Моё меню Общее меню Пользователи Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > Ўзбекона – uforum > Янги технологиялар олами
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Янги технологиялар олами Янги информацион технологиялар, Интернет, HiTech - оламидаги янгиликлар, хабарлар ва бошқа қизиқарли дастурлар


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 30.07.2008 18:01   #11  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Таҳририятимизга талабалар тез-тез мақолалар олиб келишади. Бу жуда қувонарли ҳолат. Чунки кейинги пайтларда қайси соҳада ўқимасин, мақола ёзиш кераклигини кўпчилик тушуниб етаяпти. Бугун бирор бир кичикроқ мақола ёзган талаба эртага катта-катта илмий мақолалар, илмий ишлар ёзишга қийналмайди. Қолаверса, тил қоидаларини ҳам яхши ўзлаштиради. Шунинг учун ҳам чет элда исталган соҳа вакили бадиий жиҳатдан мукаммал китоблар ёза олишади. Бизда ҳам шу ҳолат аста секин ривож топса яхши бўларди.
Лекин... Таҳририятга келадиган талабаларнинг айримлари рус тилидаги мақола олиб келади. Рус тилида сўзлашувчи талабалар бўлса ҳам майли, уларнинг кўпчилиги ҳатто рус тилини мукаммал билмаслиги шундоқ кўриниб туради. Хуш айтингчи, бу талаба қандай қилиб мақолани рус тилида ёзади? Нега ўзбекча ёзмадингиз деб сўрасак. Бизда дарсликлар русча, соҳани русча ўрганганимиз туфайли ўзбек тилида мақола ёза олмаймиз, дейишади. Хўп шу ёзган мақолангизни ўзбекчага таржима қилинг, десак. Таржима қилиш қўлимдан келмайди дейишади. Демак, у мақолани қаердандир кўчирган. Чунки таржима қила олмайдиган одам уни бошқа тилда ёза олмайди ҳам.

Албатта, макола ёзиш бу бирор бир манбадан кучириб олиш эмас, маколада ёритилаётган мавзуни хаётдан олиб, икки ёки ундан ортик манбада урганиб, кундалик турмушга таккослаб ижодий томондан ёритиб бериш демакдир. Макола ёзиш ижодий изланишдир. Бошка халкнинг менталитети узга халкнинг менталитетига тугри келмаганидек, бошка тилда, узга халкнинг турмуш тарзидан олиниб ёзилган макола яшаш шароитимизга мос келмайди.
Таржима килиш оркали эса ижодкорнинг калами чархланади. Бунга нечта мохир ижодкорнинг хаёти ва ижодини урганган булсам, уларнинг хаммаси таржима билан шугулланганлигини мисол килиб келтиришим мумкин.
Ответить 
Старый 30.07.2008 19:14   #12  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,495
+ 1,251  1,574/655
– 85  167/77

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Бугунги кун учун нихоятда долзарб мавзуни кутариб чикибсиз.

Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Илмий-техникавий китобларни таржима килиш фондини ташкил килиш керак.

Бу фондга албатта давлат бош кош бўлиши зарур. Айникса замонавий технологияларга (нанотехнологиялар,компютер технологиялари, ядро физикаси, микробиология, генетика ва хк) ахамият бериш зарур.
Шу билан бирга ёшларни фантазиясини уйготадиган илмий оммабоп журналлар, интернет сайтлар, телекурсатувларни ташкил килиш керак.
СССР вактида -"Техника молодежи" "Наука и жизнь", "Знание сила","Химия и жизнь" каби журналлар ? "Мужизасиз мужизалар" курсатувичи?

Бир дўстим сўзидан иктибос...
...Мен масалан шуларни укиб катта булганман. Рус тилини билганим учун, лекин юрагим уша пайтларда хам бир насадан сикилар эди - чунки ёнимда менданда зехнли дустларим бу нарсалардан бебахра колишарди. Тугри улар хозир узига тук инсонлар- бири ташкилот рахбари,бири катта савдогар, бири мелиционер, лекин орасида битта хам Хакикий ОЛИМ йук (фан кандидат дегани бор-лекин у ОЛИМ дегани эмас!).

Уларнинг ягона камчилиги тил билмаслик эди. Шунинг учун таржима фондини ташкил килиш зарур деб хисоблайман.

Ёшлар буни укимайди дейишади. Укишади. Агар узбек тилида булса. Менга чет тилини урганиб ушанда укишсин дейишади. Албатта бу хам жуда мухим. Иккинчи томондан мамлакат салахиёти уни босиб чикарган (уз тилида!) китобларига хам богликку.Чет тилида китоб укиб урганган ОЛИМ уз юртида тегишли мухит топа олмай уша тилли мамлакатга кетишга мажбур булади. (Туртта уртогингиз орасида утирганда картошка-сабзини нархидан бошка умумий мавзунгиз булмаса, хаётни узи уни чет элга суриб чикариб юборади)

Биз аввало болаларимизни илм-фан йулига солиб олишимиз керак. Бу йулга эса факат она тилдаги китоб, журналлар интернет сайтлари оркалигина утиш мумкин!
Фикрларингиз худди жадидларнинг гоясига ухшаб кетибди. Тугри мамлакатнинг эртанги куни она тилида босиб чикарилган китобларга боглик. Бирок она тилига чет тилидан таржима килинаётган шу китоблар таржима конун-коидасига мос равишда килинмокдами?
Таржимон агар бирор бир сузнинг ички мазмун мохиятини билмай таржима килса, кош куяман деб куз чикариши аник.

Юкорида таъкидлаганингиздек,
А) Илмий-техникавий китобларни таржима килиш фондини ташкил килиш керак;
Б) Ёшларимизга хорижий тилни мукаммал ургатмогимиз керак, сабаби улар таржиманинг тугри ёки нотугрилигини фарклай олиб , уз мулохазасига эга булади, балким шу асосда таржимадаги камчиликларни хам тугрилашар.
Ответить 
Старый 30.07.2008 19:16   #13  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,495
+ 1,251  1,574/655
– 85  167/77

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
иее, роса иктибос олиб у бу нарсаларни ёзган эдим... негадир чикмади... хайронман... : )
Майли такрор ёзиб ўтирмайман...
Ответить 
Старый 31.07.2008 10:19   #14  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Б) Ёшларимизга хорижий тилни мукаммал ургатмогимиз керак, сабаби улар таржиманинг тугри ёки нотугрилигини фарклай олиб , уз мулохазасига эга булади, балким шу асосда таржимадаги камчиликларни хам тугрилашар.
Ҳозирги пайтда хориж тилини мукаммал ўрганишдан кўра она тилини мукаммал ўзлаштириш долзарброқ масалага айланди. Таржима санъатини мукаммал эгаллаш учун энг авало ўз она тилини мукаммал билиш талаб этилади. Шунинг учун хам ёзувчиларимиз таржима қилишда муаммоларга дуч келишмайди.
Афсуски бизда тилга эътибор мақтанарли даражада эмас. Мактабларда тилнинг моҳияти ҳақида етарлича тушунча берилмайди. Болаларда "Агар мен келажакда медик бўлсам ёки муҳандис ёки бўлмаса бошқа техник йўналиш бўйича ўқишга кирсам, менга тил дарсида аъло баҳога ўқишим шарт эмас" деган тушунча пайдо бўлмоқда. Буни изоҳлаш ёки исботлашнинг ҳожати йуқ. Тил ва адабиётга тааллуқли бўлмаган бошқа йўналишларга ўқишга ҳужжат топшираётган абитуриентдан бир сўров ўтказиб кўрилса ҳаммаси беш қўлдек аён бўлади...
Олийгоҳлардаги ҳолат эса умуман ачинарли аҳволда. Яқинда Шарқшунослик институтида дарс берадиган бир домла институтда ўзбек тили дарслари қисқартириб ташланганини ачиниш билан айтиб қолди. Буни қандай ижоҳлаш мумкин!!! Келусида шарқшунослик касбини эгаллаб чиқадиган мутахассислар ўз илмий ишларини, китобларини қандай ёзади, агар уларга она тили қоидалари мукаммал ўргатилмаётган бўлса?! Яна рус тилида ёзадими?! Бу - тилга чамбарчас боғлиқ бўлган институтдаги аҳвол. Энди техник йўналишдаги, аниқ фанларга ихтисослашган олий ўқув юртларидаги аҳволни тассаввур қилиш қийин эмас...
Мана ўзбек тилидаги дарсликларнинг яратилмаслигининг асосий сабаби!!!
Хуллас, масалани ижбий ҳал қилиш учун барча ўқув масканларида давлат тилини қатъий тартибда ўқитиш ва баҳолаш лозим. Айрим давлатларда паспорт бериш пайтида, яъни фуқароликка қабул қилишда давлат тилидан имтиҳон олишар экан. Балки бизда ҳам шунга ўхшаш тартибларни жорий қилиш керакдир. Ўшанда балки давлат тилига бўлган ҳурмат, эътибор ошган бўлармиди?!
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 31.07.2008 10:24   #15  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Lutfillo Tursunov
Оффлайн
Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745  1,505/647
– 2  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
иее, роса иктибос олиб у бу нарсаларни ёзган эдим... негадир чикмади... хайронман... : )
Сўзларингиз форумга огирлик килгандир-да
Ответить 
"+" от:
Старый 31.07.2008 10:52   #16  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Ҳозирги пайтда хориж тилини мукаммал ўрганишдан кўра она тилини мукаммал ўзлаштириш долзарброқ масалага айланди. Таржима санъатини мукаммал эгаллаш учун энг авало ўз она тилини мукаммал билиш талаб этилади. Шунинг учун хам ёзувчиларимиз таржима қилишда муаммоларга дуч келишмайди.
Афсуски бизда тилга эътибор мақтанарли даражада эмас. Мактабларда тилнинг моҳияти ҳақида етарлича тушунча берилмайди. Болаларда "Агар мен келажакда медик бўлсам ёки муҳандис ёки бўлмаса бошқа техник йўналиш бўйича ўқишга кирсам, менга тил дарсида аъло баҳога ўқишим шарт эмас" деган тушунча пайдо бўлмоқда. Буни изоҳлаш ёки исботлашнинг ҳожати йуқ. Тил ва адабиётга тааллуқли бўлмаган бошқа йўналишларга ўқишга ҳужжат топшираётган абитуриентдан бир сўров ўтказиб кўрилса ҳаммаси беш қўлдек аён бўлади...
Тугри, хар бир инсон бирор бир чет тилини билишдан олдин уз она тилини билиши керак.
Оффтоп:
Уз онасини хурмат килмаган одам, кушни кампирни хурмат киламан деса, ишонмайман. Уз она тилнинг кадрини билмаган одам бирор бир бошка тилни яхши биламан деса, ишонмайман.

Уткир Хошимов


Бирок мактабларда якин 10 йилда она дарслик икки марта узгарди. Дарсликнинг тез-тез узгариши она тили дарсининг сифат самарадорлигини оширмайди. Узгарган дарсликлардаги грамматик коидалар хам бир-биридан фарк килади. Шундай экан укувчи, булажак талаба ёки келажакдаги бирор бир касбнинг мутахассиси уз она тилини мукаммал билмоги мумкинми, сизнингча?!..
Укув юртларига кириш учун 2007 йилда тушган она тили ва адабиётдан тест саволлари билан кизикишим юзасидан танишиб чикдим. Саволлар шунчалик чалкаш тузилганки, тил мутахассиси сифатида мантикан уйлаб жавоб топишга тугри келди. Мактаб дарслигини укиган укувчи буни еча олмайди.
Бола шахси шундайки, билмаган нарсаси зерикарли туюлади ва урганишга кизикмайди. Шундай экан авваламбор дарсликларни кизикарли, соддадан мураккабга, осондан кийинга караб тузилиши даркор.
Шунда она тилимизнинг кадри киймати ошади деб уйлайман.
Ответить 
Старый 31.07.2008 10:57   #17  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
иее, роса иктибос олиб у бу нарсаларни ёзган эдим... негадир чикмади... хайронман... : )
Сўзларингиз форумга огирлик килгандир-да
Оффтоп:
AbuMuslim хар доим салмокли ва мазмунли фикр билдирадилар.
Ответить 
Старый 31.07.2008 11:46   #18  
Заблокирован(а)
Аватар для haoshen
Оффлайн
JLU Giessen
M.A.
AKA:bellamar
Сообщений: 641
+ 358  180/117
– 0  1/1

UzbekistanОтправить сообщение для haoshen с помощью ICQОтправить сообщение для haoshen с помощью YahooОтправить сообщение для haoshen с помощью Skype™LiveJournalМой КругМой мир
Цитата:
Сообщение от Lutfillo Tursunov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Ёшлар буни укимайди дейишади. Укишади. Агар узбек тилида булса. Менга чет тилини урганиб ушанда укишсин дейишади.
Таҳририятимизга талабалар тез-тез мақолалар олиб келишади. Бу жуда қувонарли ҳолат. Чунки кейинги пайтларда қайси соҳада ўқимасин, мақола ёзиш кераклигини кўпчилик тушуниб етаяпти. Бугун бирор бир кичикроқ мақола ёзган талаба эртага катта-катта илмий мақолалар, илмий ишлар ёзишга қийналмайди. Қолаверса, тил қоидаларини ҳам яхши ўзлаштиради. Шунинг учун ҳам чет элда исталган соҳа вакили бадиий жиҳатдан мукаммал китоблар ёза олишади. Бизда ҳам шу ҳолат аста секин ривож топса яхши бўларди.
Лекин... Таҳририятга келадиган талабаларнинг айримлари рус тилидаги мақола олиб келади. Рус тилида сўзлашувчи талабалар бўлса ҳам майли, уларнинг кўпчилиги ҳатто рус тилини мукаммал билмаслиги шундоқ кўриниб туради. Хуш айтингчи, бу талаба қандай қилиб мақолани рус тилида ёзади? Нега ўзбекча ёзмадингиз деб сўрасак. Бизда дарсликлар русча, соҳани русча ўрганганимиз туфайли ўзбек тилида мақола ёза олмаймиз, дейишади. Хўп шу ёзган мақолангизни ўзбекчага таржима қилинг, десак. Таржима қилиш қўлимдан келмайди дейишади. Демак, у мақолани қаердандир кўчирган. Чунки таржима қила олмайдиган одам уни бошқа тилда ёза олмайди ҳам. Албатта бир неча тилни мукаммал биладиган ва ўша тилларда мақола ёзиб, чет элларда анжуманларда ўз маърузалари билан қанташувчи ёшлар ҳам бор. Лекин улар сони кўп эмас.
Ҳозирги пайтда университетларда ўзбек гуруҳларида ўқиётган талабаларнинг бошқа тилларда (рус, инглиз, немис ва ҳок.) диплом ҳимоя қилиши одат тусини олган. Мен бунга қаршиман. Нима учун ўзбек гуруҳида ўқиган талаба бошқа тилда диплом ёқлаши керак? Ахир ўқиган соҳасини аввал ўз она тилида таърифлаб бериши керак эмасми? Аввал она тилида қойиллатиб ёзиб қўйиб, кейин ўнлаб тилларда ёзмайдими?! Ўша талабаларнинг камида 80 фоизи тил билган тақдирда ҳам материалларни қаердандир кўчириб олади. Ундан кўра ҳеч бўлмаганда таржима қилиб, илмий иш ёқласа унинг билими бир оз бўлсин ошган бўлармиди... Бу ҳолда ўзбек тилидаги адабиётларни ким яратади. Чет элдан келиб ёзиб беришадими?! Қачонгача адабиётлар бошқа тилда деб юраверамиз?!
Бу мавзуни жуда мухим хисоблайман, бироқ фикрингизга қўшила олмайман. Балки сиз билмассиз, лекин фан, техника ва хатто тилшуносликнинг долзарб муаммолоари борасида ўзбек тилида, баъзан хатто рус тилида хам нафақат илмий иш балки хатто тушунча беришнинг иложи йўқ. Чунки атама эмас, хатто ана шу тушунчанинг ўзи янгилик бўлиб, фақат ана шу тилда долзарб.

Шу тариқа масалан диплом ишлари чет тилларида хақиқатан илмий изланишлар натижасида яратилиб, чет тилларида ёқланса бу Ватанимиз учун фақат фойда.

Бошқа масала бу даструрчилар, мухандислар ва бошқаларнинг она тилини билмаслиги. Кечирасизлар азизлар, бироқ телевидение, радио ва рўзномаларимизни мутоала қилган хар қандай олим одам ҳеч қачон ўзбек тилида бирон ишини ана шу ахлатхоналарда ёритлишини истамай қолиши мумкин. Умуман ўзбек тилида мумтоз адабиётдан бошқа пичоққа илинарли мутоала йўқлиги бугунги кундаги энг асосий муаммо деб биламан. Агар дастурчилар ўз дастурларини яратишса, уларнинг фойдаланувчи интерфейсларин ўзбек тилига ўгириш осон. Бироқ хеч ким C++ ёки РНР ни ўзбек тилига таржима қила олмайди, бунинг кераги хам йўқ.

Последний раз редактировалось haoshen; 31.07.2008 в 11:53.
Ответить 
Старый 31.07.2008 12:00   #19  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,101
+ 8,375  10,321/4,531
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Red face

Цитата:
Сообщение от haoshen Посмотреть сообщение

Бу мавзуни жуда мухим хисоблайман, бироқ фикрингизга қўшила олмайман. Балки сиз билмассиз, лекин фан, техника ва хатто тилшуносликнинг долзарб муаммолоари борасида ўзбек тилида, баъзан хатто рус тилида хам нафақат илмий иш балки хатто тушунча беришнинг иложи йўқ. Чунки атама эмас, хатто ана шу тушунчанинг ўзи янгилик бўлиб, фақат ана шу тилда долзарб.

Шу тариқа масалан диплом ишлари чет тилларида хақиқатан илмий изланишлар натижасида яратилиб, чет тилларида ёқланса бу Ватанимиз учун фақат фойда.

Бошқа масала бу даструрчилар, мухандислар ва бошқаларнинг она тилини билмаслиги. Кечирасизлар азизлар, бироқ телевидение, радио ва рўзномаларимизни мутоала қилган хар қандай олим одам ҳеч қачон ўзбек тилида бирон ишини ана шу ахлатхоналарда ёритлишини истамай қолиши мумкин. Умуман ўзбек тилида мумтоз адабиётдан бошқа пичоққа илинарли мутоала йўқлиги бугунги кундаги энг асосий муаммо деб биламан. Агар дастуричлар ўз дастурларини яратишса, уларнинг фойдаланувчи интерфейсларин ўзбек тилига ўгириш осон. Бироқ хеч ким C++ ёки РНР ни щзбек тилига таржима қила олмайди, бунинг кераги хам йўқ.
Мухтарам haoshen!

Кечирасиз-ку, ана шу сизнинг таъбирингиз билан айтганда яратилган "ахлатхона"нинг асосий айбдори узимиз. Чунки ОАВ лари хам халкнинг эхтиёжига караб зарур ахборот ёки маълумотларни беришади. бугунги кунда мумтоз адабиётдан узга укишга арзигулик салмокли асарлар топилади, керак булса. Балким, сиз ахамият бермай укигандирсиз?!..

Оффтоп:
Хазрат Навоийнинг узи Навоийни мутолаа килмай буюк шоир булган экан, бу- осон кечмаган ахир!


Баъзи бир ИТ атамалари уз номида колгани маъкулрокмикан, деб уйлайман. Сабаби, янгича суз кашф киламан деб хатоликка йул куймайлик. Бундай холат ёдингизда булса Узбек тилига Давлат макоми берилганда кузатилган эди.
Модомики, узбек дастурчилари уюшиб узбек тилида дастур яратмокчи эканлар, уларнинг бу ташаббусларини куллаб - кувватламок даркор.
Ответить 
Старый 31.07.2008 12:23   #20  
Заблокирован(а)
Аватар для haoshen
Оффлайн
JLU Giessen
M.A.
AKA:bellamar
Сообщений: 641
+ 358  180/117
– 0  1/1

UzbekistanОтправить сообщение для haoshen с помощью ICQОтправить сообщение для haoshen с помощью YahooОтправить сообщение для haoshen с помощью Skype™LiveJournalМой КругМой мир
Қадрли Нигора,

Мен нафақат ўзбек, балки умуман телевидениедан воз кечганимга хеч хам афсусланмайман. Радио хам элас-элас тингланади. Булгаков таъбири билан айтганда: Ўзбек рўзномаларини овқатдан олдин тановул мутоала қилманг.

Кечирасиз, балки ростдан хам мен замонавий ўзбек адабиётидан махрумдирман. Чунки бирон бир китоб дўконида (уларнинг ўзи деярли йўқ бу потйтахт шахардаги ахвол, агар вилоятларда умуман китоб дўконлари бўлса уларда нима сотилаётган экан?) ўзбек тилидаги замонавий ва ақлли китобларнинг мири хам йўк.

Яна бир марта қайтрамаман, дастурчи хатто соқов ёки мохов бўлиши мумкин, лекин хар қандай дастур интерфейсини хар қандай тилга ўгириш мумкин. Бунинг учун дастурни яратаётган инсон ўзбек бўлиши ёки ўзбек тилини билиши шарт эмас. Дастурлаш тиллари таржима қилинмайди инсонлар галашадиган тилларга.

Бироқ ана шу дастурларни фойдалана биладиган инсонлар нафақат она тилини, балки ана шу дастурлардан фойдаланиш эхтиёжини келтириб чиқарадиган билим даражасида фаолият юритиши лозим.

Балки энди тушунарлироқдир фикр юритиш тарзим?
Ответить 
Ответить
Опции темы
Опции просмотра




Здесь представлены форумы: UZINFOCOM, ЦППМП, ГКСИТТ, PC.UZ, Microsoft, IBM, HP, Fujitsu, D-Link, Intel, Ассоциация IT, InfoCOM.UZ, BANK.UZ, ActiveCloud, Sarkor Telecom, BUZTON, Cisco Systems, NetDec, EVO, Sharq Telekom, EPSON, Cron Telecom.
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2018, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
Центр UZINFOCOM


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх