатто тилшуносликнинг долзарб муаммолоари борасида ўзбек тилида, баъзан хатто рус тилида хам нафақат илмий иш балки хатто тушунча беришнинг иложи йўқ. Чунки атама эмас, хатто ана шу тушунчанинг ўзи янгилик бўлиб, фақат ана шу тилда долзарб.
Албатта, янги пайдо бўлаётган терминларни тўлиқ таржима қилишнинг имкони йўқ. Лекин эртами-кечми шу тушунчаларни ўз тилимизда ифодалашга мажбурмиз. Агар бу "янги тушунча", уни ўзбек тилида изоҳлашнинг йўли йўқ, деб кетаверсак, тилимизни йўқотиб қўямиз. Демак бир йўлини топишимиз керак! Ҳаракат қилинса ҳамма нарсанинг иложи топилади. Бошқалар йўлини топишяптику! Агар бирор ўзбек олими сиз айтгандек бирор янгиликни ўзбек тилида яратса, нима деб ўйлайсиз, инглизлар уни шундоққина ўзбекчасига қабул қилиб қўйишадими?! Мен бунга ишонмайман. Бир икки терминни қолдиришса ҳамки уни ўз тилларига таржима қилади...
Қолаверса, тилимиз имкониятларини кўп пастга уриш ҳам керак эмас. Унинг буюклигини бир неча асрлар муқаддам Алишер Навоий исботлаб берган. Туркий тилда форс тилидаги каби юқори савияли назм ва наср яратиб бўлмайди, деб ҳисобланадиган бир замонда нафақат кичик асарлар, балки "Хамса" ёзиб, дунёни лол қолдирганди...

Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение
Шу тариқа масалан диплом ишлари чет тилларида хақиқатан илмий изланишлар натижасида яратилиб, чет тилларида ёқланса бу Ватанимиз учун фақат фойда.
Хақиқатан илмий изланишлар олиб борилса, яхши. Жаҳонга чиқиш, ўз қарашларини намоён қилиш имконига эга бўлади. Лекин қайсидир инглизча манбадан кўчириб олинсачи? Бундан кимга фойда?
Кўпроқ меҳнат ва изланиш талаб этилса-да, агар ўзбек тилида илмий иш қилинса, бу эртанги ёшлар учун ҳам енгиллик туғдиради, ҳам уларнинг ўзбекча дарсликларга бўлган талабини қондиради.

Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение
Кечирасизлар азизлар, бироқ телевидение, радио ва рўзномаларимизни мутоала қилган хар қандай олим одам ҳеч қачон ўзбек тилида бирон ишини ана шу ахлатхоналарда ёритлишини истамай қолиши мумкин.
Агар бирорта шундай ўйлайдигани бўлса, у олим эмас гумроҳ ва золимдир!

Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение
Агар дастурчилар ўз дастурларини яратишса, уларнинг фойдаланувчи интерфейсларин ўзбек тилига ўгириш осон. Бироқ хеч ким C++ ёки РНР ни ўзбек тилига таржима қила олмайди, бунинг кераги хам йўқ.
Албатта, дастурлаш тилларини таржима қилиш шарт эмас Лекин уни ўрганиш жараёнида фойдаланиладиган адабиётларчи? Қўлланмалар ўзбек тилида бўлса яхши эмасми?
Интерфейсига келсак, агар у ўзбек фойдаланувчиларига мўлжалланган бўлса, уни бир йўла ўзбекча тузиш керак. Нема кераги бор ишни кўпайтириб, аввал русча, кейин ўзбекчага таржима қилиб...

Последний раз редактировалось Lutfillo Tursunov; 31.07.2008 в 14:33.
Ответить 
Старый 31.07.2008 22:53   #23  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,495
+ 1,251  1,574/655
– 85  167/77

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
PHP, C++ ва шунга ўхшаш дастур тилларини таржима килиш иложсиз... интерфейсларни эса таржима килиш проблема эмас... ният бўлса бас...
(Аммо шундай бўлса хам ушбу форум интерфейси хали хам таржима килинмаган, бу бугунги кунда ўзбек программистларининг ғурурини излаш кераклигидан ёки бошка сабаблар борми била олмаймиз... хамманинг бу масалада ўз бахонаси бор... )

Мен кўтарган мавзу ушбу PHP, C++ дастурлари каби дастурларни ишлаб чикиш учун кандайдир илм олиш керакми, кандайдир манбалар бор бўлса шу манбаларни она тилимизда хозир туришини исташим эди...

Хозирги ёшлар бизлардан жуда катта фарк килади... Уларнинг кўплари илмга ташна аммо шу чанкоклигини биз кондира олмаяпмиз... йук аникроғи чанкокни кондира оляпмиз факат импорт килинган нарсалар билан... Бизларга таклиф килинган 2чи ёки 3 чи даражали нарсалар билан...

тарихга назар солсак кайси юрт олимлари илм чўккиларини эгалласа ва кандайдир илмларни кашф килса ўша илмдаги кўп терминалогилар хам ўша тилдан бошка тилларга ўтади... Алгоритм, медицина, Алгебра кимлардан ўткан... буни биласизлар.... Аммо хозирчи.... Ўзбек тилида нуксон бормикан янги чўккиларни кашф эта олмаяпмиз... Йук бу бизларнинг дангасалигимиздан бўлса керак... давлатимиз хар дойим илм-фан, техника бўйича илғор бўлишимизни хохлайди... Кўлидан келган хар кандай ёрдамини беради... Аммо бизларнинг дангасалигимиз шу даражадаки ... эх деворасиз...

Аммо бу проблемани бир ёклама хал килиш хам инсофдан эмас... Бу проблемани комплекс холда ўрганишимиз керак.... мисол учун кўп фан кандидатлари учун илмий кашфиётлар приоритет мазмунга эга бўлмай колди... билакс кўплари унвон учун, мансаб учун элиб югуради... балки муваффакиятсизлигимиз хам шундандир...
Ответить 
"+" от:
Старый 31.07.2008 23:02   #24  
Аватар для shumbola
Оффлайн
Сообщений: 3,306
+ 337  882/581
– 3  29/23

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
давлатимиз хар дойим илм-фан, техника бўйича илғор бўлишимизни хохлайди... Кўлидан келган хар кандай ёрдамини беради...
No comments!
Ответить 
"+" от:
Старый 31.07.2008 23:22   #25  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,495
+ 1,251  1,574/655
– 85  167/77

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от shumbola Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
давлатимиз хар дойим илм-фан, техника бўйича илғор бўлишимизни хохлайди... Кўлидан келган хар кандай ёрдамини беради...
No comments!
Агар комментлар бўлса бемалол... ва бехижолат... : )
Ответить 
Старый 01.08.2008 16:23   #26  
Заблокирован(а)
Аватар для haoshen
Оффлайн
JLU Giessen
M.A.
AKA:bellamar
Сообщений: 641
+ 358  180/117
– 0  1/1

UzbekistanОтправить сообщение для haoshen с помощью ICQОтправить сообщение для haoshen с помощью YahooОтправить сообщение для haoshen с помощью Skype™LiveJournalМой КругМой мир
Мени хурматли Абу Муслим билан Лутфилло Турсунов кечиради деган умиддаман. Бироқ сизларнинг фикрларингиз аста секин миллачилик тарафга қараб кетаяпти. Албатта қандайдир дастурларни бевосита ўзбек тилида яратиш мумкиндир. Бироқ бу мехнат зое кетмасмикан? Айтингчи ана шу сиз билан биз хам бекаму кўст гаплаша олмаётган она тилимизда тузилган компьютер дастурларини қанча фойдаланувчи харид қилади? Бу томони ҳақида албатта хеч ким бош қотиришни истамайди. Лекин бу аслида муаммонинг дебочаси.

Алишер Навоий туркий тилда айрим асарларини яратганлиги рост. Лекин бу хозирги ўзбек тилида дегани эмас. Алгоритм, медициа ва ҳоказоларнинг хам ўзбек адабий тилига хеч қандай алоқаси йўқ. Бу дейман замонавий мафкуарвий кураш сизларга хам таъсир қилган ўхшайди.

Муаммо ўзбек тилига давлат томонидан давлат тили мақомидан бошқа хеч қандай эътибор ва сармоя (инвестиция) берилмаётганида. Бугун деярли хеч қайси давлат идораси Давлат тилида идора иши юритмаслигида. Ахоли ўз она тилини деярли билмаслигида. Шу туфайли авваламбор ана шу қийинчиликларни енгишда, кейин эса хар қандай ўткинчи муаммоларни кўтариш мумкин. Дастурлаш бўйича ва умуман техника сохасидаги китобларни ўзбек тилига кўчириш (таржима) муаммосига келсак, бу юқоридаги фикрларимдан келиб чиққан холда бугунги кунда иложи йўқ масала. Чунки ана шу каби маълумот, билим ва янгиликлар бугун шу қадар кўп ва кундан кунга нафақат кўпайиб балки янгиланиб боромқдаки уларнинг барчасини таржима қилишнинг на илоэи на кераги бор. Иккинчидан эса шу қадар мавзуларни яхши биладиган мутахасисларнинг ўзи йўқ ана шу адабиётларни тўғри ва тушунарли тарзда таржима қилишга. Шу туфайли бу ноўрин. Яхшиси барча инглиз ва рус тилини ўргансин. Бунда хам фойда кўпроқ хам осон ва тезроқ.
Ответить 
"+" от:
Старый 01.08.2008 16:27   #27  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
(Аммо шундай бўлса хам ушбу форум интерфейси хали хам таржима килинмаган, бу бугунги кунда ўзбек программистларининг ғурурини излаш кераклигидан ёки бошка сабаблар борми била олмаймиз... хамманинг бу масалада ўз бахонаси бор... )
Айникса, шрифт муаммоси одамни эзиб юборди Тугри ёзишга харакат килса, Қ пайдо бўлади. Лотинча ёзишга ёзамизу, лекин кўпчиликнинг бунга кўли ўрганмаган. Агар кириллчада ярим варок нарсани 5 минутда ёззам, лотинчада бу 15 минут вактимни олади. Нега энди хамма ўзбекча харфлар ўкиладиган килиш мумкинмас?
Бу хам юкорида кўтарилган муаммонинг ёркин мисоли эмасми?

Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Аммо бу проблемани бир ёклама хал килиш хам инсофдан эмас... Бу проблемани комплекс холда ўрганишимиз керак....
Агар хамма бу борада ўзини кийнаб келаётган муаммоларни колдирса, улардан бир хулоса чикариш, бир тўхтамга келиш мумкин бўлади. Фикрлар канчалик кўп ва хилма-хил бўлса, хакикат шунчалик тез карор топади. Лекин негадир бу муаммони барча яхши билиб, тушуниб турсада ўз мулохазаларини колдиришга шошилишмаяпти
Ответить 
"+" от:
Старый 01.08.2008 17:13   #28  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение
Мени хурматли Абу Муслим билан Лутфилло Турсунов кечиради деган умиддаман. Бироқ сизларнинг фикрларингиз аста секин миллачилик тарафга қараб кетаяпти.
Негадир хар сафар давлат тили хакида гап кетганда "миллатчиликка" олиб бориб такалади . Муаммолар шундок куриниб турибдику! Бу ерда канака миллатчилик булиши мумкин. Миллат манфаатлари хакида гапириш "миллатчилик"ка кирмайди... Бу холат купрок муаммодан кочиш, "миллатчилик"ни рукач килиб, узига химоя кургони яратишга харакат килишдан иборатгагина ухшайди. Качон муаммоларга тетик назар ва холислик билан карашни бошлаймиз?

Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение
Албатта қандайдир дастурларни бевосита ўзбек тилида яратиш мумкиндир. Бироқ бу мехнат зое кетмасмикан?
Талаб даражасида яратилса, зое кетмайди...

Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение
Айтингчи ана шу сиз билан биз хам бекаму кўст гаплаша олмаётган она тилимизда тузилган компьютер дастурларини қанча фойдаланувчи харид қилади? Бу томони ҳақида албатта хеч ким бош қотиришни истамайди. Лекин бу аслида муаммонинг дебочаси.
"Чумчукдан куркиб, тарик экмаслик" хам керак эмасда! Агар ўзбекча дастурлар тайёрланса ва таркатилса унинг харидорлари хам топилади. Хозир ёшларимизнинг асосий кисми шу тилда гаплашади ва уларнинг компютер технологияларига кизикиши баланд. Хеч булмаса шуларни уйлаш керак.
Бу муаммонинг дебочаси деганингизга кушиламан. Зеро, хар кандай ишни етти улчаб сунг амалга ошириш керак. Агар бу хакда яхшилаб бош котирилса, канака дастурлар ўзбек фойдаланувчиларини кизиктиради, деган саволингизга жавоб топилади.

Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение
Алишер Навоий туркий тилда айрим асарларини яратганлиги рост. Лекин бу хозирги ўзбек тилида дегани эмас.
Хозирги ўзбек тилининг хам имкониятлари ёмонмас. Муаммо шундаки, биз уни яхши билмаймиз!

Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение
Муаммо ўзбек тилига давлат томонидан давлат тили мақомидан бошқа хеч қандай эътибор ва сармоя (инвестиция) берилмаётганида. Бугун деярли хеч қайси давлат идораси Давлат тилида идора иши юритмаслигида. Ахоли ўз она тилини деярли билмаслигида. Шу туфайли авваламбор ана шу қийинчиликларни енгишда, кейин эса хар қандай ўткинчи муаммоларни кўтариш мумкин. Дастурлаш бўйича ва умуман техника сохасидаги китобларни ўзбек тилига кўчириш (таржима) муаммосига келсак, бу юқоридаги фикрларимдан келиб чиққан холда бугунги кунда иложи йўқ масала.
Мана мантик каерда! Собик иттифок даврида атайлаб ўзбек тилига эътибор кам каратилди. Натижада кадрларнинг асосий кисми рус тилида хат-савод чикарди. Бу уша кадрларнинг айби хам эмас. Улар бунга мажбур эдилар. Бугун бошкарув идораларида уша таълим жараёнини бошидан кечирган кишилар ишлашмокда ва табиийки, бундай даврада чукуррок ўрганилган тил хукмрон бўлади... Шунинг учун хам тилимизга бугун жиддий эътиборда бўлишимиз керак. Агар ёшларга ўз она тилида етарли дарсликлар ва шароитлар мухайё килинса бугун булмаса, эртага шароит ўз-ўзидан узгаради!
Бу ерда бахсга чорлаган масалаларнинг асоси хам шу. Шунинг учун фикрлар билдиряпмиз. Купчиликнинг фикри узокрокка эшитилади. Шунга харакат килиш керак. Шунчаки кул силтаб куйиш билан иш битмайди.

Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение
Иккинчидан эса шу қадар мавзуларни яхши биладиган мутахасисларнинг ўзи йўқ ана шу адабиётларни тўғри ва тушунарли тарзда таржима қилишга.
Негадир ўзингизга ўзингиз карши чикаяпсиз. Таржима килиш муаммо эмас дегандингиз. Демак муаммо бор...

Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение
Яхшиси барча инглиз ва рус тилини ўргансин. Бунда хам фойда кўпроқ хам осон ва тезроқ.
Бу фикрингиз эса изох талаб килади...
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 01.08.2008 17:42   #29  
Заблокирован(а)
Аватар для haoshen
Оффлайн
JLU Giessen
M.A.
AKA:bellamar
Сообщений: 641
+ 358  180/117
– 0  1/1

UzbekistanОтправить сообщение для haoshen с помощью ICQОтправить сообщение для haoshen с помощью YahooОтправить сообщение для haoshen с помощью Skype™LiveJournalМой КругМой мир
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Негадир хар сафар давлат тили хакида гап кетганда "миллатчиликка" олиб бориб такалади . Муаммолар шундок куриниб турибдику! Бу ерда канака миллатчилик булиши мумкин. Миллат манфаатлари хакида гапириш "миллатчилик"ка кирмайди... Бу холат купрок муаммодан кочиш, "миллатчилик"ни рукач килиб, узига химоя кургони яратишга харакат килишдан иборатгагина ухшайди. Качон муаммоларга тетик назар ва холислик билан карашни бошлаймиз?
Миллатчиликнинг яхши ва ёмон тарафлари бор. Хар гал ва хар жойда хамма нарса ўзбек тилида бўлганда эди боўқа гап эди деявиериш хам қуруқ сафсата. Кимдир bikfubcb келса, унинг учун бошыа тил муаммо эмас. Хар жойда бу русча, бошыаси инглизча, бизга виндовсни ўзбекчаси керак деган гаплар ғирт бекорчи.
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Талаб даражасида яратилса, зое кетмайди...
Бу қандай талаблар? Кимга қандай дастурлар керак? Ким шу дастурлар яратилиша ва янгиланиб боришига сармоя ажратишга тайёр? Шу дастурларни кимлар яратади? Неча минг одам шу дастурларга хақиқатан эхтиёж сезмоқда?
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
"Чумчукдан куркиб, тарик экмаслик" хам керак эмасда! Агар ўзбекча дастурлар тайёрланса ва таркатилса унинг харидорлари хам топилади. Хозир ёшларимизнинг асосий кисми шу тилда гаплашади ва уларнинг компютер технологияларига кизикиши баланд. Хеч булмаса шуларни уйлаш керак.
Ёшларимиз Феррари хайдашга қизиқади, купчилик ёш йигит қизлар чет элда ўқишни истайди, аксарият қизлар оқ отган миниб ёки алвон елканли кемадаги шахзодани орзу қилади. Яна нималрни хохламайсиз? Кўрпага қараб оёқ узатсак аслида тўғрироқ бўлар эди. Хозир 20 асрнинг жадидчилик даври эмас. Муқимий хам ўз пайтида анча адашган.
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Хозирги ўзбек тилининг хам имкониятлари ёмонмас. Муаммо шундаки, биз уни яхши билмаймиз!
Яхши билмас эканмиз, унинг имкониятлари ёмон эмаслигини қаёқдан биламиз?
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Мана мантик каерда! Собик иттифок даврида атайлаб ўзбек тилига эътибор кам каратилди. Натижада кадрларнинг асосий кисми рус тилида хат-савод чикарди. Бу уша кадрларнинг айби хам эмас. Улар бунга мажбур эдилар. Бугун бошкарув идораларида уша таълим жараёнини бошидан кечирган кишилар ишлашмокда ва табиийки, бундай даврада чукуррок ўрганилган тил хукмрон бўлади... Шунинг учун хам тилимизга бугун жиддий эътиборда бўлишимиз керак. Агар ёшларга ўз она тилида етарли дарсликлар ва шароитлар мухайё килинса бугун булмаса, эртага шароит ўз-ўзидан узгаради!
Бу ерда бахсга чорлаган масалаларнинг асоси хам шу. Шунинг учун фикрлар билдиряпмиз. Купчиликнинг фикри узокрокка эшитилади. Шунга харакат килиш керак. Шунчаки кул силтаб куйиш билан иш битмайди.
Бу яна сафсата. Кадр тайёрлаш миллий дастури 10 йилдан зиёд нималар билан банд? Кимга қандай каромат кўрсатди? Ўша Сиз билан биз орзу қилаётган дарслик вашароитларни осмондан тушга одамлар бекаму кўст қилиб бизга шай қилиб бермайди. Вақт кетаяпти. Биз кечаги нарсаларни таржима қилгунача эртага янги технологиялар ишлатилаяпти. Шу туфайли орзунинг айби йўқ, лекин холва деган билан оғиз чучимас, олма пиш оғзимга туш қабилидаги гаплар эса сафсата. Яна қандай таклифларингиз мавжуд?
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Негадир ўзингизга ўзингиз карши чикаяпсиз. Таржима килиш муаммо эмас дегандингиз. Демак муаммо бор...
Таржима қилиш муаммо эмас. Муаммо бу таржималарнинг кимга кераклилигидағю бу ишларнинг қанча пул туришида. Бугун давлат бюджетида буларг пул, вазирликларда эса хохиш йўқ. Бошқа гап кўпчилик мутахасисларнинг шу сабаблар туфайли чет элга чиқиб кетишида.

Шу туфайли мутахасислар деярли йўқ. Таржимақилиш эса муаммо эмас. Мутахасислар чет элда туриб хам таржима қилиб бераверади. "Қуруғидан" узатишса бўлгани .

Шу туфайли яхшиси "Сузишни блимас экансиз, хеч бўлмаганда чет тилларини ўрганинг"...
Ответить 
"+" от:
Старый 01.08.2008 18:21   #30  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,495
+ 1,251  1,574/655
– 85  167/77

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
haoshen сизнинг постларингизни ўкиб Ўзбеклар иккинчи сорт бари бир ва бари бир улар хеч нарсага эриша олмайди.... яхшиси бошкатилларни ўрганиб бошка тилларда ижод килсин деган гапингиз миллатимизни хурмат килмаслик бўлади...

Алишер Навоий даврида хам сарой тили (давлат тили деб ўки ) форс тили бўлган.... хўш нима бўпти... хазрат Навоий бир жахд килган эди... Адабиёт бўстонида тилимиз султон бўлди... ва кейинги шоирларнинг хам она тилидан чўчимаслик ва она тилларида ижод килишга бир имкон бўлди... Бу эса яхши пример... Килинадиган иш кўп... сиз уларнинг баъзиларини санаб хам ўтибсиз... Аммо янги сохаларни ўзлаштиришдан чўчиб, ўрганмасдан ўрганишга замин тайёрламасак бу яхши окибатларга олиб келмайди...

Ўрганиш киммат, аммо ўрганмаслик ундан хам кимматга тушади...
Ответить 
"+" от:
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Единый интегратор по созданию и поддержке государственных информационных систем UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх